Внимание!
NB! Мазкур Карорнинг 6-иловасининг 1-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси 2026 йил 1 январдан, бешинчи хатбошиси 2026 йил 1 июлдан кучга киради.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Ижтимоий таъминот /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2025 й. 796-сон "Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.12.2025 й.
N 796
АҲОЛИГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ
БЎЙИЧА ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-206-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилансинки:
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тарзидаги тўловлар (кейинги ўринларда - давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар) фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган (проактив шаклда) ҳолда, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимининг (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) "Ижтимоий суғурта" ахборот модули орқали тайинланади;
суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган тижорат банки томонидан суғурталанган шахсларда мавжуд ижтимоий карта ёки банк картаси орқали амалга оширилади;
"Ягона реестр" АТ орқали суғурталанган шахсларнинг мобил алоқа воситаларига давлат ижтимоий суғуртаси билан боғлиқ жараёнлар бўйича бепул қисқа СМС-хабарлар юборилади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ:
иш берувчилар меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) ўз вақтида рўйхатга олиши шарт этиб белгиланганлиги;
ходимнинг хоҳишига кўра қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат ижтимоий суғуртаси доирасида барча иш берувчилар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни "ЯММТ" ИДАКда рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилади;
суғурталанган шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра бир календарь йил давомида 2 иш кунидан кўп бўлмаган иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
бир ой муддатда "ЯММТ" ИДАКда ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатга олиш имкониятини яратсин;
2027 йил 1 январга қадар ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг, судьяларнинг ва прокуратура органларининг мартаба даражаларига (ҳарбий ва махсус унвонларга) эга бўлган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни "ЯММТ" ИДАКда киритиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Кузатув кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича медиа-режа 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Агентлик уч ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали суғурталанган шахслар томонидан суғурта стажлари, тўланган суғурта бадаллари ҳисобидан хабардор бўлиш, нафақа тайинлаш рад этилганлиги ёки унинг миқдори нотўғри ҳисобланганлиги ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилиш имкониятини яратсин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) 2026 йил 1 январга қадар Солиқ қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Ягона тиббий ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ягона тиббий ахборот тизимини Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари ва "ЯММТ" ИДАК билан тўлиқ интеграция қилиш;
меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириш вақтида суғурталанган шахснинг иш жойи Ягона тиббий ахборот тизимида автоматик равишда аниқлаш имкониятини яратиш;
меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ўтказиб юборилган кунлар учун расмийлаштиришнинг техник имкониятларини тўлиқ чеклаш, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандлик олиниши ёки васий қилиб белгиланиши бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари "Ягона реестр" АТга келиб тушганда, уларни расмийлаштириш мақсадини аниқлаш имкониятини яратиш;
б) бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 17 декабрдаги
796-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Ижтимоий
ҳимоя миллий агентлигининг Давлат
ижтимоий суғурта жамғармасининг
Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
1. М. Оллоёров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Кузатув кенгаши раиси |
2. Б. Захидов |
- |
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари |
3. А. Худаяров |
- |
соғлиқни сақлаш вазири |
4. О. Фозилкаримов |
- |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
5. М. Аллакулиев |
- |
адлия вазири ўринбосари |
6. Ж. Абруев |
- |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари |
7. Н. Муслитдинов |
- |
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Кенгаш котиби |
Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кузатув кенгаши раиси Кузатув кенгаши таркибига бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари, мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
2025 йил 17 декабрдаги
796-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Ижтимоий
ҳимоя миллий агентлигининг Давлат
ижтимоий суғурта жамғармаси
Ижро этувчи дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ижрочи директор |
|
|||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
Ижрочи директор ўринбосари |
Жамғарма даромад ва харажатларини режалаштириш ва ҳисобини юритиш бўлими 3 |
|
||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
Стратегик режалаштириш, прогнозлаштириш ва методология бўлими 3 |
|
|||||||||||||||||
|
Бош аудитор 1 |
|
|||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
Тўловларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўлими 6 |
Бош ҳисобчи 1 |
|
||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
|
|||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамғарма маблағлари тушумини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассислар (ҳудудий вакил) 14 |
|
|||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
Лойиҳа менеджери 1 |
|
|||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 |
|
|||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ:
1. Ижро этувчи дирекциянинг бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 33 нафар.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижро этувчи дирекция тузилмасига бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритилиши мумкин.
3. Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
4. Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
2025 йил 17 декабрдаги
796-сон қарорига
5-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси
янги тизимининг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини ёритиш бўйича
МЕДИА-РЕЖА
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш шакли
|
Муддат |
Масъул ижрочи
|
1. |
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича республиканинг барча ҳудудлари кесимида матбуот анжуманларини ташкил этиш. |
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-206-сон Фармони мазмуни-моҳияти, нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш механизмлари юзасидан жамоатчиликнинг фаол аъзолари иштирокида брифинглар ўтказиш.
|
2025-2026 йиллар давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
2. |
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича телевидение ва радио орқали ахборот ва тушунтиришлар бериш. |
Телевидение ва радио учун қисқа тушунтириш роликлари, интервьюлар ва ток-шоулар тайёрлаш; эксперт ва манфаатдор шахслар иштирокида эфирлар ташкил этиш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
3. |
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича ижтимоий тармоқларда контентлар тайёрлаш ва жойлаштириш. |
Ижтимоий тармоқлар ("Telegram", "Instagram", "Facebook" ва бошқалар) орқали инфографика, видео лавҳалар ва мақолалар ҳамда мутахассислар фикри, ижтимоий шарҳ тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, хэштеглар орқали оммалаштириш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
4. |
Маҳалла марказлари ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда маҳалладаги мавжуд тадбиркорлик субъектлари объектларида давлат ижтимоий суғуртасига оид турли материаллар тарқатиш. |
Маҳалла марказлари ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда маҳаллалар ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича буклет, брошюра ва баннерларни ижтимоий ходимлар орқали етказиш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
5. |
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида тадбиркорлар субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш. |
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ва маслаҳат сессияларини ўтказиш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Савдо-саноат палатаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий медиа бирлашмаси |
6. |
Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимига оид тартиб-таомиллар бўйича онлайн платформалар орқали хабарномалар жойлаштириш. |
"my.gov.uz", "lex.uz", "ihma.uz", "imv.uz", "soliq.uz", "mehnat.uz", "ЯММТ" ахборот тизими, "Ягона давлат назорати" ахборот тизими, "chamber.uz" ва бошқа онлайн платформаларда мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ҳаракатланувчи ёзув (scrolling text) шаклида ахборот баннерларини жойлаштириш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" МЧЖ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг расмий сайтида махсус бўлим яратиш (чат-бот, калькулятор). |
1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг расмий сайтларида фуқаролар учун мурожаат қилиш (кўп бериладиган саволлар ва уларга жавоблар) ҳамда тайинланадиган нафақалар миқдорларини онлайн ҳисоблаш имкониятини яратиш. 2. Фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасидаги мурожаатларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Call-маркази билан қамраб олиш. 3. Онлайн чат хизмати фаолиятини кенгайтириш, давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими бўйича автоматик маълумот ботини жорий этиш. |
2026 йил I чорак |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
8. |
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун вебинарлар ташкил этиш. |
1. Ходимлар учун давлат ижтимоий суғурта тизими ва унинг амалиётдаги аҳамияти, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига маълумот юбориш ва ҳисобот бериш жараёнлари, бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг масъулияти каби мавзуларда ўқув-семинарлар ташкил қилиш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
2. Барча давлат ва нодавлат ташкилот бухгалтерлари ва HR-мутахассислари учун янги тизимнинг моҳияти, қонунчиликка киритилган янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида семинар ва вебинарлар ташкил қилиш. |
Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси |
|||
9. |
Медиамониторинг ва жамоатчилик фикрини ўрганиш. |
Ижтимоий тармоқлардаги фикрлар, мурожаатлар ва саволларни таҳлил қилиш, онлайн сўровнома ва контент самарадорлигини баҳолаш. |
Ҳар чоракда |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
10. |
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими бўйича подкастлар ташкил қилиш. |
"Ижтимоий суғурта ҳақида" мавзусида подкастлар тайёрлаш (kun.uz, daryo.uz, qalampir.uz) ҳамда блогерлар орқали ахборот тарқатиш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
11. |
Жамоат жойларида ўрнатилган ахборот тарқатиш воситалари орқали тарғибот ишларини амалга ошириш. |
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан савдо марказлари, метро, транспорт воситалари ва LED-экранларда қисқа видеоролик ёки баннерлар жойлаштириш. |
2025-2026 йиллар давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси |
2025 йил 17 декабрдаги
796-сон қарорига
6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. 2025 йил декабрь ойидан бошлаб Қашқадарё вилоятида, 2026 йил 1 май ойига қадар республиканинг қолган ҳудудларида тажриба-синов тариқасида ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари (кейинги ўринларда - Реабилитация марказлари)га йўллаш "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади. Бунда:
Реабилитация марказларига йўлланма олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали ёҳуд бевосита оилавий шифокорга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
ногиронлиги бўлган шахсларни Реабилитация марказларига йўллаш учун қарши кўрсатмалар мавжудлигини аниқлаш оилавий шифокор томонидан амалга оширилади;
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида Реабилитация марказларига электрон тарзда йўллаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади";
б) 8-илованинг 30-банди иккинчи хатбошисидаги "75" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги "Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 314-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги "а-1" кичик банд билан тўлдирилсин:
"а-1) Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақанинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-1-иловасига мувофиқ:
туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этганда, туғилган болани (болаларни) фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида нафақа тўланиши;
нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали фуқароларнинг мурожаатларисиз "проактив шакл"да тайинланиши ва тўланиши";
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Ушбу Низом вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани (кейинги ўринларда - нафақа) тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди. Бунда:
а) ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлашга доир нормалар "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходимларига ушбу турдаги нафақани тайинланиши ва тўланиши билан боғлиқ муносабатларни;
б) вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашга доир нормалар:
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходимларига ушбу турдаги нафақани тайинланиши ва тўланиши билан боғлиқ муносабатларни;
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даврининг иш берувчи томонидан тўланадиган қисми бўйича вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади";
3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга республика бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган нафақани қоплаб бериш тартиби ушбу Низомнинг 1-1-бобига мувофиқ амалга оширилади.
Иш берувчиларнинг ушбу нафақани тўлаш бўйича мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган нафақа миқдорида камайтирилади";
в) қуйидаги мазмундаги 1-1-илова билан тўлдирилсин:
"Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 31 майдаги
314-сон қарорига
1-1-ИЛОВА
"Янги туғилган болани фарзандликка
олган ёки васий қилиб белгиланган ходимга
бериладиган нафақанинг бир қисмини
қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда (кейинги ўринларда - юридик шахслар) ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга янги туғилган болани фарзандликка олганлиги ёки унга васий қилиб белгиланганлиги муносабати билан бериладиган нафақанинг (кейинги ўринларда - нафақа) бир қисмини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимининг алоҳида модули - идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик асосида нафақани "проактив" шаклда тайинлаш ва тўлашни назарда тутувчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимининг таркибий қисми (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ);
нафақа олувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходим (якка тартибдаги тадбиркор);
тўлов рўйхат (ведомост)лари - нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, банк картаси орқали тўланганда тегишли тижорат банки ҳамда нафақа олувчининг банк картаси реквизитлари ва тўланиши лозим бўлган нафақа суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, нафақа бўйича тўловларни амалга оширувчи тижорат банкига электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжат.
3. Ушбу Низом бюджет ташкилотларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимларга татбиқ этилмайди.
4. Нафақа туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этган кундан бошлаб, туғилган болани (болаларни) фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган шахсга (ходимга), бола туғилган кунидан эътиборан эллик олти календарь куни, икки ёки ундан ортиқ бола туғилганда етмиш календарь кунигача бўлган муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тайинланади ва тўланади.
5. Нафақа минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади.
Бунда нафақанинг миқдори у тайинланган даврда амалда бўлган минимал истеъмол харажатларининг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
6. Нафақани тўлаш ва нотўғри тайинланган нафақани қайтариш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) мазкур мақсадларда ажратилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Нафақа олувчининг асосий иш жойи ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Агентлик томонидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади.
8. Нафақа "Ягона реестр" АТ томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз "проактив шакл"да тайинланади ва тўланади.
2-БОБ. НАФАҚАНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ
9. Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
10. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ваколатли бошқа тиббий муассасалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Ягона тиббий" АТ) электрон шаклда расмийлаштирилади.
11. "Ягона тиббий" АТ томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда "Ягона реестр" АТга юборилади.
12. "Ягона реестр" АТ томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисидаги маълумотлар келиб тушгандан сўнг, автоматик равишда нафақа олувчининг охирги олти ой давомида:
узлуксиз иш стажига эга эканлиги ва юридик шахсда бандлиги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК), якка тартибдаги тадбиркорларда бандлиги Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжудлиги - Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;
бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "UzASBO" дастурий мажмуаси орқали автоматик равишда текширилади.
13. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, юридик шахсларда "ЯММТ" ИДАКдаги ва якка тартибдаги тадбиркорларда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар олти ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.
Бунда ушбу даврда ўттиз бир кундан кўп бўлмаган танаффуслар бўлганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан олдинги ўн икки ой давомидаги кетма-кет даврлар иш стажини ҳисоблашда қўлланилади. Агар охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи даврида ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлмаса, ушбу давр иш стажини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Болани парваришлаш учун таътилда бўлган ходимнинг иш стажини Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали текширишда унинг таътилга чиқишидан олдинги даври ҳисобга олинади.
14. Нафақа ходим йиллик (асосий ва қўшимча) меҳнат таътилида, болани парваришлаш учун таътилда ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлганда ҳам тўлаб берилади.
15. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи давридаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлса ва "ЯММТ" ИДАКда иш стажи тўғрисидаги маълумот бўлмаган тақдирда, бу ҳақда "Ягона реестр" АТ томонидан автоматик тарзда нафақа олувчининг "Ягона тиббий" АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ва "ЯММТ" ИДАКдаги шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.
Нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар "ЯММТ" ИДАКда иш берувчи томонидан тўғриланиши лозим.
16. Хабарнома юборилган нафақа олувчиларнинг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунида қайта текширилади.
Номутаносиблик тўғриланмаган ҳолларда, нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор "Ягона реестр" АТ томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
17. "Ягона реестр" АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
18. "Ягона реестр" АТ томонидан:
нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича;
нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари бўйича нафақа олувчининг "Ягона тиббий" АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ва "ЯММТ" ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
3-БОБ. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
19. Ушбу Низомга мувофиқ тайинланган нафақани тўлаб бериш Агентлик томонидан тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган тижорат банки томонидан амалга оширилади.
20. "Ягона реестр" АТ томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари тижорат банкига тақдим этилади ҳамда Агентликнинг махсус ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда тижорат банкига ўтказиб берилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги 2 иш куни мобайнида тижорат банкига тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
21. Нафақани тўлаш учун тижорат банкида алоҳида махсус банк ҳисобварақлари очилади.
22. "Ягона реестр" АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк картаси бўйича шакллантирилади. Бунда тегишли банклараро репроцессинг марказларидан нафақа олувчининг номига очилган, актив ҳолатда бўлган, охирги олтмиш кун давомида охирги транзакция амалга оширилган банк пластик картаси танлаб олинади.
Нафақа олувчининг банк картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.
23. Тижорат банки томонидан нафақа тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига қадар тўлаб берилади.
24. Тижорат банки томонидан нафақани нақд пул кўринишида нафақа олувчининг мурожаатига асосан, бироқ нафақа тайинланганлиги тўғрисида СМС-хабар юборилган кундан бошлаб тўқсон кун давомида белгиланган тартибда тўланади.
25. Жорий ой мобайнида нафақа олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағларни тижорат банкининг махсус ҳисобварақлардан келгусида тўлаш учун Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига қайтарилади.
26. Тижорат банки ҳар ойнинг охирги иш кунига қадар ушбу ой учун ва йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар ҳақидаги маълумотларни "Ягона реестр" АТга тақдим этади.
27. Нафақа олувчиларга тижорат банки томонидан нафақани нақд пул шаклида тўлаб берганлик учун банк хизмат ҳақи миқдори тижорат банки ва Агентлик ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ, бироқ нақд пул шаклида тўлаб берилган нафақа миқдорининг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорда белгиланади.
28. Нафақа олувчининг виждонсизлиги ёки ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган нафақа нафақа олувчи томонидан Агентликка бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади.
Ушбу бандда кўрсатилган асослардан бошқа сабаблар билан нотўғри тўланган нафақа хатоликка йўл қўйган ташкилот ходимидан белгиланган тартибда ундирилади.
Нотўғри тўланган нафақа тижорат банки орқали нафақа олувчидан хизмат ҳақи ундирилмаган ҳолда қайтарилади.
4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
29. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
30. "Ягона реестр" АТда ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида техник носозликлар ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнида узилишлар юзага келганда, ушбу ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги электрон маълумотларни киритиш, нафақани тайинлаш ва тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин.
31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради".
г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 июлдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни расмий бандлиги таъминланган ойда ишга қабул қилинган санадан қатъий назар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича шарт бажарилган тақдирда, мазкур ногиронлиги бўлган шахс бир ой давомида расмий банд қилинган деб ҳисобланади";
б) 19-банднинг биринчи хатбошиси "бажарилиши таъминлангандан кейин" сўзларидан кейин "олти ой ичида" сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 25-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) сурдотаржимон ёки психолог хизматини кўрсатмоқчи бўлган шахслар мазкур соҳада олий маълумотга эга бўлиши ёки давлат таълим ташкилотларида касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган бўлиши талаб этилади.
Республика касбий кўникмалар маркази ёки Ўзбекистон карлар жамияти томонидан сурдотаржимонлик йўналишида ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар томонидан сурдотаржимон хизмати кўрсатилиши мумкин";
г) 26-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"давлат таълим ташкилотларининг касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган ёки республика касбий кўникмалар маркази ёхуд Ўзбекистон карлар жамияти томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар, ушбу маълумотни тасдиқловчи ҳужжатларни (диплом, сертификат) илова қилиш орқали"
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 27-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан ушбу Низомнинг 26-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, мурожаат этилган тақдирда, мазкур ҳужжатлар "ЯМИҲ" АТ орқали Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, текширилади";
ж) 28-бандда:
биринчи хатбошиси "маълумотлар мавжудлиги аниқланган" сўзларидан кейин "ёки ўз тасдиғини топган" сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошиси "маълумотларнинг мавжуд эмаслиги" сўзларидан кейин "ёки ўз тасдиғини топмаганлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;
з) 39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Агар бандликка кўмаклашиш субсидияси ёки иш ўринларига мослаштириш субсидияси тадбиркорлик субъектлари томонидан нотўғри киритилган (кўрсатилган) маълумотлар асосида ёки техник камчиликлар ёхуд ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган тақдирда, мазкур маблағлар уларнинг нотўғри тўланганлиги аниқланган санадан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади";
и) 3-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
"Изоҳ.
Бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратилишига асос бўлган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун тадбиркорлик субъектига субсидия тақдим этилган бўлса, мазкур ногиронлиги бўлган шахс учун бошқа тадбиркорлик субъектига ушбу турдаги субсидия ажратилишига йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлик субъектларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини тайинлашда, унинг миқдори ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартлар бажарилган ёки бажарилиши таъминланган даврда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади".
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2025 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида:
3-банднинг "б" кичик бандидаги "маҳаллий" сўзи "республика" сўз билан алмаштирилсин;
5-банддаги "тегишли бюджет" сўзлари "Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
5-бандидаги "маҳаллий" сўзи "республика" сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шахс вафот этган тақдирда";
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Изоҳ. Мазкур илованинг 2-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси 2026 йил 1 январдан, бешинчи хатбошиси 2026 йил 1 июлдан кучга киради.
2025 йил 17 декабрдаги
796-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги "Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 515-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 640-сон қарорига илованинг 8-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 19 декабрь