ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Февраль, 2026 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2026 й. ПҚ-64-сон "Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2026 й.

N ПҚ-64



КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон Республикасининг "Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Асосий мақсадлар


1. Қуйидагилар 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:

(а) креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга - 145 триллион сўмга етказиш;

(б) креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 миллиард АҚШ долларидан ошириш;

(в) соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.


II. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унинг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)га тегишли Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар ҳамда ҳудуд негизида 2026-2027 йилларда биринчи босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки (кейинги ўринларда - Креатив парк) инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилсин:

(а) сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;

(б) рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;

(в) бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;

(г) бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази;

(д) кино ва видеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш зоналари ҳамда овоз ёзиш студиялари;

(ж) Жамғарма билан келишилган ҳолда ижодкорлар ва креатив компаниялар учун замонавий экологик макон - Креатив индустриялар кампуси. Бунда Креатив парк ҳудуди хавфсизлик, инклюзивлик ва экологик тозалик талабларига жавоб берган ҳолда 24/7 режимида фаолият юритадиган очиқ жамоат макони сифатида ташкил этилади.


4. Креатив индустрия парки дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) фаолияти 3-иловадаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.


5. Белгилансинки, Дирекция:

(а) шартнома асосида Креатив парк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага беради;

(б) мазкур қарорнинг 4-иловасидаги ҳудудларда креатив индустрия кластерларини ташкил қилиш учун уларни ижарага беради. Бунда Креатив парк резидентлари учун аукцион савдоларига қўйиладиган ижара ҳақи суммасининг бошланғич баҳоси 50 фоизга пасайтирилади.


III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


6. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3325-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилиш".


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова белгилансин.


9. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 16 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

1-ИЛОВА



Креатив иқтисодиётни ривожлантириш

бўйича республика кенгаши

ТАРКИБИ

          

1. Г.О. Умерова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Кенгаш раиси


2. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


3. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


4. А.Д. Ташкулов

-

адлия вазири


5. Б.С. Ҳамраев

-

Миллий статистика қўмитаси раиси


6. Ф.Ж. Пулатов

-

Солиқ қўмитаси раиси


7.И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


8. Д.А. Вахабов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


9. Ж.О. Аҳмедов

-

Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари


10. Ф.Д. Усманов

-

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори


11. Х.Р. Салихов

-

Креатив индустрия парки дирекцияси директори


12. Келишув асосида*

-

креатив индустрия соҳаларидаги етакчи тадбиркор


13. Келишув асосида*

-

креатив индустрия соҳаларидаги халқаро эксперт


14. Келишув асосида*

-

креатив индустрия соҳаларидаги маҳаллий эксперт


15. А.А. Маннопов

-

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби

         

Изоҳлар:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади;

Кенгаш фаолиятига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин.


*) Кенгаш раиси томонидан аниқланади.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 16 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

2-ИЛОВА



Креатив иқтисодиётни ривожлантириш

бўйича республика кенгашининг

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

           

1. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Креатив индустриянинг истиқболли йўналишлари ва "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш.


4. Креатив индустрия парки фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитиш.


5. Креатив индустрия соҳаларида инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш чораларини кўриш.


6. Креатив индустрия соҳаларида адолатли монетизация механизмларини такомиллаштириш ҳамда шу орқали интеллектуал мулк, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


7. Креатив индустрия соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш.


8. Креатив индустрия соҳасида давлат органлари, хусусий сектор ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш.


9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларининг креатив иқтисодиёт соҳаларига тааллуқли масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш.

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 16 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

3-ИЛОВА



Креатив индустрия парки дирекцияси фаолиятини

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ

         

1. Креатив индустрия парки резидентлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари.


2. Давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси орқали ажратиладиган маблағлар.


3. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ўз ҳисобидан ажратиладиган, шу жумладан, Креатив индустрия парки ҳудудида жойлашган давлат шеригига тегишли бўлган бино ва иншоотларни ижарага беришдан тушадиган маблағлар.


4. Товарларни (ишларни, хизматларни) яратиш ва реализация қилиш ҳамда бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар.


5. Субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар.


6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.


7. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 16 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

4-ИЛОВА



Креатив индустрия кластерлари

ташкил этиладиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Ҳудудлар номи

     

Жойлашган шаҳар

      

1.

Регистон майдони (Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасалари)


Самарқанд шаҳри

2.

Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида қамраб олинган ҳудуд*


Бухоро шаҳри

3.

Ичан-қалъа мажмуаси


Хива шаҳри

       

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-260-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатида келтирилган моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудуд.

     

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 16 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

5-ИЛОВА



Креатив иқтисодиётни ривожлантириш

бўйича2026-2027 йилларга мўлжалланган

чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

            

Т/р

Чора-тадбирлар

          

Ижро муддати

      

Масъул ижрочилар

      

1.

Қуйидагиларнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш:

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом;

Креатив индустрия паркини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом;

Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари рўйхати.


2026 йил

февраль

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси


2.

Миллий статистика қўмитаси таркибида амалдаги штат бирликлари доирасида 4 та штат бирлигидан иборат креатив иқтисодиёт ҳисобини юритувчи алоҳида тузилма ташкил этиш.


2026 йил

март


Миллий статистика қўмитаси, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Креатив маҳсулотлар ҳажмининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳисоблашнинг замонавий механизмларини жорий этиш.


2026 йил

июль


3.

Креатив маҳсулотлар юзасидан молиявий ва статистик ҳисоботларни мобил илова орқали соддалаштирилган тартибда электрон тақдим этиш тизимини яратиш.


2026 йил

апрель

Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


4.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида жойлашган бўш турган тегишли бино-иншоотларни креатив индустрия парки барпо этиш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказишни якунлаш ва кадастр ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш.


2026 йил

февраль

Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


5.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида ташкил этиладиган креатив индустрия паркини муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр, газ, сув, иссиқлик, канализация ҳамда йўллар)га уланишини таъминлаш.


Бино-

иншоотлар

қурилиши

якуни билан

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар


6.

Буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотларига белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган креатив маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур хомашёлар ва асбоб-ускуналарни божхона божидан уч йил муддатга озод этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2026 йил

июнь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси


7.

Креатив индустрия паркини янада кенгайтириш ва замонавий форматда ташкил этиш бўйича Янги Тошкент ҳудудидан ер майдони ажратиш ва уни барпо этишни молиялаштириш манбаларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


2026 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси



8.

Креатив индустрия парки дирекцияси резиденти мақомини олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида:



Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги

Креатив индустрия парки дирекциясининг ахборотлар базасини яратиш;


2026 йил

август


Креатив индустрия паркининг ахборотлар базасини давлат органлари ва идораларининг ахборот базалари билан ўзаро интеграция қилиш.


2026 йил

декабрь


9.

Креатив иқтисодиёт соҳасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш ва уларни тижоратлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2026 йил

декабрь

Креатив индустрия парки дирекцияси, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги

10.

Креатив индустрия парки резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган креатив маҳсулотлар бўйича давлат харидларини амалга ошириш учун давлат харидлари электрон тизимларида алоҳида бўлим ташкил этиш.


2026 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Креатив индустрия парки дирекцияси


11.

Нукус шаҳрининг "Истиқлол" маданият ва истироҳат боғи, унинг ҳудудидаги павильон ва ангарни реконструкция қилиш, шунингдек, болалар кутубхонаси биносини барпо этишни лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда ушбу ҳудудни креатив парк сифатида ташкил этишни молиялаштириш манбаларини белгилаш юзасидан таклиф киритиш.


2026 йил

март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


12.

Креатив индустрия парки резидентлари ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган креатив маҳсулотлар давлат харидларида иштирок этиши учун уларнинг реестрини шакллантириш, креатив индустрия паркининг расмий веб-сайтидаги ҳамда реестрдаги маълумотларни мунтазам янгилаб бориш.


2026 йил

майдан

бошлаб

доимий


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Креатив индустрия парки дирекцияси


         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 17 февраль













































































Время: 0.1235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск