ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Бюджет ташкилотлари ва муассасалари /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 06.10.2025 й. 294-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2025 й. 2634-8-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.10.2025 й.
N 2634-8
ўзбЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
06.10.2025 й.
N 294
БУЙРУҒИ
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат
жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
30-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сон "Спорт соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди бешинчи хатбошисидаги "олимпия захиралари коллежлари" деган сўзлар "олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 14 октябрь