ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2025 й. ЎРҚ-1065-сон "Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.09.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.12.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.05.2025 й.

N ЎРҚ-1065



ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИ УЧУН

ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАЁТГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ 135-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 17 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятга қарши курашишга ҳамда мазкур жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноят учун жазо чораларини кучайтириш ва мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб санкцияларни белгилаш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Ушбу Қонун одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноят содир этилиши ҳолларининг олдини олишга, одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, N 4, 265-модда, N 5, 319-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921-модда; 2024 йил, N 1, 8-модда, N 2, 111-модда, N 3, 245-модда, N 8, 818-модда) 135-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўша ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

в) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

е) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

ж) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;

з) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида;

к) фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали содир этилган бўлса;

б) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд ушбу Кодекснинг 137-моддасида назарда тутилган жиноятни илгари содир этган шахс томонидан;

г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

д) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

е) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 20 май




















































































Время: 0.1046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск