язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2005 й. 132-сон "Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2005 й.

N 132



ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА ГАЗ

БИЛАН  ТАЪМИНЛОВЧИ  ТАШКИЛОТЛАР

ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш, тузилган шартномаларга мувофиқ газ билан таъминловчи ташкилотлар ва истеъмолчиларнинг табиий газ ўз вақтида етказиб берилиши ва унинг учун ҳақ тўланиши учун масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2005 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги табиий газ истеъмолчилари билан биргаликда бир ой муддатда шартнома муносабатларини кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқлаштирсинлар.


2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзкимёсаноат" давлат- акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган ўзларига қарашли корхоналар учун газ билан таъминлашнинг Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган технологик ва авария брони даражасини икки ой муддатда тасдиқласинлар.


3. Етказиб берилган табиий газ учун қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича аризалар иқтисодий судларда ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилаётганда табиий газ етказиб берувчи ташкилотлар олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинсин, кейинчалик давлат божи суммаси айбдор томондан ундирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 26 майдаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларининг 4.8-банди чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 3-илованинг 24-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) "ресурслар" сўзидан кейин "аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ташқари" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 151-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 28-модда.