ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2026 й. / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2026 й. ПФ-46-сон "Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.03.2026 й.

N ПФ-46




АТМОСФЕРА ҲАВОСИ СИФАТИНИ

ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАН "ТОЗА ҲАВО"

УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Иқлим ўзгаришининг жадаллашиши, урбанизация, саноат ва транспортнинг ривожланиши натижасида атроф-муҳитга антропоген юкламани қисқартириш ҳамда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, шунингдек, экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Мақсадлар


1. Қуйидагилар 2026-2030 йилларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш;

(б) атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналарда автоматик мониторинг станциялари ва чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилишини таъминлаш;

(в) саноат объектларидан чиқадиган ташламаларни ушлаб қолиш улушини 32 фоизга етказиш;

(г) PM2,5 бўйича миллий меъёрлардан ошиш кузатилган кунлар сонини камайтириш;

(д) транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш.


2. Қуйидагилар:

(а) Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

(б) Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини Тошкент шаҳрида амалга ошириш дастури 2-иловага мувофиқ;

(в) Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини Тошкент шаҳрида амалга ошириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;

(г) Тошкент шаҳрида 2030 йилгача яшил ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва бу борада аҳоли эҳтиёжларини таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда - Экология қўмитаси) Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолиятини 2027 йил 1 мартгача узайтириш ҳамда унинг номини Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартириш бўйича таклифига розилик берилсин.


4. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

(а) 2026 йил 1 июлгача Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятлари;

(б) 2026 йил 1 августгача Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари;

(в) 2026 йил 1 октябргача Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Бухоро вилоятлари;

(г) 2026 йил 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқсин.


5. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда қабул қилингунига қадар "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини ҳудудларда амалга ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ амалга оширилади.


II. Энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида экологик ислоҳотларни амалга ошириш


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади (бундан хизмат кўрсатиш ёки молиявий хизматларга ихтисослашган зоналар мустасно).


7. Белгилаб қўйилсинки, иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ва энергия самарадор ускуналар ўрнатиш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:

(а) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг экологик менежмент, иссиқхона газларини бошқариш, экологик хавфсизлик ва яшил энергия халқаро сертификатларини олиб, маҳсулотининг 30 фоизини муқобил энергия ҳисобига ишлаб чиқарган корхоналарнинг сертификатни олиш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми Экология қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

(б) 2026 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ҳамда унга туташ ҳудудларда жойлашган иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналарида устувор (турғун) манбалар бўйича мажбурий тартибда автоматик мониторинг станциялари ва автоматик кузатув постлари ўрнатилади ҳамда ушбу қурилмалардан олинадиган маълумотлар Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинади;

(в) атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналар томонидан ўрнатилган автоматик мониторинг станциялари Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинмаган тақдирда, уларга нисбатан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари ўн бараварга оширилган ҳолда қўлланади;

(г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб иссиқхоналарни иссиқлик билан таъминлашда иссиқхоналардаги мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳамда ёниш жараёни назорат қилинмайдиган қозонлардан фойдаланиш амалиёти бекор қилинади.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат кафолатисиз кредитини жалб қилиш бўйича келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


9. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 8-бандида назарда тутилган маблағлар тижорат банклари орқали саноат корхоналарига яшил технологиялар, чанг-газ тозалаш ускуналари, автоматик мониторинг станциялари, энергия самарадор ускуналар ва локал сув тозалаш иншоотларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратишга йўналтирилади.


10. Вазирлар Маҳкамаси ва Савдо-саноат палатаси 2026 йил 1 майдан бошлаб 2026 йил 1 декабргача атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналарда яшил технологиялар, чанг-газ тозалаш ускуналари, автоматик мониторинг станциялари, энергия самарадор ускуналар ва локал сув тозалаш иншоотларни ўрнатиш режасини тасдиқласин ҳамда ижросини таъминласин.


11. Белгилансинки, Экология қўмитаси:

(а) чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлигини махсус лаборатория синовлари асосида доимий равишда мониторинг қилиб боради;

(б) мониторинг натижаларига кўра ижобий хулоса берилган чанг-газ тозалаш ускуналари реестрини шакллантиради ва ўзининг расмий саҳифасида эълон қилади.


III. Қурилиш соҳасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва экологик талабларни кучайтириш


12. Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб:

(а) қурилиш объектларида (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуйидаги экологик талабларни жорий қилиш мажбуриятлари киритилади:

(i) қурилиш объектларини фон мониторинг станциялари билан жиҳозлаш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

(ii) онлайн назорат қилиш учун қурилиш майдони бўйлаб ва чиқиш нуқталарида онлайн камералар ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

(iii) ҳуқуқбузарлик содир этган қурилиш ташкилотларининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини камайтириш амалиётини жорий қилиш;

(б) қурилиш объектлари бўйича лойиҳа-смета ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда мажбурий равишда экологик экспертиза хулосасини тақдим этиш тартиби жорий қилинади;

(в) янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 метр квадратдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 30 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил 1 декабрга қадар бир ҳудудда камида 1 гектар майдонда дарахт баргларини йиғиш, уларни биологик усулда чиритиш (компостлаш) орқали олинган органик моддалардан компост сифатида ва мулчалашда фойдаланиш тизимини жорий этсин.


14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2027 йил 1 майга қадар хорижий компания ва илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг 2035 йилгача мўлжалланган экологик ва сув ресурсларини бошқариш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича мастер режасини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.


15. Белгилаб қўйилсинки:

(а) экологик ва қурилиш экспертиза хулосалари олинишида "шамол гули" коридорлари ҳаракатланишини инобатга олиш мажбурий ҳисобланади;

(б) ҳудудларнинг бош режалари лойиҳаларида "шамол гули" коридорлари ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда "шамол йўлаклари" тасдиқланади;

(в) жисмоний ва юридик шахслар томонидан дарё ва сойлар ўзанини тозалаш жараёнида ёки ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш натижасида бузилган сув фонди ерларини тиклаш (реабилитация, рекультивация ва кўкаламзорлаштириш ишлари) қонунбузарлик содир этган шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


IV. Транспорт тизимини экологик жиҳатдан такомиллаштириш


16. Белгилансинки:

(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида "Автомобилсиз кун", "Автомобилсиз ҳафта" акциялари ўтказиб борилади. Бунда:

(i) мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади;

(ii) ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади;

(б) 2026 йил 1 августдан бошлаб аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "trade-in" дастури доирасида эскирган автотранспорт воситаларини топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини йўлга қўйилади.


17. Энергетика вазирлиги 2026 йил 1 ноябрга қадар республикадаги барча нефтни қайта ишлаш заводларини 2028 йил 1 ноябрга қадар "Евро-4", 2030 йил 1 мартдан бошлаб "Евро-5" экологик тоифа талабларига мувофиқ бўлган мотор ёқилғиларини ишлаб чиқаришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш ҳамда уларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.


18. Экология қўмитаси 2026 йил якунига қадар "Экологик транспорт" тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди "қизил", "сариқ" ва "яшил" зоналарига ажратиб чиқилишини таъминласин.


19. Ички ишлар вазирлиги 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги барча автотранспорт воситаларига экологик тоифасини тасдиқловчи экологик стикерлар берилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.


V. Табиий чангнинг олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар


20. Экология қўмитаси:

(а) бир ой муддатда Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси доирасида кўзда тутилган маблағларнинг бир қисмини Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ" барпо этиш лойиҳасига йўналтириш бўйича қарор лойиҳасини киритсин;

(б) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида "яшил девор"лар барпо этишни бошласин.


21. Экология қўмитаси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Экология қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси, ҳомийлик маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қуйидаги боғларни барпо этишни бошласин:

(а) Мирзо Улуғбек туманидаги Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ва унга туташ бўлган 250 гектарда дендрология боғи (Ёқилғи-энергетика ва кимё саноати соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда "Ўзбекистон-Корея кимё технологиялари инновация маркази"ни ташкил қилишга мўлжалланган ер майдони бундан мустасно);

(б) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) қаршисидаги Тошкент ва Қибрай туманларидаги 83 гектарда дендрология боғи.


22. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси билан биргаликда 2026 йил якунига қадар Чилонзор тумани Лутфий маҳалласи Боғистон кўчасида жойлашган Тошкент шаҳри онкология шифохонаси ўрнидаги 4,36 гектарда яшил жамоат парки ташкил этилишини таъминласин.


23. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 4 та сунъий кўл ва (ёки) сув ҳавзаларини ташкил этиш ишларини амалга оширсин.


24. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Экология қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб тегишлилиги бўйича:

(а) Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўз ҳудудида камида 1 та, жами 15 та фаввора қуриш ишларини амалга оширсин;

(б) қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиқиб камида биттадан фаввора барпо этиш чораларини кўрсин.


25. Экология қўмитаси Фанлар академияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ижобий синовдан ўтган хорижий тажрибани ўрганган ҳолда сунъий ёмғир ёғдириш ва сунъий шамол технологиясини белгиланган тартибда босқичма-босқич жорий қилиш чораларини кўрсин. Бунда 2027 йил 1 октябрга қадар пойтахтнинг атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида намлик паст бўлган ҳудудга керакли асбоб-ускуналар ўрнатилсин.


VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


26. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси икки ой муддатда экологик хусусиятга эга статистика ҳисоботларини йиғиш ва маълумотларини тарқатишни Экология қўмитаси билан келишиш тартибини жорий қилиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат ишлаб чиқсин.


29. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазири ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси - Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.


30. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга

қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий

лойиҳасининг ҳудудлар кесимидаги

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

Т/р

Ҳудудлар номи

Мақсадли кўрсаткич номи

2026

йилда

   

2027

йилда

   

2028

йилда

     

2029

йилда

      

2030

йилда

   

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш

2

3.8

5.5

6.8

8

2.

Андижон вилояти


2.5

5

7.5

9

10.5

3.

Бухоро вилояти


2.5

5

7.5

9

10.5

4.

Жиззах вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8.0

5.

Қашқадарё вилояти


2.5

5

7.5

9

10.5

6.

Навоий вилояти


2.5

5

7.5

9

10.5

7.

Наманган вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8

8.

Самарқанд вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8

9.

Сирдарё вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8

10.

Сурхондарё вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8

11.

Тошкент вилояти


3

6

9

11.5

13

12.

Фарғона вилояти


2.5

5

7.5

9

10.5

13.

Хоразм вилояти


2

3.8

5.5

6.8

8

14.

Тошкент шахри


3.5

7.0

10

12.5

14

15.

Қорақалпоғистон Республикаси


Ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан қисқартириш, %

10

15

20

25

30

16.

Андижон вилояти


10

15

20

25

35

17.

Бухоро вилояти


10

15

20

25

35

18.

Жиззах вилояти


10

15

20

25

35

19.

Қашқадарё вилояти


15

20

25

35

40

20.

Навоий вилояти


15

20

25

35

40

21.

Наманган вилояти


10

15

20

25

35

22.

Самарқанд вилояти


10

15

20

25

35

23.

Сирдарё вилояти


10

15

20

25

35

24.

Сурхондарё вилояти


10

15

20

25

35

25.

Тошкент вилояти


15

20

25

35

40

26.

Фарғона вилояти


10

15

20

25

35

27.

Хоразм вилояти


10

15

20

25

30

28.

Тошкент шахри


15

20

25

35

40

29.

Қорақалпоғистон Республикаси


Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги саноат корхоналарида чанг ва газни тозалаш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда модернизация қилиш, %

30

40

50

60

70

30.

Андижон вилояти


30

40

50

60

70

31.

Бухоро вилояти


30

40

50

60

70

32.

Жиззах вилояти


30

40

50

60

70

33.

Қашқадарё вилояти


30

40

50

60

70

34.

Навоий вилояти


30

40

50

60

70

35.

Наманган вилояти


30

40

50

60

70

36.

Самарқанд вилояти


30

40

50

60

70

37.

Сирдарё вилояти


30

40

50

60

70

38.

Сурхондарё вилояти


30

40

50

60

70

39.

Тошкент вилояти


30

40

50

60

70

40.

Фарғона вилояти


30

40

50

60

70

41.

Хоразм вилояти


30

40

50

60

70

42.

Тошкент шахри


30

40

50

60

70

43.

Қорақалпоғистон Республикаси


Саноат объектларидан чиқадиган ташламаларни ушлаб қолиш улушини, %

10

17

22

26

28

44.

Андижон вилояти


12

20

27

31

34

45.

Бухоро вилояти


11

19

26

29

33

46.

Жиззах вилояти


9

16

21

24

27

47.

Қашқадарё вилояти


12

20

27

32

34

48.

Навоий вилояти


13

22

29

33

38

49.

Наманган вилояти


11

18

24

28

30

50.

Самарқанд вилояти


11

18

24

28

30

51.

Сирдарё вилояти


9

16

21

24

26

52.

Сурхондарё вилояти


9

16

21

24

26

53.

Тошкент вилояти


13

23

30

35

38

54.

Фарғона вилояти


12

21

28

32

35

55.

Хоразм вилояти


10

17

22

26

28

56.

Тошкент шахри


14

24

32

37

40

57.

Қорақалпоғистон Республикаси


PM2,5 бўйича миллий меъёрлардан ошиш кузатилган кунлар сонини камайтириш, %

4

9

13

17

20

58.

Андижон вилояти


6

13

18

24

28

59.

Бухоро вилояти


4

10

14

19

22

60.

Жиззах вилояти


4

8

12

15

18

61.

Қашқадарё вилояти


5

11

16

20

24

62.

Навоий вилояти


5

11

16

20

24

63.

Наманган вилояти


6

13

18

24

28

64.

Самарқанд вилояти


5

12

17

22

26

65.

Сирдарё вилояти


3

7

10

14

16

66.

Сурхондарё вилояти


4

10

14

19

22

67.

Тошкент вилояти


6

14

21

27

32

68.

Фарғона вилояти


6

14

20

26

30

69.

Хоразм вилояти


4

9

13

17

20

70.

Тошкент шахри


7

16

23

30

35

71.

Қорақалпоғистон Республикаси


Транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш

1

2.5

4.5

7

10

72.

Андижон вилояти


1.5

3.5

5.5

8

10

73.

Бухоро вилояти


1.2

3

5

7.5

10

74.

Жиззах вилояти


1

2,5

4,5

7

10

75.

Қашқадарё вилояти


1,3

3,2

5,2

7,8

10

76.

Навоий вилояти


1,2

3

5

7,5

10

77.

Наманган вилояти


1,5

3,5

5,5

8

10

78.

Самарқанд вилояти


1,3

3,2

5,2

7,8

10

79.

Сирдарё вилояти


1

2,3

4,2

6,8

10

80.

Сурхондарё вилояти


1

2,5

4,5

7

10

81.

Тошкент вилояти


1,8

4

6,5

8,7

10

82.

Фарғона вилояти


1,6

3,7

5,8

8,2

10

83.

Хоразм вилояти


1

2,5

4,5

7

10

84.

Тошкент шахри


2

4,5

7

9

10

          

*) Кўрсаткичлар йилдан йилга ўсиб бориши ҳисобга олинган ҳолда белгиланган.

       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга

қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини

Тошкент шаҳрида амалга ошириш

ДАСТУРИ

         

                 

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга

ошириш

муддати

      

Молиялаштириш

манбаи

     

Ижро учун

масъуллар

     

             

I. ЭНЕРГЕТИКА, САНОАТ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИДА ЭКОЛОГИК

ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

          

1.

Тошкент шаҳри ва унга Тошкент вилоятининг туташ ҳудудларида жойлашган кўмир билан ишлайдиган ижтимоий объектларни электр энергия орқали иссиқ сув билан таъминлаш ва иситиш тизимларини жорий этиш.


2026-2027

йиллар

давомида

Хўжалик

субъектлари маблағлари

Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2.

Тошкент шаҳри ва унга Тошкент вилоятининг туташ ҳудудларида жойлашган ва кўмир билан ишлайдиган саноат корхоналарида:

(а) турғун устувор манбаларига 95 фоиз самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш;

(б) турғун устувор манбалари (тутун чиқувчи қувурларга) ташланмаларининг миқдорини аниқловчи датчик ва автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

(в) ҳар бир корхонада санитария муҳофазаси зоналарида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.


2026 йил

1 декабрь


Хўжалик

субъектлари

маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Экология қўмитаси


3.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига туташ ҳудудлардаги иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналарида:



Халқаро молия

институтлари

маблағлари


Энергетика вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Veolia energy Tashkent" МЧЖ, Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Экология қўмитаси


(а) турғун устувор манбалари (тутун чиқувчи қувурларга) ташланмаларининг миқдорини аниқловчи датчик ва автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;


2026 йил

1 сентябрь


(б) ҳар бир корхонада санитария муҳофазаси зоналарида фон мониторингини амалга ошириш учун атмосфера ҳавосининг устувор шамол йўналишлари ва ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб, камида 1 та автоматик мониторинг станциясини ўрнатиш.


2026 йил

15 сентябрь


4.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига туташ ҳудудлардаги табиатга зарар етказиш бўйича I ва II тоифадаги корхоналарда:

(а) турғун устувор манбаларига 95 фоиз самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш;

(б) турғун устувор манбалари (тутун чиқувчи қувурларга) ташланмаларининг миқдорини аниқловчи датчик ва автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

(в) ҳар бир корхонада санитария муҳофазаси зоналарида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

(г) локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш бўйича молиялаштириш манбалари акс этган ҳолда ярим йилга мўлжалланган манзилли дастурни қабул қилиш.


2026 йил

1 ноябрь

Хўжалик

субъектлари

маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "UzAssets" АЖ, Энергетика вазирлиги, Экология қўмитаси

5.

1. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 1-сон энергоблокнинг чанг-газ тозалаш ускунасини қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш.


2026 йил

1 июль


Ўз маблағлари


Энергетика вазирлиги

2. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 2-сон энергоблокни 1-блок учун ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускуналарига улаш чораларини кўриш.


2026 йил

1 апрель


Ўз маблағлари


3. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 7-сон энергоблокларни консервaция қилиш.


2026 йил

1 июль



4. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 9, 10-сон энергоблокларни фильтр ускуналари билан жиҳозлаш.


2026 йил

1 декабрь


Ўз маблағлари

(лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан)


5. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 8-сон энергоблокни консервация қилиш.


2026 йил

1 декабрь



6. Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 11-12-сон энергоблокларни фильтр ускуналари билан жиҳозлаш.


2027 йил

1 декабрь


Ўз маблағлари, давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

7. "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖда қисман мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи 3, 4, 5-6-сон энергоблокларни консервация қилиш.

Бунда мазкур ишларни жадаллаштириш мақсадида таъминотчилар билан лойиҳалаш ва қуриш ишларини бир вақтда олиб боришга рухсат бериш.


2028 йил

1 декабрь


6.

1. "Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖда кўмир ёқилғисида фаолият олиб борувчи 2-сон энергоблокда 2 та фильтрни таъмирлаш ишларини якунлаш.


2026 йил

1 октябрь


Ижрочи

Маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Энергетика вазирлиги

2. "Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖда кўмир ёқилғисида фаолият олиб борувчи 5-сон энергоблокда 2 та чанг-газ тозалаш электр фильтрларни мукаммал таъмирлаш.


2026 йил

1 октябрь


3. "Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖда кўмир ёқилғисида фаолият олиб борувчи 1, 4-сон энергоблокларда фильтрларни мукаммал таъмирлаш.


2026 йил

1 октябрь


7.

"Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖ Ангрен шаҳрида иссиқлик таъминотини янгидан ташкил этиш бўйича (шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида) аниқ ҳисоб-китоблар билан таклифлар киритиш.

Бунда марказий қозонхонани қуришни "Ангрен ИЭС" АЖ ҳудудида ташкил этиш, "Ангрен ИЭС" эски қозонхонасидан шаҳар иссиқлик таъминоти учун ишлатишдан воз кечишни, янги қозонхонада ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясини шаҳар иссиқлик таъминоти учун ишлатишни назарда тутиш.


2027 йил

1 февраль

Маблағ талаб

этилмайди

Энергетика вазирлиги, "Иссиқлик таъминоти" АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги


8.

Тошкент шаҳридаги атроф табиий муҳитга ва инсонлар соғлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган корхоналарни шаҳар ҳудудидан ташқарига кўчириш масаласини ўрганиш ва хулоса бериш. Бунда:


2026-2027

йиллар


Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари


Экология қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


(а) атроф табиий муҳитга ва инсонлар соғлигига жиддий хавф туғдираётган корхоналар фаолиятини ўрганиш;


2026 йил

1 ноябрь


(б) Тошкент вилоятининг аҳоли истиқомат қилмайдиган ва саноатга ихтисослашган ҳудудлардан ер майдони ажратиш;


2026 йил

1 декабрь


(в) мазкур корхоналарни кўчириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


2027 йил

1 январь


9.

Саноат зоналари ҳудудида ҳудудида "яшил белбоғ"лар яратиш.


2026 йил

1 декабрга

қадар

Корхоналар

маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхона хўжаликлари жойлашган ҳудудларда геотермал иситиш тизимларини жорий этиш имкониятлари бўйича ер участкалари ва ерости сув захиралари, ерости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масаласини чуқур таҳлил қилиш ва таклиф киритиш.


Икки ой

муддатда

Маблағ талаб

этилмайди

Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология қўмитаси


         

II. ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА АТМОСФЕРА

ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЭКОЛОГИК

ТАЛАБЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ

      

11.

Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш объектларидан ҳамда Янги Тошкент шаҳри қурилиши натижасида шаклланадиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, олиб чиқиб кетиш ва қайта ишлаш инвестиция лойиҳасини хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш.


2026 йил

1 декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология қўмитаси

12.

Қурилиш ишлари натижасида ҳаво ифлосланишини камайтириш ҳамда объектлар қурилишида чанг-тўзонларнинг олдини олиш бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ваколатларини кенгайтириш. Бунда:

(а) қурилиш ва бузиш ишлари натижасида юзага келадиган чанг ифлосланишининг олдини олиш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш;

(б) объектлар қурилишининг тегишли босқичларда чанг кўтарилишининг олдини олиш бўйича тадбирлар (фасад тўрлари, чиқинди қувурлари, чиқинди билан ишлаш тизими, ва ҳ.к.) жорий этилмаганлиги юзасидан инспекция томонидан таъсирчан чора кўриш ваколатларини кенгайтириш бўйича таклиф тайёрлаш;

(в) қоидаларни тасдиқлаш ва таклифларни амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

(г) ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2026 йил

1 декабрь

Маблағ талаб

этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология қўмитаси

13.

Объектлар бўйича (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) лойиҳа-смета ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизасидан ўтказишда мажбурий равишда экологик экспертиза хулосасини тақдим этиш талабини жорий этиш.

Бунда мазкур хулосаларни "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали тақдим этилишини кўзда тутиш.


2026 йил

1 ноябрь

Маблағ талаб

этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси


14.

Тошкент шаҳрининг ёз-куз мавсумида асосий йўл четларига сув сепиш ва қум-чангни йиғиш учун ҳаво ҳарорати қуруқ ва иссиқ пайтларда эрталаб соат 6.00 да ва кечки пайт 18.30 да ҳафтада 3 кун мунтазам режа-график асосида махсус техникаларни жалб қилган ҳолда шаҳар туманларнинг марказий кўчалари, Тошкент ҳалқа йўлларида сув сепиш тажрибасини тиклаш (ёғингарчилик, совуқ ва қорли кунлар бундан мустасно).


2026 йил

1 апрель

Маблағ талаб

этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


15.

Ариқлар тизимини тиклаш. Бунда умумий узунлиги 61,3 км бўлган ариқларни қуриш (тиклаш):

(а) Ягона шаҳар ариқ тизими операторини яратиш;

(б) ариқ тизимини рақамлаштириш, Истанбул шаҳри мисолида "Smart Canal System" мониторинг тизимини жорий этиш;

(в) "pay-per-km" модели бўйича ариқларга хизмат кўрсатиш бўйича ДХШ лойиҳасини синов тариқасида жорий этиш;

(г) сувдан қайта фойдаланиш тизимини яратиш, техник сувни қайта ишлаш ва ундан кўчаларни ювиш учун, суғориш, фавворалар ҳамда боғлар ва яшил ҳудудларни суғориш учун ариқ сувларидан қайта фойдаланиш бўйича ДХШ тажриба лойиҳасини амалга ошириш.


1-босқич

2026-2027

йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Экология қўмитаси, "Ўзсувлойиҳа" АЖ


16.

Янги қуриладиган бино ва иншоотларни (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларни кўкаламзорлашириш (шу жумладан вертикал кўкаламзорлаштириш) (дарахт, бута, бошқа ўсимлик ва ниҳолларни экиш) майдонларининг камида тартибини ишлаб чиқиш.


2026 йил

1 октябрь

Маблағ талаб

этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси


17.

Сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини қўллаш. Бунда:

(а) хорижий тажрибани ўрганган ҳолда сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини тегишли тартибда босқичма-босқич жорий қилиш;

(б) биринчи босқичда пойтахтнинг атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида намлик паст бўлган ҳудудга керакли асбоб-ускуналарни ўрнатиш.


2027 йил

1 октябрь

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Экология қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


18.

Пойтахтнинг дренаж тизимини йўлга қўйиш режасини амалга ошириш. Бунда:

(а) 150 километр ёпиқ дренаж тизимини барпо этиш ер усти оқимларини суғоришга, шу жумладан, туташ ҳудудларга йўналтириш;

(б) 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш.


2026 йил

1 сентябрь


Маблағ талаб этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, маҳалла фуқаролар йиғинлари


19.

1. Кўп-квартирали уйларнинг томларини базальт қопламаси билан қоплаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва қурувчи компаниялар орасида тарғибот қилиш.


Икки ой

муддатда


Бошқарув компаниялари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Кўп-квартирали уйларнинг томларини базальт қопламаси билан қоплаш бўйича ҳар бир ҳудудда камида иккита кўп квартирали уйларда эксперимент ўтказиш.


Уч ой

муддатда


3. Янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг томларини базальт қопламаси билан қоплаш тартибини шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартиб солувчи норматив ҳужжатларга жорий қилиш.


2026 йил

июль


4. Ҳудудлардаги "Янги Ўзбекистон" массивларидаги мавжуд кўп квартирали уйларнинг томларини базальт қопламалари билан тўлиқ қоплаш бўйича комплекс чоралар кўриш.


2026 йил

август


         

III. ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ ЭКОЛОГИК

ЖИҲАТДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

20.

Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш. Бунда:

(а) шаҳар кўчалари ва тураржой массивларида велосипед инфратузилмасини, жумладан, алоҳида велосипед йўлакларини босқичма-босқич кенгайтириш ҳамда велосипед тўхташ жойларини ташкил қилиш;

(б) шаҳар аҳолиси зичлиги юқори бўлган ҳудудларда транспорт оқимини оптималлаштириш мақсадида катта ҳажмли ва юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситалари ҳаракатини белгиланган вақт интервалларида чеклаш ёки тартибга солиш;

(в) Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга доир амалдаги ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш асосида 2035 йилгача мўлжалланган комплекс "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш, жамоат транспортини устувор йўналиш сифатида ривожлантириш, экологик тоза транспорт турлари улушини ошириш.


2026 йил

иккинчи

ярим

йиллигидан

бошлаб

Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги

21.

Йўловчиларга қулай, сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий 200 дона электробуслар билан янгилаш. Бунда:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат кафолатини тақдим этиш;

(б) автобусларни жойлаштириш учун йўналишлар тармоғини белгилаш;

(в) автобусларни зарядлаш қурилмаларини ўрнатиш;

(г) автобусларни автосаройлар ўртасида тақсимлаш ва йўналишларга жойлаштириш.


2026-2027

йиллар

Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги

22.

Тошкент вилоятидан пойтахтга кунлик қатновчи 275 минг нафар йўловчиларга қулайлик яратиш ва Тошкент шаҳар йўналишлар тармоғини аҳоли ва янги тураржой объектларидан келиб чиққан ҳолда кенгайтириш мақсадида 1 минг дона янги автобуслар харид қилиш. Бунда:

(а) автобусларни харид қилиш учун кредитларни жалб қилиш механизмини жорий қилиш;

(б) салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилиш;

(в) янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;

(г) автобус харидларини амалга ошириш ва йўналишларга бириктириш.


2026 йил

1 декабрь

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


           

IV. ТАБИИЙ ЧАНГНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА

ҚАРАТИЛГАН ТЕЗКОР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

          

23.

1. Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш" лойиҳаси доирасида республикага ажратилаётган маблағларнинг бир қисмини Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ" барпо этиш лойиҳасига йўналтириш ва келгусида ушбу маблағларни Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига қайтариш орқали битимга ўзгартириш киритиш бўйича Жаҳон банки билан музокаралар ўтказиш.


2026 йил

1 май


"Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш" лойиҳаси ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари


Экология қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2. Музокаралар ижобий бўлганда:

(а) Тошкент шаҳри атрофи ҳамда Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудларида "яшил белбоғ" барпо этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш;

(б) аниқланган ер майдонларда "яшил белбоғ" барпо этиш бўйича хулосалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

(в) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудуднинг тупроққлим шароитига мос дарахт ва бута турларини танлаш, дарахт ва буталар сонини аниқлаш ва экиш схемаларини белгилаш;

(г) Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер ажратиш бўйича қарорларини қабул қилиш.


       

Келишув

асосида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўрмон агентлиги

24.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ва унга туташ бўлган 250 гектар ер майдонида дендрология боғини ташкил қилиш. Бунда:



Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги , Фанлар академияси, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги

(а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан, зарурат бўлганда, тегишли ер участкалари тоифасини ўзгартириш, уларни ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ва Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш;


2026 йил

1 апрель


(б) Экология қўмитаси томонидан ҳудуднинг тупроққлим шароитига мос дарахт ва буталар турларини танлаш, дарахт ва буталар сонини аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;


Тегишли ҳудуд Экология қўмитасига ўтказиб берилгандан сўнг бир ой муддатда


(в) ишлаб чиқилган лойиҳа асосида дендрология боғини ташкил қилиш ишларини бошлаш.


25.

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Лутфий маҳалласи Боғистон кўчаси Тошкент шаҳри онкология шифохонаси ўрнидаги 4,36 гектар ер майдонида яшил жамоат паркини ташкил қилиш. Бунда:



Қонунчиликда тақиқланмаган манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


(а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан зарурат бўлганда тегишли ер участкалари тоифасини ўзгартириш, уларни ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ва Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш;


2026 йил

1 апрель


(б) Экология қўмитаси томонидан ҳудуднинг тупроққлим шароитига мос дарахт ва буталар турларини танлаш, дарахт ва буталар сонини аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;


Тегишли ҳудуд Экология қўмитасига ўткандан сўнг

бир ой муддатда


Экология қўмитаси


(в) ишлаб чиқилган лойиҳа асосида яшил жамоатчилик паркини ташкил қилиш ишларини бошлаш.


2026 йил

1 майдан

Бошлаб


Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги


26.

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) қаршисидаги ҳамда Тошкент ва Қибрай туманларига тегишли 83 гектар ер майдонида дендрология боғини ташкил қилиш. Бунда:





(а) Тошкент вилояти ҳокимлиги 65 гектар ер участкаларини ўрнатилган тартибда Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш;


2026 йил

1 май


Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Тошкент вилояти

ҳокимлиги


(б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги унинг ҳузуридаги "Manzarali Bog?dorchilik va Gulchilik" МЧЖга тегишли 18 гектар ер участкаларини ўрнатилган тартибда Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш;


2026 йил

1 май


Тошкент шаҳар окимлиги


(в) дендрология боғи майдонини кенгайтириш мақсадида қўшимча 25 гектар ер участкаларини ажратиш чораларини кўриш;


2026 йил

1 август



Тошкент вилояти ҳокимлиги


(г) ташаббус сифатида дендрология боғида вазирлик ва идораларнинг участкаларини ташкил этиш ва улар томонидан боғ яратилишини молиялаштириш;


2026 йил

апрель


Ташаббускорлар маблағлари

Геология ва тоғ-кон саноати вазирлиги ва Рақамли технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


(д) ишлаб чиқилган лойиҳа асосида дендрология боғини ташкил қилиш ишларини бошлаш.


2026 йил

май



Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги


27.

Тажриба-синов тариқасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида дарахт баргларини йиғиш, уларни биологик усулда чиритиш (компостлаш) орқали олинган органик моддалардан тупроқ унумдорлигини ошириш, намликни сақлаш ҳамда ўсимликларнинг соғлом ўсишини таъминлаш мақсадида компост ва мулчалаш усулидан фойдаланиш тизимини жорий этиш.


2026 йил

1 декабрга

қадар

Маблағ талаб

этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


28.

Трансчегаравий экологик вазиятни яхшилаш бўйича шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида чегара ҳудудида маслаҳат учрашувини ўтказиш бўйича Қозоғистон Ҳукумати билан музокаралар ташкил этиш.


2026 йил

1 июль

Маблағ талаб

этилмайди

Ташқи ишлар вазирлиги, Экология қўмитаси


         

V. МОНИТОРИНГ ВА НАЗОРАТ ТИЗИМИ

       

29.

Республиканинг барча ҳудудларида ўрнатилиши режалаштирилган атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторинги учун ўрнатиладиган 347 та автоматлаштирилган станцияни зарур бўлган коммуникация тармоқлари ва бошқа турдаги барча воситалар билан таъминлаш.


2026-2027

йиллар

мобайнида

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

Тошкент вилояти ва шаҳри учун 5 та мобил таҳлилий лаборатория харид қилиш. Бунда:

(а) мобил лабораторияларни харид қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2026 йил

1 сентябрь

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси


Экология қўмитаси

(б) Тошкент шаҳар таҳлилий лабораторияси учун 3 дона ва Тошкент вилояти таҳлилий лабораторияси учун 2 дона мобил лабораторияларни харид қилиш.


Маблағлари


31.

Ҳаво сифатини ўлчовчи кўп функцияли, замонавий ва универсал 25 дона махсус ускунани (testo) белгиланган тартибда сотиб олиш.


Икки ой

муддатда

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Экология қўмитаси

32.

1. Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси сурункали ифлосланишига сабаб бўлиб келаётган I ва II тоифадаги йирик корхоналар хатловини ташкил этиш.


2. Хатлов натижалари юзасидан атмосфера ҳавосини доимий ифлослантириб келаётган йирик саноат корхоналарига 71 та автоматик мониторинг станцияларини ва фильтр сотиб олиш.


2026 йил

1 июль

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Экология қўмитаси

33.

Атмосфера ҳавоси сифатининг кескин ёмонлашиши ҳолатларида амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар тартиби (алгоритми)ни ишлаб чиқиш, бунда:

(а) ҳаво сифати хавфли даражага етганда аҳолини SMS-хабарлар, оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали тезкор огоҳлантириш ҳамда хавф даражалари бўйича расмий маълумот бериш тартибини жорий этиш;

(б) аҳолини ҳимоя қилиш чоралари сифатида очиқ ҳавода бўлишни чеклаш, айниқса, болалар, кексалар ва сурункали касалликлари бор шахслар учун уйда қолиш бўйича тавсиялар бериш, таълим муассасаларида очиқ ҳаво машғулотларини вақтинча бекор қилиш, оммавий тадбирларни чеклаш ҳамда заруратга кўра давлат ташкилотларида иш режимини ўзгартириш ёки масофавий шаклга ўтказиш чораларини белгилаш;

(в) саноат, энергетика, қурилиш ва транспорт соҳаларида тезкор таъсир чораларини қўллаб, жумладан, ифлосланиш манбалари бўйича оператив назорат тадбирларини ўтказиш, энергетика корхоналарида мазут ёқишни чеклаш (экстремал ҳарорат ҳолатлари бундан мустасно), саноат корхоналарида ташланмаларни вақтинча камайтириш ёки тўхтатиш, қурилиш ишларини чеклаш, транспорт ҳаракатини қисқартириш ва фаввораларни ишлатиш, дарахтлар ва йўл четларини сув сепиш орқали чангни бостириш каби чоралар ва бошқаларни назарда тутиш.


Бир ой муддатда


Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


Атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши билан боғлиқ ҳолатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, олдини олиш ва оқибатларини камайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий механизмларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.


2026 йил

30 декабрь


34.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги "Экологик мониторинг миллий маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Мониторинг маркази) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларини янада такомиллаштириш мақсадида:

хўжалик маблағлари ҳисобидан қўшимча маъмурий-бошқарув ва техник ходимларни жалб қилиш ваколатини бериш;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари таркибидаги лабораторияларни ҳудудий бўлинмалар таркибидан барча штат бирликлари, тегишли жиҳозлар, мол-мулк ҳамда товар-моддий бойликлари билан Мониторинг маркази таркибига ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини атроф-муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогнозлаштириш, кимёвий моддаларни ўрганиш, рақамли технологияларни жорий қилиш орқали янада такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.


Икки ой

муддатда

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси

35.

"Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан қуйидагиларни аниқлаш имконини берувчи тизимни йўлга қўйиш:

(а) яшиллик қопламининг (дарахт қоплами) жорий ҳолати;

(б) дарахтларнинг кислород эмиссияси;

(в) дарахт кесиш ҳолатлари;

(г) ифлослантирувчи моддалар (метан, сульфат диоксид, азот, карбон монооксид) чиқиши;

(д) шаҳар ҳудудидаги иссиқлик чиқиши энг юқори бўлган иссиқ нуқталари.


2026 йил

1 июль

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Экология қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


36.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларда ташламалар чеклаш тизимини жорий этиш.



Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

1. Ҳудудларнинг йўл қўйиладиган антропоген юклама меъёрини аниқлаш, жами рухсат этилган ташламалар ҳажмини белгилаш, умумий квотани босқичма-босқич қисқартириш, ташламалар кадастрини юритиш бўйича илмий асосланган услубиётларини ишлаб чиқиш.


2026 йил

1 июль


2. Атмосфера ҳавоси ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларда ташламалар чеклаш тизимини жорий қилиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.


2026 йил

1 декабрь


37.

Автотранспорт воситаларидан чиқаётган газларнинг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан ошиб кетмаслигини ўрганиш мақсадида Ички ишлар ходимларини тегишли ўлчов воситалари билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш юзасидан Ички ишлар органлари ходимлари учун ўқув курсларини ташкил қилиш.


2026 йил

1 июль

Ижрочилар

маблағлари

Ички ишлар вазирлиги, Экология қўмитаси

38.

Юридик ва жисмоний шахсларининг экология соҳасида масъулиятини ошириш ва содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш. Бунда:

(а) "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга иссиқхона газлари ажратмалари ташлаганлик учун компенсация тўловларини жорий қилиш;

(б) ўзларига бириктирилган ҳудудларда тозаликни таъминламаганлик, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўрмаганлик ва ободонлаштириш ишларини амалга оширмаганлик учун янги турдаги жавобгарликларни белгилаш назарда тутилади.


2026 йил

1 декабрь

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Адлия вазирлиги

39.

Ҳаво ифлосланишининг одам организмига таъсирини ўрганиш. Бунда:

(а) атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан аҳоли ўртасидаги касалланиш ҳолатлари (нафас олиш тизими, юрак-қон томир тизими, аллергик касалликлар) ўртасидаги боғлиқликни илмий жиҳатдан ўрганиш;

(б) юқори хавфли гуруҳлар (болалар, қариялар, ҳомиладор аёллар) учун махсус тавсиялар ишлаб чиқиш;

(в) ҳаво ифлосланишига нисбатан аҳоли саломатлигига таҳдид даражасини баҳолайдиган хавф индикаторларини яратиш ва уларни соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилиш.

             

2026 йил

1 ноябрь

Маблағ талаб

этилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология қўмитаси

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

2а-ИЛОВА



Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга

қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини

Тошкент шаҳрида амалга ошириш дастурининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

Т/р

Мақсадли кўрсаткич

номи

     

Ўлчов

бирлиги

          

Назорат қилиш

даражаси

     

Базавий кўрсаткич


2026

йилда

  

2027

йилда

  

2028

йилда

  

2029

йилда

  

2030

йилда

  

Кўрсаткич

    

Сана

    

1.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламалари миқдорини 2025 йилги кўрсаткичларга нисбатан камайтириш (саноат ва транспорт)


фоиз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси


*

*

2

4

6

8

10

2.

Ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан қисқартириш


фоиз

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси


+20,86

2022 йил

ҳолатига

10

15

20

25

35

3.

Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқарувчи манбаларнинг чанг-газ тозаловчи ускуналар билан жиҳозланганлик даражасини ошириш (2025 йилга нисбатан солиштирганда)


бирлик

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси


1 542

2024 йил

ҳолатига

40

50

75

75

100

4.

Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини олиб боришда чанг бостириш ва ювиш ҳамда мониторинг тизимлари (Экология қўмитаси билан интеграция қилинган фон мониторинг станциялари ва онлайн камера) билан жиҳозлаш (2025 йилга нисбатан солиштирганда)**


фоиз

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


-

-

40

50

60

70

80

5.

Иссиқхона хўжаликлари объектларини кўмирдан электр ва бошқа экологик тоза муқобил ёқилғи турларига ўтказиш (2025 йилга нисбатан солиштирганда)***


фоиз

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


-

-

30

40

50

60

70

6.

Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхона ҳамда иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналарида энергия самарадор ускуналарни ўрнатиш (2025 йилга нисбатан солиштирганда)


фоиз

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги


-

-

30

50

70

80

100

7.

Ташламалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнлари модернизацияланган саноат корхоналари улуши (2025 йилга нисбатан солиштирганда)*


фоиз

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


-

-

30

45

55

75

85

8.

Аҳоли турар жойларини иситиш учун газ ва электр (шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан) энергиялари билан таъминлаш даражасини ошириш (2025 йилга нисбатан солиштирганда)*


фоиз

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


-

-

20

30

40

50

60

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

2б-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида 2030 йилгача яшил

ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва бу

борада аҳоли эҳтиёжларини таъминлашнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

Т/р

Туман номи

Умумий

майдон

(га)

Мавжуд

яшил

майдонлар

NDVI

асосида

(га)

      

30 фоиз

яшилликка

эришиш

учун

зарур

майдон

(га)

      

Дарахт

экиш

зарур

бўлган

майдон

(га)

     

2026

йилда

2027

йилда

  

2028

йилда

  

2029

йилда

  

2030

йилда

  

1.

Бектемир


3312

950,5

993,6

43,1

12,9

8,6

8,6

6,5

6,5

2.

Чилонзор


3053

876,2

915,9

39,7

11,9

7,9

7,9

6,0

6,0

3.

Миробод


1673

480,2

501,9

21,7

6,5

4,3

4,3

3,3

3,3

4.

Мирзо Улуғбек


5907

1695,3

1772,1

76,8

23,0

15,4

15,4

11,5

11,5

5.

Шайхонтоҳур


2691

772,3

807,3

35,0

10,5

7,0

7,0

5,2

5,2

6.

Олмазор


3375

968,6

1012,5

43,9

13,2

8,8

8,8

6,6

6,6

7.

Сергели


5055

1450,8

1516,5

65,7

19,7

13,1

13,1

9,9

9,9

8.

Учтепа


2808

805,9

842,4

36,5

11,0

7,3

7,3

5,5

5,5

9.

Яккасарой


1400

401,8

420

18,2

5,5

3,6

3,6

2,7

2,7

10.

Янгиҳаёт


4420

1268,5

1326

57,5

17,2

11,5

11,5

8,6

8,6

11.

Яшнобод


5672

1627,9

1701,6

73,7

22,1

14,7

14,7

11,1

11,1

12.

Юнусобод


4101

1177,0

1230,3

53,3

16,0

10,7

10,7

8,0

8,0

Жами:


43 467

12 475,03

13 040,1

565,1

169,5

113,0

113,0

84,8

84,8

          

Изоҳ: 2030 йилгача белгиланган яшил ҳудудларни ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлашда қуйидаги вазирлик ва идоралар масъул ижрочи ташкилотлар этиб белгиланади:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳридаги барча туман ҳокимликлари, туманлар ободонлаштириш бошқармалари, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Экология қўмитаси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги.

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармони билан тасдиқланган Фахрий унвонлар учун ҳар ойлик тўловлар миқдорларининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 36-позиция билан тўлдирилсин:

"

36.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколoг" ("Заслуженный эколог Республики Узбекистан")

           

1,6

".

         

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6318-сон Фармонида:


(а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўловчи ташиш учун мўлжалланган ва ишлаб чиқарилганига 2 йилдан ошмаган автобус, электробус, троллейбус ҳамда микроавтобусларни 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин ҳамда утилизация йиғимини беш йилга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин";


(б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонида:


(а) 8-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2026 йил якунига қадар республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади;

в) 2027 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади";


(б) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармонида:


(а) 4-иловада:

(i) қуйидаги мазмундаги 12-1 позиция билан тўлдирилсин:

"

12-1.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

             

";

             

(ii) 23-позиция чиқариб ташлансин;

(iii) 62-64-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

62.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги


63.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги


64.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги


";

(б) 8-иловада:


(i) 1-илова қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:

"





Экология ва иқлим ўзгариши органларининг

махсус унвонлари


















III даражали эколог


















II даражали эколог


















I даражали эколог


















III даражали экология маслаҳатчиси


















II даражали экология маслаҳатчиси


















I даражали экология маслаҳатчиси


















III даражали давлат экология маслаҳатчиси


















II даражали давлат экология маслаҳатчиси


















I даражали давлат экология маслаҳатчиси


















        

       













".

            

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-21-сон Фармонига 6-илованинг 22-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

22.

Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси

(Вазирлар Маҳкамасининг 434-сонли қарори, 27.05.2019 й.)


2026 йил

декабрь

Ижро учун асосий масъул - Экология

ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

      

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University), Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти


".

             

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-238-сон қарорининг 5-бандидаги "2026" рақами "2029" рақами билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-248-сон қарорига 6-илованинг 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

14.

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасида сайғоқларнинг популяциясини ошириш ва Қозоғистондан Ўзбекистонга сайғоқларнинг миграциясини қайта тиклаш.


1. Сайғоқларнинг миграциясини тиклаш ҳамда популяциясини ошириш бўйича ишчи гуруҳни ташкил қилиш.


2. Ишчи гуруҳни Қозоғистон Республикасига хизмат сафарига юбориш.


3. "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасига камида 500 та сайғоқни олиб келиш, Қозоғистон Республикаси билан Шалқар - Бейнеу темир йўл линиясида сайғоқлар ўтиши учун йўлаклар барпо қилиш ва чегара ҳудудида миграция йўлларини кўпайтириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2026 йил

август


Бош вазир ўринбосари (Ж. Ходжаев), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов)


4. Музокаралар натижаси бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


Музокара якунидан кейин икки ҳафта муддатда


2026 йил

октябрь

".

        

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-48-сон қарорининг 7-бандидаги "камида" сўзи чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарори билан тасдиқланган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги "Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-338-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошисидаги "2026" рақами "2027" рақами билан алмаштирилсин.

          

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 30 март

















































































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск