ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2025 й. ПҚ-295-сон "Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2025 й.

N ПҚ-295




ҲУДУДЛАРДА САНОАТНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА САНОАТ

КОРХОНАЛАРИНИ ЭКСПОРТГА ЖАЛБ

ҚИЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган саноат сиёсатини амалга ошириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Асосий мақсадлар


1. 2025-2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;

(б) Саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари томонидан уларга бириктирилган туманларда илгари ўз маҳсулотини экспорт қилмаган жами 100 та корхонани экспорт фаолиятига жалб қилиш ва экспортчи корхонага айлантириш;

(в) ҳудудий саноат штаблари томонидан ҳар бир туман ва шаҳарда қўшимча захираларни аниқлаш ва йўналтириш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўшимча 5 фоизга ошириш;

(г) ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;

(д) ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат "ўсиш нуқтаси"ни ривожлантириш;

(ж) "республика - вилоят - туман" тамойили асосида саноат корхоналарининг республика даражасидаги тизимли муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиб бориш.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудий саноат штаблари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

(а) 2025-2026 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳудудлар кесимида эришиладиган ўсиш суръатларининг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

(б) 2025-2026 йилларда туман ва шаҳарларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган 316 та лойиҳа бўйича микродастур йиғма кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

(в) 2025-2026 йилларда амалга ошириладиган 34 та юқори технологияли янги саноат лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда:

(а) мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичларини шаҳар ва туманлар кесимида тасдиқласин ва унинг ижросини назорат қилсин;

(б) мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ микродастур йиғма кўрсаткичлари асосида лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин ва унинг ижросини назорат қилсин.


II. Давлат томонидан саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:

(а) ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;

(б) ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг цемент ишлаб чиқарувчи барча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржа савдолари орқали реализация қилиш талабини 25 фоизга пасайтириш бўйича таклифига розилик берилсин.


6. Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳаллий товар деб эътироф этилсин.


7. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Савдога кўмаклашиш жамғармасидан белгиланган тартибда қоплаб бериладиган йўналишлардаги харажатларни Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга йўл қўйилмайди. Бунда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тежаб қолинадиган маблағлари қуйидаги харажатларни қоплаб беришга йўналтирилади:

(а) танлов асосида ҳар йили 4 та ҳудуднинг ихтисослашуви бўйича саноатни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишга хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ бир ҳудуд бўйича 250 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдордаги қисмини;

(б) хусусий саноат корхоналарида энергия тежамкорлик бўйича ўтказилган энергия аудити харажатларининг 50 фоизини, бироқ бир корхона учун 100 млн сўмдан ошмаган миқдордаги қисмини;

(в) замонавий бошқарув механизмлари, жумладан, захираларни тўғри баҳолаш ва самарадорликни ошириш методологияларини жорий этиш бўйича ўқув-амалий курсларни ташкил этиш харажатларининг 100 фоизини, бироқ бир корхона учун 20 млн сўмдан ошмаган миқдордаги қисмини.


III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига:

(а) мазкур қарорда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, микродастурга киритилган ҳамда юқори технологияли янги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ва ишга тушириш;

(б) мазкур топшириқларнинг ҳудудий саноат штаблари томонидан сифатли ижро этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш, ҳар ойда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот киритиб бориш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафоев) қарор ижроси белгиланган тартибда мониторинг қилиб борилишини таъминласин. Бунда:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор ижросини ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;

(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандида келтирилган мақсадларга эришилганлигини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Президент Администрациясига ахборот киритиб борсин;

(в) "Ijro.gov.uz" тизимида қарор ижросини назоратдан ечишда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

(а) мазкур қарорнинг 4-банди "а" кичик бандида назарда тутилган тартиб юзасидан Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини;

(б) Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифларни;

(в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 4 октябрдаги

ПҚ-295-сон қарорига

1-ИЛОВА



2025-2026 йилларда саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш бўйича ҳудудлар кесимида

эришиладиган ўсиш суръатларининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

фоизда

Т/р

Ҳудудлар номи

          

2025 йил

2026 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


103,6

105,0

2.

Андижон вилояти


107,2

106,0

3.

Бухоро вилояти


107,5

106,5

4.

Жиззах вилояти


110,5

107,5

5.

Қашқадарё вилояти


107,0

106,2

6.

Навоий вилояти


109,4

106,0

7.

Наманган вилояти


109,1

107,5

8.

Самарқанд вилояти


107,0

106,5

9.

Сирдарё вилояти


106,0

106,2

10.

Сурхондарё вилояти


107,0

107,5

11.

Тошкент вилояти


106,5

107,2

12.

Фарғона вилояти


106,2

106,5

13.

Хоразм вилояти


107,5

106,7

14.

Тошкент шаҳри


106,3

106,5

         

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 4 октябрдаги

ПҚ-295-сон қарорига

2-ИЛОВА



2025-2026 йилларда туман ва шаҳарларда саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалга

ошириладиган 316 та лойиҳа бўйича микродастур

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

Т/р

Ҳудудлар номи

Лойиҳалар сони

Лойиҳа қиймати,

млрд сўм

Иш ўрни,

бирликда

Йиллик ишлаб

чиқариш

имконияти,

млрд сўм

       

ЖАМИ


316

6 801

13 837

3 321

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


19

480

701

240

2.

Андижон вилояти


24

373

1 506

271

3.

Бухоро вилояти


13

114

275

58

4.

Жиззах вилояти


22

735

885

269

5.

Қашқадарё вилояти


22

264

757

93

6.

Навоий вилояти


14

158

345

39

7.

Наманган вилояти


16

306

698

164

8.

Самарқанд вилояти


25

705

935

385

9.

Сурхондарё вилояти


23

146

500

47

10.

Сирдарё вилояти


15

607

893

187

11.

Тошкент вилояти


39

957

2 166

456

12.

Фарғона вилояти


53

1 294

2 701

654

13.

Хоразм вилояти


13

254

475

180

14.

Тошкент шаҳри


18

408

1 000

279

         

Изоҳ. Ушбу микродастур йиғма кўрсаткичларига ҳудудий саноат штабларининг таклифига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 4 октябрдаги

ПҚ-295-сон қарорига

3-ИЛОВА



2025-2026 йилларда амалга ошириладиган 34 та

юқори технологияли саноат лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

         

Т/р

Лойиҳанинг номи

Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳа

қуввати


Қиймати,

минг

доллар

     

шу жумладан:

      

Иш ўрни

Ишга

тушиш

муддати

      

ўз маблағи

     

хорижий

инвестиция

     

Лойиҳалар бўйича - жами:




672 117

244 031

428 086

3 456


Қорақалпоғистон Республикаси




37 700


37 700

400


1.

Электромотоцикл ишлаб чиқариш


"ZK Zhougguo Trade" МЧЖ


20 мингта электромотоцикл


1 500


1 500

50

2026 йил

декабрь

2.

Шамол электр станциялари учун паррак, шамол генератори ва мачта ишлаб чиқариш


"Sany Renewable Energy" XK


50 тўплам

15 000


15 000

50

2026 йил

декабрь

3.

Радиатор ишлаб чиқариш


"Osten technologies" МЧЖ


850 тонна

21 200


21 200

300

2025 йил

декабрь

Андижон вилояти




22 250

8 250

14 000

240


4.

Шиша толали ип ишлаб чиқариш


"Kompozit Group" МЧЖ


1,1 минг тонна


5 000

1 000

4 000

40

2025 йил

декабрь

5.

Автомобиллар учун иситиш тизими ишлаб чиқариш


"ADM Electrics" МЧЖ


120 минг тўплам


3 000

3 000


100

2025 йил

декабрь

6.

Инфузион эритма, ампула ва аэрозол шаклидаги дори воситалари ишлаб чиқариш


"Makro Farm Andijon" МЧЖ


500 минг қадоқ


14 250

4 250

10 000

100

2026 йил

март

Бухоро вилояти




56 200

1 200

55 000

250


7.

Тиббиёт буюмлари, оксигинатор ва ЭКМО аппарати учун тўпламлар ишлаб чиқариш (2-босқич)


"Tibtexnika noanix" ҚK


120 дона

1 200

1 200


40

2026-2027 йй.

8.

Электромобиллар учун қувватлаш қурилмаси, трансформаторлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш


"Arev-Gurlushik Elektro" XK


3 мингта қувватлаш қурилмаси, 7 мингта трансформатор


30 000


30 000

150

2026 йил

декабрь

9.

Энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш


"China xiangyang" МЧЖ ҚK


1,1 мингта

25 000


25 000

60

2026 йил

декабрь

Жиззах вилояти




130 000

110 000

20 000

360


10.

Энергия тежамкор совиткич ва электр газ плиталари ишлаб чиқариш


"Climate ease" МЧЖ ХК


1,5 млн дона

50 000

50 000


210

2026 йил

сентябрь

11.

Электромобилларни қувватлаш ускуналари ишлаб чиқариш


"Yongtaishuneng" XK


5 мингта

20 000


20 000

70

2026 йил

декабрь

12.

Шамол парраги ишлаб чиқариш


"Sinoma technology wind power blades" МЧЖ


339 тўплам

60 000

60 000


80

2026 йил

ноябрь

Қашқадарё вилояти




34 200

6 600

27 600

135


13.

Стеклокристаллит панеллар ишлаб чиқариш


"Shah-Polan M" МЧЖ


700 минг метр квадрат


27 200

4 600

22 600

85

2026-2027 йй.

14.

LED d55, d65, d75, d85, d100 телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш (2-босқич)


"ALP TEXNO SERVIS" хусусий корхонаси


390 минг дона

7 000

2 000

5 000

50

2026 йил

декабрь

Навоий вилояти




81 884

1 784

80 100

190


15.

Олеум, антрахинон, водород кислотаси ва полиалюминий хлорид ишлаб чиқариш (2-босқич)


"Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ


40 минг тн олеум, 20 минг тн антрахинон, 20 минг тн водород кислотаси, 100 минг тн полиалюминий хлорид


79 000


79 000

160

2025 йил

декабрь

16.

"Дамас" автомобили учун редукторлар ишлаб чиқариш


"Gidro-Stanko-Servis" МЧЖ


120 минг дона

2 884

1 784

1 100

30

2026 йил

декабрь

Наманган вилояти




3 000

3 000


38


17.

Энергия тежамкор иситиш радиатор панеллари ишлаб чиқариш


"Termo Time" МЧЖ


300 минг дона

3 000

3 000


38

2026 йил

декабрь

Самарқанд вилояти




10 000


10 000

100


18.

Фрезер (музқаймоқ аппарати) ишлаб чиқариш


"Firdavs Qandolat Invest" МЧЖ


1,0 минг дона

10 000


10 000

100

2026 йил

сентябрь

Сирдарё вилояти




78

78


4


19.

Плазмали металл кесиш ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"NX-CNC production" МЧЖ


200 дона

78

78


4

2026 йил

сентябрь

Сурхондарё вилояти




15 600

400

15 200

220


20.

Пахта линтидан альфа целлюлоза ишлаб чиқариш


"ASG ORGANIC TEXTILE" МЧЖ


25 минг тонна

14 600


14 600

200

2026 йил

декабрь

21.

Электромотороллер ва скутерлар ишлаб чиқариш


"Ko?hinur progress" МЧЖ


700 та электромотороллер, 1,5 минг дона скутер


1 000

400

600

20

2026 йил

март

Тошкент вилояти




110 486


110 486

219


22.

Экструдирланган ХПС пенополистирол ишлаб чиқариш


"Angren Polymeric Insulation" МЧЖ


280 минг

метр куб

14 486


14 486

49

2025 йил

декабрь

23.

қлли" сув ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш


"Smart solutions system" МЧЖ


200 минг дона

75 000


75 000

120

2026 йил

декабрь

24.

Электромобилларни қувватлаш ускуналари ишлаб чиқариш


"Zhongzhi-ideal" МЧЖ


1,5 минг дона

21 000


21 000

50

2026 йил

декабрь

Фарғона вилояти




75 120

35 120

40 000

700


25.

Металл панелли радиаторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


"Thermo Tech" МЧЖ


900 минг дона

30 000

30 000


300

2025 йил

декабрь

26.

Автомобиль ва электроскутерлар учун аккумулятор ишлаб чиқариш


"Comfort Velo Parts" МЧЖ


3,0 минг дона

5 120

5 120


100

2025 йил

декабрь

27.

Литий аккумуляторлар ишлаб чиқариш


"Hong gang international" МЧЖ XK


4,0 минг дона

10 000


10 000

50

2026 йил

декабрь

28.

Фармацевтик жиҳозлар ва турли хилдаги дори воситалари ишлаб чиқариш


"Bailing" МЧЖ


4,0 минг дона

20 000


20 000

150

2026-2027 йй.

29.

Скутерлар, трицикллар, скутерлар учун мотошина ва болалар учун ўйинчоқ машиналар ишлаб чиқариш


"Luyon" МЧЖ ХК


52,1 минг дона

10 000


10 000

100

2026-2027 йй.

Хоразм вилояти




3 099

3 099


55


30.

Эскалатор ва лифт қурилмалари ишлаб чиқариш


"SPACE-S" МЧЖ


200 та эскалатор, 1,0 мингта лифт


2 023

2 023


25

2025 йил

ноябрь

31.

Автомобиллар учун аудио тизимлар ишлаб чиқариш


"W-INDUSTRY" МЧЖ


150 мингта

1 076

1 076


30

2026-2027 йй.

Тошкент шаҳри




92 500

74 500

18 000

545


32.

Сатҳ ўлчаш асбоблари ишлаб чиқариш


"Termopribor zavodi" МЧЖ


12 мингта

1 500

1 500


15

2026 йил

март

33.

Мини ГЭС қурилмалари ишлаб чиқариш (1-босқич)


"Sof Techno" МЧЖ


80 дона

1 000

1 000


30

2025 йил

декабрь

34.

Алюмин банкалар ишлаб чиқариш


"East Can Solution" МЧЖ


500 млн дона

90 000

72 000

18000

500

2025 йил

декабрь

             

Изоҳ. Ушбу манзилли рўйхатга ҳудудий саноат штабларининг таклифига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 4 октябрдаги

ПҚ-295-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ишчи ходимларини ташиш ва овқатлантириш билан

боғлиқ харажатларига имтиёз қўлланиладиган

маҳаллий саноат корхоналари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Саноат йўналишлари

         

Саноат маҳсулотлари*

1.

Ипакчилик саноати


Ипакдан тайёр матолар, кийимлар, гиламлар ва бошқа буюмлар


2.

Озиқ-овқат саноати


Қуритилган, қадоқланган ва консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртсиз ичимликлар (энергетик ичимликлардан ташқари), қадоқланган гўшт ва колбаса маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари


3.

Қурилиш материаллари саноати


Бўёқлар, кафель, сантехника маҳсулотлари


4.

Электротехника саноати


Электротехника маҳсулотлари


5.

Фармацевтика саноати


Дори-дармонлар, тиббий буюмлар, тиббий техника, биологик фаол қўшимчалар


6.

Мебелчилик саноати


Тайёр мебеллар


7.

Кимё, парфюмерия ва косметика саноати


Кимё воситалари, шу жумладан, косметика, парфюмерия, шампунь, совун


8.

Автомобиль саноати


Автотранспорт воситалари ва бутловчи қисмлар


9.

Металлургия саноати


Металл маҳсулотлар ва буюмлар


        

Изоҳ. Ҳисобот даврида жами сотиш ҳажмида ушбу турдаги маҳсулотлар улуши 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

     

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 9 октябрь












































































Время: 0.1030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск