ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2025 й. 802-сон "Саноат зоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2025 й.

N 802




САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларида фаолият кўрсатаётган саноат зоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро вилоятида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 5 декабрдаги ПҚ-423-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги cаноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ушбу қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилиш учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансинлар.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 20 декабрь

































Время: 0.1022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск