ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Адлия вазирининг 29.11.2025 й. 26-мҳ-сон "Таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.12.2025 й. 3718-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2025 й.

N 3718




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.11.2025 й.

N 26-мҳ


БУЙРУҒИ



Таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати

билан вазирлик ва идораларнинг айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномада:


1) 1-илованинг 4 006 0 0 қаторидаги "Мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "Қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 2-илованинг 3 422 248 қаторидаги "Мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "Қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида:


1) 134-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларида" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-илованинг 1-позицияси "Тўлов турлари" устунидаги "мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"да:


1) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. 102 406 "Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар" субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган давлат қўшимча таълим ташкилотларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.

Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 406 "Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар" субсчётининг дебетида ва 151 400 "Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари" субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 406 "Қўшимча таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.";


2) 100-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "Қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 1-иловада:


102 406 қатордаги "Мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "Қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


111 306 қатордаги "Мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотларида" деган сўзлар "Давлат қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


520 140 қатордаги "мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотларида" деган сўзлар "давлат қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"да:


1) 114-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-илованинг матнидаги "Мактабдан ташқари муассасаларда" деган сўзлар "Қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 12 июндаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғида (рўйхат рақами 3255, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3255/1031-сон):


1) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари ташкилотлар" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 3-иловада:


ушбу илованинг номидаги "мактабдан ташқари ташкилотлар" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


мазкур илованинг матнидаги "мактабдан ташқари ташкилотларда" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 22-илованинг матнидаги "мактабдан ташқари ташкилотларда" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 23-илованинг матнидаги "мактабдан ташқари ташкилотлар" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2597, 2014 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон "Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғида (рўйхат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 175-модда):


1) буйруқнинг номидаги "Мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1-банддаги "Мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "Қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) иловада:


илованинг номидаги "Мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "Қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.";


1-банд, 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 6-банднинг учинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари, 7-банд, 8-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари, 2-бўлимнинг номи, 12-банд, 4-бўлимнинг 2-боби номи, 56-банд, 59-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 60-банддаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги "мактабдан ташқари таълим муассасалари" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банддаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларида" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "мактабдан ташқари таълим муассасалари" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандда:

иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошилардаги "мактабдан ташқари таълим муассасалари" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларида" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълимнинг" деган сўзлар "қўшимча таълимнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларини" ва "мактабдан ташқари таълим муассасалари" деган сўзлар тегишли равишда "қўшимча таълим ташкилотларини" ва "қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мактабдан ташқари таълим муассасалари" деган сўзлар "Қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бўлимнинг номидаги "Мактабдан ташқари таълимнинг" деган сўзлар "Қўшимча таълимнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "Қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизиничи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълимга" деган сўзлар "қўшимча таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


57-банддаги "мактабдан ташқари таълим муассасасининг" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


58-банддаги "мактабдан ташқари таълим муассасаларида" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 16-мҳ, 16, 19-мҳ, 12-2019 ва 18-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 3214, 2020 йил 27 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2020 й., 10/20/3214/0087-сон) билан тасдиқланган Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида:


1) муқаддимадаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 5-бобнинг номи ҳамда 15-банддаги "Мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "Қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 4-иловада:


илованинг номидаги "Мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "Қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"Бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотлари" бобида:

ушбу бобнинг номидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-позициядаги "Мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "Қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-1-иловаси 3-банди ўн биринчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари таълим" деган сўзлар "қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 декабрь














































Время: 0.2641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск