ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2025 й. ПФ-189-сон "Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
22.10.2025 й.
N ПФ-189
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда замонавий технологияларнинг жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, сунъий интеллектни кенг жорий қилиш учун янада қулай шароитлар яратиш, ушбу йўналишга қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар
1. Ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) 2026 йил якунига қадар давлат бошқаруви органлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш бўйича камида 100 та лойиҳани амалга ошириш;
(б) 2030 йил якунига қадар замонавий сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
(в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ҳамда олий таълим тизимининг ўқув дастурлари ва дарсликларига сунъий интеллект технологияларини ўқитиш бўйича мавзуларни киритиш;
(г) 2026 йил якунига қадар мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида 15 та сунъий интеллект лабораторияларини ишга тушириш.
II. Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича институционал тадбирлар
2. Белгилансинки:
(а) сунъий интеллект технологияларини жорий қилишда институционал базани такомиллаштириш бўйича давлат органлари ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, хориждаги ватандошлар ва чет эллик мутахассислардан иборат таркибда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида Маслаҳатлашув кенгаши ташкил қилинади;
(б) 2025 йил якунига қадар сунъий интеллект йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар, стартаплар ва бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи "ai.gov.uz" миллий портали ишга туширилади. Бунда портални яратиш, қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) юкланади;
(в) олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳамда стартапларга уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун график ишлов бериш блоклари (GPU кластер) ва "катта маълумотлар" базаларидаги маълумотлардан Марказ томонидан белгиланадиган ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиш йўлга қўйилади;
(г) Марказ мазкур Фармонга мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси ва уларнинг амалиётга жорий этилиши учун масъул орган ҳисобланади.
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади;
(б) сунъий интеллект технологияларини криптоактивлар айланмаси, электрон тижорат, суғурта ва қимматли қоғозлар соҳаларида ҳамда блокчейн асосида фаолият юритадиган ахборот тизимларида жорий этиш тартиб-таомиллари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланади.
4. Белгилансинки:
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(i) ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап" (President AI Award) танлови ўтказилади;
(ii) давлат органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва хўжалик жамиятлари) ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини баҳолашда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш кўрсаткичлари инобатга олинади;
(б) рейтинг натижасига асосан 2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида "Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа" танлови ўтказилади.
5. Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадида "Сунъий интеллект альянси" нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда - Альянс)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(а) давлат органлари, хусусий сектор ва илмий жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
(б) вазирлик, идора ва ҳокимликлар, етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва акселераторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
(в) махсус медиаконтент яратиш ва халқаро PR-кампаниялар ўтказиш, кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш;
(г) маҳаллий ташкилотлар ва мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар, форумлар ва конференциялардаги иштирокига кўмаклашиш;
(д) халқаро экспертлар, инвесторлар ва тадбиркорларни жалб этган ҳолда маърузалар ва маҳорат дарслари ташкил этиш.
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2026 йилдан бошлаб Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига Рақамли технологиялар вазирлигининг сўровларига мувофиқ 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг қуйидаги тақсимот асосида ажратилишини таъминласин:
(а) 90 миллион АҚШ доллари 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга фоизсиз кредит сифатида қуйидаги мақсадларга ажратилади:
(i) сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш;
(ii) сунъий интеллект йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
(б) 10 миллион АҚШ доллари беғараз асосда қуйидаги мақсадларга ажратилади:
(i) сунъий интеллект йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчи-педагогларнинг малакасини ошириш;
(ii) танловлар ва хакатонларни ўтказиш;
(iii) Альянс фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш.
7. Белгилансинки:
(а) Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган маблағлар "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан тақсимланади;
(б) Фармоннинг 6-банди "а" кичик бандида назарда тутилган маблағлар:
(i) Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
(ii) Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва улар иштирокидаги корхоналар, шунингдек, республика олий таълим ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш орқали сунъий интеллект йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.
III. Сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) Қорақалпоғистон Республикасида қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган сунъий интеллект инфратузилмасини яратиш лойиҳалари бўйича инвесторларга 1-иловага мувофиқ имтиёз ва преференциялар махсус пакети тақдим этилади;
(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва хўжалик жамиятларига график процессорларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг расмий дистрибьюторлари орқали тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат этилади;
(в) 2026 йил 1 июндан бошлаб сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар)ни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидларини:
(i) Рақамли технологиялар вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ юритилувчи реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари билан;
(ii) умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 минг баробаридан ошмаган шартномалар доирасида тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат этилади.
9. Ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини ошириш ва стартап экотизимини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида "Умуммиллий сунъий интеллект хакатони" (кейинги ўринларда - Хакатон)ни ўтказиш йўлга қўйилсин. Бунда:
(а) Хакатон соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими, сув хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида Альянс томонидан ўтказилади;
(б) Хакатонни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан беғараз асосда Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан тенг улушларда жами 50 миллиард сўмгача миқдорда қопланади;
(в) Хакатонда ғолиб бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига Ёшлар ишлари агентлигининг "Yoshlar ventures" венчур жамғармаси ҳисобидан инвестиция маблағлари ажратилади;
(г) Хакатон иштирокчиларини рўйхатга олиш, жамоаларни шакллантириш ва уларнинг рейтингини юритиш ҳамда Хакатон йўналишлари ва босқичлари ҳақида маълумотларни эълон қилиш Рақамли технологиялар вазирлигининг Стартап лойиҳалар экотизими платформаси орқали амалга оширилади.
10. Рақамли технологиялар вазирлиги:
(а) 2026 йил 1 мартга қадар сунъий интеллектни қўллаган ҳолда об-ҳавони олдиндан прогноз қилиш тизимини жорий қилсин ҳамда ушбу тизимни фавқулодда вазиятлар, транспорт ва энергетика йўналишларида қўллаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
(б) 2026 йил якунига қадар камида 15 миллиард параметрни ўз ичига олган "Ўзбек тили корпуси" яратилишини ҳамда унинг камида 5 та очиқ катта тил моделларига жорий этилишини таъминласин.
11. Мувофиқлаштириш комиссияси бир ой муддатда соҳа ва тармоқларда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳалар рўйхатини тасдиқласин. Бунда:
(а) лойиҳалар "соҳа ва тармоқлар - таълим ва илм-фан" занжири асосида амалга оширилади;
(б) лойиҳалар рўйхати соҳалардаги хавф-хатарлар даражасидан келиб чиқиб, давлат органлари ва хўжалик жамиятлари фаолиятида мавжуд муаммоларни сунъий интеллектга асосланган ечимлар орқали ҳал этиш асосида шакллантирилади;
(в) лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган маблағлар давлат органлари ва хўжалик жамиятлари томонидан лойиҳалар жорий этилгандан сўнг беш йил давомида тўлиқ миқдорда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига қайтарилади;
(г) лойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли жорий этилиши постмониторинги Марказ томонидан амалга оширилади;
(д) Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан лойиҳаларнинг жорий ҳолати ва самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳар йили камида икки маротаба муҳокама қилиб борилади.
IV. Малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш
12. Қуйидагиларни назарда тутувчи сунъий интеллект технологиялари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг ушбу йўналишга қизиқишини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(а) умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқувчиларини сунъий интеллект бўйича ўқитиш, билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган "Сунъий интеллект куни" миллий дастурини жорий этиш ҳамда дастур доирасида ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқиш;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб "Информатика ва ахборот технологиялари" бўйича мактаб дастурларига сунъий интеллект асослари ва базавий кўникмаларини ўқитишга оид мавзуларни киритиш;
(в) "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг узвий давоми бўлган "Бир миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасини кенгайтириш ва йил якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган ёшлар, ўқитувчилар ҳамда таълим ташкилотларини тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиш;
(г) 2026 йил январь ойидан бошлаб "Янги Ўзбекистон" университетида сунъий интеллект бўйича тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда тренер-ўқитувчилар томонидан умумий ўрта таълим ва олий таълим ташкилотларининг педагогларини каскад усулида ўқитиш;
(д) 2026/2027 ўқув йилида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат гранти квоталарини 35 фоизга ошириш;
(ж) давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосари ва ходимларининг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.
13. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 1 мартга қадар "Янги Ўзбекистон" университети базасида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан "Сунъий интеллект кластери"ни ташкил қилсин. Бунда:
(а) кластер фаолияти "Университет - саноат - халқаро ҳамкор" тамойили асосида йўлга қўйилади;
(б) кластерда сунъий интеллект, катта маълумотлар ва ҳисоблаш технологиялари йўналишларида инновациялар ва илмий тадқиқотлар орқали соҳадаги етук кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг ишланмаларини тижоратлаштириш йўлга қўйилади.
14. Қуйидагилар:
(а) "Ўзбек тили корпуси" лойиҳасини амалга ошириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига ўзбек тилидаги материалларни тақдим этадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
(б) Сунъий интеллект лабораториялари ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
15. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
(а) 2026 йил 1 майга қадар олий таълим ташкилотлари, шу жумладан, нуфузли хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича таълим дастурларини такомиллаштирсин;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб "Янги Ўзбекистон" университетида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйсин.
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга масъул бўлган маслаҳатчи лавозими киритилсин. Бунда:
(а) маслаҳатчи лавозимига номзодлар Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан хорижий ва ватандош мутахассислар орасидан тавсия этилади;
(б) маслаҳатчининг иш ҳақини меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда белгилашга рухсат этилади;
(в) қўшимча штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон Фармонига мувофиқ республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобига мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
17. Рақамли технологиялар вазирлиги:
(а) Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Сунъий интеллект бўйича халқаро ҳамкорлик дастурига қўшилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
(б) "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда икки ой муддатда Марказга камида 10 нафар хорижий олий таълим ташкилотларида сунъий интеллект йўналишида таҳсил олган юқори малакали мутахассисларни жалб қилсин;
(в) 2025 йил якунига қадар давлат органлари ва хўжалик жамиятлари фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан самарали ҳамда хавфсиз фойдаланиш бўйича методик тавсияларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(г) уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ҳамда хавфсизлик ва этика меъёрларини тасдиқласин;
(д) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилаётган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасида алоҳида ҳисобрақам ташкил этган ҳолда юритилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
20. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 22 октябрдаги
ПФ-189-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида қиймати
100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган
сунъий интеллект инфратузилмасини яратиш
лойиҳалари бўйича инвесторларга тақдим
этиладиган имтиёз ва преференциялар
МАХСУС ПАКЕТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан берилган имтиёз ва преференциялар
|
I. АМАЛДАГИ ИМТИЁЗ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР
|
||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси |
33-боб. Солиқ солишдан озод этиш 243-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади: 25) телекоммуникация тармоқларида оператив-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар. 246-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш 6) ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар; 10) махсус ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари. 308-модда. Инвестициявий чегирма Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли. Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади. Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади: 1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида. 483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари Бюджет ташкилотлари томонидан халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида, шунингдек давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан инфратузилма лойиҳалари (электр, газ ва иссиқлик таъминотига, сув таъминоти ва канализацияга, сув хўжалигига, йўл-транспорт инфратузилмасига, алоқа ва телекоммуникацияларга, агрологистикага, санитария жиҳатдан тозалашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришга доир лойиҳалар) учун халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи (бундан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари мустасно), техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2028 йил 1 январга қадар озод қилинади. Бунда мазкур имтиёз лойиҳа иштирокчиларига нисбатан ҳам қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган давлатларнинг солиқ резидентлари мустасно) экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни кўрсатишдан олган (шу жумладан роялти тўланадиган) даромадлари қисмида фойда солиғини тўлашдан 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Жами даромади таркибида экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига нисбатан 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари барча турдаги солиқларни (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) тўлашдан 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Ушбу модданинг олтмиш иккинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади: календарь йил давомида жами даромади таркибида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилиши учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларга; ўн саккиз ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоизи календарь йил давомида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IТ-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Ушбу модданинг олтмиш тўртинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлардан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини замонавий ўқув қўлланмалари билан жиҳозлаш, зарур товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматларини кўрсатиш учун мақсадли тарзда фойдаланилади. 473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб: 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 3 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 5 йил муддатга; 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун - 10 йил муддатга озод этилади. |
2. |
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси |
297-модда. Тариф имтиёзлари Божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қуйидагиларга нисбан берилади: 11) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса; 13) Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга; 14) махсус ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларига; 16) товарларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда. 299-модда. Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлашдан қуйидагилар озод этилади: 1) божхона чегараси орқали беғараз, инсонпарварлик ёрдами ёки хайрия мақсадлари, шу жумладан техник кўмак учун олиб ўтилаётган товарлар. |
3. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4434-сон Фармони |
3-банд билан қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш бўйича тартиб ўрнатилган. |
4. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарори |
1-илова билан импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган бўлиб, ушбу иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган айрим товар ва маҳсулотларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган. |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги "Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5233-сон қарори |
1-банд билан Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун - 50 млрд сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифга розилик берилган. |
6. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 352-сон қарори |
1-банд билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган. |
II. ЯНГИ ЖОРИЙ ЭТИЛАЁТГАН ИМТИЁЗ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР
|
||
Қурилиш-монтаж ишлари "fast-track" услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш) фойдаланишга "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида амалга оширилади. |
||
2. |
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш ва тўловларни амалга ошириш учун керакли маблағларни ушлаб туришга рухсат берилади. |
|
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари учун берилган имтиёзлар тақдим этилади. |
||
Инвесторлар 2030 йил 1 январга қадар барча компьютер компонентлари ва совутиш ускуналарини олиб киришда божхона божидан озод этилади. |
||
5. |
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган инвесторларга инфратузилма учун зарур бўлган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-10-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан ажратилади. |
|
6. |
Маълумотлар марказининг электр энергияси тарифи 1 кВт/соат учун 0,05 АҚШ доллари (қўшилган қиймат солиғисиз) миқдорида белгиланади. Бунда: - Қорақалпоғистон Республикасида шамол тезлиги ва давомийлиги нормадан баланд бўлганда режим бўйича ишлайди; - сутканинг тиғиз вақтларида, яъни 07:00 - 10:00 ва 18:00 - 22:00 оралиғида дата марказ объектлари юкламаси 20 фоизга туширилади (80 фоиз қувват "диспетчеризация" қилинади); - дата марказда истеъмол қувватининг 30-35 фоизга тенг қувватда электр энергиясини сақлаш тизимлари (BESS) ўрнатилади; - сутканинг тиғиз вақтларида, яъни 07:00 - 10:00 ва 18:00 - 22:00 оралиғида электр энергияси истеъмоли учун тўловлар 1,5 оширилган коэффициентда амалга оширилади. |
|
Изоҳ. Ушбу иловада белгиланаётган имтиёз ва преференциялар Қорақалпоғистон Республикасида қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган криптоактивлар майнинги инфратузилмасини амалга ошираётган инвесторларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Президентининг
2025 йил 22 октябрдаги
ПФ-189-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Сунъий интеллект технологиялари бўйича
малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга
қўйиш ҳамда ёшларнинг ушбу йўналишга
қизиқишини оширишга қаратилган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Молиялаштириш манбаи
|
Ижрочилар |
1. |
Умумий ўрта таълим муассасаларида "Информатика ва ахборот технологиялари" фани ўқув дастурларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш. |
1. "Информатика ва ахборот технологиялари" фани ўқув дастурлари ва дарсликларига сунъий интеллект соҳасига оид мавзуларни киритиш. |
2026 йил май |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. "Информатика ва ахборот технологиялари" фани ўқув дастурлари ва дарсликларини белгиланган тартибда даврийлигига кўра босқичма-босқич янгилаб бориш. |
Дарсликларни чоп этиш даврига мувофиқ |
||||
2. |
"Янги Ўзбекистон" университети базасида "Умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларининг информатика, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари ўқитувчиларини Массачусетс технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида касбий ривожлантириш ва ментор сифатида тайёрлаш" лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида: ҳар бир ҳудуддан 100 нафардан информатика ўқитувчиларини малака ошириш курсига жалб қилиш ва ментор сифатида тайёрлаш; малака ошириш курсларида машғулотлар олиб бориш учун халқаро тажрибага эга, малакали профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш; энг яхши 100 нафар ўқитувчини дунёнинг етакчи университетларига малака оширишга юбориш; ўқитувчилар ва тингловчилар учун ўқув қўлланмалар тайёрлаш. |
1. Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудуддан жалб қилинадиган ўқитувчилар рўйхатини ҳамда уларни ўқитиш режа-графигини тасдиқлаш. |
2025 йил ноябрь |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Тасдиқланган рўйхат ва режа-график асосида тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ишларини амалга ошириш. |
2025-2026 йиллар |
||||
3. Ўқитувчилар ва тингловчилар учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
||||
4. Тренер-ўқитувчилар томонидан республика ҳудудларида информатика ўқитувчиларини ўқитишни ташкил этиш. |
2026-2027 йиллар |
||||
5. Энг яхши 100 нафар ўқитувчини дунёнинг етакчи университетларига малака оширишга юбориш. |
Алоҳида режа-график асосида |
||||
3. |
"Сунъий интеллект куни" миллий дастури доирасида ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқиш. Бунда мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект тадбирини ташкил этиш ва тарғибот ишларини олиб бориш. |
1. Ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни ўзбек тилига таржима қилиш ва таҳрирлаш. |
2025 йил декабрь |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), "Янги Ўзбекистон" университети (Аҳмедов) |
2. Ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни чоп этиш ва тарқатиш. |
2026 йил давомида |
||||
4. |
"Бир миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасини кенгайтириш. Бунда йил якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган ёшлар, ўқитувчилар ҳамда таълим ташкилотларини тақдирлаш. |
1. Лойиҳани республика ҳудудларида кенг тарғибот қилиш. |
2026-2027 йилларда |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил июнь |
||||
3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш. |
2026 йил декабрь |
||||
5. |
Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаси таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат гранти квоталарини 35 фоизга ошириш. |
1. Ахборот технологиялари соҳаси таълим йўналишлари бўйича олийгоҳларга ажратиладиган грант квоталар сонини таҳлил қилиш. |
2026 йил январь |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Халқаро ва маҳаллий меҳнат бозори тенденцияларини ўрганиб чиқиш. |
2026 йил март |
||||
3. 2026/2027 ўқув йилида грант квоталарини ошириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш. |
2026 йил май |
||||
6. |
Давлат органларининг рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосари, ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларини сунъий интеллект йўналишида малакаларини ошириш. |
1. Қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил ноябрь |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (Салихов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Малакаси ошириладиган раҳбар ўринбосарлари, ходимлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари рўйхатини ва режа-графигини шакллантириш. |
2025 йил декабрь |
||||
3. Режа-график асосида Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида таълим жараёнларини ташкил этиш. |
2026 йил январь-март |
||||
7. |
"Сунъий интеллект мактаби" (AI-мактаб) лойиҳасини амалга ошириш. |
Таълим платформаси орқали мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект бўйича онлайн курсларда таълим олиш имкониятини яратиш. |
2026 йил январдан бошлаб |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова) |
8. |
"Янги Ўзбекистон" университетида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш. |
1. Ҳамкорлик юзасидан хорижий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш. |
2026 йил февраль |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), "Янги Ўзбекистон" университети (Аҳмедов) |
2. Музокаралар натижаси бўйича шартнома имзолаш. |
2026 йил май |
||||
3. Қўшма таълим дастури асосида талабаларни қабул қилиш ва ўқув жараёнини йўлга қўйиш. |
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб |
||||
9. |
"Янги Ўзбекистон" университети базасида "Сунъий интеллект кластери"ни ташкил этиш. |
1. "Сунъий интеллект кластери" концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил декабрь |
Ҳомийлик маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш. |
2026 йил январь |
||||
3. "Сунъий интеллект кластери"ни ишга тушириш. |
2026 йил февраль |
||||
10. |
Ёшларнинг халқаро масофавий таълим платформалари профессионал курсларида ўзбек тилида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш. |
1. Нуфузли таълим платформаларининг профессионал курслари рўйхатини шакллантириш. |
2026 йил январь |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш. |
2026 йил май |
||||
3. Рўйхатга мувофиқ профессионал курслари материалларини ўзбек тилига таржима қилиш. |
2026 йил июлдан бошлаб |
||||
11. |
Ахборот технологияларига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишдаги тест синовларини такомиллаштириш. |
1. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ахборот технологияларига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишдаги тест синовлари фанлар блокига информатика ва ахборот технологиялари ҳамда чет тиллари фанларини киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2026 йил май |
- |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Мазкур таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш. |
2026 йил июль |
||||
12. |
Тошкент шаҳридаги Инха университетида Рақамли технологиялар вазирлиги ва соҳа ташкилотлари ходимлари учун Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича магистратура курсларини ташкил этиш. Бунда: магистратура курсларига қабул университет томонидан белгиланадиган тартибга асосан амалга оширилади; ўқиш харажатлари юборувчи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади. |
Магистратура курслари дастурларини тасдиқлаш ва мазкур дастурлар асосида ўқув жараёнини йўлга қўйиш. |
2025 йил ноябрдан бошлаб |
Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Тошкент шаҳридаги Инха университети (Абдуллаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
13. |
Интернет тармоғида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисидаги илмий ва асосланган материаллар жойлаштирилиши, жумладан, сунъий интеллект асосида яратилиши ва бойитилиши ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш. |
1. Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисидаги илмий ва асосланган материалларни сунъий интеллект асосида яратиш ва бойитиш юзасидан харажатлар сметаси ва амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил март |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар |
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Харажатлар сметасига асосан Маданият вазирлигига маблағларни ўтказиш. 3. Режага мувофиқ материалларни жойлаштириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш. |
2026 йил давомида |
||||
14. |
Сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар)ни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидларини тўғридан-тўғри амалга ошириш рухсат этилган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш. |
1. Реестрни юритиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2026 йил февраль |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Реестрни юритиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2026 йил март |
||||
15. |
IT-парк мажмуаси объектларини қуриш лойиҳасининг навбатдаги босқичини амалга ошириш "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ (кейинги ўринларда - Дирекция) томонидан тўлиқ сотиб олинган Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Олимлар кўчасидаги эскирган икки қаватли 56 ва 58-уйларга туташ 0,32 гектар ер участкаларида (кейинги ўринларда - ер участкаси) Дирекция томонидан реновация лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Реновация лойиҳаси ҳудудидаги ер участкаси белгиланган тартибда "Тошкент инвест компанияси" АЖ ва Дирекция ўртасида тузиладиган инвестиция шартномаси асосида Дирекцияга 49 йиллик ижара ҳуқуқи билан расмийлаштириш. |
2025 йил ноябрь |
Объектларни барпо этиш - Инвесторлар маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
2. Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган реновация лойиҳаси амалга ошириладиган ер участкасининг бозор қийматини Дирекция томонидан "Тошкент инвест компанияси" АЖ билан тузилган инвестиция шартномасига асосан бир йил давомида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ҳар ойда тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаб бериш. |
2026 йил ноябрь |
||||
3. Дирекция томонидан реновация лойиҳасини амалга оширишда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли офис бинолари, турар жойлар, маиший, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш. 4. Инвестиция лойиҳалари доирасида: салоҳиятли инвесторларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарори билан белгиланган тартиб асосида танлаш; буюртмачи ташкилот этиб Дирекцияни, бош пудратчи ва бош лойиҳаловчи ташкилотлар этиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарорига асосан мазкур вазифаларни амалга оширган ташкилотларни белгилаш. |
2026-2028 йиллар |
||||
16. |
"Яшил энергия асосида Дата центр ташкил этиш" лойиҳасини ишга тушириш. |
1. "IT-Park" мажмуасида "DataVolt" ижарага берилган 4 400 м2 ер майдони ҳамда мазкур ер майдонига туташ бўлган 900 м2 ер майдони орасида ҳосил бўлган узилиш нуқталарини бирлаштирган ҳолда яхлит ер майдони сифатида кадастр ҳужжатини расмийлаштириш. |
2025 йил ноябрь |
Инвестор маблағлари |
Кадастр агентлиги (Пулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Лойиҳанинг I босқичини ишга тушириш. |
2026 йил декабрь |
||||
17. |
Вазирлик ва идораларнинг сунъий интеллект инфратузилмаси ва ахборот тизимларини ягона нуқтада бирлаштирувчи ва модулларга асосланган сунъий интеллект платформасини яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. |
Сунъий интеллект платформасини яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда таҳлилий маълумот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. |
2026 йил январь |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
18. |
Хитой халқаро ривожланиш агентлиги билан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, сунъий интеллект бўйича онлайн-платформа ва виртуал лабораториялар яратиш ҳамда мактабларни ўқув жиҳозлари ва амалий лабораториялар билан таъминлаш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
1. Ҳамкорлик йўналишларини белгилаш юзасидан музокаралар ўтказиш. |
2026 йил январь |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
2. Музокаралар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. |
2026 йил февраль |
Президентининг
2025 йил 22 октябрдаги
ПФ-189-сон Фармонига
3-ИЛОВА
"Ўзбек тили корпуси" лойиҳасини амалга
ошириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига
ўзбек тилидаги материалларни тақдим этадиган
давлат органлари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
1. Адлия вазирлиги
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
4. Фанлар академияси
5. Миллий статистика қўмитаси
6. "Ўзархив" агентлиги
7. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
8.Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
9. Ёшлар ишлари агентлиги
10. Олий аттестация комиссияси
11. Ўзбекистон миллий кутубхонаси
12. Давлат органлари тизимидаги газета ва журналлар таҳририяти
Изоҳ:
1) "Ўзбек тили корпуси" лойиҳаси доирасида материаллар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига электрон шаклда ёки ўз маълумотлар базаларига интеграция қилиш орқали бепул тақдим этилади;
2) ҳар бир ташкилот ўзбек тилидаги (кирилл, лотин ва аралаш ёзув) камида 5 миллиард сўзни ўз ичига олган матнли ҳужжатларни тақдим этиши лозим;
3) маълумотлар исталган матнли ҳужжатлар ва уларга илова қилинган метамаълумотларни иборат бўлиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 22 октябрдаги
ПФ-189-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Сунъий интеллект лабораториялари ташкил
этиладиган олий таълим ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Олий таълим муассасаси номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Муддати |
Ҳамкорлик қилувчи банк |
1. |
Фарғона давлат техника университети |
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан: "Сунъий интеллект" илмий лабораториясининг техник параметрлари тасдиқланади; техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларнинг хариди мувофиқлаштирилади. 2. Олий таълим муассасалари томонидан илмий лаборатория учун ажратилган бино-иншоот ёки махсус хоналар таъмирланади. 3. Ҳамкор банклар томонидан махсус хоналар "Сунъий интеллект" илмий лабораторияси учун зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади. |
2025 йил ноябрь 2026 йил май 2026 йил июнь 2026 йил август |
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ |
2. |
Наманган давлат техника университети |
"Асака банк" АЖ |
||
3. |
Навоий давлат университети |
"Турон банк" АТБ |
||
4. |
Бухоро давлат техника университети |
"Микрокредитбанк" АТБ |
||
5. |
"Cyber university" давлат университети |
АТ "Халқ банки" |
||
6. |
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети |
"Агробанк" АТБ |
||
7. |
"Янги Ўзбекистон" университети |
АТ "Алоқабанк" |
||
8. |
Жиззах политехника институти |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ |
||
9. |
Тошкент давлат транспорт университети |
"Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ |
Президентининг
2025 йил 22 октябрдаги
ПФ-189-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:
(а) 1-иловада:
(i) "Жами" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "46 989" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "43 332" рақамлари тегишинча "47 020" ва "43 363" рақамлари билан алмаштирилсин;
(ii) "10. Рақамли технологиялар вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
10. Рақамли технологиялар вазирлиги
|
||||
Рақамли технологиялар вазирлиги |
202 |
202 |
||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони |
4 |
4 |
||
1. |
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
60 |
60 |
|
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||
2. |
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси |
118 |
118 |
|
шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
||
";
(iii) қуйидаги мазмундаги 38-бўлим билан тўлдирилсин:
"
38. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги |
||||
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги |
31 |
31 |
||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||
";
(б) 2-иловада:
(i) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
"41. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги";
биринчи хатбошидаги "70" рақами "71" рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "27" ва "10" рақамлари "28" ва "11" рақамлари билан алмаштирилсин;
(в) 2а-илова қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
"
41. |
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги
|
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги |
Агентство по регулированию телекоммуникаций |
".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-76-сон Фармонига 4-иловадаги "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси" блоки "Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси" блоки билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги "Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2155-сон қарорининг 3-бандида:
(а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Тошкент шаҳридаги Инха Университети алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлган, ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва мулки билан жавоб берувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги Рақамли технологиялар вазирлиги таъсисчилигидаги олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Бунда, Рақамли технологиялар вазирлигига унинг тизим ташкилотларини университет уставини шакллантиришга жалб этишга рухсат этилади";
(б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(в) тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(г) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Университетга Корея Республикасидаги Инха университети дастурлари билан бир қаторда, бошқа етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳам қўшма дастурларни йўлга қўйишга ҳамда битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом ва қўшимча равишда ҳамкор университетлар дипломларини беришга рухсат этилади".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4699-сон қарорида:
(а) 6-бандда:
(i) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-307-сон қарорига 6б-иловаининг 29-позицияси чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги "Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорининг 7-банди биринчи хатбошиси "Рақамли технологиялар вазирлигига" сўзларидан кейин "2 йиллик имтиёзли давр билан" сўзлари билан тўлдирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги "Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-358-сон қарорида:
(а) 4-банднинг биринчи хатбошиси "Рақамли технологиялар вазирлигига" сўзларидан кейин "2 йиллик имтиёзли давр билан" сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(i) сунъий интеллект технологиялари ривожланиши учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, халқаро стандартларни жорий қилиш;
(ii) маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилмани яратиш;
(iii) сунъий интеллект йўналишидаги халқаро индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш;
(iv) "Катта маълумотлар" базасини яратиш ва уни тўлдириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(v) иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришга рақамлаштириш жараёнларининг таъсирини баҳолаш;
(vi) экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида янги йўналишлар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали уларни давлат органлари ва ташкилотларида кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(vii) иқтисодиётнинг турли тармоқларида "ақлли" ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этишнинг концептуал ва услубий асосини шакллантириш";
(в) 2-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
3. |
Вазирлик ва идораларнинг платформа ва маълумотлар базаларини битта дата марказга жамланган ҳолда, сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, хатарларни аниқлаш ва яширин тадбиркорлик фаолиятини аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш. |
Тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотларини таҳлил қилиш имкониятини яратиш орқали яширин тадбиркорлик фаолиятини аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш. |
2026-2028 йиллар |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Бош прокуратура, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 27 октябрь