ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 23.09.2025 й. 17-2025/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2025 й. 3688-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.10.2025 й.
N 3688
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
23.09.2025 й.
N 17-2025/Б
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги, "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.Э. Захидов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2010, 2009 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";
3) 5, 6, 13 ва 33-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
4) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
5) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
6) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
7) 36-банддаги "даврий тиббий кўрикдан" деган сўзлар "дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";
9) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"40. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.";
10) 41-банддаги "тиббий кўрик" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўрик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 42-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.";
13) 49-банддаги "Табиий ва сунъий ёритиш" ҚМҚ 2.01.05-98 талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 55-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 58-банддаги "СанМваҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 71-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 72-банддаги "СанҚваМ 0046-95 "Гигиеник нормативлар. Иш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган энг кўп миқдорлари" талабларига" деган сўзлар "СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 2-бобнинг 11-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"77. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";
20) 78-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 84-банддаги "канализацияланган" деган сўз "оқова сувлар тизимига уланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"85. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларга душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.";
23) 86-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"113. Цех ва участкаларда ишлаб чиқариш электр-ускунасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жойлаштириш ва ўрнатиш зарур.";
25) 165-банддаги "ҚМҚ 3.01.04-97 "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Умумий қоидалар" деган сўзлар "ШНҚ 3.01.04-19 "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 22 июлдаги 140-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2135, 2010 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Ойна ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар ойна ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";
3) 5, 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
4) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
5) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
6) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
7) 34-37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"34. Ташкилотда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";
8) 38-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 40-банддаги "СанМваҚ II 89-80 "Саноат ташкилотларини бош плани" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 46-банддаги "СанМваҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 47-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 58-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 65-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 2-бобнинг 12-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";
16) 74 ва 75-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"79. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.";
18) 115-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 118-банддаги ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 142-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 10 ноябрдаги 71-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2288, 2011 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 507-модда) билан тасдиқланган Норуда материаллари (шағал, қум) ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар норуда материаллари (шағал, қум) ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.";
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";
3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
6) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ҳамда ходимлар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
7) 34-37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";
8) 38-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 44-банддаги "ҚМҚ II-89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 50-банддаги "ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 51-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 64-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"70. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";
15) 76-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 131-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"131. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.".
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 8 январдаги 1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2424, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар шаҳар электр транспортида ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидалар ер ости электр транспортида ишлашда татбиқ этилмайди.";
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";
3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
6) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
7) 35-37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";
8) 38-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 41-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 42-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 44-банддаги "ҚМҚ II 89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 55-банддаги "ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 56-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талаблари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 69-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 2-бобнинг 12-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";
17) 78 ва 79-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 80-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 120-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 13 октябрь