ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 23.10.2025 й. ЎРҚ-1090-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.05.2025 й. майда қабул қилинган, Сенат томонидан 01.08.2025 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.10.2025 й.

N ЎРҚ-1090



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 6 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган


Кейинги йилларда давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлашга, сифати ва самарадорлигини оширишга, шунингдек республикада аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга мамлакатимизда махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш, шунингдек иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш механизмларини аниқ белгилаш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзит рухсатномасига тааллуқли қарорни қабул қилиш муддати ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан йигирма кунгача қисқартирилишини, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддатни ўн кунгача узайтириш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати эса ўттиз кун ўрнига тўқсон кунгача узайтирилмоқда.

Шунингдек ушбу Қонун билан "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва уларни бартараф этишга ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан муҳофаза қилиш бўйича вазифаларини, шунингдек фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг баҳоланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги 213-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 82-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 1, 2-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 8-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддат ўн кунгача узайтирилиши мумкин";


2) 11-модданинг биринчи қисмидаги "ўттиз" деган сўз "тўқсон" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августда қабул қилинган ҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-790-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, N 8, 791-модда; 2023 йил, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 1, 7-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"табиий офатлар - иқлим ўзгариши билан боғлиқ, шунингдек геологик (зилзила, ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар), метеорологик (кучли шамол, кучли жала, дўл, қор кўчкиси, қурғоқчилик) ва гидрологик (сел, сув тошқинлари) офатлар, табиий ёнғинлар (дашт ва ўрмон ёнғинлари)";

иккинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисмидаги "(зилзилалар, сел, кўчкилар, сув тошиши ва бошқа хавфли табиий ҳодисалар), табиий ёнғинлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 8-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 9-модданинг:

биринчи қисмидаги "давлат бошқаруви" деган сўзлар "давлат" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми:

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ва илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини ташкил этади, шунингдек ушбу соҳага оид илм-фаннинг ривожланишини, замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилишини таъминлайди";

тўққизинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ташкилотларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш чоғида рўй берадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этиш тадбирларини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади;

табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика даражасида, ҳудудий ва маҳаллий даражада тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширади";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 10-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашади;

табиий офатлар рўй берганда кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари олиб борилишини таъминлайди;

фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашган, эвакуация қилиниши лозим бўлган аҳолини хавфсиз жойларга вақтинча эвакуация қилиш ҳамда, заруратга кўра, босқичма-босқич доимий эвакуация қилиш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди";

еттинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6) 11-модда:

номидаги "Давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари";

ўн еттинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларига" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 14-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, шунингдек ташкилотлардан" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 23-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва ташкилотларга" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 24-модданинг иккинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва ташкилотларга" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 27-модданинг биринчи қисмидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 29-модданинг биринчи қисмидаги "Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар" деган сўзлар "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 31-модданинг иккинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 34-модданинг еттинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва ташкилотларни" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ташкилотларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар махсус ваколатли давлат органининг ҳарбий, ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг тегишли тузилмалари ҳамда бўлинмаларидан иборатдир";


17) 38-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органи учун зарур бўлган ҳолларда фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини ҳамда бошқа воситаларни ушбу шахсларнинг розилиги билан жалб этишга кўмаклашиш;

ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тегишли манзилга хавфсиз етказилиши (ташилиши) учун кузатиб боришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш";


18) 40-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"трансчегаравий фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишинча уларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этиш масалаларини ҳал этиш бўйича сиёсий-дипломатик чоралар кўриш";


19) 43-модда:

номидаги "Қурилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Қурилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фавқулодда вазиятлар оқибатида шикастланган уй-жой коммунал хўжалиги объектларини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини тиклаш ҳамда уларнинг барқарор фаолият олиб боришини таъминлаш";


20) 44-модда чиқариб ташлансин;


21) 45-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"45-модда. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг

фавқулодда вазиятларни бартараф

этишда иштирок этиши


Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:

аҳолини фавқулодда вазият зонасидан хавфсиз жойларга эвакуация қилишни ташкил этишда иштирок этади;

эвакуация қилинган аҳолини ҳисобга олишда ва вақтинчалик жойлаштиришда иштирок этади;

фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган аҳолининг моддий, уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади";


22) 46-модданинг:

номидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 49-модданинг:

номидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 50-модданинг:

номидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) қуйидаги мазмундаги 50-1 ва 50-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"50-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати

ва геология вазирлигининг фавқулодда вазиятларни

бартараф этишга доир асосий вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

хавфли геологик жараёнлар прогнозини тайёрлаш;

фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган жойдаги хавфли геологик жараёнлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


50-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги

қўмитасининг фавқулодда вазиятларни бартараф

этишга доир асосий вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фавқулодда вазият зонасида ва яқин ҳудуддаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатиш;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда саноат хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш";


26) 52-модданинг:

номидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 53-модданинг:

номидаги "Гидрометеорология хизмати марказининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Гидрометеорология хизмати марказининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 54-модданинг матнидаги "зарар миқдорини аниқлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкил этади" деган сўзлар "зарар миқдорини баҳолашга кўмаклашади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) қуйидаги мазмундаги 56-1-модда билан тўлдирилсин:


"56-1-модда. Фавқулодда вазият натижасида

етказилган зарарни баҳолаш


Фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолаш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан ташкил этилади.

Фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


30) 57-модданинг иккинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 61-модданинг учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонун 2-моддаси 29-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни баҳолаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 23 октябрь
























































































Время: 0.3867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск