ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2026 й. /Январь
2026
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
ЯНВАРЬ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
• 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 160;
• 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 160;
• 36 соатлик иш ҳафтасида - 144.
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
• 5 кунлик иш ҳафтасида - 20;
• 6 кунлик иш ҳафтасида - 24.
- 2025 йил декабрь ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банди
|
||||
9 |
||||
- 2025 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун* ичида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм, Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6-банди (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)
|
||||
- 2026 йил январь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш; пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш; тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисм
|
||||
|
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси 292 ва 293-моддалар
|
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни. Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади
|
||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 45, 46-бандлари (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова) Меҳнат кодекси, 399-модда
|
||||
- 2025 йилнинг IV чораги учун I ва II тоифага мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар Ҳисоб-китобни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар |
||||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 22-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова) |
||||
- 2026 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ органлари 3 кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим |
||||
Солиқ кодекси, 444-модда, учинчи қисм
|
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6 ва 9-бандлари (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.) |
||||
- 2026 йилнинг I чораги учун жами даромади 2025 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 20 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 340-модда, ун биринчи қисм
|
||||
2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилади (19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон, 12-б. "а" к.б.). |
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
|
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи - тўртинчи қисмлар
|
|||
- ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни: • чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) |
||||
Солиқ кодекси, 255-модда |
||||
• давлат мулки билан амалга ошириладиган операциялар, давлат мол-мулкини, шу жумладан давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича операциялар бундан мустасно
|
||||
Солиқ кодекси, 256-модда |
||||
- ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
||||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар
|
||||
|
2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилишга доир операциялар бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан ушбу операциялар бўйича имтиёз тақдим этилган (СК 243-м. 1-қ. 26-1-б., 256-м. 6-қ.).
|
|||
- 2026 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 417-модда, бешинчи қисм |
||||
- 2026 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм |
||||
- 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 431-модда, биринчи қисм |
||||
- 2026 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм |
||||
- юридик шахслар томонидан 2026 йил учун ер солиғи солинадиган объект ҳисобланмайдиган, мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 426-модда, иккинчи қисм, 431-модда, бешинчи қисм |
||||
- Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм |
||||
- 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 448-модда, иккинчи қисм |
||||
- 2026 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм |
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
||||
- 2025 йилнинг IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Чет эллик юридик шахслар томонидан электрон шаклдаги хизматлар юридик шахсларига ва Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатилганда, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар |
||||
Солиқ кодекси, 278-модда, туртинчи қисм, 280 ва 281-моддалар
|
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай тўланади
|
||||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, саккизинчи қисм
|
||||
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон, 3-м. 34-б. ва 6-м.). |
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм |
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун 2025 йил декабрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2026 йил 15 февраль**
|
||||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм
|
||||
|
||||
- 2026 йил январь ойи учун жами даромади 2025 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 20 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди
|
||||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмалар |
||||
2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилади (19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон, 12-б. "а" к.б.). |
||||
- 2025 йил учун III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. I ва II тоифаларга мансуб субъектлар Ҳисоб-китобни чоракда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар топширадилар |
||||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 22-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова) |
||||
- 2025 йилнинг IV чораги учун I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловини тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 26-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова) |
||||
- 2025 йил декабрь ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 32-банди (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
||||
- юридик шахслар томонидан ходим қонунчиликда белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни 2025 йил учун тўлашга сарфланган Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини қоплаш учун тўловни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 19-банди (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова) |
||||
*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, еттинчи қисм).
**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, саккизинчи қисм, Солиқ кодекси, 86-модда, олтинчи қисм).