ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Мудофаа вазирлигининг 20.08.2025 й. 31-сон, Миллий гвардиясининг 09.08.2025 й. 43-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 11.08.2025 й. 18-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 15.08.2025 й. 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 08.08.2025 й. 43-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.08.2025 й. 5-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.09.2025 й. 3147-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2025 й.

N 3147-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.08.2025 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ

09.08.2025 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2025 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

15.08.2025 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.08.2025 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2025 й.

N 5

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик

ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил

этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сон "Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23 ққ, 37-сон қарори (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/3147/2889-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Ш. Халмухамедов

Миллий гвардия қўмондони

Р. Джураев

Фавқулодда вазиятлар вазири

Б. Кудратходжаев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

А. Ташпулатов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Худаяров

          





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик

ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил

этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 91-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 14-илованинг матнидаги "3. Доимий яшаш жойи (манзили)" деган сўзлар "3. Яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 сентябрь


















































Время: 0.2085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск