язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари/ Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-5-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг НН-01/10-1213-сон "Шахпахта конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 07.04.2005 й. Қарори (АВ томонидан 02.05.2005 й. 1474-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.05.2005 й.

N 1474

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.04.2005 й.

N 01-02/20-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

07.04.2005 й.

N НН-01/10-1213

ҚАРОРИ



Шахпахта конини қўшимча очиш бўйича

2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига

оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштирув

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 12 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги 168-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Шахпахта конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси

Н. Нажимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 138-модда.