ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2026 й. /Март
2026
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
МАРТ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
• 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 151;
• 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 153;
• 36 соатлик иш ҳафтасида - 136.
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
• 5 кунлик иш ҳафтасида - 19;
• 6 кунлик иш ҳафтасида - 23.
- 2025 йил учун БҲМС бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом, 7-банди (АВ томонидан 04.11.2024 йилда 3567-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруққа 1-илова) |
||||
- 2025 йил учун БҲМС бўйича ҳисоб юритадиган солиқ тўловчилар томонидан назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 182-модда, иккинчи қисм, Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом, 7-банди (АВ томонидан 04.11.2024 йилда 3567-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруққа 1-илова), Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақида Низом (10.03.2022 йилдаги 111-сон ВМҚга 2-илова) |
||||
- 2025 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи қисм, 2-банди, 340, 480-моддалар |
||||
- 2025 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи ва саккизинчи қисмлар |
||||
- 2025 йил учун Ўзбекистон юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) сўнгги куни. Қишлоқ хўжалиги корхоналари жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этадилар. Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этадилар. Деҳқон хўжаликлари солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай солиқни тўлайдилар |
||||
Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм, 448-модда, бешинчи ва саккизинчи қисмлар |
||||
- 2025 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
|
|
||||
- 2026 йил февраль ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банди
|
||||
- 2026 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади* |
||||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм, Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6-банди (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)
|
||||
|
||||
- 2026 йил март ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш; пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш; тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисм
|
||||
|
||||
- 2026 йил февраль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси 292 ва 293-моддалар
|
||||
- 2026 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
||||
- 2026 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм |
||||
- 2026 йил март ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 45, 46-бандлари (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
||||
Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади (МК 399-модда). |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6 ва 9-бандлари (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.) |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади. Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботи тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади
|
||||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар
|
||||
- 2026 йил февраль учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи, бешинчи қисмлар
|
||||
- 2026 йил февраль учун солиқ агентлари томонидан ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи-бешинчи қисмлар |
||||
ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади (СК 465-м. 4-қ.). |
||||
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича юридик шахслардан олган 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича ушбу юридик шахслар солиқ агенти деб эътироф этилади. Юридик шахс томонидан солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади (СК 465-м. 5-қ.). |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил январь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2026 йил 20 февраль |
||||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм |
||||
- 2025 йил учун назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларда назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 208-модда, 209-модда, учинчи қисм |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
||||
|
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисмлар
|
|||
- 2026 йил февраль ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни: • чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) |
||||
Солиқ кодекси, 255-модда |
||||
• давлат мулки билан амалга ошириладиган операциялар, давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича операциялар бундан мустасно
|
||||
Солиқ кодекси, 256-модда |
||||
- ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
||||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар
|
||||
|
2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилишга доир операциялар бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки2025 йил 1 январдан ушбу операциялар бўйича имтиёз тақдим этилган (СК 243-м. 1-қ. 26-1-б., 256-м. 6-қ.).
|
|||
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини: • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2026 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни |
||||
Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм |
||||
- 2026 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан бўнак тўловлари ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм |
||||
- 2026 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан бўнак тўловлари ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади |
||||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
||||
- 2026 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай тўланади
|
||||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар
|
||||
- 2026 йил февраль ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун 2026 йил февраль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2026 йил 15 март**
|
||||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм
|
||||
|
||||
- 2026 йил март ойи учун жами даромади 2025 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 20 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди
|
||||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмалар |
||||
- 2026 йил февраль ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 32-банди (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
||||
*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, еттинчи қисм).
**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, саккизинчи қисм, 86-модда, олтинчи қисм).