ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 28.05.2025 й. 263-сон "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.06.2025 й. 2606-9-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.06.2025 й.
N 2606-9
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.05.2025 й.
N 263
БУЙРУҒИ
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш
ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
йўриқноманинг иловасига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон "Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг иловасидаги "Б" саҳифаси 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. Божсиз олиб кириш меъёри |
Божсиз олиб чиқиш меъёри |
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати: халқаро аэропортлар орқали -1000 $; темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали - 500$; автомобиль (пиёда) ўтказиш пункти орқали - 300$. |
Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $. |
Гуруч - 3 кг; Нон-булка маҳсулотлари - 5 кг; Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари - 2 кг; Шакар - 2 кг; Ўсимлик мойлари - 2 кг; Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар - 40 кг; тайёр заргарлик буюмлари - 65 гр олтин ва 200 гр кумуш. |
|
алкогол - 2 литр тамаки маҳсулотлар: сигарет 200 дона; сигара 5 дона; тамаки 100 гр; атир ва ифор таратувчи сувлар - 3 дона (300 мл ошмаган) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар. Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобил ўтказиш пунктлари орқали 2 календарь кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календарь кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календарь ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. |
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ 2025 йил 2 июлдан бошлаб кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 7 июнь