ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Таълим тўғрисида /

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 03.10.2025 й. 11-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 29.09.2025 й. 292-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2025 й. 2821-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2025 й.

N 2821-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.10.2025 й.

N 11-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2025 й.

N 292


ҚАРОРИ



Мактабгача таълим ташкилотлари

ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон "Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон буйруғи (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Э.Г. Каримова

Вазир

Д.А. Кучкаров

      





Қарорга

ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотлари

ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Боқувчисини йўқотган аёлларнинг, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.";

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар улар ушбу марказларда бўлган вақт мобайнида тўловдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон "Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар 2028 йил 1 январга қадар ота-оналар тўловидан озод қилинади.".


2. 20-бандда:

"в" кичик банддаги "гувоҳномаси." деган сўз "гувоҳномаси;" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" ва "д" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"г) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун уларнинг онаси ушбу марказларга жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумот;

д) Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандилигини тасдиқловчи маълумот.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 14 октябрь












































Время: 0.1008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск