ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 23.05.2025 й. 260-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2025 й. 2773-12-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.06.2025 й.
N 2773-12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
23.05.2025 й.
N 260
БУЙРУҒИ
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сон "Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
ИЛОВА
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 22-банднинг 43-кичик бандида:
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ТР.ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ .СУММА";
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Масалан:
300 000 000.00 сўм миқдоридаги божхона божини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 3 ойга тақдим этилганда ва тўлов шарти бўйича дастлабки тўланадиган божхона божи июнь ойидан бошланса, бўлиб тўлаш ойининг тартиб рақами, божхона тўлови тури, бўлиб тўлаш муддати, ҳар бир ой учун бўлиб тўлаш суммаси қуйидаги тартибда кўрсатилади:
1. 20 01.06.2025, 100 000 000;
2. 20 01.07.2025, 100 000 000;
3. 20 01.08.2025, 100 000 000.";
ўн биринчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ТР - бўлиб-бўлиб тўланадиган божхона тўловлари турини тўлаш ойининг тартиб рақами;";
ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 25-бандда:
а) 32-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"кейинги иккита рақам - Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ аввалги божхона режими коди (бундан божхона транзити божхона режими мустасно). Агар аввалги божхона режими мавжуд бўлмаса ёки товар аввал фақат божхона транзити божхона режимига расмийлаштирилган бўлса "00" кўрсатилади;";
б) 35-кичик бандда:
ўттиз иккинчи - ўттиз тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Агар товар божхона режимига жойлаштирилмасдан транспорт воситаси сифатида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" (бундан буён ушбу бандда мажбуриятнома деб юритилади) расмийлаштирилган ҳолда олиб кирилган бўлса, графада мажбуриятнома ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди - ушбу ҳолатда "МБ";
мажбуриятноманинг рўйхат рақами (99999/99.99.9999/МБ99999999999 - пост коди/сана/мажбуриятноманинг тартиб рақами). Бунда, мажбуриятноманинг тартиб рақамидаги ҳарфлар лотин алифбосида ёзилади;";
ўттиз бешинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
в) 43-кичик бандда:
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ТР.ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ .СУММА";
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Масалан:
300 000 000.00 сўм миқдоридаги божхона божини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 3 ойга тақдим этилганда ва тўлов шарти бўйича дастлабки тўланадиган божхона божи июнь ойидан бошланса, бўлиб тўлаш ойи тартиб рақами, божхона тўлови тури, бўлиб тўлаш муддати, ҳар бир ой учун бўлиб тўлаш суммаси қуйидаги тартибда кўрсатилади:
1. 20 01.06.2025, 100 000 000;
2. 20 01.07.2025, 100 000 000;
3. 20 01.08.2025, 100 000 000.";
ўн иккинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ТР - бўлиб-бўлиб тўланадиган божхона тўловлари турини тўлаш ойининг тартиб рақами;";
ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"43. Товарларни божхона омбори божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 1 1, 12, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54 ва "С".".
4. 45-бандда:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"45. БЮДнинг 9, 1 1, 24, 44, 45, 46, 49, 50 ва "С" графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:";
б) 1-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ушбу графа товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда тўлдирилади;";
в) 1-1-кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ушбу графа товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда тўлдирилади;";
г) 1-2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1-2) 24-графа. "Битим хусусияти".
Графанинг чап бўлмасида мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган Битим хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ битим хусусиятининг коди кўрсатилади.
Графанинг ўнг бўлмасида Валюталар таснифлагичига мувофиқ етказиб берилаётган товар учун контрагент билан ҳисоб-китоб валютасининг рақамли коди кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб валютаси деганда БЮДни 9-графасида кўрсатилган шахснинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилган ёки амалга ошириладиган валюта, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) мавжуд бўлмаган ҳолатларда товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган валюта тушунилади.
Ушбу графа товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда тўлдирилади;";
д) қуйидаги мазмундаги 1-3-кичик банд билан тўлдирилсин:
"1-3) 44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар".
Графа товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандида, олиб киришда - 25-бандида белгиланган тартибда тўлдирилади.
Графада қуйидагилар кўрсатилади (маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):
товарнинг кузатув ҳужжатларининг рақамлари (рўйхат рақамлари);
товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбори эгаси ўртасидаги битим рақами ва санаси;
божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги баённомалар, товарларни божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдонларга жойлаштирилганда ваколатли шахснинг аризаси ва божхона тўловлари тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси, суммаси ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар);
905 тартиб рақами остида товарни божхона омбори божхона режими остида сақланиши сабабларига оид қуйидаги кодлардан бири кўрсатилади:
"001" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса;
"002" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса;
"003" - агар товарнинг сақланиш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса;
"004" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса;
"005" - агар товарнинг сақланиш сабаби молиявий маблағ йўқлиги билан боғлиқ бўлса;
"006" - агар товарнинг сақланиш сабаби кейинчалик товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;
"007" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;
"008" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса;";
е) 6-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда, 1 рақами остида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами;".
5. Қуйидаги мазмундаги 64-1-банд билан тўлдирилсин:
"64-1. Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида қайта ишланиб, эркин омборга жойлаштирилган товарлар кейинги қайта ишлаш мақсадида "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилади.".
6. 78-банднинг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1) 42-графа. "Товарнинг фактура қиймати".
Графада экспорт контракти бўйича 31-графада декларацияланаётган товарни қайта ишлаш бўйича хизмат қиймати кўрсатилади.
Беғараз асосда қайта ишлашда графада "0" кўрсатилади.
Импорт контракти асосида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарларни декларациялашда товарнинг қиймати кўрсатилади.
Товарлар ва хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;".
7. 81-банднинг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1) 42-графа. "Товарнинг фактура қиймати".
Графада экспорт контракти бўйича 31-графада декларацияланаётган товарни қайта ишлаш бўйича хизмат қиймати кўрсатилади.
Беғараз асосда қайта ишлашда графада "0" кўрсатилади.
Импорт контракти асосида қайта ишланган товарларни экспорти контракти асосида олиб чиқишда товар қиймати кўрсатилади.
Товарлар ва хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;".
8. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
9. 12-илова қуйидаги қуйидаги мазмундаги 14-1-позиция билан тўлдирилсин:
" |
14-1 |
Янги (товар божхона чегараси орқали олиб ўтилгандан кейин тақдим этилган) инвойс (ҳисоб, ҳисоб-фактура) |
224 |
НОВ ИНВ |
". |
ИЛОВА
"Божхона юк декларациясини тўлдириш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Божхона постлари
ТАСНИФЛАГИЧИ
Т/р |
Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари постларининг номи |
Пост коди |
Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси
|
||
1. |
"Нукус аэропорти" чегара божхона пости |
35001 |
2. |
"Нукус" ТИФ божхона пости |
35002 |
3. |
"Хўжайли" чегара божхона пости |
35003 |
4. |
"Довут-ота" чегара божхона пости |
35004 |
5. |
"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости |
35010 |
Божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси
|
||
6. |
"Дўстлик" чегара божхона пости |
03002 |
7. |
"Андижон аэропорти" чегара божхона пости |
03003 |
8. |
"Мингтепа" чегара божхона пости |
03005 |
9. |
"Қорасув" чегара божхона пости |
03006 |
10. |
"Хонобод" чегара божхона пости |
03007 |
11. |
"Пушмон" чегара божхона пости |
03008 |
12. |
"Маданият" чегара божхона пости |
03009 |
13. |
"Андижон" ТИФ божхона пости |
03011 |
14. |
"Кесканёр" чегара божхона пости |
03013 |
15. |
"Савай" темир йўл чегара божхона пости |
03014 |
16. |
"Асака" ТИФ божхона пости |
03015 |
Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси
|
||
17. |
"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости |
06001 |
18. |
"Бухоро" ТИФ божхона пости |
06006 |
19. |
"Қоракўл" ТИФ божхона пости |
06009 |
20. |
"Олот" чегара божхона пости |
06010 |
21. |
"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости |
06011 |
Божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси
|
||
22. |
"Учтўрғон" чегара божхона пости |
08003 |
23. |
"Жиззах" ТИФ божхона пости |
08004 |
24. |
"Қўшкент" чегара божхона пости |
08007 |
Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси
|
||
25. |
"Насаф" ТИФ божхона пости |
10002 |
26. |
"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости |
10007 |
27. |
"Қарши-Керки" чегара божхона пости |
10008 |
28. |
"Қарши аэропорти" чегара божхона пости |
10012 |
Божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси
|
||
29. |
"Навоий аэропорти" чегара божхона пости |
12002 |
30. |
"Навоий" ТИФ божхона пости |
12003 |
31. |
"Зарафшон" ТИФ божхона пости |
12008 |
Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси
|
||
32. |
"Наманган аэропорти" чегара божхона пости |
14002 |
33. |
"Учқўрғон" чегара божхона пости |
14003 |
34. |
"Косонсой" чегара божхона пости |
14004 |
35. |
"Поп" чегара божхона пости |
14005 |
36. |
"Наманган" ТИФ божхона пости |
14010 |
Божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси
|
||
37. |
"Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости |
18001 |
38. |
"Жартепа" чегара божхона пости |
18002 |
39. |
"Самарқанд" ТИФ божхона пости |
18005 |
40. |
"Улуғбек" ТИФ божхона пости |
18007 |
Божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси
|
||
41. |
"Термиз аэропорти" чегара божхона пости |
22002 |
42. |
"Сариосиё" чегара божхона пости |
22003 |
43. |
"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости |
22004 |
44. |
"Термиз" ТИФ божхона пости |
22005 |
45. |
"Денов" ТИФ божхона пости |
22006 |
46. |
"Гулбаҳор" чегара божхона пости |
22007 |
47. |
"Дарё порти" ТИФ божхона пости |
22011 |
48. |
"Болдир" темир йўл чегара божхона пости |
22015 |
49. |
"Айритом" чегара божхона пости |
22017 |
50. |
"Термиз халқаро савдо маркази" ТИФ божхона пости |
22022 |
Божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси
|
||
51. |
"Ховособод" чегара божхона пости |
24002 |
52. |
"Сирдарё" чегара божхона пости |
24004 |
53. |
"Оқ олтин" чегара божхона пости |
24006 |
54. |
"Гулистон" ТИФ божхона пости |
24009 |
55. |
"Малик" чегара божхона пости |
24014 |
Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси
|
||
56. |
"Яллама" чегара божхона пости |
27001 |
57. |
"Навоий" чегара божхона пости |
27008 |
58. |
"С. Нажимов" чегара божхона пости |
27009 |
59. |
"Ойбек" чегара божхона пости |
27011 |
60. |
"Бекобод авто" чегара божхона пости |
27013 |
61. |
"Чирчиқ" ТИФ божхона пости |
27014 |
62. |
"Олмалиқ" ТИФ божхона пости |
27015 |
63. |
"Янгийўл" ТИФ божхона пости |
27016 |
64. |
"Назарбек" ТИФ божхона пости |
27019 |
65. |
"Келес" ТИФ божхона пости |
27020 |
66. |
"Ғишткўприк" чегара божхона пости |
27021 |
67. |
"Фарҳод" чегара божхона пости |
27023 |
68. |
"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости |
27024 |
69. |
"Ангрен" ТИФ божхона пости |
27028 |
Божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси
|
||
70. |
"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости |
30001 |
71. |
"Қўқон" ТИФ божхона пости |
30002 |
72. |
"Фарғона" чегара божхона пости |
30004 |
73. |
"Андархон" чегара божхона пости |
30005 |
74. |
"Риштон" чегара божхона пости |
30006 |
75. |
"Ровот" чегара божхона пости |
30008 |
76. |
"Водий" ТИФ божхона пости |
30009 |
77. |
"Ўзбекистон" чегара божхона пости |
30010 |
78. |
"Сўх" чегара божхона пости |
30012 |
Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси
|
||
79. |
"Шовот" чегара божхона пости |
33001 |
80. |
"Дўстлик" чегара божхона пости |
33004 |
81. |
"Урганч" ТИФ божхона пости |
33007 |
82. |
"Урганч аэропорти" чегара божхона пости |
33011 |
Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси
|
||
83. |
"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости |
26002 |
84. |
"Арк булоқ" ТИФ божхона пости |
26003 |
85. |
"Чуқурсой" ТИФ божхона пости |
26004 |
86. |
"Келес" темир йўл чегара божхона пости |
26009 |
87. |
"Сирғали" ТИФ божхона пости |
26010 |
88. |
"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости |
26013 |
"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси
|
||
89. |
"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости |
00101 |
90. |
"Авиа юклар" ТИФ божхона пости |
00102 |
91. |
"Электрон тижорат" ТИФ божхона пости |
00107". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 26 июнь