ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /Қишлоқ хўжалиги вазирининг 17.06.2025 й. 33-сон "Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2025 й. 3191-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.06.2025 й.
N 3191-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
17.06.2025 й.
N 33
БУЙРУҒИ
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш,
қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;".
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И.Ю. Абдурахмонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 25 июнь