ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Молия вазирининг 05.05.2005 й. 63-сон "Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.05.2005 й. 1475-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.05.2005 й.
N 1475
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
05.05.2005 й.
N 63
БУЙРУҒИ
Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар
билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар
ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг
харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги
Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2005 йил 31 июндан кучга киради)
"Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 610-сонли қарорининг 20-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатларини тўлашга бюджет маблағларини ўтказиш устидан назорат қилишни тартибга солиш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири С. Раҳимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 155-модда.