язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг 25.05.2005 й. НН-01/10-2298-сон "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.06.2005 й. 945-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2005 й.

N 945-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

25.05.2005 й.

N НН-01/10-2298


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини

сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 11 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3409-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан 2000 йил 30 июнда 02/20-32-сон билан келишилган "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1.3-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. 1.3-банднинг иккинчи хатбошидаги ҳамда 2.4-банднинг биринчи хатбошидаги "ТИАВ" аббревиатураси "ТИАА" аббревиатураси билан алмаштирилсин;


3. 2.5-банд бўйича:

биринчи хатбошидаги "товарнинг ўзбек келиб чиқишига" сўзлари "товарнинг Ўзбекистон Республикасида келиб чиқишига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "(P мезони)" сўзи ва "(W мезони)" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 3.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқиши тасдиқланган ва келиб чиқиш мезони белгиланган тақдирда белгиланган шаклда экспертиза далолатномаси тузилади".


5. 3.7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқиши ҳақидаги эксперт хулосасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, архивда экспертиза далолатномаси билан бирга уч йил сақланади".


6. 3.8-банднинг иккинчи хатбошидаги "ўзбек келиб чиқишига мансуб товар" сўзлари "келиб чиқиш мамлакати Ўзбекистон Республикаси бўлган товар" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 5.2-банд бўйича:

учинчи хатбошидаги "1993 йил 24 сентябрдаги МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгашининг қарорига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сертификатларнинг намуналари ТИАА томонидан тасдиқланади".


8. 5.4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сертификатларнинг, сертификатларни тасдиқлаш мажбурияти юклатилган шахсларнинг имзолари намуналари ҳамда товарларни экспертиза ва сертификациялаш бўйича эксперт органи муҳрларининг оттисклари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, шунингдек бошқа давлатларнинг товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш бўйича тегишли ваколатли органларига юборилади";


9. 6.3-бандида "товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги сертификат" сўзларидан кейин "аслининг (асли йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда - дубликатининг)" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.


11. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси                          Н. Нажимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 164-модда.