ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Январь, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15.01.2026 й. 40-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 14.01.2026 й. 321-сон "Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.01.2026 й. 2877-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.01.2026 й.
N 2877-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.01.2026 й. N 40 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.01.2026 й. N 321 |
ҚАРОРИ
"Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган
мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг
харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон "Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 5 апрелдаги 32, 129 ва 35-сон "Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2877, 2017 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 307-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва "Ўзкимёсаноат" аксиядорлик жамияти билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
И.Й. Абдурахмонов |
Вазир |
Ж.А. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 26 январь