ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 15.12.2025 й. ПҚ-376-сон "2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ПРEЗИДEНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2025 й.

N ПҚ-376



2027 ЙИЛГИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА U-20 ЖАҲОН

ЧЕМПИОНАТИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ҳамда Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли йирик мусобақаларини ўтказиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Устувор йўналишлар


1. 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини (кейинги ўринларда - Жаҳон чемпионати) ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш;

(б) Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда - ФИФА) талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш;

(в) Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш;

(г) Жаҳон чемпионатини ўтказиш орқали мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


II. Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар


2. Қуйидагилар:

(а) 2025 йил 2 октябрь куни ФИФА Кенгаши томонидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

(б) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

(в) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага (А.Арипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:

(а) Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

(б) ФИФА талабларига мувофиқ Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектларнинг инфратузилмасини яхшилаш, замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

(в) Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт, тиббий хизмат кўрсатиш ва волонтёрлик масалаларини мувофиқлаштириш;

(г) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларни узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш, ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

(д) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларда футбол стадионлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни тайёр ҳолатга келтириш.


4. Белгилансинки, Ташкилий қўмитага ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорларни қабул қилиш ваколати берилади.


III. Молиявий ресурслар


5. 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига асосан Транспорт вазирлиги:

(а) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент - Янги Тошкент - Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйсин;

(б) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорти воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш чораларини кўрсин.


IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш


7. ФИФА ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини (кейинги ўринларда - минтақавий офис) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Белгилансинки:

(а) минтақавий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари биринчи навбатда ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар, етмаган қисми эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади;

(б) минтақавий офис Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биносида беғараз асосда жойлаштирилади;

(в) минтақавий офис биносини таъмирлаш, зарур мебель, жиҳоз, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда минимал сақлаш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.


V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


9. Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида:

(а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилаётган "Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи" ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилишини назорат қилсин;

(б) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Спорт вазирлиги билан биргаликда:

(i) Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;

(ii) Жаҳон чемпионати бош соврини - Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб маршрутини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини ташкил этсин;

(в) Энергетика вазирлиги Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминласин;

(г) Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йил 1 январга қадар ФИФА талаби асосида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маҳаллий ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) ташкил этсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

(а) ФИФА томонидан белгиланган талабларга мувофиқ Жаҳон чемпионати учрашувларини эфирга узатиш ҳуқуқи учун лицензия олиш чораларини кўрсин;

(б) Жаҳон чемпионатини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиарежани ишлаб чиқсин;

(в) мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар эълон қилиниши, брифинглар, тематик телекўрсатувлар тайёрланишини ташкил этсин.


11. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

(а) уч ой муддатда мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

(б) 2026 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг ФИФА билан эришилган келишувдан келиб чиқиб, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш доирасида ФИФАга, унинг аъзолари ва ҳамкорларига, ташкил этилаётган маҳаллий ишчи гуруҳга, тадбиркорлик субъектлари ва мухлисларга тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритсин.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган маблағлар 2026-2027 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Б.Н. Курбанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков белгилансин.


14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 15 декабрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

1-ИЛОВА



2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон

чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг

ТАРКИБИ

            

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. Б.Н. Курбанов

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А.И. Икрамов

-

спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири


5. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


6. А.Ж. Ташкулов

-

адлия вазири


7. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


8. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


9. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири


10. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


11. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


12. Ж.Т. Мирзамаҳмудов


-

энергетика вазири


13. А.А. Ташпулатов

-

ички ишлар вазири


14. Б.Б. Кудратходжаев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


15. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


16. Ф.Ж. Пулатов

-

Солиқ қўмитаси раиси


17. О.О. Касимов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби


18. А.А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


19. А.А. Джурабоев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси


20. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳар ҳокими


21. Ш.Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


22. Ж.О. Умарходжаев

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси


23. З.Ғ. Нарзуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


24. Лавозимига кўра

-

Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари


25. Р.С. Ирматов

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби

          

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 15 декабрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

2-ИЛОВА



2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

             

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш

манбалари

         

Масъул

ижрочилар


1.

2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати (кейинги ўринларда - Жаҳон чемпионати) объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш.


1. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш.


2026 йил

январь


-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари


2. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш.


2026 йил

декабрь


3. Инспекция натижаларига кўра таклифлар ишлаб чиқиш ва камчиликларни бартараф этиш.


2027 йил

апрель


2.

Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ташкил этиш.


1. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2027 йил

январь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


2. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш жойини белгилаш.


2027 йил

март


3. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини юқори савияда ўтказиш.


2027 йил

май


3.

Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш.

1. Жаҳон чемпионати объектларини узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш.


2026 йил

июнь


-


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Стадионлар, машғулот майдонлари, меҳмонхоналар ва Халқаро трансляция марказида:

ФИФА талабларига мувофиқ телеузатиш ускуналарини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун вақтинчалик қурилмаларни ўрнатиш;

ёритиш жиҳозларини ишлатиш жараёнларида, шу жумладан, очилиш маросими даврида барқарор электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш;

доимий тарзда генератор ва узлуксиз электр манбаи (UPS) билан таъминлаш.


2027 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Бунда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда хизмат кўрсатувчи этиб белгиланган пудрат ташкилотининг монтаж ва демонтаж ишлари, эксплуатация қилиш ҳамда сақлаш харажатлари Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган жойлардаги ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари томонидан қопланади.



Ижрочилар

маблағлари

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов)

4.

Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини тайёрлаш.

1. Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини белгилаш.


2026 йил

июнь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Жаҳон чемпионати ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


2. Меҳмонхоналар юқори сервис хизматлари кўрсатиши бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир меҳмонхонага масъулларни бириктириш.


2027 йил

июль


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабномасига асосан Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарда Жаҳон чемпионати делегатлари, ФИФА расмий меҳмонлари учун алоҳида махсус интернет тармоғини (WLAN) ажратиш, трансляция жараёнини тўғридан-тўғри намойишларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган техник жиҳозлар билан таъминлаш.


4. Жаҳон чемпионати учун ташкил этиладиган ягона юқори тезликдаги интернет тизимига тегишли меҳмонхоналар уланишини таъминлаш.


2027 йил

август

Ижрочилар

маблағлари

5.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва иштирокчилар бўлиб турган объектларгача бўлган маршрутларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Объектларга олиб борувчи йўлларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, уйлар, дўконлар, биноларнинг фасад ва том қисмини таъмирлаш, чиқиндилардан тозалаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш.


2027 йил

май-

июль

Ижрочилар

маблағлари

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари


6.

Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш.


1. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.


2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш чораларини кўриш.


2027 йил

май

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


7.

Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликлар тайёрлаш.


1. ФИФА мутахассислари тавсиясига кўра Жаҳон чемпионатининг расмий видеороликларини тайёрлаш.


2. Ушбу видеороликларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботини ташкил қилиш.


2027 йил

июнь-

октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


8.

ФИФАнинг хавфсизлик талаблари бўйича тренинглар ташкил қилиш.


1. Тренинглар ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш.


2. Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудларда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вакиллари учун тренинг ташкил қилиш.


2027 йил

июнь-

август

-

Ички ишлар вазирлиги (А.Ташпулатов), Миллий гвардия (Р.Джураев)


9.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва жалб қилиш.


2. Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш.


2027 йил

июнь-

октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари


3. Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш.


Маҳаллий бюджет маблағлари

10.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлислар учун транспорт қулайликларини яратиш.

1. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчилари ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини Тошкент шаҳридаги аэропортда кутиб олиш ва кузатиш, хизмат автотранспорт воситаларини ажратиш.


2027 йил

август-октябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, "Uzbekistan Airports" АЖ (Ж.Умарходжаев), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


2. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортда Жаҳон чемпионати иштирокчилари, мухлислари учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.


3. Ахборот белгиларини ўрнатиш.


4. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортларда ишчи гуруҳ штабини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


5. Хорижий иштирокчилар ва меҳмонлар учун маҳаллий авиақатновларга белгиланган тартибда жойларни банд қилиш.


6. Хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига белгиланган тартибда темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш.


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев)


7. Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент - Янги Тошкент - Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйиш.


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

11.

Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш.


1. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ҳамда расмий меҳмонларни йиғимлардан озод қилиш ҳамда Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлардаги аэропортларда бепул расмийлаштирилишини таъминлаш.


2. Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини ажратиш.


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий VIP меҳмонларга йўлланадиган таклифномаларни дипломатик каналлар орқали хориж томонга етказиш.


2027 йил

август-

октябрь


-

Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Ж.Умарходжаев)


12.

Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонларни (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жалб этиш.


1. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жамоаларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2027 йил

июнь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


2. Жаҳон чемпионати даврида хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан жалб этилган волонтёрлар ва таржимонларни фанларни кейинчалик ўзлаштириш шарти билан ўқув машғулотларидан озод этиш чораларини кўриш.


3. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар учун ўқув тренинглар ташкил қилиш ҳамда зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2027 йил

январь-оябрь


13.

Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш.


1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига мувофиқ Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш.


2. Синхрон таржимонларнинг овқатланишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳаракатланиши учун тегишли транспорт воситаларини ажратиш.


2027 йил

май-

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


14.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда тиббиёт хоналарини ФИФА талабларига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.


2. Аккредитацияга эга бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган шифохоналарда алоҳида тиббиёт бўлимларида яшил йўлакчалар ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатувчи малакали тиббиёт ходимларини бириктириш.


2027 йил

май-

ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)


15.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.


2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда тегишли асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш.


2027 йил

май-

ноябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б.Кудратходжаев)

16.

Жаҳон чемпионати бош соврини - Жаҳон кубогини оммага таништириш маросимини ўтказиш.


1. "Trophy tour" маросимини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни жалб этиш.


2. "Trophy tour" маросим дастурини ишлаб чиқиш.


3. "Trophy tour" маросимини юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2027 йил

июнь-

август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)

17.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун бепул "Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.

1. Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган VVIP, VIP зоналар, меҳмонхоналар, анжуман заллари, спорт объектлари, машғулот майдонлари ва матбуот марказида бепул "Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


2027 йил

январь-

октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари


Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари учун киберхавфсизлик ускуналарини (лицензияси билан), CATV тизими харид қилинишини, қўшимча LED экран ўрнатилишини ҳамда ФИФА делегациясининг мобил қурилмаларини UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.


3. ФИФА ва маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларини халқаро махсус тариф режасига эга бўлган Sim карталар билан бепул таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


4. Стадионлар ҳамда Халқаро трансляция маркази юқори тезликдаги интернет тармоғига (1-10 Гб) уланишини ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУК билан биргаликда киберхавфсизлик талабига жавоб беришини таъминлаш.



"Киберхавфсизлик маркази" ДУК (О.Мирзаев)


18.

Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини белгиланган тартибда ўтказиш.


1. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимлари дастурини ишлаб чиқиш.


2027 йил

июль


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Спорт вазирлиги (А.Икрамов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)

2. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчиларини ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини халқаро тадбирга жалб қилиш чораларини кўриш.


3. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил қилиш.


2027 йил

сентябрь

19.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари маданий қисмини ташкил этиш.


1. Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Бунда очилиш ва ёпилиш маросимларининг маданий дастурида ФИФАга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларни инобатга олиш.


2027 йил

август


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун таниқли санъаткорлар ва миллий гуруҳлар иштирокини белгиланган тартибда (шартнома асосида) таъминлаш.


2027 йил

сентябрь-

октябрь

20.

Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан стадионлар ва транспорт воситаларини брендинг қилиш (безаш).


1. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар йўналишларидаги тезюрар поездларни Жаҳон чемпионати бренди билан безатиш чораларини кўриш.


2. Стадион ва машғулот майдонларини Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан брендинг қилиш (безаш).


2027 йил

август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари


21.

Жаҳон чемпионатини ўтказишда хавфсизликни таъминлаш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни ўрганиш.


2026 йил

август


Ижрочилар

маблағлари

Ички ишлар вазирлиги (А.Ташпулатов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б.Кудратходжаев)


2. Ўрганиш натижаларига кўра ФИФАнинг хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш.


2026 йил

октябрь


3. Жаҳон чемпионати мусобақалари, расмий футбол тўпини, логотипини, рамзи (маскот)ни оммага таништириш маросимлари, "Trophy experience" футбол тури ҳамда анжуманларда хавфсизлик талабларини таъминлаш.


2027 йил

февраль-

октябрь


4. Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясига мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш.


2027 йил

март

22.

Жаҳон чемпионатини ёритиш ишларини ташкил қилиш.


1. Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг Халқаро трансляция марказини ташкил этиш.


2027 йил

май


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабоев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Тошкент шаҳри ва Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардан эфир сигналларини қабул қилиш ҳамда узатиш чораларини кўриш.


3. Жаҳон чемпионатини тарғиб этувчи видеороликларни намойиш қилиш учун томошабинларга қулай бўлган пайтни инобатга олиб, эфир вақтини ажратиш.


4. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет хизмати билан таъминлаш.


5. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Жаҳон чемпионати веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш.


2027 йил

май-

ноябрь


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 15 декабрдаги

ПҚ-376-сон қарорига

3-ИЛОВА



2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати

доирасида амалга ошириладиган харажатлар

ва уларни молиялаштириш манбалари

РЎЙХАТИ

             

1. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан:


(а) 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатининг (кейинги ўринларда - Жаҳон чемпионати) қуръа ташлаш, очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш;


(б) Жаҳон чемпионати спорт объектларини ижарага олиш, безатиш, тарғибот материалларини (тарқатма материаллар ва бошқалар) тайёрлаш ва чоп этиш ҳамда ахборот-кўнгилочар тизимни (Infotainment) Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда - ФИФА) талабномаси асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш;


(в) расмий хорижий меҳмонлар, иштирокчи жамоалар, ҳакамлар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва кузатувчилар, волонтёр, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ташкилий қўмита аъзолари, маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларининг меҳмонхонага жойлаштирилишини, транспорт воситалари билан таъминланишини, овқатланишини ташкил этиш;


(г) ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича маҳаллий ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш харажатларини қоплаш;


(д) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш;


(ж) Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш;


(з) Халқаро трансляция марказини ташкил этиш ва унинг ФИФА талабларига мувофиқ фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш ҳамда ФИФА талабларига асосан ишлаб чиқиладиган Хавфсизлик концепциясига мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналар билан таъминлаш;


(и) Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликларни тайёрлаш;


(к) Жаҳон чемпионати бош соврини - Жаҳон кубогини оммага таништириш тадбирларини ташкил этиш;


(л) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектларини умумий суғурта (мулкий ва жавобгарлик) қилиш ҳамда ФИФА ходимлари учун ҳаётни суғурта (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти) қилиш харажатларини қоплаш;


(м) Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;


(н) Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонлар иштирокини таъминлаш;


(о) Жаҳон чемпионатини хорижий оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;


(п) расмий хорижий меҳмонлар, иштирокчи жамоалар, ҳакамлар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва кузатувчилар, волонтёр, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ташкилий қўмита аъзолари, маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларининг республика ҳудудида ҳаракатланиши учун авиа ва темир йўл чипталарини харид қилиш;


(р) ФИФА талабларидан келиб чиқиб юзага келадиган бошқа харажатлар.


2. Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан:


(а) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ҳамда тадбир ўтказиш учун тайёр ҳолга келтириш;


(б) аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш;


(в) хорижий иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ҳамда кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларини Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 15 декабрь















































































Время: 0.1241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск