ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2025 й. 799-сон "Ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизимини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2025 й.

N 799




ИЖТИМОИЙ СОҲА МУАССАСАЛАРИ,

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ШОХОБЧАЛАРИ

ВА ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ

БЎЙИДАГИ ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИНГ

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчаларидаги ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2026-2027 йилларда ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш тизимидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти 2-иловага мувофиқ;

Умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган тақсимотларда белгиланган жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш тадбирларини амалга оширсин;

ижтимоий соҳа муассасаларидаги жамоат ҳожатхоналарини соҳага ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги мавжуд жамоат ҳожатхоналарини бино ва иншоотларни балансда сақловчилар маблағлари ҳисобидан янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.

Бунда янги қуриладиган ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ барпо этилишининг назорати таъминлансин.


3. Белгилансинки, ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари шахсан масъул ҳисобланади.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 18 декабрдаги

799-сон қарорига

1-ИЛОВА



2026-2027 йилларда ижтимоий соҳа муассасалари, умумий

овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль

йўллари  бўйидаги  жамоат  ҳожатхоналарининг

санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ИЖТИМОИЙ СОҲА МУАССАСАЛАРИДАГИ, УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

ШОХОБЧАЛАРИДАГИ ВА ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ

БЎЙИДАГИ ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Жамоат ҳожатхоналари учун мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.


1. Жамоат ҳожатхоналари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


2026 йил

февраль


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

2. Ўрганиш натижаларига асосан амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.


2026 йил

мартдан


II. ИЖТИМОИЙ СОҲА МУАССАСАЛАРИДАГИ, УМУМИЙ

ОВҚАТЛАНИШ ШОХОБЧАЛАРИДАГИ ВА ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ  БЎЙИДАГИ ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИНГ

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

2.

Ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгидан қуриш.


1. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва жиҳозланадиган тоифаларга ажратиш.


2026 йил

февраль


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, умумий овқатланиш объектлари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарини балансда сақловчилар маблағлари ҳисобидан


Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Жамоат ҳожатхоналарини янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш режа-графигини ишлаб чиқиш.


2026 йил

март

3. Жамоат ҳожатхоналарини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш.


Режа-

график

асосида


3.

Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш.


Канализация ва марказлашган тизимлар мавжуд бўлмаган жойларда замонавий муқобил ечимларни инобатга олган ҳолда, жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

мамлакатимизда жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган тажриба-синов лойиҳалари натижаларини ўрганиш ва ижобий тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш;

энергия ва сувни тежайдиган технологияларни амалиётга кенг татбиқ этиш масаласини кўриб чиқиш.


2026 йил

март


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги


4.

Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашни қўллаб-қувватлаш.


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган жамоат ҳожатхоналарини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари учун солиқ солинадиган базани камайтириш бўйича тақдим этилган имтиёзни узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2026 йил

март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Намунавий жамоат хожатхоналарини балансда сақловчи ташкилотларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


III. НАЗОРАТ ВА БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ҲАМДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

5.

Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича давлат санитария назорати тадбирларини ўтказиш.

Жамоат ҳожатхоналарининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида белгиланган тартибда профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш, бюджет ташкилотларининг жамоат ҳожатхоналарини ўрганиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш.


2026

йилдан

бошлаб


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


6.

Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш.


1. Жамоат ҳожатхоналари бўйича аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг фикрини ўрганиш.


2. Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиеник ҳолатини яхшилаш бўйича масъул органларнинг фаолияти юзасидан жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш.


3. Тегишли ҳудудда жойлашган жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолати юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш.


2026

йилдан

бошлаб

ҳар ярим

йилда


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


4. Аҳоли, туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва туристлардан тушаётган таклиф ва эътирозлардан келиб чиқиб, давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш.


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Туризм қўмитаси



IV. АҲОЛИ ВА ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИДА ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ

ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

САНИТАРИЯ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ


7.

Аҳолининг санитария-гигиена соҳасидаги маданиятини ошириш.

1. Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида санитария-гигиена, тиббий маданият бўйича маърифий тадбирларни ташкил этиш.


Доимий

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


2. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланишда сув тежамкорлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда видеороликлар, тарқатма материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини амалга ошириш.


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 18 декабрдаги

799-сон қарорига

2-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш тизимидаги жамоат

ҳожатхоналарининг санитария-гигиена

ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги

ТАҚСИМОТИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Таъмирланадиган ва

жиҳозланадиган жамоат

ҳожатхоналари сони


Шундан:


2026 йил


2027 йил


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


403

23

380

2.

Андижон вилояти


53

10

43

3.

Бухоро вилояти


154

17

137

4.

Жиззах вилояти


127

29

98

5.

Қашқадарё вилояти


124

13

111

6.

Навоий вилояти


64

6

58

7.

Наманган вилояти


181

37

144

8.

Самарқанд вилояти


64

9

55

9.

Сурхондарё вилояти


66

7

59

10.

Сирдарё вилояти


212

31

181

11.

Тошкент вилояти


449

89

360

12.

Фарғона вилояти


274

71

203

13.

Хоразм вилояти


100

22

78

14.

Тошкент шаҳри


38

7

31

Жами


2 309

371

1 938

          

Изоҳ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёждан келиб чиқиб, мазкур тақсимотга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу тақсимот асосида манзилли дастурларни тасдиқлайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 18 декабрдаги

799-сон қарорига

3-ИЛОВА



Умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро

автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг

санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги

ТАҚСИМОТИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Таъмирланадиган ва

жиҳозланадиган жамоат

ҳожатхоналари сони


Шундан


2026 йил


2027 йил


I. Умумий овқатланиш объектларидаги жамоат ҳожатхоналари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


192

81

111

2.

Андижон вилояти


485

157

328

3.

Бухоро вилояти


264

53

211

4.

Жиззах вилояти


146

38

108

5.

Қашқадарё вилояти


169

62

107

6.

Навоий вилояти


201

54

145

7.

Наманган вилояти


183

79

104

8.

Самарқанд вилояти


544

189

355

9.

Сурхондарё вилояти


213

74

139

10.

Сирдарё вилояти


75

24

51

11.

Тошкент вилояти


552

194

358

12.

Фарғона вилояти


490

179

311

13.

Хоразм вилояти


265

97

168

14.

Тошкент шаҳри


229

76

153

Жами


4 008

1 357

2 649

II. Вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


15

4

11

2.

Андижон вилояти


4

1

3

3.

Бухоро вилояти


10

2

8

4.

Жиззах вилояти


20

7

13

5.

Қашқадарё вилояти


20

5

15

6.

Навоий вилояти


12

4

8

7.

Наманган вилояти


23

7

16

8.

Самарқанд вилояти


42

12

30

9.

Сурхондарё вилояти


6

2

4

10.

Сирдарё вилояти


5

1

4

11.

Тошкент вилояти


30

9

21

12.

Фарғона вилояти


19

7

12

13.

Хоразм вилояти


4

1

3

14.

Тошкент шаҳри


9

4

5

Жами


219

66

153

        

Изоҳ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда эҳтиёждан келиб чиқиб, мазкур тақсимотга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу тақсимот асосида манзилли дастурларни тасдиқлайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 19 декабрь






















































Время: 0.1151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск