ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 31.03.2005 й. 129-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
31.03.2005 й.
N 129
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ
ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
Пленум Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47, 54-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг:
1. 1994 йил 18 октябрдаги "Низоларнинг хўжалик судларига тааллуқлилиги (судловга тегишлилиги) тўғрисидаги айрим масалалар ҳақида"ги 28-сон;
2. 1995 йил 26 майдаги "Хўжалик судларининг иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 36-сон;
3. 1996 йил 1 мартдаги "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни кўришда Республика хўжалик судлари томонидан қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 53-сон қарорининг 4, 5-бандлари;
4. 1996 йил 9 августдаги "Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишнинг судлов амалиёти тўғрисида"ги 58-сон;
5. 1998 йил 6 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳақида"ги 68-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.