ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Декабрь, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2025 й. 749-сон "Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2025 й.

N 749




ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сақлашда ҳисобга олиш тизимларининг самарали ишлашини ташкил этиш ҳамда барча босқичларда ҳисоб-китоблар шаффофлигига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электр энергиясини ҳисобга олишда электр энергетикаси корхоналари ва истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш;

электр энергиясини ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш, маълумотларни алмашиш ва қайта ишлаш ҳамда уларга қўйиладиган умумий ва техник талабларни ўрнатиш.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


3. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.

        

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 28 ноябрь


































































Время: 0.1318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск