ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2005 й. 126-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.05.2005 й.
N 126
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ
ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР
ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ
ТЎЛОВЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги "е" кичик банди билан тўлдирилсин:
"е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 142-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 25-модда.