ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Январь, 2026 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 30.12.2025 й. ПФ-270-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ПРEЗИДEНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2025 й.

N ПФ-270



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини изчил давом эттириш, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги позициясини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолиятини янги босқичга кўтариш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Устувор йўналишлар


1. Қуйидагилар коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг 2030 йилгача бўлган устувор йўналишлари этиб белгилансин:

(а) давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари)да коррупцияга қарши курашишнинг профессионал ва самарали тизимини ташкил этиш;

(б) коррупция оқибатлари билан курашишдан кўра коррупциявий омилларни барвақт аниқлаш ва превентив механизмларни жорий этиш орқали тизимли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш;

(в) рақамли технологиялар, шу жумладан, сунъий интеллектни жорий қилишни ҳамда улардан самарали фойдаланишни кенгайтириш;

(г) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш ва мунтазам такомиллаштириб бориш.


2. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


II. Коррупция омилларини аниқлаш ва бартараф этиш самарадорлигини ошириш


3. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) коррупцияга қарши курашиш соҳасида превентив механизмларни жорий этишга қаратилган қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

(а) коррупцияни олдини олиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ҳамда услубий ёрдам кўрсатиб бориш;

(б) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш;

(в) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва улардаги коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

(г) давлат органлари ва ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатар даражаси юқори бўлган вазифа ва функцияларини рақамлаштириш бўйича таклифлар ва минимал талабларни ишлаб чиқиш;

(д) "E-qaror" тизимида қабул қилинадиган ҳужжатларни эълон қилишда очиқликка оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ва очиқликни таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш;

(ж) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилишда коррупциявий омиллар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ҳамда олдини олиш.


4. Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг фаолияти Агентлик билан узвий ҳамкорликда ташкил этилади. Бунда:

(а) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишга оид фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади;

(б) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ва улар ходимларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги Агентлик билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланади;

(в) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари зиммасига уларнинг вазифалари ва функциялари билан боғлиқ бўлмаган топшириқлар юклатилишига йўл қўйилмайди;

(г) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари фаолиятига самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қўлланилмайди, бунда:

(i) самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиқадиган устамалар тегишли лавозим учун белгиланган максимал миқдорда татбиқ этилади;

(ii) устамалар миқдорини пасайтириш масаласи Агентлик розилиги билан ҳал этилади;

(д) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

(ж) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан махсус ўқув курсларида ўқитилади.


5. Белгилансинки, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг масъул лавозимларига нисбатан иш тажрибаси ва касбий компетенциясига доир қуйидаги минимал талаблар жорий этилади:

(а) юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, тизимли таҳлил, менежмент ёки ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича олий маълумот;

(б) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозими учун мутахассислиги бўйича камида 4 йиллик, бошқарув ходимлари учун 3 йиллик иш стажи. Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги иш стажига устуворлик берилади;

(в) коррупцияга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув курсларидан ўтганлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш. Сертификатга эга бўлган мутахассислар Агентликда юритиладиган коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига номзодлар захирасига киритилади.


6. 2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида 2030 йилгача босқичма-босқич коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилади. Бунда:

(а) ушбу тизим биринчи навбатда Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими натижаларига кўра "қониқарсиз" деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилади;

(б) давлат органлари ва ташкилотларида Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-графикка мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади;

(в) Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимининг белгиланган муддатларда жорий этилмаганлиги давлат органи ёки ташкилоти раҳбари ва ўринбосарларига тизим жорий этилгунга қадар бўлган муддатда барча рағбатлантириш тўловлари тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.


7. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

(а) коррупциявий хавф-хатар ва ҳуқуқбузарлик даражаси юқори бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари тузилмасига қўшимча штат бирликларини кўпи билан 2 йил муддатга жорий этиш. Бунда:

(i) қўшимча штат бирликлари Агентлик директорининг тақдимномасига асосан ушбу ташкилотларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида жорий этилади;

(ii) қўшимча штат бирликларига ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади;

(б) давлат органлари ва ташкилотларида фаолияти хусусиятларига мос бўлган "комплаенс-назорат" тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, соҳалар ва тармоқларда коррупцияга қарши курашиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш. Бунда:

(i) лойиҳа офислари Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ Агентлик ходимлари, давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари ҳамда эксперт ва мутахассислардан иборат таркибда тузилади;

(ii) Агентлик директорининг давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини лойиҳа офисларига жалб қилиш ҳақидаги буйруғи бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

(iii) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари лойиҳа офиси фаолиятига жалб этилган даврда уларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа барча қўшимча тўловлари сақлаб қолинади;

(iv) лойиҳа офиси фаолиятига жалб этилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари, эксперт ва мутахассисларга ўрганиш олиб борилаётган давлат органи ёки ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.


8. Агентлик амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва улардаги коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича масъул орган этиб белгилансин. Бунда:

(а) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ҳужжатлар Агентликка тақдим этилади;

(б) 2027 йилдан бошлаб Агентлик таҳлиллар асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг давлат органлари учун мажбурий бўлган йиллик режа-графигини ҳар йили 1 апрелга қадар тасдиқлайди ва эълон қилади;

(в) йиллик режа-графиги ижроси натижалари ҳақидаги ахборот Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади.


III. Коррупцияга қарши курашиш бўйича яхлит тизимни ташкил этиш


9. Агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, илмий муассасалар, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ва фуқаролик жамияти институтларининг доимий ҳамкорлигига асосланган Коррупциянинг олдини олишнинг яхлит тизими (кейинги ўринларда - Коррупциянинг олдини олиш кластери) жорий этилсин.


10. Белгилансинки, Коррупциянинг олдини олиш кластери доирасида:

(а) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Агентликни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида аниқланган коррупциявий омиллар ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар бўйича таҳлилий ва статистик маълумотлар билан таъминлайди;

(б) Агентликка Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан молиявий назорат ва аудитни амалга оширишда давлат харидлари, манфаатлар тўқнашуви, молиявий хавф-хатарлар юзасидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганиш натижалари билан ахборот тизими орқали танишишга рухсат берилади;

(в) 2-иловадаги илмий муассасалар коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий таҳлилларни қилади, Агентликнинг буюртмасига асосан илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқади, малака ошириш дастурларини ташкиллаштиради;

(г) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари тизимдаги коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумот ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ҳар чоракда Агентликка тақдим этиб боради;

(д) фуқаролик жамияти институтлари коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоатчилик назорати, шу жумладан, жамоатчилик эшитуви ҳамда мониторинги, жамоатчилик фикрини ўрганишни амалга оширади.


11. Агентлик:

(а) тўпланган маълумотлар таҳлили асосида:

(i) коррупцияга қарши курашиш бўйича манзилли ва натижага йўналтирилган давлат сиёсатини, шу жумладан, соҳага оид стратегиялар, методология ва стандартларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

(ii) коррупциявий омиллар ва хавф-хатарларни тизимлаштириш мезонларини ишлаб чиқади ва гуруҳларга ажратади;

(iii) коррупциявий омиллар ва хавф-хатарларни бартараф қилиш механизмлари ва улар бўйича масъул ижрочиларни белгилаган ҳолда чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади;

(б) мамлакатда коррупция ҳолатини мониторинг қилади, коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича манзилли таҳлиллар олиб боради;

(в) давлат органлари ва ташкилотларининг вазифаларидаги коррупциявий омиллар ҳамда тизимли муаммоларни аниқлаб, уларни рақамлаштириш ва бартараф қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб боради;

(г) Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштиради.


12. Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари бўлган давлат органлари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга ҳар ярим йилда ўз фаолияти юзасидан ахборот киритиб борсин.


IV. Давлат бошқаруви соҳаси фаолиятини рақамлаштириш орқали коррупция хавф-хатарларни минималлаштириш


13. Қуйидаги имкониятларга эга "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплекси (кейинги ўринларда - Дастурий комплекс) 2026 йил 1 июлдан бошлаб синов режимида ишга туширилсин:

(а) Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;

(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини Дастурий комплекс билан интеграция қилиш орқали Агентлик фаолиятини ахборот жиҳатдан таъминлаш;

(в) Дастурий комплекснинг "E-Komplaens" модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;

(г) қуйидагиларни назарда тутувчи сунъий интеллект технологиялари:

(i) Дастурий комплекс ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотлар таҳлили асосида коррупциявий хавфларни аниқлаш, уларнинг олдини олишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш;

(ii) давлат харидларида оммавий офертага муносабат билдиришда аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини аниқлаш ва иштирокчиларнинг иштирокини автоматик чеклаш.


14. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига Дастурий комплексни жорий этиш бўйича ягона интегратор функцияси юклатилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) Дастурий комплексни ишлаб чиқиш ва 2026 йил якунига қадар тўлиқ режимда ишга тушириш;

(б) Дастурий комплексни бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

(в) Агентлик фаолиятида рақамлаштириш сиёсатини амалга ошириш ва стандартларни жорий этиш.


15. Рақамли технологиялар вазирлиги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Дастурий комплекс ишлаб чиқилишини таъминласин.


16. Белгилансинки, республика ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни "E-qaror" электрон тизимида асоссиз равишда эълон қилмаслик, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб ҳисобланади ҳамда тегишли жавобгарликка тортишга асос бўлади.


17. Ушбу Фармон билан юклатилаётган янги вазифалардан келиб чиқиб:

(а) Агентликнинг мавжуд штат бирликлари доирасида коррупциявий хавф-хатар даражаси юқори бўлган маъмурий тартиб-таомилларни рақамлаштириш, шу жумладан, давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этишга масъул бўлган "Хавф-таҳлил маркази" ташкил этилсин;

(б) Хавф-таҳлил марказига маълумотлар базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт режимида фойдаланишга рухсат бериш, шунингдек, Агентликнинг электрон сўровига мувофиқ маълумотлар тақдим этиш чораларини кўрадиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


V. Агентлик ва коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари


18. Белгилансинки:

(а) Агентликка унга юклатилган вазифаларни тўлиқ, сифатли ва самарали амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни тўлиқ ёки қисман тақдим этмаслик ёхуд нотўғри маълумотларни тақдим этиш, зарур ахборот тизимларини интеграция қилишга асоссиз қаршилик кўрсатиш Агентликнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади;

(б) давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тизим ташкилотларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва уларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилади.


19. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни меҳнат қонунчилигининг бузилиши, шу жумладан, меҳнат фаолиятида таъқиб, тазйиқ ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, Агентлик томонидан ҳимоя ордерини тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.


20. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида алоҳида модда билан Жамғарма маблағларини шакллантириш учун камида 10 млрд сўм маблағ ажратилиши назарда тутилсин.

Бунда маблағларнинг 10 млрд сўмдан ошадиган қисми Агентликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ажратилади.


VI. Ташкилий чора-тадбирлар


21. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


22. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда фаол фуқароларни рағбатлантириш мақсадида "Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони таъсис этилсин.

Агентлик ҳар йили 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни арафасида "Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирлашни йўлга қўйсин.


23. Агентлик уч ой муддатда Агентлик гералдик белгиси - эмблемаси намунаси ва тавсифи ҳамда ундан фойдаланиш тартибини тасдиқласин.


VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


25. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Э. Бурханов белгилансин.


26. Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи Э.Т. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-270-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Коррупциянинг олдини олиш

ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат

сиёсатини амалга оширишни сифат жиҳатидан

янги босқичга кўтаришга қаратилган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

              

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

         

Молиялаштириш

манбаи

      

Масъул

ижрочилар

         

1.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш.


1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш.


2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

(а) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини баҳолаш ва сертификатлаш тартиби;

(б) сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш асослари ҳамда тартиби;

(в) белгиланган муддатларда сертификат олинмаганлиги, сертификат амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ва бекор қилинганлиги оқибатида давлат органлари ёки ташкилотлари раҳбарига тизим жорий этилгунга қадар бўлган муддатда барча рағбатлантириш тўловларини тўхтатиб туриш тартиби.


2026 йил

апрель

Ижрочилар

маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Коррупцияни олдини олишнинг яхлит тизимини самарали ташкил этиш.


1. Коррупцияни олдини олиш кластери иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлик тартибини белгиловчи қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2026 йил

март


Талаб

этилмайди


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Мониторинг қилиш ва маълумотларни тақдим этишни таъминловчи ягона электрон платформани ишга тушириш.


2026 йил

июнь


Ижрочилар

маблағлари


3.

"E-qaror" тизимида қабул қилинадиган ҳужжатларни эълон қилишда очиқликка оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилишни такомиллаштириш.


Агентликка Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизимида қабул қилинадиган ҳужжатлар билан тўсиқсиз танишиш ва мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш.


2026 йил

январь

Талаб

этилмайди

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

4.

Давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг фаолиятини Агентлик билан узвий ҳамкорликда ташкил этиш чораларини кўриш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда Агентликка бўйсуниши ва унинг олдида ҳисобдор бўлиши;

(б) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари зиммасига уларнинг вазифалари ва функцияларидан келиб чиқмайдиган топшириқлар юклатилишига йўл қўйилмаслиги;

(в) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари фаолиятига нисбатан самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қўлланилмаслиги;

(г) самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиқувчи устамалар тегишли лавозим учун назарда тутилган максимал миқдорда татбиқ этилиши, устамалар миқдорини пасайтириш масаласи Агентлик розилиги билан ҳал этилиши;

(д) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши;

(ж) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан махсус ўқув курсларида ўқитилиши.


2026 йил

март

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

5.

"Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплексини ишга тушириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплексини ишга тушириш:

(а) Коррупцияга қарши курашиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;

(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплекси билан интеграция қилиш орқали Агентлик фаолиятини ахборот жиҳатидан таъминлаш;

(в) "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплексининг "E-Komplaens" модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини тўлиқ рақамлаштириш;

(г) коррупцияни олдини олиш фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш:

(i) "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплекси ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотларнинг тизимли таҳлили асосида коррупциявий хавфларни аниқлаш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш;

(ii) давлат харидларида оммавий офертага муносабат билдиришда аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини аниқлаш ва иштирокчиларнинг иштирокини автоматик чеклаш.


2026 йил

июнь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, "UZINFOCOM" МЧЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишда коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

(а) баҳолаш гуруҳларининг, шу жумладан, баҳолаш жараёни давомидаги ҳисоботларни ҳамда шартномаларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қонунчилик талабларига риоя этилганлиги ва иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсизлик ёки сохталик белгилари мавжудлиги нуқтаи назаридан Агентлик томонидан текшириш;

(б) қонунбузилиш ҳолатлари ёки қалбакилаштириш белгилари аниқланганда, тегишли вазирлик ва идораларга тендер жараёни ёки шартномани амалга ошириш (молиялаштириш)ни тўхтатиб туриш ҳақида Агентлик томонидан тақдимнома киритиш;

(в) тендер жараёнини давом эттириш тўғрисидаги қарорларни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қабул қилиш.


2026 йил

апрель

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура

7.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

(а) Жанубий Кореянинг "Clean Portal" ("Шаффоф портал") платформасининг тажрибаси асосида "E-Anticor.uz" дастурини такомиллаштириш орқали коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тизимини рақамлаштириш;

(б) Агентликни рағбатлантириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгилаш;

(в) рағбатлантириш тизимини Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси орқали ташкил этиш.


2026 йил

июнь

Давлат бюджети маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


8.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномаларини кўриб чиқмаганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш.


1. Агентликнинг тақдимномаларини кўриб чиқмаганлик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ кўриб чиқмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


3. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2026 йил

март

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

9.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг ички каналларини юритиш тартибини белгилаш.


Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг ички каналларини юритиш тартибини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


2026 йил

апрель

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги


10.

Давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олишнинг мезонларини белгилаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:

(а) коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш асослари ва тартиби;

(б) хулосанинг намунавий шакли;

(в) хулоса натижаси бўйича кўриладиган чора-тадбирлар;

(г) хулоса бўйича шикоят бериш тартиби.

2026 йил

май

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги

11.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг манфаатлар тўқнашувини олдини олишдаги ваколатларини кенгайтириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2026 йил

март

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштириш.

Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга қонунга хилоф таъқиб, тазйиқ ва меҳнат қонунчилигининг бошқача тартибда бузилиши ҳолатларидан ҳимоя қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга қонунга хилоф таъқиб, тазйиқ, шунингдек, ноқонуний интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш, ишдан бўшатиш каби ҳолатлардан ҳимоя ордери бериш ва бошқа шаклдаги ҳимоя чоралари назарда тутилади.


2026 йил

май

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

13.

Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш.


Ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маблағлар сарфланишида очиқликни таъминлаш механизми сифатида маҳалла ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Ташаббускор гуруҳларни шакллантириш амалиётини жорий этиш.


2026 йилдан

бошлаб

Талаб

этилмайди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


14.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш.


Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари ишини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларига мавжуд штатлар доирасида бир нафардан ходим (жами 14 нафар) ажратиш.


2026 йил

май

Талаб

этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги


15.

2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси доирасида манзилли чораларни кўриш.


1. Давлат харидлари устидан назорат қилувчи идораларнинг функцияларини ва ваколат доирасини аниқ белгилаш.


2. Ягона ахборот тизимида харид қатнашчилари таклифларини баҳолаш ҳамда давлат харидлари устидан назорат қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни жорий қилиш.


3. Давлат харидлари устидан назорат қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш учун аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маълумот алмашинувини автоматлаштириш ва натижаларни ягона реестрда қайд этиш.


2026 йил

декабрь

Талаб

этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


16.

"Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонини таъсис этиш.


"Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2026 йил

март

Ижрочилар

маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги


17.

Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (IACA)га қўшилиш.


Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (IACA)га Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши чораларини кўриш.


2026 йил

август

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

18.

БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга билдирилган тавсиялар ҳамда бошқа халқаро стандартларнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича электрон платформани ишга тушириш.


Электрон платформа доирасида:

БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси талаблари бажарилишини мониторинг қилиш имкониятини яратиш;

халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга берилган тавсиялар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш;

фуқаролик жамияти институтлари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан тайёрланган Ўзбекистон бўйича мониторинг ҳисоботларини платформага жойлаштириш имкониятини яратиш;

платформани маълумотлар билан тўлдириш юзасидан идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш;

маълумотларни доимий янгилаб бориш механизмларини ишлаб чиқиш.


2026 йил

июнь

Ижрочилар маблағлари, халқаро молия институтларининг грант маблағлари


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

19.

Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг манбаларини кенгайтириш.


Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини, шу жумладан, Агентлик ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган материаллар асосида ундириладиган маблағлар, шунингдек Агентлик томонидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида ундириладиган маъмурий жарималар ҳисобидан кенгайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2026 йил

апрель

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


20.

Агентлик ходимларининг малакаси, билими ва кўникмаларини баҳолаш орқали лавозимига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда ходимлар таркибини қайта шакллантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш.


Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.


2026

январь-

март

Талаб

этилмайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

       

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-270-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Коррупциянинг олдини олиш кластери доирасида

фаолият юритадиган илмий муассасалар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.


2. Тошкент давлат юридик университети.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.


4. Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти.

         

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-270-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Хавф-таҳлил марказига маълумотлар

базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт

режимида фойдаланишга рухсат бериш, шунингдек,

Агентликнинг электрон сўровига мувофиқ

маълумотлар тақдим этиш чораларини

кўрадиган давлат органлари

ва ташкилотларининг

РЎЙХАТИ

            

I. Хавф-таҳлил маркази томонидан маълумотлар

базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт режимида

фойдаланиш рухсат этиладиган ташкилотлар:


1. Ҳисоб палатаси


2. Бошқарув самарадорлиги агентлиги


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари


7. Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари


8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


9. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда унинг тизим ташкилотлари


10. Транспорт вазирлиги


11. Энергетика вазирлиги


12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


13. Рақамли технологиялар вазирлиги


14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги


15. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


17. Спорт вазирлиги


18. Маданият вазирлиги


19. Адлия вазирлиги


20. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


21. Давлат активларини бошқариш агентлиги


22. Ёшлар ишлари агентлиги


23. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


24. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги


25. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


26. Миграция агентлиги


27. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


28. Солиқ қўмитаси


29. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги


30. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси


31. Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги


32. Ички ишлар вазирлиги


33. Божхона қўмитаси


34. Ғазначилик хизмати қўмитаси


35. Миллий статистика қўмитаси


36. Кадастр агентлиги


37. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


38. Мажбурий ижро бюроси



II. Хавф-таҳлил марказининг электрон сўровига

мувофиқ маълумотлар базаси билан ўзаро ахборот

алмашувини йўлга қўядиган ташкилотлар:


39. Марказий банк (оффлайн шаклда маълумот тақдим этилади)


40. Барча тижорат банклари (оффлайн шаклда маълумот тақдим этилади)


41. "Навоий КМК" АЖ


42. "Олмалиқ КМК" АЖ


43. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


44. "Ўзтрансгаз" АЖ


45. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


46. "UzGasTrade" АЖ


47. "Муборакнефтгазмонтаж" АЖ


48. "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ


49. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


50. "Рақамли трансформация маркази" МЧЖ


51. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


52. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ


53. "Ангрен ИЭС" АЖ


54. "Янги Ангрен ИЭС" АЖ


55. "Навоийуран" ДК


56. "Навоий КМК" жамғармаси" ДМ


57. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ


58. "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ


59. "Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси" АЖ


60. "Тошкент" республика фонд биржаси" АЖ


61. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" АЖ


62. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" ДУК


63. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


64. "Uzbekistan airways" АЖ


65. "Uzbekistan airports" АЖ


66. "Ўзавтосаноат" АЖ


67. "Ўзкимёсаноат" АЖ


68. "Навоийазот" АЖ


69. "Фарғонаазот" АЖ


70. "Ўздонмаҳсулот" АК


71. "Ўзбектелеком" АК


72. "Ўзметкомбинат" АЖ


73. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


74. "Ўзагросервис" АЖ


75. "Ўзагролизинг" АЖ


76. "Ўзагросуғурта" АЖ


77. "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ


78. "Ўзсувтаъминот" АЖ


79. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


80. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармалари


81. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


82. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари

        

Изоҳлар:

мазкур рўйхатдаги вазирлик, идора ва ташкилотларда янги маълумотлар базаси ёки дастурий таъминот ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилганда, Хавф-таҳлил марказининг сўровига кўра янги маълумотлар базаси ва дастурий таъминотлар Хавф-таҳлил марказига тақдим этилади ҳамда интеграция қилинади;

вазирлик, идора ва ташкилотларнинг реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади;

Хавф-таҳлил марказининг сўровига кўра ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар ва вазифалар доирасида вазирлик, идора ва ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш амалга оширилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Хавф-таҳлил марказига давлат харидларининг электрон тизими операторларининг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини таъминлайди.

Мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 декабрдаги

ПФ-270-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6013-сон Фармони 2-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-154-сон Фармонида:


(а) 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотлари Очиқлик индексини баҳолаш мезонлари ва индикаторларида белгиланган талаблар ижросига оид маълумотларни (ҳужжатларни) Ягона идоралараро ахборот тизимига (платформа) жойлаштириб бориши шарт".


(б) 1-иловада:


(i) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Баҳолаш индикаторлари бўйича баллар қуйидагича тақсимланади:

биринчи индикатор - максимал 20 балл;

иккинчи индикатор - максимал 20 балл;

учинчи индикатор - максимал 16 балл;

тўртинчи индикатор - максимал 6 балл;

бешинчи индикатор - максимал 8 балл;

олтинчи индикатор - максимал 11 балл;

еттинчи индикатор - максимал 15 балл;

саккизинчи индикатор - максимал 4 балл";


(ii) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш

ва баҳолаш бўйича методикага

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларида

очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар

фаолиятининг самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

          

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган

балл

         

1


2

         

3


4


Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар,

тақдимотлар ҳамда бошқа тадбирлар (тадбирлар) сони

           

1.

6 ва ундан ортиқ тадбир


20


5 та тадбир


18

4 та тадбир


16

3 та тадбир


14

2 ва ундан кам тадбир


0

Ижтимоий тармоқларда онлайн трансляциялар сони

       

2.

6 ва ундан ортиқ онлайн трансляция


20


5 та онлайн трансляция


18

4 та онлайн трансляция


16

3 та онлайн трансляция


14

2 ва ундан кам онлайн трансляция


0

Матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа

тадбирларда раҳбарларнинг иштироки

          

3.

раҳбар иштирок этса


20


раҳбарнинг биринчи ўринбосари иштирок этса


18

раҳбарнинг ўринбосари иштирок этса


16

раҳбарлар иштирок этмаса


0

Ахборотни етказиб бериш шакли

(ҳар ойда камида бир марта)

         

4.

инфографика тарзида


20


фото, видео шаклида


18

матн шаклида


16

ахборот эълон қилинмаса


0

Ахборотнинг қамрови


5.

радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши


20


фақат ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши


18

фақат радио, телевидение ва газетада эълон қилиниши


16

радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки веб-сайтда эълон қилиниши


14

ахборот эълон қилинмаса


0

Соҳага оид муаммоларни ёритиш


6.

биринчи манба сифатида ёритиш


20


эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдириш


15

биринчи манба сифатида ёритмаса ёки эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирмаса


0

Танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги

         

7.

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 соат ичида


20


танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат ичида


18

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида


14

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соатдан кейин


0

Тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг расмий веб-сайт, мессенжер

ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши тезкорлиги

         

8.

тадбир якунлангандан кейин 1 соат ичида


20


тадбир якунлангандан кейин 5 соат ичида


18

тадбир якунлангандан кейин 12 соат ичида


14

тадбир якунлангандан кейин 12 соатдан кейин


0

Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайян ахборот

воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши

         

9.

видео форматида


20


матн шаклида


15

баёнот берилмаса


0

Хорижий оммавий ахборот воситаларида

материаллар эълон қилиниши

         

10.

ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинса


20


ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинмаса


0


Мезонлар сони


10 та


Умумий балл


200


            

Индикатор бўйича балларни ҳисоблаш тартиби:

         

Бунда:

У - давлат органи ёки ташкилотининг матбуот котиби томонидан жорий баҳолаш даврида барча мезонлар бўйича тўпланган умумий балларнинг йиғиндиси;

10 - ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари сони (жорий баҳолаш даврида тўпланган баллар баҳолаш мезонлари сонига бўлинади);

Ж - жами ҳисобланган балл (жорий баҳолаш даврида тўпланган баллар баҳолаш мезонлари сонига бўлинганида ҳосил бўлган балл).

        

           

Изоҳ.

1. Индикатор бўйича тўпланган умумий баллар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан жамланиб, Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикага 9-илова билан тасдиқланган схемада кўрсатилган муддатларда мувофиқлаштирувчи органга тақдим қилинади.

Мувофиқлаштирувчи орган томонидан умумий тўпланган баллар индикаторда кўрсатилган мезонлар сонига бўлиниб, жамланган ҳолда Баҳолаш комиссиясига тақдим қилинади.

2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур мезонлар доирасидан четга чиқмаган ҳолда, ўз баҳолаш кўрсаткичларини асослантиришга қаратилган қўшимча жадвалларни ишлаб чиқиши ва фойдаланиши мумкин".


(iii) 2-иловада:

"Ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши", "Тасдиқланган дастурлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши", "Долзарб мавзуларга оид маълумотлар тўпламининг алоҳида бўлимга тизимлаштирилиши" ва "Янги маълумотлар билан интерактив усулда танишиш имкони мавжудлиги" бўлимлари чиқариб ташлансин;

22-позициянинг биринчи хатбошисида "Баҳолаш мезонлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"имконияти чекланган шахсларга расмий веб-сайтдан фойдаланиш учун ташкил этилган хизматлар (веб-сайтдаги матнни товуш жўрлигида бериш имконияти, кўриш қобилияти заифлашган шахсларни қўллаб-қувватлаш, стандарт рангларни муайян фойдаланувчи кўрадиган рангларга ўзгартириш имконини берадиган рангли созламалардан фойдаланиш, шрифт ва интерфейс элементларини масштаблаш) мавжуд бўлса";

"Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги" бўлими чиқариб ташлансин;

"Мезонлар сони" ва "Индикаторлар бўйича умумий балл" позицияларининг "Баллар" устунидаги "25" рақами тегишинча "20" рақами билан алмаштирилсин;


(iv) 3-иловада:

1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

ҳар йили ўз фаолиятига оид ҳисоботларни расмий веб-сайтда эълон қилиб, уларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш талабларига тўлиқ риоя қилинса


1


ҳисоботлар, уларни муҳокама жойи ва вақтини эълон қилиш ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя қилинмаса


0,5

ҳисоботлар эълон қилинмаса ва матбуот анжуманлари ўтказилмаса


0

";

          

"Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш", "Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш ҳолати" бўлимлари чиқариб ташлансин;

4-позициянинг биринчи хатбошиси "Баҳолаш мезонлари" устунидаги "иш режалари" сўзларидан кейин "(бизнес режа)" сўзлари билан тўлдирилсин;

14-позициянинг биринчи хатбошиси "Баҳолаш мезонлари" устунидаги "харид комиссияси" сўзлари "комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;

"Очиқлик соҳасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши", "Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши", "Очиқликни таъминлаш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши" бўлимлари чиқариб ташлансин;

"Мезонлар сони" ва "Индикатор бўйича умумий балл*" позицияларининг "Баллар" устунидаги "21" рақами тегишинча "16" рақами билан алмаштирилсин.


(v) 5-иловада:

"Очиқ маълумотлар асосида ишлаб чиқилган мобил иловалар сони" бўлими чиқариб ташлансин;

"Мезонлар сони" позициянинг "Баллар" устунидаги "5" рақами "10 та" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Умумий балл" позициянинг "Баллар" устунидаги "10*" рақами "8*" рақами билан алмаштирилсин.


(vi) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш

ва баҳолаш бўйича методикага

6-ИЛОВА



Оммавий коммуникация

технологияларининг жорий қилинишини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

          

Т/р

Баҳолаш мезонлари

           

Баллар

Тўпланган балл

1

2

         

3

4

Қайта алоқанинг ташкил этилганлиги

        

1.

"Ишонч телефонлари" (Call-марказлар) орқали қайта алоқа ташкил этилиб, доимий фаолият юритиши таъминланса


2


қайта алоқа йўлга қўйилмаган бўлса


0

Оператор билан боғланиш учун уринишлар сони

         

2.

биринчи қўнғироқда муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса


2


иккинчи қўнғироқда муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса


1

боғланиш имкони мавжуд бўлмаса


0

Оператор билан боғланиш учун сарфланган вақт


3.

240-300 сониягача муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса


2


301-420 сониягача муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса


1

421 ва ундан ортиқ сонияда боғланиш имкони мавжуд бўлса


0

Мурожаат йўллашнинг интерактив

усуллари ташкил этилганлиги

         

4.

мурожаатни тўғридан-тўғри веб-сайт ёки унинг мобил версияси орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориш, шахснинг идентификация маълумотлари асосида жавоб олиш, кўриб чиқиш натижаларига нисбатан муносабат билдириш ва баҳолаш имконияти мавжуд бўлса


2


мурожаатни йўллаш ва кўриб чиқишнинг интерактив усуллари қисман жорий этилган бўлса


1

мурожаат йўллашнинг имкони мавжуд бўлмаса


0

Фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи

орқали мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилганлиги

       

5.

фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи орқали мулоқот қилиш учун махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлса


2


махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишчи ҳолатда бўлмаса


1

махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлмаса


0

Раҳбар билан бевосита мулоқот қилиш

тизимининг ташкил этилганлиги

        

6.

шахсан раҳбар билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса


1


раҳбар ўринбосарлари билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса


0,5

мулоқот қилиш ёки мурожаат йўллаш тизими йўлга қўйилмаган бўлса


0


Мезонлар сони


6 та


Умумий балл


11


             

Изоҳ.

1. Индикатор баҳолаш мезонларида кўрсатилган маълумот (ахборот) ва хизматлар давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайти ҳамда махсус дастурий таъминот воситалари орқали эълон қилиниши (давлат хизматини кўрсатиш) даражаси бўйича баҳоланади (давлат сирлари ва хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

2. Ҳар бир баҳолаш мезонининг биринчи бандида кўрсатилган барча талаблар тўлиқ бажарилмаган, ҳажмининг тўлиқ эмаслиги, нотўғри маълумотлардан фойдаланилган ёки фойдаланиш имконияти талабларига жавоб бермаган тақдирда, жамланган умумий фоиз кўрсаткичидан 1 баллгача айириб ташланиши мумкин.

3. Индикатор бўйича тўпланган умумий баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамланади ва Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикага 9-илова билан тасдиқланган схемада кўрсатилган муддатларда мувофиқлаштирилиб, жамланган ҳолда Баҳолаш комиссиясига тақдим қилинади.

4. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур мезонлар доирасидан четга чиқмаган ҳолда ўз баҳолаш кўрсаткичларини асослантиришга қаратилган қўшимча жадваллар ишлаб чиқиши ва фойдаланиши мумкин.


*) Индикатордаги 2 - 3-мезонлар бўйича баҳолаш балларини якуний ҳисоблаш тартиби:


Бунда:

У - давлат органи ёки ташкилотнинг баҳолаш йили давомида бутун давр учун тўплаган умумий балларининг йиғиндиси;

4 - баҳолаш мезонларида кўрсатилган талабларни баҳолаш йилининг ҳар чоракдаги йиғиндиси (бутун давр учун тўплаган баллар баҳолаш амалга ошириладиган даврига бўлинади);

Ж - жами ҳисобланган балл (бутун давр учун тўплаган баллар баҳолаш ўтказиладиган даврларга бўлинганида ҳосил бўлган балл)".


(vi) 7-иловада:

7-позициянинг "Баллар" устунидаги "2" ва "1" рақамлари тегишинча "1" ва "0,5" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Умумий балл" позициянинг "Баллар" устунидаги "16*" рақами "15*" рақами билан алмаштирилсин;


(vii) 8-иловада:

1-4-позицияларнинг "Баллар" устунидаги "2" ва "1" рақамлари тегишинча "1" ва "0,5" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Умумий балл" позициянинг "Баллар" устунидаги "8" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;


(viii) 9-илованинг "1-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Интернет ресурсларига" сўзлари "Интернет ресурслари ва Ягона идоралараро ахборот тизимига (платформа)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПҚ-4761-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

          

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5263-сон қарорининг 11-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2027 йилдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига нисбатан Адлия вазирлиги томонидан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мустақил амалга оширилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-34-сон қарорида:


(а) 2-бандда:

(i) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агентлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган материаллар асосида Жиноят кодексининг 167-моддаси бўйича давлат фойдасига ундирилган моддий зарар ва жарималар суммасининг 5 фоизи;

Агентлик томонидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида суд тартибида ундириладиган маъмурий жарималарнинг 95 фоизи";

(ii) олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


(б) 1-илованинг 4-бандида:

(i) қуйидаги мазмундаги бешинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин;

"Агентлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган материаллар асосида Жиноят кодексининг 167-моддаси бўйича давлат фойдасига ундирилган моддий зарар ва жарималар суммасининг 5 фоизи;

Агентлик томонидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида суд тартибида ундириладиган маъмурий жарималарнинг 95 фоизи";

(ii) бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-81-сон қарорида:


(а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" сўзлари "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


(б) 2-иловада:


(i) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш (кейинги ўринларда - рейтинг баҳолаш) тартибини белгилайди.

Давлат муассасалари фаолиятига оид маълумотлар ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган давлат ташкилотлари томонидан мувофиқлаштириб борилади";


(ii) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Рейтинг баҳолаш йўналишлари бўйича баллар қуйидагича тақсимланади:

биринчи йўналиш - максимал 42 балл;

иккинчи йўналиш - максимал 25 балл;

учинчи йўналиш - максимал 10 балл;

тўртинчи йўналиш - максимал 15 балл;

бешинчи йўналиш - максимал 8 балл";


(iii) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳар чоракда (10 апрель, 10 июль ва 10 октябрга қадар) чораклик" сўзлари "ҳар ярим йилда (биринчи ярим йилликда 10 июлга қадар) ярим йиллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


(iv) 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "иборат бўлган" сўзлари "кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


(v) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "3 киши" сўзлари "учдан бир қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


(vi) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат ташкилотларида коррупцияга

қарши курашиш ишларининг самарадорлигини

РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ВА ИНДИКАТОР КЎРСАТКИЧЛАРИ

            

         

Биринчи йўналиш

        

        

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм

ва ҳуқуқий асосларнинг яратилгани ва амалиётга татбиқ этилгани

                 

(жами - 42 балл)


Индикаторлар

       

Баллар

Асос*

     

1.1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатларнинг

ишлаб чиқилгани ва ўз вақтида янгилаб борилиши

      

1.1.1. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари)да коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ички идоравий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланиб борилиши:

коррупцияга қарши курашиш сиёсати;

одоб-ахлоқ қоидалари;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;

манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;

алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;

ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;

контрагентларни текширишга оид йўриқнома;

ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;

коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти;

коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти;

коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент;

давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом;

совғани тасарруф этиш тўғрисидаги низом;

коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатлари регламенти;

ротация қилиш тартиби.

Изоҳ. Мазкур тўпламдаги ҳамма ҳужжатлар қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ТБ, 11 - 14 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, АБ, 7 - 10 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ҚБ, 0 - 6 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Мазкур ҳужжатлар ягона ёки бир нечта буйруқ (қарор) билан тасдиқланиши мумкин.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Тасдиқланган ҳужжатларнинг электрон шакли илова қилинади


              

1.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички

идоравий механизмларнинг жорий этилгани

          

1.2.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари



1.2.1.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган камида 4 та алоқа канали (масалан, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, ишонч телефони, электрон манзил)нинг ташкил этилгани, ишчи ҳолатдалиги ва коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилгани.

Изоҳ. Алоқа каналлари тўлиқ, ишчи ҳолатда бўлса ва йиллик ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса ТБ, аксинча бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ҳисобот даврида ўтказилган "Қайта алоқанинг сирли мижози" тадбири натижасида тақдимнома киритилган бўлса, 0 балл қўйилади.

Ҳисобот даврида коррупцияга оид мурожаатлар келиб тушмаган бўлса, бу ҳақда тасдиқланган (мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлинма раҳбари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши) маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


ТБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади.

1.2.2. Кадрларга оид масалаларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши





1.2.2.1. Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари, коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги эълонлар ва ахборотларнинг мавжудлиги.

Изоҳ. Коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги ахборотлар ҳамда ҳисобот даври давомида ўсиб борувчи тартибда бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонларнинг жойлаштирилган санаси кўрсатилган ҳолда ўз расмий веб-сайтида тўлиқ ва муддатида жойлаштирилган бўлса, ТБ, тўлиқ ёки муддатида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонлар:

- давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан вакант лавозим вужудга келгандан сўнг 15 иш кунида;

- бошқа ташкилотлар томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, муддатида жойлаштирилган деб баҳоланади.

Ҳисобот даврида бўш (вакант) иш ўринлари ва коррупцияга хавфи юқори бўлган лавозимлар мавжуд бўлмаса, 3 балл қўйилади.


ТБ

3 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.3. Давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш



1.2.3.1. Ишга қабул қилинаётган номзодлар устидан ўтказилган текширувлар.

Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз номзодлар текширилган бўлса, ТБ, 70 - 99 фоизи текширилган бўлса АБ, 30 - 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 - 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш реестри илова қилинади


1.2.3.2. Манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чоралар.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигидан (тўғрилиги) келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 - 5 балл оралиғида белгиланади.

Агар манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжуд бўлмаса ва бу ваколатли давлат органлари томонидан "E-Anticor.uz" электрон платформаси орқали ўз тасдиғини топган бўлса, 5 балл қўйилади.

Ҳисобот даврида ваколатли давлат органлари томонидан аниқланган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, 0 балл қўйилади.


0 - 5 балл

Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши баённомалари нусхалари илова қилинади

1.2.3.3. Контрагентлар устидан ўтказилган текширувлар.

Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз контрагентлар текширилган бўлса, ТБ, 70 - 99 фоизи текширилган бўлса, АБ, 30 - 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 - 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Ҳисобот даврида давлат назорати органлари томонидан давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви (аффилланганлик) ҳолатлари бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, лозим даражада текширув ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ҳисобот даврида тузилган хўжалик шартномалари тўғрисида маълумот, контрагентларни текшириш реестри, текширувлар натижалари бўйича ижобий ва салбий хулосалар нусхаси илова қилинади

1.2.3.4. Давлат ташкилотида совғани қабул қилиш, тасарруф этиш тартибининг амалга оширилганлиги.

Изоҳ: Давлат ташкилотида ҳисобот даврида ходимга тақдим этилган совғаларни тасарруф этиш масаласи тўлиқ ҳал этилган ва бу ҳақда ўз расмий веб-сайтида совғалар реестри жойлаштирилган бўлса, ТБ, аксинча бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Ҳисобот даврида ходимлар томонидан қабул қилинган совғалар мавжуд бўлмаса ва бу ҳақда тасдиқланган маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлса, ТБ устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.4. Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу ташкилот томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш



1.2.4.1. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларнинг мавжудлиги ва сифатли тўлдирилгани.

Изоҳ. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида Агентликка ҳисоботлар тақдим этиб келинган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ТБ, учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ҚБ, камида учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилмаган ёки сифатли тўлдирилмаган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этилмаган бўлса, баҳолаш жараёнларида ҳисобот тақдим этилмаган деб қаралади.


ТБ

3 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида умумий ҳисобот ҳамда коррупцияга қарши давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳақидаги ҳисобот илова қилинади

1.2.4.2. Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича режадаги тадбирларнинг бажарилгани.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар режанинг белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги, улардаги тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилганидан келиб чиқиб, 0 - 5 балл оралиғида белгиланади.

Ташкилот раҳбари томонидан ҳисобот даври учун ҳар йили январь ойида тасдиқланган режа асосида қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Мониторинг тадбирлари йўналиши:

идоравий коррупцияга қарши курашиш тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги - доимий равишда;

ОАВда ташкилот ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги - доимий равишда;

ташкилот ходимларининг коррупцияга қарши тамойиллар ва талаблар тўғрисида хабардорлиги мониторинги - ярим йилда 1 марта;

Назорат тадбирлари йўналиши:

коррупцияга қарши курашиш дастурлари, "йўл хариталари" ижроси устидан назорат - ҳар чоракда;

коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат - ҳар чоракда.

Бунда:


0 - 5 балл

Режа (ташкилотнинг барча жараёнларини, мониторинг ва назорат қилинадиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олган), коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш журнали ва унинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади


Т/р

Кўрилган чора

          








1.

Барчаси тўлиқ амалга оширилган бўлса









2.

Режа белгиланган муддатда тасдиқланган, мониторинг ва назорат тадбирлари ўз вақтида (тўлиқ) ўтказилган, лекин юқоридаги йўналишлар бўйича чора-тадбирларнинг сифатли бажарилишида қисман камчиликларга йўл қўйилган бўлса









3.

Режа кечиктириб тасдиқланган ёки муддатида тасдиқланган бўлиб, мониторинг ва назорат тадбирлари ўз вақтида ўтказилмаган ёхуд юқоридаги йўналишлар бўйича 2 ва ундан ортиқ чора-тадбирлар сифатли бажарилмаган бўлса









4.

Режа тасдиқланмаган ёки мониторинг ва назорат тадбирлари тўлиқ ўтказилмаган бўлса

















1.2.4.3. Давлат ташкилоти томонидан молиявий маблағлардан (бюджет, бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари) фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг ўтказилиши ва самарадорлиги.

Назорат тадбирлари:

ҳисобот даврида камида 2 марта ўтказилиши;

ташкилотнинг марказий аппарати томонидан ўтказилиши;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ўз маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ назорат тадбирлари инобатга олинади.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, давлат ташкилоти фаолиятида ўз маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича режа ва режадан ташқари назорат тадбирлари (коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб-қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари бузилиши) ўтказилгани, уларнинг натижасида аниқланган ҳолатлар (қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси), олди олинган ва ундирилган маблағлар (зарар суммалари) ҳамда улар бўйича кўрилган коррупциянинг олдини олиш чораларидан келиб чиқиб, 0 - 5 балл оралиғида белгиланади.

Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари тасдиқланиб, улар бўйича вазифалар тўлиқ амалга оширилган бўлса, ТБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, қисман амалга оширилган бўлса АБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, амалга оширилмаган бўлса ёки чора-тадбирлар тасдиқланмаган бўлса, ҚБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилмаган ёки назорат тадбирларида ташқи органлар томонидан жиддий молиявий қонунбузарликлар аниқланган бўлса, 0 балл қўйилади.

Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилиб, ҳолатлар аниқланмаган ҳамда ташқи органлар томонидан назорат тадбирлари (текшириш, ўрганиш, мониторинг ва бошқа тадбирлар) ўтказилиб, молиявий қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаганлиги ўз тасдиғини топган бўлса, 4 балл қўйилади.


ТБ

5 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Назорат тадбирлари натижаси бўйича маълумот (аниқланган ҳолат, ҳар бир ҳолат бўйича қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси, олди олинган ва ундирилган зарар суммалари алоҳида кўрсатилади), назорат тадбирлари далолатномалари, аниқланган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда уларни амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

1.2.4.4. Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни, шу жумладан, маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилгани.

Изоҳ. Агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномалари, суд органларининг хусусий ажримлар бўйича коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таҳлилий маълумот мавжуд бўлса ва улар бўйича зарур чоралар тўлиқ кўрилган бўлса, ТБ, таҳлилий маълумот мавжуд бўлмаса ёки чоралар тўлиқ кўрилмаган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Агар ҳисобот даврида тақдимномалар, хусусий ажримлар келиб тушмаган бўлса, 1 балл қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумот ва улар бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади


1.2.4.5. Давлат ташкилотида коррупцияга оид жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи.

Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади:

А / (А+Б) *100

Бунда А - давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, тегишли ташкилотларга юборилган ҳолатлар сони, Б - бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар сони.

Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади.

Давлат ташкилоти томонидан аниқланган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилоти томонидан ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган коррупцияга оид жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд ҳолатлар сони ва тегишли ташкилотларга юборилган асос ҳужжатлар тўғрисида маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади

1.2.4.6. Коррупцияга қарши курашишга оид одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларининг давлат ташкилоти томонидан аниқланиш кўрсаткичи.

Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади:

А / (А+Б) *100

Бунда А - давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони, Б - бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони.

Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади.

Давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши интизомий қилмиш аниқланган санадан эмас, балки интизомий жазо қўлланиши тасдиқланган санадан бошлаб татбиқ этилади.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотида коррупцияга қарши курашишга оид интизомий жазо чоралари қўлланган ҳолатлар (давлат ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар кесимида) сони ва интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади

1.2.4.7. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш мақсадида ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилгани ва натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилгани.

Ташкилот ўз фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун ходимлар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба қуйидаги йўналишлар бўйича аноним сўровнома ўтказиши лозим:

коррупциянинг олдини олишга қаратилган механизмларнинг самарадорлиги;

ташкилот раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи хатти-ҳаракатлари ва иродасининг мавжудлиги;

аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги;

коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги.

Изоҳ. Сўровнома барча йўналишлар бўйича ўтказилиб, унинг натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилган ва ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлса, ТБ, барча йўналишлар бўйича ўтказилмаган ёки коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилмаган ёхуд ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлмаса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Сўровнома натижалари акс эттирилган коррупцияга қарши идоравий режалар, расмий веб-сайтидаги ҳисобот ҳаволаси илова қилинади

     

Иккинчи йўналиш

      

        

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни

камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилгани

(жами - 25 балл)


Индикаторлар


Баллар



2.1. Давлат ташкилотининг функция ва вазифаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича баҳолаш ўтказилганлиги.

Изоҳ. Кўрилган чоралардан келиб чиқиб, қуйидаги 3 та босқичда баҳоланади:

1. Биринчи босқич қуйидаги устувор чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 - 6 балл оралиғида баҳоланади:

вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳолангани;

барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олингани;

коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгилангани.

Бунда

0 - 10 балл

Давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати илова қилинади








Т/р

Кўрилган чора

       





1.

Барчаси амалга оширилган бўлса






2.

Вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланган, барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинган, лекин коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланмаган бўлса






3.

Барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинган, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланган бўлса, лекин вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланмаган бўлса






4.

Вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳоланган, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгиланган, лекин барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олинмаган бўлса






5.

1 таси бўйича тўлиқ амалга оширилган ёки Агентликнинг огоҳлантириш /тақдимномаси киритилгандан сўнг юқоридаги мезонлар бўйича тўлиқ ёки қисман амалга оширилган бўлса






6.

Амалга оширилмаган бўлса











2. Иккинчи босқич қуйидаги чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 - 3 балл оралиғида баҳоланади:

вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарнинг тавсифи тўлиқ ва аниқ ёритилгани;

функцияларни (жараёнларни) амалга оширишга оид лавозимлар ва тартибга солувчи механизмлар тўлиқ акс эттирилгани;

коррупциявий хавф-хатарни бартараф этиш чораларини амалга оширишга масъул ижрочилар тўлиқ қамраб олингани ва муддатлари аниқ белгилангани.

Бунда чораларнинг барчаси тўлиқ амалга оширилган бўлса, 3 балл, 2 таси амалга оширилган бўлса, 2 балл, 1 таси амалга оширилган бўлса, 1 балл, амалга оширилмаган бўлса, 0 балл қўйилади.

3. Учинчи босқичда давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати сифатли ва тўлиқ шакллантирилган бўлса, 1 балл, сифатли ва тўлиқ бўлмаса 0 балл қўйилади.




2.2. Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар аниқланган хавф-хатар ва минималлаштириш учун кўрилган чоралар табиатидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 - 15 балл оралиғида белгиланади.


0 - 15 балл

Давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ва унинг бандлари ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

          

Учинчи йўналиш

          

         

Давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга

қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи

хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги

(жами - 10 балл)


3.1. Давлат ташкилоти раҳбарининг ходимлар ва жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатининг мавжудлиги, ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда коррупцияга қарши курашиш ҳолатларининг ярим йилда камида 1 марта танқидий кўриб чиқилгани.

Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида мурожаат эълон қилинган манба ҳаволаси, тегишли ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишлар баённомаси илова қилинади

3.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликда белгиланган минимал мезонлар асосида ички назорат тузилмаси (ёки масъул лавозими) ташкил этилгани, унинг мустақиллиги, зарур ресурслар билан таъминлангани.

Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) орасида электрон платформада тўлдириладиган чек-лист натижаларидан келиб чиқиб, 0 - 6 балл оралиғида белгиланади.

Баллар қуйидагича тақсимланади:

1. Минимал мезонларга асосан ташкилотнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва таркибий ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) тўлиқ ташкил этилган бўлса, 4 балл, қисман ташкил этилган бўлса 2 балл, ташкил этилмаган бўлса 0 балл.

2. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, мустақиллиги (бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсунуви ва ҳисобдорлиги, функционал жиҳатдан бошқа тузилмаларга боғлиқ эмас) тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл.

3. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, зарур ресурслар (техник, ташкилий ва инсоний ресурслар) билан тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл.


0 - 6 балл

Электрон платформада чек-лист тўлдирилади

3.3. Давлат ташкилоти раҳбари ва уларнинг ўринбосарларининг коррупцияга мойил соҳаларни такомиллаштириш, ҳалолликни тарғиб қилиш, манфаатдор томонлар билан мулоқотни йўлга қўйишдаги шахсий фаоллиги.

Давлат ташкилоти раҳбарияти (раҳбар ва ўринбосарлар) томонидан қуйидаги шаклларда шахсий иштирок ва етакчилик фаолияти амалга оширилган бўлиши лозим:

коррупцияга мойил жараёнлар бўйича ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилиши ва бевосита раҳбарлик қилиш;

ички ходимлар билан ҳалоллик, одоб-ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш масалалари юзасидан мунтазам учрашувлар ўтказилиши;

ташқи манфаатдор томонлар (ОАВ, жамоатчилик, ННТ) билан очиқ мулоқот ташкил этилиши;

коррупция ҳақида хабар беришни тарғиб қилиниши ва хабар берган ходимларнинг рағбатлантирилиши;

коррупцияга қарши ташвиқот ишларининг (веб-сайтдаги эълонлар, мақолалар ва бошқалар) олиб борилиши.

Изоҳ. Камида тўрт шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, ТБ, уч ёки икки шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, АБ, икки шаклдан кам бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

АБ

1 балл

Б

0 балл

Тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

             

Тўртинчи йўналиш

              

           

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички

тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада

билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг

амалга оширилгани

(жами - 15 балл)


4.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги



4.1.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганлик ҳолати.

Изоҳ. Барча ходимлар таништирилган бўлса, ТБ, 70 - 99 фоизи таништирилган бўлса, АБ, 30 - 69 фоизи таништирилган бўлса, ҚБ, 0 - 29 фоизи таништирилган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

5 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйхати илова қилинади**


4.2. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилгани



4.2.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларида ўқитилгани.

Изоҳ. Барча ходимлар, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган лавозимларда фаолият кўрсатувчи ходимлар тўлиқ ўқитилиб, махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар 100 фоиз бўлса, ТБ, 80 - 99 фоиз бўлса, АБ, 40 - 79 фоиз бўлса, ҚБ, 0 - 39 фоиз бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Бунда ҳар уч йилда камида бир марта малакаси оширилиши лозим бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар сони Агентлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан тасдиқланган йиллик ўқитиш режа-графиги асосида махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар улушидан келиб чиқиб ҳисобланади.


ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ҳисобот йилида махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатган ходимларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхати (ходимлар Ф.И.О., уларнинг лавозими ва бўлинмалари, ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади


4.2.2. Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани.

Изоҳ. Ишга қабул қилинган ходимлар тўлиқ ўқитилган бўлса, ТБ, тўлиқ бўлмаса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхат (ходимларнинг Ф.И.О., уларнинг лавозими, бўлинмалари, ишга қабул қилинган ва ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади


4.2.3. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш:

барча ходимлар учун;

коррупциявий хавф юқори даражада бўлган функцияларни бажарувчи бўлинмалар учун.

Изоҳ: ходимларнинг 70 - 100 фоизи ўқитилган бўлса, ТБ, 50 - 69 фоизи ўқитилган бўлса, АБ, 30 - 49 фоизи ўқитилган бўлса, ҚБ, 0 - 29 фоизи ўқитилган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

5 балл

АБ

3 балл

ҚБ

2 балл

Б

0 балл

Кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган ўқитиш турлари, шакллари, ўқитилган ходимлар сони ҳамда уларнинг лавозими ва бўлинмалари рўйхати жадвал шаклида ва уларни тасдиқловчи баённомалар илова қилинади


        

Бешинчи йўналиш

          

         

Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ

кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,

ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга

қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги

(жами - 8 балл)

   

5.1. Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган тадбирлар сони ва уларнинг қамров даражаси.

Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ўтказилган тадбирлар сони ва қамров даражасида (иштирокчилар сони) ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, тадбирлар сони ёки қамров даражасида (иштирокчилар сони) камайиш бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Бунда давлат хизматчилари учун ташкил этилган тадбирлар (семинар, тренинг, йиғилиш ва бошқалар) бу индикаторга киритилмайди.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар, тадбир баённомалари, расмий веб-сайтидаги ҳаволалари илова қилинади

5.2. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган кўргазмали ахборот материаллари (видеоролик, инфографика ва бошқалар) ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилгани.

Давлат ташкилоти томонидан ўз фаолияти доирасида:

рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш, очиқ давлат хизматлари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияни профилактика қилишга оид йўналишларда;

видеоролик, инфографика, электрон брошюра, плакат, методик қўлланма каби кўргазмали материаллар ишлаб чиқилган ва янгиланган бўлиши;

улар ташкилот расмий веб-сайтида махсус рукн остида жойлаштирилган бўлиши лозим.

Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ишлаб чиқилган материаллар сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса ҳамда улар тўлиқ ташкилотнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, материаллар сони ўзгармаган, лекин сайтга тўлиқ жойлаштирилмаган бўлса, АБ, тарқатилган материаллар сонида камайиш бўлса ёки ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.

Ҳар бир материал: номи, мавзуси, санаси, аудиторияси, файл нусхаси ёки ҳавола билан ҳужжатлаштирилади.

Баҳолашда "фаолиятга оидлик" ва "ахборот яроқлилиги" мезонлари ҳам ҳисобга олинади.

Агар ташкилот фаолиятида фақат ички ходимларга мўлжалланган материаллар мавжуд бўлса - улар ҳисобга олинмайди.


ТБ

2 балл

АБ

1 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар, ҳар бир материал бўйича ҳужжатлар, давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги материаллар ҳаволаси илова қилинади

5.3. Аҳоли ва кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказилгани ва натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани.

Давлат ташкилоти томонидан ҳар йили икки марта (ярим йиллик асосда) қуйидаги йўналишлар бўйича сўровнома ўтказилиши лозим:

ташкилот фаолиятида коррупция хавфи бўйича жамоатчилик фикри;

аҳолининг ишонч даражаси;

хабар бериш имконияти, ходимларнинг одоб-ахлоқ даражаси, хизматлар сифати;

коррупциянинг олдини олиш чоралари самарадорлиги бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Изоҳ. Ҳар ярим йилда камида бир марта сўровнома ўтказилиб, натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳисобот эса ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, ҳар ярим йилда бир марта ўтказилмаган ёки таклифлар ишлаб чиқилмаган ёхуд унинг натижалари бўйича ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Сўровнома натижалари бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтидаги ҳаволаси илова қилинади

5.4. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик доирасидаги ҳамкорлигининг мавжудлиги.

Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига "х" белгиси қўйилади.


ТБ

2 балл

Б

0 балл

Маълумотлар ва материаллар ҳаволаси илова қилинади

             

Изоҳ:

1. Тизимга давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотларни киритиш тақиқланади. Давлат ташкилоти томонидан мазкур маълумотлар рейтинг баҳолашга таъсир ўтказади деб ҳисобланса, тегишли индикатор кўрсаткичларини баҳолаш Агентликнинг белгиланган рухсатномага эга бўлган ходими томонидан ўша ташкилотга бориб амалга оширилади.

2. Давлат ташкилотлари тегишли устунларга "х" белгисини қўйгандан кейин уни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа материалларни "E-Anticor.uz" электрон платформасига бириктириши лозим. Тегишли маълумотлар бириктирилмаган тақдирда, платформада автоматик равишда энг паст балл қўйилади.

* Агентлик талабига кўра тегишли ҳужжат ёки материаллар қўшимча бириктирилади ва ҳаволалар кўрсатилади.

** Агентлик танлов асосида ходимларнинг коррупцияга қарши ички ҳужжатлардан хабардорлиги бўйича замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда суҳбат ўтказиши мумкин".


(vii) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Коррупцияга қарши курашиш

ишларининг самарадорлигини рейтинг

баҳолашни амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

       


      

Масъуллар

      

       

Амалга ошириладиган тадбирлар

      

     

Муддатлар

       











1-босқич


Коррупцияга

қарши

курашиш

агентлиги

(Агентлик)

         

1. Рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) рўйхатини тузади.


2. Рўйхатга киритилган давлат ташкилотларига "E-Anticor.uz" электрон платформаси орқали тегишли маълумотларни киритиш тўғрисида хат киритади.

        

Ҳар йили

5 январга қадар








2-босқич


Давлат

ташкилотлари

    

"E-Anticor.uz" электрон платформаси орқали Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвалини тўлдириш орқали маълумот киритиб боради.

       

Ҳар ярим

йилликда

(10 июлга

қадар)








3-босқич


Агентлик

        

1. Давлат ташкилотлари томонидан "E-Anticor.uz" электрон платформасига киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради.


2. Якуний рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги "қониқарсиз" деб топилиши мумкин бўлган давлат органларига тавсиялар киритади, уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади.

        

Мунтазам

равишда








4-босқич


Давлат

ташкилотлари

         

"E-Anticor.uz" электрон платформаси орқали йиллик (олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар) маълумотларни киритади.

     

Ҳар йили

10 январдан

кечиктирмасдан








5-босқич


Агентлик

        

Йиллик маълумотлар киритилгандан кейин танлов асосида тегишли давлат ташкилотлари маълумотларининг ҳаққонийлигини ўрганади.

       

Ҳар йили

1 февралга қадар








6-босқич


Агентлик

          

Шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда - Экспертлар гуруҳи)га тақдим этади.

         

Ҳар йили

5 февралга қадар








7-босқич


Экспертлар

гуруҳи

         

Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади ва қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади:

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса;

муқобил рейтинг баҳолаш натижалари.

         

Ҳар йили

15 февралга қадар








8-босқич


Агентлик

Давлат

ташкилотлари

      

1. Экспертлар гуруҳи хулосаси (ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаси)ни пухта таҳлил қилади ва унга кўра дастлабки рейтингни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.


       

Ҳар йили

20 февралга қадар


2. Ҳар бир давлат ташкилотига унинг рейтинг баҳолаш натижаси ҳақидаги маълумотни юборади.




3. Давлат ташкилотлари ўз рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади, таклиф ва эътирозларини Агентликка юборади.


Ҳар йили

25 февралга қадар


4. Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклиф ва эътирозларни пухта таҳлил қилади ва рейтинг баҳолашни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

         

Ҳар йили

1 мартга қадар








9-босқич


Агентлик

        

Якуний рейтинг натижаларини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритади ҳамда ўз расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

         

Ҳар йили 1 март








10-босқич


Агентлик

       

1. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги "қониқарли" деб топилган давлат ташкилотларига самарадорликни янада ошириш бўйича тавсиялар киритади.

        

         

Ҳар йили

15 мартга қадар


Давлат эташкилотлари

2. Агентлик томонидан киритилган тавсиялар ижроси бўйича маълумотларни "E-Anticor.uz" электрон платформасига киритиб боради.

           

Белгиланган

муддатларда








11-босқич


Давлат

ташкилотлари

Агентлик

          

1. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги "қониқарсиз" деб топилган давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва уни Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.


        

Ҳар йили

20 мартга қадар

2. Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш чораларини кўради.

           

Белгиланган

муддатларда


".

            

                  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 30 декабрь




















































































Время: 0.1082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск