ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2025 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 20.08.2025 й. 148-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.09.2025 й. 3097-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2025 й.

N 3097-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

20.08.2025 й.

N 148


БУЙРУҒИ



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқноманинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2025 йил 30 июндаги 397-сон "Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"марказий ДЁН органи - Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (бундан буён матнда ФВВ деб юритилади) Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармасининг Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими;".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                        Б.Б. Кудратходжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 сентябрь








































Время: 0.0940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск