ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2025 й. 803-сон "Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.12.2025 й.
N 803
САНОАТ ЗОНАЛАРИДА ЛОЙИҲАЛАР
АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ
БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳудудларда фаолият юритаётган саноат зоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини янада жадаллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг саноат зоналарида саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлики ҳамда саноат зоналари дирекциялари ушбу қарорга иловада тасдиқланган вақтинчалик низомда белгиланган талабларнинг бажарилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 20 декабрь