ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлар ҳисобидан санитар тозалаш корхоналари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, чиқинди полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари ҳамда экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.02.2019 й. 95-сон қарорига 1-1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 6 февралдаги
1-1-ИЛОВА
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш
ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик
шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган
тўловлар ҳисобидан санитар тозалаш корхоналари,
чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, чиқинди
полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари ҳамда
экосаноат зоналарида фаолият юритувчи
тадбиркорлик субъектларига ҳақ
тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлар ҳисобидан санитар тозалаш корхоналари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, чиқинди полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари ҳамда экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳар йили 1 ноябрга қадар қуйидаги хизматлар учун тарифлар ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади:
1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини юридик ва жисмоний шахслардан олиб чиқиб кетганлик ҳамда уни чиқиндиларни қайта юклаш станцияси, чиқинди полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари, экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига (кейнги ўринларда - қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари) етказиб берганлик учун санитар тозалаш корхоналарига тўлов тарифи, сўмда (Ттариф);
1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини қабул қилиб олганлик, қайта юклаганлик учун чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига тўлов тарифи, сўмда (Тquk);
1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини қабул қилиб олганлик, рекультивация қилганлик ва кўмганлик учун чиқинди полигонларига тўлов тарифи, сўмда (Tp);
қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетганлик учун жисмоний шахслардан -1 кишидан ундириладиган тўлов тарифи, сўмда (Tj);
1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетганлик учун юридик шахслардан ундириладиган тўлов тарифи, сўмда (Tu).
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар ушбу тўлов тарифларини кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритади.
2-БОБ. ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИНГ
ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
4. Қаттиқ маиший чиқиндилар санитар тозалаш корхоналари томонидан махсус транспорт воситалари орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш, саралаш ва утилизация қилиш учун қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига етказиб берилади.
5. Ҳудудларда белгиланган тариф асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига етказиб бериш, қабул қилиш, саралаш, утилизация қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича санитар тозалаш корхоналари, қабул қилиш пунктлари ва Агентлик ўртасида уч томонлама шартнома тузилади.
6. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига кириш вақтида махсус транспорт воситасининг умумий (брутто) вазни, чиқиш пайтида эса бўшатилгандан кейинги (нетто) вазни қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда-ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими) уланган автоматлаштирилган тарозилар орқали аниқланади.
Бунда:
махсус транспорт воситасининг умумий (брутто) ва бўшатилгандан кейинги (нетто) вазни ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб, етказиб берилган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг миқдори аниқланади;
қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб берган транспорт воситаси кузовининг техник кўрсаткичлари инобатга олинади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб беришда уларнинг ҳажмини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида санитар тозалаш корхонаси вакили (ҳайдовчи) ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти вакиллари иштирокида ҳақиқатда топширилган қаттиқ маиший чиқинди миқдори бўйича мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) расмийлаштирилади.
Далолатнома юзасидан санитар тозалаш корхонаси вакилининг эътирозлари мавжуд бўлганда, улар далолатномада қайд этилади.
7. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларида ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда аниқланади:
қаттиқ маиший чиқиндилар қабул қилинган сана (вақт);
санитар тозалаш корхонасининг номи, СТИР;
транспорт воситасининг давлат рақами ва русуми;
қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндининг миқдори (брутто-нетто фарқи);
қаттиқ маиший чиқиндининг ҳақиқий миқдори ҳақидаги маълумотлар.
Санитар тозалаш корхонаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндилар ёлланма транспорт воситасида олиб келинган тақдирда, ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида бу ҳақида қайд этилади.
3-БОБ. САНИТАР ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИ,
ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАБУЛ
ҚИЛИШ ПУНКТЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
8. Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидаги маълумотлар асосида етказиб берилган қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда шакллантирилади.
9. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари томонидан қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндилар саралангандан сўнг иккиламчи хом ашё сифатида ишлатилмайдиган қисми чиқиндиларни ёқиш заводи, экосаноат зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ёки чиқинди полигонига топширилади.
Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари томонидан топширилган қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали икки томонлама ҳисобварақ-фактура шакллантирилади ва бунда тўловчи қайта юклаш станциялари ҳисобланади.
10. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш ва утилизация қилиш, кўмиш, рекультивация қилиш тўлов эвазига амалга оширилади. Тўловлар Агентлик томонидан ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилган ҳисобварақ-фактура асосида санитар тозалаш корхоналарига ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига тўлаб берилади.
Бунда тўловлар қуйидаги формулалар асосида ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик ҳисобланади:
1) H= Ттариф x Mf x k
бунда H - қаттиқ маиший чиқиндини юридик ва жисмоний шахслардан олиб чиқиб кетиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига топширганлик учун санитар тозалаш корхоналарига тўлов миқдори, сўм;
Ттариф - 1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини юридик ва жисмоний шахслардан олиб чиқиб кетиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига топширганлик учун санитар тозалаш корхоналарига тўлов тарифи, сўм;
Mf - қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига топширилган қаттиқ маиший чиқинди оғирлиги, тонна;
k - коэффициент (k1=1,02-"яшил"; k2=0,95-"сариқ"; k3=0,85-"қизил").
Бунда ушбу коэффициент санитар тозалаш корхоналарини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда қўлланади;
бунда Hquk - қаттиқ маиший чиқиндини қабул қилиб олганлик учун чиқиндини қайта юклаш станцияларига тўлов миқдори, сўм;
Тquk - 1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини қабул қилиб олганлик учун чиқиндини қайта юклаш станцияларига тўлов тарифи, сўм;
Mf - қабул қилинган қаттиқ маиший чиқинди оғирлиги, тонна;
3) Hp= Тp x Mf
бунда Hp - чиқинди полигонларига топширилган қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўлов миқдори, сўм;
Тp - 1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини қабул қилиб олганлик, рекультивация қилганлик ва кўмганлик учун қаттиқ маиший чиқинди полигонларига тўлов тарифи, сўм;
Mf - қабул қилинган қаттиқ маиший чиқинди оғирлиги, тонна.
11. Чиқиндиларни ёқиш заводларига ҳақ тўлаш ҳисоби улар билан Агентлик ўртасида тузилган чиқиндиларни етказиб бериш бўйича шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ҳақ тўлаш 10-банднинг 2-кичик бандида белгиланган формула асосида ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик ҳисобланади (экосаноат зоналарида фаолият кўрсатувчи чиқиндиларни ёқиш заводлари бундан мустасно).
13. Санитар тозалаш корхонаси ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг узлуксизлиги ҳамда уларнинг молиявий ҳолатининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида хизмат ҳақлари ой давомида кунлик, ҳафталик ва ўн кунлик тўлаб берилади, шунингдек, ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар якуний ҳисоб-китоб қилинади.
14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
ИЛОВА
НАМУНА
"ТАСДИҚЛАЙМАН" Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти раҳбари __________ __________________ (имзо) (лавозими, Ф.И.О.) _____йил "___"_______________ (сана, ой ) |
Ҳақиқатда топширилган қаттиқ
маиший чиқинди миқдори бўйича
ДАЛОЛАТНОМА
20__ йил "___" ________. |
_______ тумани (шаҳри) |
Ушбу далолатнома қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти
вакиллари |
, |
санитар тозалаш корхонаси |
(лавозими, Ф.И.О.) |
вакили |
, |
иштирокида тузилди. |
(лавозими, Ф.И.О.) |
Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти: ________________.
2. Махсус транспорт воситасининг брутто вазни: ____________________.
3. Махсус транспорт воситасининг нетто вазни: ______________________.
4. Қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндининг миқдори (брутто-нетто фарқи): ___________________.
5. Чегирма миқдори: __________________________________________.
6. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш жараёнида аниқланган бошқа ҳолатлар:
_____________________________________________________
Далолатнома юзасидан таклиф ва эътирозлар беш иш куни ичида қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари томонидан қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти вакиллари:
(лавозими, Ф.И.О.) |
(имзо) |
|||
Санитар тозалаш корхонаси вакили: |
||||
(лавозими, Ф.И.О.) |
(имзо) |
|||
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 17 октябрь