ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2025 й. 798-сон "Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2025 й.

N 798




ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ КАМБАҒАЛ АҲОЛИ

БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарорига мувофиқ:

камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда 20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда камбағал оила аъзоларига мазкур ер участкаларида ўз эҳтиёжлари учун сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга рухсат этилгани;

"Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида субсидия ажратиш тартибини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳудудларда "маҳалла еттилиги" томонидан ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини (кейинги ўринларда - лойиҳалар) амалга ошириш орқали даромад топиш истагини билдирган камбағал оила аъзолари аниқланади;

ўрмон фонди ерларида лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган камбағал оила аъзолари оилавий пудрат шартномаси асосида жалб этилади. Бунда оилавий пудрат шартномасида белгиланган миқдорда экиладиган дарахт кўчатлари сони субсидия тўлаш учун асос бўлган миқдордан кам экилганда ёки кўчатлар экилгандан кейин уларнинг 50 фоизидан ками кўкариб чиқмаганда, камбағал оила аъзоси томонидан дарахт кўчатлари қайтадан экилади;

лойиҳалар доирасида экиладиган кўчатлар давлат ўрмон хўжаликлари ташкилотлари томонидан камбағал оила аъзоларига бепул етказиб берилади.


3. Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда "маҳалла еттилиги" томонидан ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромад топиш истагини билдирган камбағал оила аъзолари рўйхати ҳар йили январь ва август ойларида шакллантирилиши ҳамда тегишли давлат ўрмон хўжалиги ташкилотларига тақдим этиб борилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатга мувофиқ камбағал оила аъзоларини ўрмон фонди ерларида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш ишларига жалб этиш чораларини кўрсин;

ушбу қарорга иловага мувофиқ тартибда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан камбағал оила аъзоларига субсидиялар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўрмон фонди ерларида ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга оширишда камбағал оила аъзоларини жалб этиш тўғрисида намунавий оилавий пудрат шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини ташкил этсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 19 декабрь

































Время: 0.1064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск