ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Май, 2025 й. / Ижтимоий таъминот /Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2025 й. 294-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 5 майдаги
1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларга ижтимоий
ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик ёки ҳомийлик тайинланган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига (кейинги ўринларда - васийлик ёки ҳомийликдаги камбағал оила фарзандлари) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда:
ушбу Низом асосида васийлик ёки ҳомийликдаги камбағал оила фарзандларига ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласини камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади;
васийлик ёки ҳомийликдаги камбағал оила фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатишда алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваучер - айрим турдаги товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини берадиган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар - васийлик ёки ҳомийлик белгиланган, тутинган (фостер) оилага берилган, Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Кичик ҳажмли болалар уйлари, Республика ўқув-тарбия муассасалари ҳамда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизматида тарбияланаётган ёки битирувчилари бўлган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деб эътироф этилган болалар;
Жамғарма - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси;
индивидуал интеграция режаси - 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар белгиланадиган режа;
индивидуал ривожланиш режаси - 14 ёшгача бўлган етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қизиқишлари, эҳтиёжлари ва яшаш шароитларини комплекс баҳолаш орқали уларга кўрсатилиши талаб этиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар белгиланадиган режа;
ихтисослаштирилган тарбия муассасалари - Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Кичик ҳажмли болалар уйлари, Республика ўқув-тарбия муассасалари ҳамда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати;
қонуний вакил - васий ва ҳомий ҳамда тутинган (фостер) оила ва ихтисослаштирилган тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари;
сотувчи - асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси, меҳнат қуроллари, уй жиҳозлари ҳамда кийим-бош ишлаб чиқариш, тайёрлаш, етказиб бериш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
тутинган (фостер) оила - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни шартнома асосида оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига олган оила;
ҳудудий бошқарма - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар ушбу болаларнинг мақоми ва ёшига қараб, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази) томонидан шакллантириладиган индивидуал ривожланиш режаси ва индивидуал интеграция режасига мувофиқ (оилавий болалар уйларини таъмирлаш учун ижтимоий ёрдам бундан мустасно) кўрсатилади.
4. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-БОБ. ЕТИМ БОЛА ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН
МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА
УЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ
ЁРДАМЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
5. Ушбу Низомда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
6. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага, шу жумладан, ихтисослаштирилган тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларига ушбу Низомда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда "Инсон" марказлари томонидан уларнинг ёшига мувофиқ шакллантириладиган индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режаси асосида алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмаган ҳолда кўрсатилади. Бунда:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш учун "Инсон" маркази томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режаси асосида тавсиянома шакллантирилади ҳамда тегишли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали электрон шаклда ҳудудий бошқармаларга юборилади;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола бўйича шакллантириладиган индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режаси ушбу боланинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва яшаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда доимий янгилаб борилади;
индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига ушбу Низомда назарда тутилган, бироқ етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага муқаддам кўрсатилмаган янги ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича маълумот киритилган тақдирда, ушбу турдаги ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун "Инсон" маркази томонидан тавсиянома шакллантирилиб, ҳудудий бошқармаларга киритилади. Бунда тегишли ижтимоий ёрдамни кўрсатиш учун ушбу Низомга 2 - 14-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмагунга қадар тавсиянома шакллантирилмайди.
Тавсиянома "Инсон" марказлари директорлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.
3-БОБ. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМЛАР ТУРЛАРИ
ВА УЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
7. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ушбу Низомга 2 - 14-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган қуйидаги дастурлар асосида ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:
бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури;
сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури;
эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури;
уй-жой шароитларини яхшилаш дастури;
соғлиқни сақлаш дастури.
8. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган дастурлар асосида ижтимоий ёрдамлар уларга нисбатан шакллантирилган индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида назарда тутилган тақдирда кўрсатилади.
9. Ушбу Низомга 2 - 13-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
ижтимоий ёрдам кўрсатилаётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакили тегишли ижтимоий ёрдамдан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
ижтимоий ёрдам кўрсатилаётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола вафот этганда;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш белгиланган чекланган ёшга тўлганда;
ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган боланинг оиласи Камбағал оилалар реестридан чиқарилганда;
ихтисослашган тарбия муассасаларининг ижтимоий ходимлари томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилаётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурати йўқлиги сабабли уни тўхтатиш ҳақида сўров киритилганда.
10. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, уч иш кунида "Инсон" марказлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда далолатнома расмийлаштирилади ҳамда "Инсон" марказлари директорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда ҳудудий бошқармаларга киритилади.
11. Ҳудудий бошқармалар томонидан "Инсон" марказларининг далолатномаси келиб тушган вақтдан бошлаб етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўхтатилади.
ЁРДАМЛАРНИ КЎРСАТИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
1-§. Таълим олиш ва меҳнат ҳуқуқларидан
фойдаланиш ҳамда фуқаролик мажбуриятларини
бажаришга йўналтирилган ижтимоий
хизматларни кўрсатиш
12. Ушбу Низомга мувофиқ таълим олиш, меҳнат ҳуқуқларидан фойдаланиш ва фуқаролик мажбуриятларини бажаришга қаратилган ижтимоий ёрдамлардан фойдаланиш учун уларни кўрсатиш тартиблари белгиланган паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларнинг бажарилиши, шу жумладан, тегишли ҳужжатларнинг "Инсон" марказларига тақдим этилиши талаб этилади.
Бунда тегишли талаб ва шартлар қуйидаги шахслар томонидан бажарилади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ паспортда назарда тутилган ижтимоий ёрдам бўйича - тадбиркорлик субъекти ёки хусусий бандлик агентликлари томонидан;
ушбу Низомга 5, 6, 7, 12 ва 13-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар бўйича - етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан;
ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ паспортда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар бўйича - оилавий болалар уйларни ташкил қилган жисмоний шахслар томонидан.
13. Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ паспортда назарда тутилган ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларнинг бажарилгани "Инсон" марказлари томонидан қуйидаги тартибда текширилади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ишга жойлаштирилгани (қабул қилингани) - "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) мавжуд маълумотлар асосида;
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлангани - Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан олинган маълумотлар асосида.
Текшириш якуни бўйича мазкур ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларнинг бажарилгани тасдиқланган тақдирда, тегишли тўловлар амалга оширилади.
14. Ушбу Низомга 5 ва 13-иловаларга мувофиқ ижтимоий ёрдамларни кўрсатишда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг тегишли ўқув курсларига мунтазам қатнашиши "Инсон" маркази масъул ходимлари томонидан мониторинг қилиб борилади.
"Инсон" маркази томонидан ушбу Низомга 5 ва 13-иловаларга мувофиқ ижтимоий ёрдамларни кўрсатишда мазкур ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотларидан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг тегишли ўқув курсларида ҳақиқатда ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома олинади.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг тегишли ўқув курсларида мунтазам қатнашганлиги аниқланган тақдирда, тўловларни амалга ошириш давом эттирилади.
Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ҳисобот ойда тегишли ўқув курсларида мунтазам қатнашмаганлиги аниқланганда, ҳисобот ойи учун тўланган тўлов суммаси кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади.
2-§. Электрон тижорат орқали амалга ошириладиган
ижтимоий ёрдам кўрсатувчиларни аниқлаш тартиби
15. Ушбу Низомга 3, 4, 8, 9 ва 10-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси, меҳнат қуроллари, уй жиҳозлари, кийим-бош, мусиқа ва спорт инвентарлари, асбоблари ва ускуналари ҳамда махсус кийимларни (кейинги ўринларда - товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - электрон савдо платформаси) орқали кўрсатилади.
Ушбу Низомга 3, 4, 8, 9 ва 10-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган товарлар тадбиркорлик субъектлари томонидан юритиладиган электрон савдо майдончалари орқали ҳам харид қилиниши мумкин. Бунда электрон савдо майдончалари орқали товарлар ушбу электрон савдо майдончалари операторлари ва уларда товарларни сотадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган тартибда харид қилинади.
16. Электрон савдо платформаси орқали харид қилинадиган товарлар ушбу турдаги товарлар сотувчилари томонидан электрон савдо платформасига жойлаштирилади.
17. Сотувчилар электрон савдо платформасига улар томонидан сотиладиган товарларни жойлаштириш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.
Сотувчилар "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиалининг юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
сотиладиган товарларнинг турлари ва номи ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.
18. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТда "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Бунда сотувчилар электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги "Ижтимоий ҳимоя" АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмагани аниқланган тақдирда, сотувчилар авторизациядан ўтказилади ва улар учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда шахсий кабинет очилади.
19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизациядан ўтказилмайди.
20. Қуйидагилар сотувчиларнинг электрон савдо платформасида товарларни сотиш фаолиятини чеклаш учун асос ҳисобланади:
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага айни бир сотувчи томонидан икки ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли товарлар етказиб берилганда.
21. "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизациядан ўтказилган сотувчилар товарларни электрон тижорат орқали сотиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун товарлар" бўлимига Агентлик томонидан тасдиқланган электрон офертага илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
ҳар бир товарнинг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, техник тавсифи ва кўрсаткичлари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар;
Агентлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ҳар бир товарнинг турли хил ракурсдан олинган фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган товарга мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;
товарни етказиб бериш муддати.
22. Товарларнинг минимал техник талабларга мувофиқлиги ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги Агентликнинг масъул ходимлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун товарлар" бўлими орқали электрон тижоратга чиқарилади.
Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу товарларни электрон тижоратга чиқаришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Низомнинг 16 - 22 бандларидаги талаблар электрон савдо майдончалари операторлари ҳамда Агентлик ўртасида келишувга асосан электрон савдо майдончаси орқали харид қилинадиган товарларга ҳам татбиқ этилади.
3-§. Электрон тижорат воситасида товарларни
харид қилиш ва етказиб бериш тартиби
23. Индивидуал ривожланиш режаси ва индивидуал интеграция режасида ушбу Низомга 3, 4, 8, 9 ва 10-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш белгиланган тақдирда, "Инсон" марказлари томонидан:
ушбу ижтимоий ёрдамлар кўрсатиладиган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ваучер шакллантирилади;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола унинг номига ваучер шакллантирилгани тўғрисида "Ижтимоий ҳимоя" АТ ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
24. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола унга нисбатан ваучер шакллангани тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформасида ваучерга мувофиқ тегишли товарни харид қилиш бўйича буюртма бериш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Киритилган маълумотлар етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд унинг қонуний вакилининг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, Face-ID) ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд унинг қонуний вакилига "Ижтимоий ҳимоя" АТда шахсий кабинет очилади.
25. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ товарга буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали "Инсон" маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда ушбу шахсларнинг мурожаатларига асосан "Инсон" маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида уларни "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли товарга буюртмани шакллантиради.
26. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари электрон тижорат орқали товарга берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
27. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани тегишли товарлар билан таъминлашда:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўз хоҳишига кўра "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун товарлар" бўлими орқали товарлар сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган товарнинг турини танлайди ва буюртма қилади;
сотувчи буюртмани "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган товарни етказиб бериш вақти ҳақидаги маълумотларни етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларини электрон шаклда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;
сотувчилар товарлар бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган товарнинг етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларига уч кун ичида етказиб берилишини таъминлаши лозим;
товарлар бевосита етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёки уларнинг қонуний вакилларининг ўзига топширилгандан сўнг етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан товар қабул қилиб олингани тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма уларга етказиб берилганлигини "Ижтимоий ҳимоя" АТда тасдиқлайди.
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани тегишли товарлар билан таъминлаш жараёни тадбиркорлик субъектларининг савдо майдончалари орқали амалга оширилганда, савдо операторлар томонидан белгиланган талабларга мувофиқ айрим жараёнлар мақбуллаштирилиши ёки қўшимча маълумотлар сўралиши мумкин.
4-§. Электрон тижорат воситасида харид қилинган
ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни
амалга ошириш тартиби
28. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ДМБАТ) мазкур бобга мувофиқ харид қилинадиган товарлар бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш мақсадида ҳудудий бошқармалар учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
29. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ ушбу бобда белгиланган тартибда берилган буюртмалар кесимидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТда шакллантириб борилади.
30. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.
Буюртманинг харид нархи ваучерда кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлганда ва маблағ ўртасидаги фарқ суммаси етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан тўланмаган тақдирда, ушбу товарни сотаётган сотувчи буюртмани қабул қилишни рад қилади.
31. Буюртмалар ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган тартибда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилгани тасдиқлангандан сўнг ушбу шахсларнинг яшаш жойи бўйича "Инсон" марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.
32. "Инсон" маркази ижтимоий ходимлари "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетга хабар келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларига ҳақиқатда етказиб берилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Бунда:
буюртмалар ҳақиқатда етказиб берилган тақдирда, ижтимоий ходимлар томонидан бир иш куни ичида "Ижтимоий ҳимоя" АТда ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шаклда тегишли товарни сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича билдиришнома расмийлаштирилади. Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар билдиришномага илова қилинади;
етказиб берилган товарнинг сифатсизлиги ва нуқсонлари мавжудлиги аниқланган ҳолларда, "Инсон" марказлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучер асосида харид қилинган товарларнинг ҳақиқатда етказиб берилгани бўйича далолатнома тузилади ва сотувчиларга уни мақбул сифатлисига алмаштириш чораларини кўриш учун электрон шаклда юборилади. Бунда буюртманинг сифатсизлиги ва нуқсонларини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар далолатномага илова қилинади.
Ушбу бандга мувофиқ ўрганиш жараёнида буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари буюртмани олган ҳолда, чет давлатга чиқиб кетганлиги аниқланса, бу тўғрисида "маҳалла еттилиги" томонидан далолатнома тузилади. Бунда далолатнома ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ билдиришнома тузишга асос бўлади.
33. Агар буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакиллари яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги аниқланган ҳолларда, "Инсон" маркази томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади ва ушбу далолатнома кўрсатилган маълумот асосида етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларининг ҳозирги яшаш манзилидаги "Инсон" марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушади.
Бунда "Инсон" маркази "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига келиб тушган хабарни қабул қилиб олгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларига ҳақиқатда етказиб берилгани ва уларнинг электрон тижоратда эълон қилинган талабларига мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 32-бандида белгиланган тартибда ўрганади.
34. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг "Инсон" маркази томонидан ўрганиш даврида вафот этган ҳолларда, "Инсон" маркази "Ижтимоий ҳимоя" АТда ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шаклда электрон билдиришнома расмийлаштиради.
35. "Ижтимоий ҳимоя" АТда билдиришнома расмийлаштирилгандан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ ушбу Низомга 3, 4, 8, 9 ва 10-иловаларга мувофиқ паспортларда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли маблағлар товарларни сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилгани тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёки байрам ёхуд бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Харид қилинган товарлар харид нархи ваучерда кўрсатилган миқдордан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
36. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларининг буюртмалари уларга етказиб берилмаганда ҳамда буюртмаларда нуқсонлар мавжудлиги тўғрисида ижтимоий ходимлар томонидан далолатнома расмийлаштирилган тақдирда, маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказилмайди.
37. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ёхуд уларнинг қонуний вакилларининг буюртмалари тадбиркорлик субъектларининг савдо майдончалари орқали берилганда, савдо майдончаси оператори томонидан товарнинг ҳақиқатда етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон маълумоти асосида Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига тегишли хабар юборилади ҳамда маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Бунда ижтимоий ходим томонидан товар етказиб берилгани тўғрисида билдиришнома тўлдирилиши талаб этилмайди.
38. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола берилган товарлар кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолса, уларни етказиб берган (сотган) сотувчилар томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқасига алмаштирилади.
5-БОБ. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМЛАРНИ КЎРСАТИШ БИЛАН
БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
39. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорининг 10-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан Жамғармада жамланган маблағлардан молиялаштирилади.
Мазкур бандга мувофиқ Жамғармада жамланган маблағлар ҳисобидан:
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қонунчиликда белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш харажатлари ҳам молиялаштирилиши;
васийлик ёки ҳомийликдаги камбағал оила фарзандларига ушбу Низомга 2 - 13-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиши мумкин.
40. Ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ Жамғармада жамланган маблағлар ҳар ойда Жамғарма томонидан ҳудудий бошқармаларда очилган ғазна ҳисобварақларига ушбу ҳудудлардаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
Бунда ҳудудий бошқармаларда очилган ғазна ҳисобварақларида ҳар ой бошида қолган қолдиқ маблағлар Агентлик томонидан ҳудудий бошқармалар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
41. Ушбу Низомга 2 - 14-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш ҳамда ушбу Низомнинг 39-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Жамғарма томонидан тақсимланган ва ҳудудий бошқармалар ғазна ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
42. "Инсон" марказларининг ижтимоий ходимлари ва ҳудудий бошқармалар томонидан етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатилган ҳар бир ижтимоий ёрдам тўғрисида "Ижтимоий ҳимоя" АТга ушбу ижтимоий ёрдам кўрсатилганидан сўнг бир иш куни ичида маълумот киритиб борилади.
43. Ушбу Низомда назарда тутилган СМС-хабарномаларни юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
44. Ушбу Низомга мувофиқ етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Агентликнинг ички аудит хизмати ва Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
45. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ушбу Низомга мувофиқ ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
46. Сотувчилар қабул қилинган буюртмалар асосида товарларнинг белгиланган сифат ва муддатда етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
47. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар товарлардан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда товарни сақлаш, фойдаланиш муддати давомида фойдаланиш, унинг фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.
48. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан товарларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, бошқа шахсларга совға қилиш ҳамда уларнинг қисмларини алмаштириш ёки сотиш қатъиян тақиқланади.
49. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар товарларни буюртма қилишдан олдин вафот этган тақдирда, уларга нисбатан шакллантирилган ваучер ўз кучини йўқотади.
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларга ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Бажариш муддатлари
|
|||
1-босқич |
"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари |
1. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган, тутинган (фостер) оилага берилган, Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Кичик ҳажмли болалар уйлари, Республика ўқув-тарбия муассасалари ҳамда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматида тарбияланаётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деб эътироф этилган болалар бўйича индивидуал ривожланиш режаси ва индивидуал интеграция режасини шакллантиради. 2. Индивидуал ривожланиш режаси ва индивидуал интеграция режасига етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага кўрсатилиши талаб этиладиган ижтимоий ёрдамларни белгилайди. 3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш бўйича тавсиянома шакллантиради. 4. Тавсияномани етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (ҳудудий бошқармалар) киритади.
|
|
Қонунчиликда белгиланган муддатларда Қонунчиликда белгиланган муддатларда Тегишли ижтимоий ёрдам паспортида назарда тутилган муддатда Тавсиянома тасдиқланганидан сўнг автоматик равишда |
||
2-босқич |
Ҳудудий бошқармалар |
Тавсияномага мувофиқ етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди. |
Тегишли ижтимоий ёрдамлар паспортларига мувофиқ
|
|||
2-ИЛОВА
Касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда
ишга жойлаштириш харажатларини қоплаш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда ишга жойлаштириш харажатларини қоплаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатадиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
17 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
а) Хусусий бандлик агентлиги томонидан: хусусий бандлик агентлиги ва етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида тузилган шартнома; хусусий бандлик агентлиги ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган ташкилот билан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тузилган шартнома; етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола муайян иш берувчи томонидан ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тузилган меҳнат шартномаси; мазкур паспортнинг 9-позициясида назарда тутилган давр ва миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлангани тўғрисида Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги маълумотлар; б) тадбиркорлик субъекти томонидан: тадбиркорлик субъекти ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган ташкилот билан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тузилган шартнома; тадбиркорлик субъекти ва етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тузилган меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ; етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тадбиркорлик субъектининг ўзи мустақил равишда касб-ҳунарга ўқитган ёки ўргатган бўлса, буни асословчи ҳужжатлар (маълумотнома, сертификат ва бошқа); мазкур паспортнинг 9-позициясида назарда тутилган давр ва миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлангани тўғрисида Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги маълумотлар. |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: касб-ҳунарга, шу жумладан, тадбиркорликка ўқитиш курсларига мунтазам қатнашиш; меҳнат шартномасини тузиш ҳамда камида 6 ой давомида иш ҳақи билан таъминлаш. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Бир маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Мазкур паспортнинг 4-позициясида назарда тутилган болаларни касб-ҳунарга ўқитган (ўргатган) хамда ишга жойлаштирган ёки ишга қабул қилган нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, хусусий бандлик агентликларига субсидия шаклида ўтказилади. Бунда тегишли маблағлар қуйидаги миқдорларда тўланади: ишга жойлашиб бир ойлик иш ҳақи тўланганда жами субсидиянинг 33 фоизи; учинчи ойлик иш ҳақи тўланганда жами субсидиянинг 33 фоизи; олтинчи ой иш ҳақи тўланганда қолган қисми. Мазкур позицияга мувофиқ тадбиркорлик субъекти ва хусусий бандлик агентлиги етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага биринчи, учинчи ва олтинчи ой иш ҳақи тўланганда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига алоҳида мурожаат қилиш орқали тегишли маблағларни олиши мумкин.
|
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
3-ИЛОВА
Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш
фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуна ёки
меҳнат қуролларини харид қилиш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини харид қилиш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
16 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларидан фойдаланиш орқали даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиш; харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини сотиб юбормаслик; харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бермаслик. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Бир маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Асбоб-ускуна ёки велосипед ёхуд компьютер жамланмаси ёки меҳнат қуроллари етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Мазкур паспортга мувофиқ харид қилинадиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари турлари ва рўйхати ҳамда уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
4-ИЛОВА
Мусиқа ва спорт йўналишида инвентарлар,
асбоб-ускуналар ҳамда махсус кийимларни харид
қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Мусиқа ва спорт йўналишида инвентарлар, асбоб-ускуналар ҳамда махсус кийимларни харид қилиш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
5 - 18 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
- |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Ҳар уч йилда бир маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Инвентарь, асбоб-ускуналар ҳамда махсус кийимлар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар реализация қилинадиган электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**.
|
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васий ёки ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Мазкур паспортга мувофиқ харид қилинадиган инвентарь, асбоб-ускуна ва махсус кийим турлари ва рўйхати ҳамда уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
5-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш
учун тайёрланиш харажатларини қоплаш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрланиш харажатларини қоплаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Ҳар бир курс учун қуйидаги миқдорларда: Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача; Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача; қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача. |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
14 - 23 ёш |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартнома** |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Қуйидаги мажбуриятлар юкланади: олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курсларига мунтазам қатнашиш; олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курслари якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги сертификатни олиш (шундай сертификат тақдим этилган тақдирда). |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Ҳар бир курс (5 тагача) учун бир маротаба, 12 ойгача |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Нодавлат таълим ташкилотига шартномага мувофиқ ўтказилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Бунда нодавлат таълим ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳамда бола (ёки унинг қонуний вакили) ўртасида тузиладиган шартномалар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
6-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг
таълим олиши учун тўлов-контракт суммасини
тўлаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг таълими учун тўлов-контракт суммасини тўлаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Давлат олий таълим муассасаларнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган тўлов-контракт суммалари миқдорида |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болалар муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
17 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотига ўқишга кирганлиги ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи; тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг таълим олиши учун тўлов-контракт суммасини тўлаш тарзидаги ижтимоий ёрдам фақат давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатилади. |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги икки томонлама шартнома мувофиқ ўтказилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ушбу ижтимоий ёрдам тури мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланган миқдорларда 2025 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг кундузги, кечки ва сиртқи шаклларига ўқишга қабул қилинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам кўрсатилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ўқишига оид маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимларидан "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
7-ИЛОВА
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон
топшириш харажатини компенсация қилиш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш. Бунда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари харажатлари қопланади: International English Language Testing System (IELTS); Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT; Graduate Management Admission Test (GMAT); Graduate Record Examinations (GRЕ); Scholastic Assessment Test (SAT). |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
14 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш учун белгиланган тартибда юборилган ариза; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, чек ва бошқалар); халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижасини акс эттирувчи ҳужжатлар (сертификат, гувоҳнома ва бошқа). Мазкур блокда назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида верификациядан ўтказилади ёки белгиланган тартибда тасдиқлатиб олинади. |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажати муқаддам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация қилинмаган бўлса**; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатида назарда тутилган имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи билан бир хил ёки ундан 30 фоизга паст бўлса; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижасини акс эттирувчи ҳужжатлар ҳақиқий бўлса. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Икки маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакилининг банк картасига ўтказилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Ушбу маълумотлар Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда текширилади.
8-ИЛОВА
Кийим-бош билан таъминлаш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Кийим-бош билан таъминлаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар** |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
0 - 18 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
- |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Бир маротаба, ҳар йили |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Кийим-бош етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васий ёки ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Мазкур тоифадаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур турдаги ижтимоий ёрдамларни белгилаш учун, истисно тариқасида, улар яшайдиган оиланинг ижтимоий шароити, молиявий ҳолати ва оғир ижтимоий вазиятга тушиш сабаблари оилаларни Камбағал оилалар реестрига киритиш бўйича махсус саволномага мувофиқ ўрганилади ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар асосида баҳоланади (скоринг қилинади).
Ўрганиш ва баҳолаш (скоринг) натижаси бўйича оила Камбағал оилалар реестрига киритиш учун белгиланган талабларга жавоб берганда, ушбу ижтимоий ёрдамлар белгиланади ва кўрсатилади.
9-ИЛОВА
Зарур уй жиҳозлари билан таъминлаш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Зарур уй жиҳозлари билан таъминлаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
0 - 18 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун зарур бўлган уй жиҳозларига бўлган эҳтиёж "Инсон" маркази ижтимоий ходимлари томонидан бевосита ушбу болалар яшаш жойига борган ҳолда ўрганилади. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Ҳар беш йилда бир маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Зарур уй жиҳозлари етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо платформалари ёки савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**.
|
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васий ёки ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Мазкур паспортга мувофиқ харид қилинадиган жиҳозлар турлари ва рўйхати ҳамда уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
10-ИЛОВА
Турар жойни жиҳозлаш харажатларини тўлаш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Турар жойни жиҳозлаш харажатларини тўлаш* |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Уй-жой шароитларини яхшилаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
18 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Мазкур турдаги ижтимоий ёрдам қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ: давлат ҳисобидан турар жой билан таъминланадиган тоифага кирувчи ҳамда белгиланган тартибда турар жой олувчилар рўйхатига киритилган болаларга кўрсатилади; давлат ҳисобидан берилган турар жойларни жиҳозлаш учун ишлатилади; давлат ҳисобидан турар жойни бериш жараёнида зарур эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Бир маротаба |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Жиҳозлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо платформалари ёхуд савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади***. |
*) Мазкур паспортга мувофиқ етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойлар ижтимоий ходим томонидан ўтказилган хатлов натижасида харид қилиниши лозим деб ҳисобланган мебель ва жиҳозлар билан жиҳозланади. Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойлар таъмирлашга муҳтож бўлса, улар тегишли уй-жой жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таъмирланади.
**) Муқаддам ушбу муқобил жойлаштириш шакллари белгиланган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга (фарзандликка олинганлар бундан мустасно) ушбу ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
***) Мазкур паспортда назарда тутилган ёрдам бўйича харид қилинадиган жиҳозлар рўйхати ва нормативлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
11-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда
жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш
тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Соғлиқни сақлаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: а) даволаниш харажатларини қоплаш: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; б) жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; Болалар уйлари тарбияланувчилари; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
0 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
а) жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола даволанаётган ёхуд даволаниши режалаштирилаётган даволаш-профилактика муассасасининг амалга оширилиши лозим бўлган муолажалар ва хизматлар ҳамда кўрсатилган тиббий хизмат учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳақидаги маълумотномаси; б) жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш учун етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказилишига муҳтожлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
- |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш - бир йилда бир маротаба; жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш - заруратга кўра чекланмаган маротаба. |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Мазкур ижтимоий ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан мазкур турдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож бола навбатсиз жарроҳлик амалиётидан ўтказилиши ҳамда тегишли тўловларни тиббиёт ташкилотига ўтказилиши таъминланади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. |
10. |
Изоҳ: |
Мазкур турдаги ижтимоий ёрдам етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васий ёки ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
12-ИЛОВА
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни
ўташ харажатини қоплаш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ харажатини қоплаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
18 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Ариза берувчи ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган шартнома |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Шартномада белгиланган муддат ва талаблар асосида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўз вақтида ўташ |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Бир маротаба |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисобварағига бадал ўтказиш тартиби тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васий ёки ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Муқаддам ушбу муқобил жойлаштириш шакллари белгиланган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга (фарзандликка олинганлар бундан мустасно) ушбу ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
13-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш
ўқув курси, тест ва амалий имтиҳонлар харажатларини
қоплаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
Ижтимоий ёрдам номи: |
ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 22 бараваригача; тест ва амалий имтиҳонлари харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача. |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
18 - 23 ёш |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Мазкур ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчи ҳамда давлат ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида электрон шаклда тузилган шартнома. |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Қуйидаги мажбуриятлар юкланади: ўқув курсига мунтазам қатнашиш; ўқув курси якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжатни олиш; ўқув курсини тамомлагач, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Белгиланган сумма доирасида ҳар бир тоифа учун бир маротаба. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Муқаддам ушбу муқобил жойлаштириш шакллари белгиланган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга (фарзандликка олинганлар бундан мустасно) ушбу ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
14-ИЛОВА
Оилавий болалар уйларини таъмирлаш
учун маблағ ажратиш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Оилавий болалар уйларини таъмирлаш учун маблағ ажратиш |
2. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача |
3. |
Ижтимоий ёрдам олувчи: |
Оилавий болалар уйларини ташкил этган жисмоний шахслар |
4. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
30 - 65 ёш |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Хизмат кўрсатувчи ва қурилиш маҳсулотлари етказиб берувчи ҳамда ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. |
6. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
- |
7. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
5 йилда бир марта |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" МЧЖга шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Кўрсатилган маблағларнинг 20 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади. Таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" га кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади. Уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдамдан фойдаланувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, назарда тутилган маблағнинг 80 фоизи қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 2. Туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" таъмирлаш ишларининг натижалари "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ва "маҳалла еттилиги" томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда "маҳалла еттилиги" томонидан қабул қилинмайди. |
Изоҳ: |
Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойнинг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойнинг яшаш хоналарини пол қисмини таъмирлаш учун; уй-жойнинг яшаш хоналарини кенгайтириш учун; уй-жойнинг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса, янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойнинг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш учун. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун Оилавий болалар уйини ташкил этган хонадон эгаси мурожаатига мувофиқ "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги юзасидан ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдамдан фойдаланувчига тегишли уй-жойнинг таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фотосуратлари илова қилинади. "Маҳалла еттилиги" томонидан тасдиқланган далолатномага асосан таъмирлаш ишлари учун маблағлар ўтказиб берилади. |
15-ИЛОВА
Ваучер асосида етим бола, ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болага етказиб берилган товарлар учун
сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган
миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича
БИЛДИРИШНОМА
20__ йил ___ ___________ |
_________ шаҳри (тумани) |
Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходими:
(Ф.И.О.) |
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг Ф.И.О ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг яшаш манзили:
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ваучер асосида сотиб олган буюртмалари етказиб берилган ва қабул қилиб олинган сана:
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола томонидан ваучер асосида сотиб олинган товар тури, номи ва нархи:
Сотиб олинган тегишли товар учун белгиланган ваучер қиймати:
Етказиб берилган, топширилган товарнинг ҳақиқатда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага етказиб берилгани ва уларда нуқсонлар аниқланмагани тўғрисидаги маълумотлар:
Буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг вафот этганлиги ҳолатлари. Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг вафот этганлиги Адлия вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали ўлим тўғрисидаги маълумотлари асосида тасдиқланиши лозим.
Сотувчи ташкилотнинг номи ва СТИР рақами:
Сотувчининг банк ҳисобварағи ва МФО рақами:
*) Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар илова қилинади.
Ижтимоий ходим: |
||
(Ф.И.О.) |
QR-код (матрик штрихли код)
|
||
16-ИЛОВА
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болага ваучер асосида сотиб
олинган товарларнинг ҳақиқатда етказиб
берилганлигини ўрганиш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА
20__ йил ___ ___________ |
_________ шаҳри (тумани) |
Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходими:
(Ф.И.О.) |
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг Ф.И.О ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг яшаш манзили:
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ваучер асосида сотиб олган товар етказиб берилган ва қабул қилиб олинган сана:
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола томонидан ваучер асосида сотиб олинган товар тури ва номи:
Етказиб берилган (етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага топширилган) товар тури ва номи:
Етказиб берилган, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага топширилган товарнинг ҳолати (техник талабларга мувофиқлиги, сифати, нуқсонлари мавжудлиги) тўғрисидаги маълумотлар:
I. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдаланишида бўлган товарнинг носоз ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
а) кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ҳолатлари:
б) кафолат муддати тугагандан сўнг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳолатлари:
II. Буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги ҳолатлари ҳамда ҳозирда яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар:
Буюртмаларнинг етказиб берилганлиги ва уларнинг техник ҳолати ўрганилган сана ва вақт:
*) Товарнинг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлигини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар илова қилинади.
Ижтимоий ходим: |
||
(Ф.И.О.) |
QR-код (матрик штрихли код)
|
||
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 8 май