ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2026 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Суғурталаш /Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 13.03.2026 й. 4-сон "Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2026 й. 3571-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.03.2026 й.
N 3571-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
13.03.2026 й.
N 4
БУЙРУҒИ
Суғурта хизматларини электрон шаклда
кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 30 июндаги 400-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 12 сентябрдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 3571, 2024 йил 11 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2024 й., 10/24/3571/0915-сон) билан тасдиқланган Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. Ли
ИЛОВА
Суғурта хизматларини электрон шаклда
кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 8-банднинг "а" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 19 март