ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Февраль, 2026 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 05.02.2026 й. 38-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.02.2026 й. 3777-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.02.2026 й.
N 3777
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ
ҚЎМИТАСИНИНГ
05.02.2026 й.
N 38
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмита раиси А.В. Рафиқов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 71-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банддаги "ташқи канализацияга етиб келгунча" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 77-банддаги "канализацияланган" деган сўз "маиший оқова сувлар тизимига уланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 78-банддаги "канализация" ва "канализациясига" деган сўзлар тегишли равишда "оқова сувларни чиқариб юбориш" ва "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 198 ва 219-бандлардаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.";
2) 78-банддаги "канализацияси" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 82-банддаги "Саноат канализацияси" деган сўзлар "Ишлаб чиқариш оқова сувларни чиқариб юбориш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.";
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 64-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 65-банддаги "ташқи канализацияга етиб келгунча" деган сўзлар "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 70-банддаги "канализацияланган" деган сўз "маиший оқова сувлар тизимига уланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 71-банддаги "канализация" ва "канализациясига" деган сўзлар тегишли равишда "оқова сувларни чиқариб юбориш" ва "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 252-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 262-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2104, 2010 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.";
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 58-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 61-банддаги "канализация" деган сўз "маиший оқова сувларни чиқариб юбориш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"62. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 20 февраль