ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 30.12.2025 й. ПФ-269-сон "Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ПРEЗИДEНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2025 й.

N ПФ-269



АҲОЛИНИНГ АЛОҲИДА ТУРДАГИ

ИСТЕЪМОЛ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН

ЭҲТИЁЖЛАРИНИ КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШГА

ҲАМДА ИҚТИСОДИЁТНИНГ АЙРИМ ТАРМОҚЛАРИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари ошишининг олдини олиш, тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонига 1-иловада ва 2023 йил 23 мартдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-41-сон Фармонига иловада келтирилган товарларга божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда зарур ҳолларда озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозорда нарх барқарорлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхатига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар киритиб борсин.


3. Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қуйидаги товарлар 2026 йил 1 январдан бошлаб божхона божидан озод қилинсин:

(а) 2028 йил 1 январга қадар:

(i) электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар;

(ii) пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари;

(б) 2029 йил 1 январга қадар:

(i) республикада ишлаб чиқарилмайдиган наслдор она балиқ, балиқ увулдириғи, личинка ҳамда инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш ва балиқни қайта ишлаш ускуналари;

(ii) автобуслар ва электробусларга техник хизмат кўрсатиш, диагностика қилиш, ювиб-тозалаш ва таъмирлаш учун ишлатиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, автобус эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва материаллар;

(в) 2031 йил 1 январга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар.


4. 2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар "Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчилар учун мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғи (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилансин:

(а) чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган бўлса;

(б) ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган бўлса.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Белгилансинки, ушбу Фармон 2026 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.


10. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-269-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонида:


(а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар:

1-иловада келтирилган товарларни олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;

савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди, шунингдек, қўшимча божхона божи ундирилмайди";


(б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2027 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 1-илованинг номланишидаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2027 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-189-сон Фармонининг 2-банди "а" кичик бандида:

(а) "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2031 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

(б) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу имтиёз қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчиларга татбиқ этилади:

чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган бўлса;

ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган бўлса".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-287-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Республиканинг 5-тоифадаги туманларида рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар:

а) фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;

б) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-41-сон Фармонида:


(а) 1-банддаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2027 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) илованинг номланишидаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2027 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги "Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-217-сон Фармонида:


(а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(б) 2-банддаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2027 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-430-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2028 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги "Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-444-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари "2028 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "2026 йил 1 январдан бошлаб" сўзлари "2026 йил 1 июлдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-269-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида"ги ПФ-6011-сон Фармонига 1-илованинг 19-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-85-сон Фармонига 4-илованинг 2-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-229-сон Фармонига 3-илова 6-бандининг "а" кичик банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2856-сон қарорининг 7-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарорининг 9-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59-сон қарорининг 14-1-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорига 14-илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 31 декабрь























































Время: 0.1145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск