ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2026 й. / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2026 й. ПФ-47-сон "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.03.2026 й.

N ПФ-47



"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида республикада яшил майдонларни кенгайтириш, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд яшил боғларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш орқали уларни сақлаш, зараркунандаларга қарши курашиш тизимини яратиш ҳамда маҳаллий иқлим шароитига мос кўчатларни илмий асосланган ҳолда етиштиришни ривожлантириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Мақсадлар


1. Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш;

(б) халқаро стандартларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда умумий яшиллик даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизгача ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудуд майдонини 9-10 кв.м гача кенгайтириш;

(в) PM2.5 ва PM10 каби зарарли заррачаларнинг концентрациясини 20-25 фоизга камайтириш, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5-2°C гача пасайтириш имкониятини яратиш.


II. Ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар


2. Қуйидагилар:

(а) Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сон Қонунига асосан ботаника боғларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

(в) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этишнинг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

(а) дендрология боғлари мақомига кўра ботаника боғларига тенглаштирилади;

(б) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида ажратиладиган ер майдонлари, истисно тариқасида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан озод қилинади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда - Экология қўмитаси), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ ер участкалари:

(а) маҳаллий ҳокимликлар захирасига қайтарилишини;

(б) белгиланган тартибда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (Green University) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.


5. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

(а) икки ой муддатда ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш концепцияларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

(б) уч ой муддатда дендрология боғларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақомини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.


6. Белгилансинки:

(а) ботаника ва дендрология боғлари Экология қўмитаси тасарруфида бўлади ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик объект ҳисобланади;

(б) ботаника ва дендрология боғлари Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ва "яшил" техникумларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба, илмий ҳамда ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган объектлари ҳисобланади;

(в) ботаника ва дендрология боғларининг ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, иккиламчи ижарага бериш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш қатъий тақиқланади;

(г) ботаника ва дендрология боғларини лойиҳалаш, ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш жараёнларида халқаро экологик стандартлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумэътироф этилган экологик меъёрлар ва миллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши таъминланади.


7. Ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

(а) Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма);

(б)"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

(в) халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар. Бунда ботаника ва дендрология боғларини барпо этиш учун халқаро консультантлар, олимлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш харажатлари ҳам инобатга олинади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ботаника ва дендрология боғлари майдонининг чегараларига қадар ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларини ташкил этиш, жумладан, электр энергияси, газ ва сув таъминоти, йўллар ва телекоммуникация тармоқлари бўйича ишларни тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.


9. Белгилансинки:

(а) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида импорт қилинган товарлар, дарахт, бута кўчатлари ва уруғлари, махсус ва технологик асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар:

(i) мажбурий мувофиқликни баҳолаш тартиботларидан ўтишдан;

(ii) божхона божи тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

(б) ботаника ва дендрология боғлари ҳудудида илмий ташкилотларнинг илмий тажриба, экспериментал ишлар ва янги навларнинг селекцияси билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш ҳамда бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган экин ва дарахтзорлар эгаллаган ер участкалари ер солиғидан озод қилинади.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, эксперимент тариқасида:

(а) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этишда жисмоний ва юридик шахсларга ушбу боғлардаги участкалар ва (ёки) улар ҳудудидаги ноёб дарахтларни ўз номига шартнома асосида бириктириб қўйишга (тамғалашга) рухсат этилади;

(б) ботаника ва дендрология боғлари спортчи, санъаткор, тадбиркор ва бошқа ташаббускорлар маблағлари ҳисобига ташкил этилганда боғнинг кираверишида уни ташкил этишда иштирок этган шахслар номлари битилган лавҳа ўрнатилади;

(в) ботаника ва дендрология боғларини ташкил этишда молиявий ва амалий ёрдам кўрсатган шахсларга меценат мақоми берилади;

(г) кўчатчилик хизматлари билан шуғулланувчиларга ботаника ва дендрология боғларининг ер участкаларини ноёб дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилиш учун белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида беришга рухсат этилади. Бунда ижарачилар ер участкаларидан фақат дарахтларни реклама ва экспозиция сифатида намойиш қилиш учун фойдаланиш ҳамда келгусида дарахтларни ботаника ва дендрология боғларига қолдириш мажбуриятини олади.


11. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб ботаника ва дендрология боғларининг самарали фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудидан мазкур боғларга "яшиллик элчиси" сифатида бириктирилади.


12. "Яшиллик элчилари"нинг асосий вазифалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Вазирлар Маҳкамаси (А.Ж. Раматов, Ж.А. Ходжаев) Экология қўмитаси билан биргаликда 2028 йилга 1 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда мазкур Фармоннинг 1-иловасида назарда тутилган ботаника ва дендрология боғларининг ер майдонларини камида 100 гектаргача етказиш чораларини кўрсин.


III. Яшил боғларни барпо этиш, уларни сақлаш ва парвариш қилиш тизимини такомиллаштириш


14. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда - Ўрмон агентлиги) тизимидаги "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси Ўрмон агентлиги ҳузуридаги "Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасасига (кейинги ўринларда - Марказ) айлантириш орқали қайта ташкил этилсин. Бунда:

(а) "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонасининг ҳудудлардаги ташкилотлари негизида Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармалари фаолияти йўлга қўйилади;

(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бошқармаларига келгусида яшил боғларни сақлаш ва парвариш қилиш ишлари давомида нобуд бўлган кўчатлар ўрнини қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган кўчатхона учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлардан 3-5 гектар ер майдонлари ажратади;

(в) Марказ "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.


15. "Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасасининг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда фаолиятининг устувор йўналишлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


16. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ойда муддатда Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларини бўш турган биноларга жойлаштиришни таъминласин.


IV. Дарахт ва буталарнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш тизимини яратиш


17. Белгилансинки:

(а) Марказ таркибида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ҳудудлардаги Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилади. Бунда давлат ўрмон хўжаликларидаги мавжуд биолабораториялар Марказ балансига беғараз ўтказилади;

(б) Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бириктирилган боғларни самарали бошқариш, сақлаш ва ривожлантириш харажатлари 2026 йил учун тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар, Махсус жамғармага ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


18. Экология қўмитаси уч ой муддатда:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2027 йилда Марказ фаолиятини молиялаштириш бўйича умумлаштирилган таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;

(б) Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Махсус жамғармадан харид қилинадиган махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари рўйхатини тасдиқласин.


19. Қуйидагилар Марказ тасарруфига ўтказилади:

(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшил боғларни барпо этиш дастурига асосан ташкил этилган яшил боғлар;

(б) "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган "Менинг боғим" лойиҳаси доирасида 2024-2025 йилларда барпо этилган ва келгуси йилларда барпо этиладиган яшил боғ ва яшил жамоат парклари;

(в) Давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар ҳисобидан ташкил этилган ва маҳаллий ҳокимликларнинг захирадаги ер участкаларида жойлашган яшил боғлар.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

(а) бир ой муддатда Марказ тасарруфига ўтказилиши белгиланган мавжуд боғларни хатловдан ўтказиш, балансда сақловчи ва парвариш учун масъуллар иштирокида лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаган ҳолда топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан Марказга топширилишини;

(б) икки ой муддатда топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан ўтказилган боғларга тегишли ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга ажратилишини;

(в) 2026 йил 1 майдан бошлаб Экология қўмитасининг талабига асосан Марказга келгусида барпо этиладиган боғларни белгиланган тартибда топшириш ва уларга тегишли ер участкалари ажратиб борилишини таъминласин.


21. Белгилансинки, Марказ тасарруфидаги боғлар ва кўчатхоналар ташкил этиш учун бириктирилган ер участкалари дарахтзорлар сифатида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


V. Яшил майдонларни кенгайтириш бўйича янги ташаббуслар


22. Ҳудудларда ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш, яшиллик даражасини ошириш ҳамда мавжуд яшил боғларни асраб қолиш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


23. Транспорт вазирлиги Экология қўмитаси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Яшил чипта" тизимини жорий қилсин:

(а) самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини "яшил чипта" сотиб олиш орқали компенсация қилиш имконини бериш;

(б) ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изини ҳисоблаб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имкониятини яратиш;

(в) карбон изини (таъсирини) Экология қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмага мувофиқ автоматик равишда аниқлаш;

(г) "яшил чипта" олиш орқали табиатга етказилган зарар компенсациясидан тушган маблағларни Махсус жамғармага ўтказиш ҳамда фақат дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтириш.


VI. Амалий ва молиявий чора-тадбирлар


24. Экология қўмитасига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахсларни қуйидагича рағбатлантириш ваколатлари берилсин:

(а) камида 100 та дарахт кўчатларини эккан шахсга ёки дарахт экиш учун "Яшил хайрия жамғармаси" платформасига камида 10 миллион сўм ҳадя қилган шахсга "Экофаол фуқаро" мақомини бериш;

(б) камида мингта дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки "Яшил хайрия жамғармаси" платформасига камида 100 миллион сўм ҳадя қилган тадбиркорлик субъектларига "Экоҳамкор" мақомини бериш. Бунда тадбиркорлик субъектлари:

(i) уларга ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

(ii) Экология қўмитаси томонидан тасдиқланмаган тақдирда экофаолият ва экоакцияларни ташкил қилиш ҳолатларини реклама қилиш реклама қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади;

(в) эллик мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки "Яшил хайрия жамғармаси" платформасига камида 5 миллиард сўм ҳадя қилган шахсларга меценат мақомини бериш;

(г) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та яшил боғ ва яшил жамоат паркини ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларга "Келажак бунёдкори" давлат мукофотини бериш бўйича таклиф киритиш.


25. Экология қўмитаси икки ой муддатда ботаника ва дендрология боғлари ҳамда яшил боғлар барпо этилишига давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларни жалб қилиш механизмлари бўйича таклиф киритсин.


VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


26. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


27. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси - Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов белгилансин.


28. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-47-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ботаника

ва дендрология боғларини ташкил этиш

учун ажратиладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

Фойда-ланиш

мақсади

   

Туман

(шаҳар)

номи

Ердан

фойдала-

нувчилар

номи


Контур

рақами

Жами ер майдони (га)


шундан


Амалдаги ер тоифаси

Суғори-

ладиган

(га)


Суғорил-

майдиган

(га)


    

Республика бўйича жами

    

Қорақалпоғистон Республикаси

       

57,63

57,63



1.

Дендрология боғи


Нукус шаҳри "Шадли авул" МФЙ


Нукус шаҳар ҳокимлиги захирасида

654, 667, 668, 664, 706, 707

35,14

35,14

-

Захира ерлар

2.

Ботаника боғи


Нукус шаҳри "Шадли авул" МФЙ


Нукус шаҳар ҳокимлиги захирасида

624, 629, 632, 630, 641,634

22,49

22,49

-

Захира ерлар

Андижон вилояти

       

25,9

25,9



3.

Дендрология боғи

Олтинкўл тумани С.Ашуров массиви


"Жалилбой саховати" фермер хўжалиги

134

10,7

10,7

-

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

Олтинкўл тумани С.Ашуров массиви


"Водий олтин" фермер хўжалиги

156

19,6

19,6


Жами:


36,6

36,6

-

4.

Ботаника боғи

Избоскан тумани Шарқ юлдузи массиви


Боғдорчилик ф/х

37

38,4

38,4


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Бухоро вилояти


200

200



5.

Дендрология боғи

Бухоро тумани

Бухоро экология ва сервис техникуми

майдони 1178к. 1180к. 1181к. 1188к. "Идрис Саид Миришкор" ФХга қарашли ер майдони 1179к


100

100


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

Жами:


100

100


6.

Ботаника боғи

Бухоро тумани

"Жаббор Камол" фермер хўжалиги

8848к. 8849к.8850к. 8854к

Истам Обод Ф/Х 8825к. 8348к


100

100


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

Жами:


100

100


Жиззах вилояти


100

24

76


7.

Дендрология боғи

Зомин тумани Ширин массиви


Туман ҳокимлиги захирасида

223, 238, 239

30

24

6

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


8.

Ботаника боғи

Зомин тумани Ширин массиви

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


325, 324, 218

70


70

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Қашқадарё вилояти


78,2

78,2



9.

Дендрология боғи

Қарши тумани "Ҳилол" МФЙ


Қарши туман 2-сон касб-ҳунар мактаби


18:13:44:01:01:0009 1163, 1165, 1172

25,4

25,4


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Жами:


25,4

25,4



10.

Ботаника боғи

Қарши тумани "Ҳилол" МФЙ

"Sulton tex group" МЧЖ

18:13:000006800

52,8

52,8


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Жами:


52,8

52,8



Навоий вилояти


125,5

125,5



11.

Дендрология боғи

Кармана тумани "Дўрман" МФЙ


"Эргаш ота чорваси" фермер хўжалиги


346, 347, 348

31

31

-

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


12.

Ботаника боғи

Кармана тумани "Дўрман" МФЙ

"Дўрман жавоҳири" фермер хўжалиги


264. 265

32,5

32,5

-

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

"Амирбек Ғолиб келажаги" фермер хўжалиги

269, 271, 272, 274, 275, 276, 277, 278, 279, 280, 281, 282


60

60

-

"Агропилла"


272

2

2

-

Жами:


94,5

94,5

-

Наманган вилояти


133,87


133,87



13.

Дендрология боғи

Наманган вилояти Наманган тумани Соҳибкор ММТП

"Shaxribonu-2000" ф/х


119, 118, 122, 134, 114


16,2

16,2


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

"Боғишамол" ф/х


114, 117

3,5

3,5


"Абдуллаходжаев Муҳаммад" ф/х


138

3,2

3,2


"Шуҳрат" ф/х


120, 137

8,0

8,0


"Нуриддин Дон" ф/х


142, 143, 141, 153

27,8

27,8



Жами


58,7

58,7



14.

Ботаника боғи

Норин тумани "Юқори Чўжа" МФЙ


"Қобулжон Муштарий" ф/х


3400


24,78

24,78


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

3409


38,42

38,42


Наманган вилояти Норин тумани "Юқори Чўжа" МФЙ Аз-Замахшарий кўчаси 1-уй


Норин тумани маиший хизмат кўрсатиш ва сервис коллежи


3398

11,97

11,97


Жами:


75,17

75,17


Самарқанд вилояти


232

90

142


15.

Дендрология боғи

Самарқанд вилояти, Ургут тумани

Қишлоқ хўжалиги

1049, 1044, 1043, 1038, 1042,1045, 1046,1047, 1039, 1040, 1041, 1042, 1063, 1064, 1065


50

50


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

Самарқанд шаҳри

Шаҳар ҳокимлиги захираси ва Ўрмон хўжалиги

39.725931, 66.929070

116


116

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Жами:


166

50

116


16.

Ботаника боғи

Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони 8-уй


"Яшил" техникум

39.634354, 66.89635

30

20

10

Техникумга қарашли ер майдони


Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони 8-уй


Самарқанд давлат университети

14

36

20

16

Ботаника боғи




Жами:


66

40

26


Сирдарё вилояти


30,4

30,4



17.

Дендрология боғи

Мирзаобод тумани

Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги



12,0

12,0


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари


Боёвут тумани

2-сон касб-ҳунар мактаби


75, 76

3,4

3,4


18.

Ботаника боғи

Мирзаобод тумани

Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги



15,0

15,0


Ўрмон фонди ерлари


Сурхондарё вилояти


99,6

99,6



19.

Дендрология боғи

Шеробод тумани

Туман ҳокимлиги захирасида


185

38

38


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


20.

Ботаника боғи

Шеробод тумани

"Сабина" МЧЖ фермер хўжалиги


181, 184q

44

44


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Шеробод тумани

"Умид Олтин Дон" фермер хўжалиги


222

17,6

17,6


Жами:


61,6

61,6


Тошкент вилояти


48

48



21.

Дендрология боғи

Тошкент тумани Ширин массиви

Захира ер тоифаси-Қишлоқ хўжалиги

836, 837, 839, 840, 856, 859қ 852, 860, 863қ, 830, 831, 832, 833, 835, 862қ, 837, 838, 861қ, 740, 741, 742, 743, 744, 745, 826, 829


33,6

33,6


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

22.

Ботаника боғи

Нурафшон шаҳри "Қумовул" МФЙ


Шаҳар ҳокимлиги захирасида


101

14,4

14,4


Жами:


14,4

14,4

-


Фарғона вилояти


57,7

57,7



23.

Дендрология боғи

Қўштепа тумани

"Саид Зокирхон" фермер хўжалиги


3135, 3278, 3286, 3285

34,7

34,7


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Қўштепа тумани

"Ал мумтоза Мумтоз" фермер хўжалиги


24.

Ботаника боғи

Қўштепа тумани

"Содиқ ҳожи барака" МЧЖ фермер хўжалиги


3532, 2556

23

23


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар


Хоразм вилояти


227,83


227,83



25.

Дендрология боғи

Урганч тумани "Қиёт" МФЙ

"Иброҳим Фарида" фермер хўжалиги


32, 33, 34, 35, 38, 39

42,4

42,4


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

Фуқароларга тегишли дала томорқа ерлари


36, 37

12,2

12,2


Хива шаҳри Ангариқ маҳалласи

"Жуманиёх Бобо" ф/х


383, 384, 378

11,8

11,8


"Мироб Садулла" МЧЖ


386, 387

8,2

8,2


"Абрикос" МЧЖ


413, 415

14,7

14,7


"Хамидбек ўғли Абдулазиз" МЧЖ


408, 411

5,3

5,3


"Шуҳрат Юсупбой" МЧЖ


417, 419, 420, 367, 369

17,7

17,7


Хива тумани Оқёп маҳалласи

Деҳқон хўжалиги


2164

6,2

6,2


"Хива КЛАСТЕР" МЧЖ


2165

5,7

5,7


"Хива КЛАСТЕР" МЧЖ


2172

5,5

5,5


Жами


129,7

129,7


26.

Ботаника боғи

Урганч тумани Ғойбу қишлоғи

"Ғойбулик Хондурди" ф/х


2

2,4

2,4


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

"Эрхон" ф/х


31

18,4

18,4


"Рўзмат механик" МЧЖ


634, 635

6,1

6,1


"Зерип механик" ф/х


10

34,2

34,2


Захирада (фуқаролар томорқа ери)


593, 602, 603, 604, 605, 606

20,0

20,0


Хива шаҳри "Сангар" МФЙ

Дала томорқаси


1024

4,99

4,99


"Рахим ҳожи" фермер хўжалиги


1018, 1020, 1021, 1022

7,1

7,1


"Хива Барчиной" фермер хўжалиги


1042, 1046

2,1

2,1


Дала томорқаси


1041

2,84

2,84


Жами:


98,13

98,13


Тошкент шаҳри


337,3

337,3



27.

Дендрология боғи

Мирзо Улуғбек тумани


Ядро физикаси институти

Контур рақамисиз

250

250

-

Санитар муҳофаза ҳудуди


Тошкент ва Қибрай туманлари



Контур рақамисиз

83

83



Чилонзор тумани

Лутфий маҳалласи

Контур рақамисиз


4,3

4,3



Жами:


337,3

337,3



            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-47-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ботаника ва дендрология

боғларини ташкил этишнинг

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

         

1. Бошқа минтақа ва хорижий мамлакатлардан янги дарахт, бута ва кам учрайдиган ўсимлик турларини олиб кириш (интродукция) ва маҳаллий иқлимга мослаштириш (акклиматизация).


2. Дарахт турларининг генофондини сақлаш, йўқолган популяцияларни тиклаш, кам учрайдиган, йўқолиб бораётган, эндемик ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган дарахт турларининг тирик коллекцияларини яратиш.


3. Ҳудудларда "ин-витро" лабораторияларини ташкил этиш ва кўчатчиликка бўлган талабни тўлиқ қондириш, селекция билан шуғулланиш, янги ўсимлик навларини яратиш.


4. Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда ботаника ва дендрология боғларини замонавий услубда ташкил этиш ва улар ҳудудида экотизимга мос ҳайвонот дунёси объектлари (қушлар, олмахон ва бошқалар)ни табиий кўпайтириш.


5. Ўсимликларнинг морфологияси, фенологияси ва физиологиясини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, талабалар ва мактаб ўқувчилари учун амалиёт ва илмий-тажриба участкаларини ташкил қилиш.


6. Аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш, дарахт экиш ва яшил майдонларга ғамхўрлик қилишга оид тадбирларни ташкил этиш.


7. Аҳолининг дам олиши ва саломатлигини тиклаши учун қулай шароитлар яратиш, ташриф буюриш учун инфратузилмани ривожлантириш (йўлакчалар, ўриндиқлар, дам олиш ва пикник ҳудудлари, югуриш йўлаклари, очиқ осмон остидаги кутубхона, бепул "Wi-Fi" ҳудудлари ва бошқалар).

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-47-сон Фармонига

3-ИЛОВА



"Яшиллик элчи"ларининг

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

            

1. Ботаника ва дендрология боғларидаги яшил ҳудудларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш, аниқланган камчилик ва муаммолар тўғрисида масъул давлат органига маълумот тақдим этиш.


2. Ботаника ва дендрология боғларида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш, парваришлаш ва экологик тадбирларда фаол иштирок этиш, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш бўйича ташаббусларни илгари суриш.


3. Ботаника ва дендрология боғларида ўтказиладиган экологик акциялар, маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этишда ёрдам кўрсатиш.


4. Ботаника ва дендрология боғларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳамда халқаро грантлар, ҳомийлик маблағлари ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини жалб этишга кўмаклашиш.


5. Давлат органлари ва маҳаллий ижро ҳокимият органлари билан ҳамкорликда Ботаника ва дендрология боғларининг экологик ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-47-сон Фармонига

4-ИЛОВА



"Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба

маркази" давлат муассасасининг асосий вазифалари

ва функциялари ҳамда фаолиятининг

устувор йўналишлари

            

"Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасасининг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

(а) ўзига бириктирилган ботаника, дендрология ва яшил боғлар (кейинги ўринларда - боғлар) ҳудудидаги дарахт, бута ва бошқа ўсимлик дунёси объектларини асраш, сақлаб қолиш, қайта тиклаш, такрор кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

(б) аҳолининг сайр қилиши, табиат билан уйғунлашган ҳолда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқариши учун атроф-муҳит софлигини сақлаш ва яшилликни кўпайтириш бўйича зарур шароитлар яратиш;

(в) боғларда сув тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ўз вақтида ташкил этиш;

(г) касалланган ёки зарарланган дарахт ва буталардаги зарарли таъсирларни ҳамда уларнинг келиб чиқиш омилларини ўрганиш;

(д) дарахт-буталарда аниқланган касаллик ва зараркунандаларга қарши механик, биологик ҳамда кимёвий усуллар асосида курашиш;

(ж) дарахтлар, буталар ва ўсимлик дунёсига мансуб бошқа ўсимлик турларининг уруғларини йиғиш, ниҳол ва кўчат етиштириш ҳамда уларни парваришлаш;

(з) уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш, уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш;

(и) боғларни самарали бошқариш, сақлаш ҳамда ривожлантириш йўналишида олий таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш;

(к) боғлардаги дарахт ва буталар шохлари туташгунга қадар уларнинг қатор ораларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Бунда уларнинг қатор ораларида манзарали дарахт ва бута, бир йиллик ва кўп йиллик гул кўчатларини етиштиришга рухсат берилади.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 25 мартдаги

ПФ-47-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ҳудудларда ботаника

ва дендрология боғларини ташкил қилиш,

яшиллик даражасини ошириш ҳамда мавжуд

яшил боғларни асраб қолиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

        

       

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро

муддати

       

Молиялаштириш

манбалари

    

Масъул

ижрочилар

     

       

I. РЕСПУБЛИКАДА ЯШИЛ БОҒЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ВА ПАРВАРИШЛАШ ТАДБИРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

1.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида яшилликни оширишга қаратилган "Яшил мувозанат - барқарор келажак" стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

аҳоли яшаш пунктларида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар асосида "яшил қоплама" миқдорини 30 фоизга етказиш;

ўрмон фонди ерларида ўрмон билан қопланган ҳудудлар миқдорини кескин оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қайта ўрмон барпо этиш, янги ўрмонзорлар ташкил қилиш ҳамда мавжудларини тиклаш учун илғор технологиялардан фойдаланиш;

чўл ҳудудларида "яшил қоплама"лар миқдорини ошириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини дарахт кўчатларини экиш тадбирларига кенг жалб қилиш;

яшиллик даражасини оширишга ўз ҳиссасини қўшаётган жисмоний ва юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий қилиш.


2027 йил

март

Ишлаб чиқиш учун - маблағ талаб этилмайди


Экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ташкил қилиш учун - Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси, ҳомийлик ва хайрия маблағлари

2.

"Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасаси ва унинг филиалларини ташкил қилиш. Бунда:

муассаса ва унинг филиаллари штат жадвали, техник ва ёрдамчи ходимлар сони, улар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини ҳамда фаолиятининг устувор вазифаларини назарда тутувчи ташкилот низомини тасдиқлаш.


Икки ой

муддатда

Маблағ талаб

этилмайди

Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

"Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасаси таркибида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ҳудудлардаги мавжуд дарахт ва буталарнинг касаллик, зараркунандаларга қарши курашиш тизимини яратиш мақсадида Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизматини ташкил этиш.


2026 йил июнь

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


"Яшил қоплама"лар ва яшиллик барпо этилган ҳудудларда ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалари келиб чиқиши ва тарқалишини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиб, экспедиция ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тегишли таклифларни мувофиқлаштириш.


Ишчи гуруҳ ташкил этилгандан сўнг доимий равишда муаммоларни ўрганиб боради


Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати томонидан 2027-2028 йиллар давомида ўрмонларнинг фитосанитар ҳолатини илмий асосда ўрганиш, ўрмонларнинг ҳолатини яхшилаш учун касалланган ва зарарланган ўрмонзорларда ўз вақтида касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий курашиш, биологик препаратларни, шунингдек, стресс омилларнинг салбий таъсирини камайтирувчи биостимуляторларни қўллаш, Оролнинг қуриган туби ва оролбўйи ҳудудларида барпо этилган "яшил қоплама"ларда учраётган касаллик ва зараркунандаларнинг келиб чиқиши ҳамда тарқалишини ўрганиш, унга қарши курашиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2026 йил

1 октябрь

Чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2026 йил

25 декабрь

4.

Давлат таълим ташкилотлари (мактаб, академик лицей, техникум, олий таълим муассасаси ва бошқалар) ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари (поликлиника, тиббиёт муассасалари, шифохоналар) ҳамда хавфлилик даражаси I ва II тоифага мансуб корхоналар бошқа жойга кўчирилган тақдирда, улар ўрнида яшил жамоат паркларини ташкил қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

объектлар бошқа жойга кўчирилган тақдирда, ушбу муассасанинг балансида бўлган ер майдонини белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказиш;

мазкур ер майдонидаги мавжуд объектлар (иншоотлар, қурилмалар)нинг ҳуқуқий ва техник ҳолати юзасидан баҳолаш;

объектларни яшил жамоат паркларини ташкил қилиш учун Экология қўмитаси тасарруфига беғараз ўтказиш;

Экология қўмитаси томонидан мазкур ер майдонларини яшил жамоат парки барпо этиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида ижарага бериш;

ижара шартининг бир қисми сифатида ер майдонидан фойдаланишда белгиланган мақсаддан четга чиқмаслик, яшил ҳудудларни барпо қилиш ва сақлаш, жамоатчилик учун очиқ ва бепул фойдаланиш имкониятини таъминлаш шартларини қатъий белгилаб қўйиш назарда тутилади.


2026 йил

ноябрь

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Аҳолининг барча қатламларининг ҳаёти давомида дарахт экиш ва парваришлашга қўшган ҳиссасини ҳисобга олиш ва рағбатлантириб боришни назарда тутувчи "яшил балл" (green points) тизимини жорий этиш. Бунда:



Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк

(а) хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, айниқса, Хитой, Туркия, Германия, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби давлатларнинг бу борада амалга оширган лойиҳалари натижадорлигига эътибор қаратиш;


2026 йил

сентябрь

(б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда:

аҳолининг дарахт экиш ва парваришлаш билан боғлиқ фаолиятини онлайн ҳисобга олиш ва "яшил балл" бериш тартиби;

"Smart-foresty" мобил иловаси ва GIS харитасида дарахт экиш мумкин бўлган майдон хариталарини белгилаш тизими;

дарахт экиш бўйича якка тартибда ёки жамоавий иштирок этиш ёки экиш ва парваришлаш тадбирлари учун буюртма бериш тартиби;

экилган ҳар бир дарахтга уникал QR код ва электрон паспорт бериш;

жамғарилган "яшил бал"ларни:

коммунал тўловлари, солиқ, давлат хизматлари учун чегирма сифатида қўллаш;

олийгоҳларга кириш ёки ўқишни тамомлашда "яшил рейтинг" орқали имтиёзлар олиш;

ҳар йилги танловларда энг юқори балл тўплаган фуқароларни тақдирлаш;

тўпланган балларни монетизация қилиш ва бошқа рағбатлантириш;

фарзанд туғилганида ота-она, васий ёки яқин қариндошлар бола номига дарахт экиш учун ихтиёрий буюртма бериш ва туғилган болага илк "яшил балл" белгилаш механизмларини назарда тутиш.


2027 йил

январь

Мавжуд дастурий платформалар, шу жумладан, "Smart-foresty" мобил иловасини такомиллаштириш ва маълумот манбалари билан интеграция қилиш.


2027 йил

декабрь

Тизим тажриба-синов тариқасида Самарқанд вилояти ва Тошкент вилоятида жорий этилиб, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Синов якунлари асосида амалиёт республика бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилади.


2027 йил

январь-

июнь

6.

Ўзбекистонда ерлар деградациясига қарши курашишни назарда тутувчи 2026-2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2026 йил

декабрь

Маблағ талаб

этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Экология қўмитаси


7.

Жисмоний ёки юридик шахс камида мингта дарахт ва бута кўчатлардан иборат яшил боғ ва яшил жамоат паркини ташкил этса ёхуд Яшил хайрия жамғармасига камида 200 миллион сўм ҳадя қилса, "Экоҳамкор" мақомини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

ушбу жисмоний ёки юридик шахсларга ёхуд унинг таъсисчисига ўз номини тамғалаш;

жисмоний ёки юридик шахсга уларга ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

жисмоний ёки юридик шахс фаолияти билан боғлиқ тадбирларни ўтказишга рухсат бериш;

жисмоний ёки юридик шахсларга юқорида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланишда ҳар қандай қурилиш қилишни тақиқлаш.

Ушбу амалиётни аҳоли ва тадбиркорлар кенг оммасига етказиш ҳамда республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш чораларини кўриш.


2027 йил

май

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

5 та яшил боғ ва яшил жамоат паркини ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларга "Келажак бунёдкори" давлат мукофотини бериш тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритиш.


2027 йил

январь

Маблағ талаб

этилмайди

Ўрмон агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


9.

"Яшил чипта" тизимини жорий этиш. Бунда:

самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изи (таъсирини) ихтиёрий равишда компенсация қилиш имкони бериш;

компенсациядан тушган маблағларни Яшил хайрия жамғармасига ўтказиш;

ушбу маблағларни фақат дарахт экиш ва парваришлаш тадбирларига йўналтиришни инобатга олиш.


2026 йил

июнь

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ва грант маблағлари

Транспорт вазирлиги, Экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


10.

Туман ва шаҳарларнинг бош режаларининг ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари ер майдонларининг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштириш ҳудудларига ажратилишини қатъий таъминлаш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

лойиҳаланаётган ва амалдаги транспорт йўли четлари ёки йўл ёқаларига дарахтларни белгиланган тартибда экиш;

кўчатлар экиладиган майдонларни аниқлаш;

дарахт ва буталар турларини тўғри танлаш;

лойиҳалаш ва йил давомида парваришлаш;

таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари рўйхати, уларнинг ер майдонлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни Экология қўмитасига тақдим қилиш.


2026 йил

май

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Яшил майдонлар жозибадорлигини ошириш мақсадида дарахт ва буталарни тўғри парваришлаш учун шакл бериш ҳамда хавфсиз баландликда ишлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, дарахтларни тупроқ илдизи билан кўчириш, санитар ҳолатини диагностика қилиш ва мунтазам мониторингини амалга ошириш. Бунда:



Давлат бюджети маблағлари

Экология қўмитаси

яшил майдонлар ҳолатини ўрганиш, мавжуд дарахт ва буталарнинг тури, таркиби, ёши ва санитар ҳолатини баҳолаш ҳамда ҳар бир майдон учун парвариш, шакл бериш ва хавфсиз ишлаш бўйича календарь режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;


2026 йил

1 июнь


Ўрмон агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


баландликда ишловчи ходимлар учун махсус ўқув дастурлари ва сертификатлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

2026 йил

сентябрь-

октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


замонавий индивидуал ҳимоя воситалари ҳамда баландликда ишлаш ускуналарини харид қилишни таъминлаш.


2026 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўрмон агентлиги


12.

Қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари ер участкаларининг четларида иҳота дарахтзорлар барпо этиш тартиби ва мажбуриятини белгилаш. Бунда:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ерни ижарага бериш бўйича шартномада иҳота дарахтзорлар барпо этиш мажбуриятини киритиш;

шартноманинг ушбу талаби 2 йил давомида бажарилмаган тақдирда, ер ижараси тўғрисидаги шартномани бекор қилиш учун асос бўлишини белгилаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш режасида иҳота дарахтзорларни барпо этиш учун ер участкаси ажратилишини ҳисобга олиш.


2026 йил

август

Маблағ талаб

этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Экология қўмитаси

13.

Яшил боғ, яшил жамоат парки, "яшил белбоғ", "яшил қоплама", "яшил қалқон", ҳимоя ўрмонзорлари, шунингдек, ботаника, дендрология ва галофит боғлари, полигонлар рекультивацияси, сунъий кўл ва ҳовузлар, шаҳарларнинг яшил мастер режаси ва бошқа экологик лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институтини Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш.


Бир ой

муддатда

Маблағ талаб

этилмайди

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

14.

"Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази" давлат муассасаси томонидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудидаги яшил майдонлар ва унга туташ ҳудудда экспериментал ва ўқув-тажриба мақсадлари учун ташкил этилган дендрология боғи ва "Астрономия" жамоат паркини сақлаш ва парваришлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш.


доимий

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Ўрмон агентлиги

15.

Оҳангарон туманида жойлашган "Овжазсой-Мовий тоғлар" миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, йўл бўйи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини ўрнатиш.


2026-2027

йиллар

Ижрочилар

маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Оҳангарон туманида жойлашган "Овжазсой-Мовий тоғлар" миллий табиат боғида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

енгил конструкцияли замонавий ташриф марказларини (Visitor center), савдо нуқталари ва экокўргазмасини ёғоч биноларидан ташкил этиш ва уларнинг узлуксиз ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш;

эко-йўлаклар (экологик маршрутлар)ни ташкил этиш, уларни зарур инфратузилма (йўл кўрсаткичлар, дам олиш нуқталари, кузатув майдончалари, қўриқлаш постлари) билан жиҳозлаш;

ҳудудни комплекс ободонлаштириш, санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, шунингдек, дам олиш учун мўлжалланган ҳудудлар, санитария узеллари, чиқиндиларни йиғиш ва саралаш тизимларини амалга ошириш.

Бунда, юқорида назарда тутилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender") платформаси орқали танлаб олиш.


2026 йил

декабрь

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Оҳангарон туманида жойлашган "Овжазсой-Мовий тоғлар" миллий табиат боғидан ташқаридаги ер участкаларида туристик хизматлар (биохилма-хилликка таъсир кўрсатмаган ҳолда глемпинг, кемпинг ва бошқа хизматлар) мақсадида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали белгиланган тартибда реализация қилиш.


2026 йил

май-

декабрь

Маҳаллий

бюджет маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда


         

II. ЎРМОНЛАРНИ БАРПО ЭТИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ,

КЕНГАЙТИРИШ, МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ҚЎРИҚЛАШ,

ЎРМОНДАН ҚЎШИМЧА ФОЙДАЛАНИШ

            

18.

"Илм-лойиҳа-амалиёт" занжирида замонавий кўчатхоналар ташкил этиш. Бунда:

ниҳол етиштиришда интенсив усулга, кўчат етиштиришда ёпиқ илдизли тизимга босқичма-босқич тўлиқ ўтиш;

хорижий инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, кўчатхоналарни тўлиқ сув тежовчи тизимлар, иссиқхоналар ва "net house" усулидаги майдонлар билан жиҳозлаш;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда интенсив ниҳолхона ташкил этиш, "smart" иссиқхоналар ташкил этиш, махсус контейнерларда йирик ҳажмли манзарали кўчатларни етиштириш;

кўчатхоналарда ўрмон барпо этиш учун сувсизлик, қурғоқчилик ва шўрга чидамли, шу билан бирга тадбиркорлар ва аҳоли учун ноёб дарахт ва бута кўчатларини етиштириш.


2026 йил

куз мавсумидан бошлаб, доимий

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари, халқаро грантлар

Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Тоғ ўрмонларини кенгайтириш ва ер эрозиясига қарши курашиш. Бунда:



Жаҳон банки

маблағлари

Ўрмон агентлиги, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


терраса усулида ўрмон барпо этиш учун ер участкаларини танлаш ва тайёрлаш;


2026 йил

октябрь

тоғ олди ҳудудларда, жарлик ва қияликларда эрозиянинг олдини олиш мақсадида 2026 йилда 305 гектар майдонига 2028 йилгача босқичма-босқич дарахт ва бута кўчатларини экиш.


2026-2028

йиллар куз-қиш мавсумида

20.

Автомобиль йўллари ва темир йўллар атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш. Бунда:



Ижрочилар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар


Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Кадастр агентлиги

йўл атрофидаги бўш ва кўкаламзорлаштириш мумкин бўлган ерларни аниқлаш, аниқланган ер майдонлари учун харита ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш;


2026 йил

август

"яшил белбоғ" лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;


2026 йил

ноябрь


лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида "яшил белбоғ"лар барпо этиш;

2027 йил

баҳор

мавсумида


"яшил белбоғ" доирасида экилган дарахт ва буталарни мунтазам парвариш, зараркунандаларга қарши курашиш ва қуриган дарахтлар ўрнини ўз вақтида тўлдириш.


доимий

21.

Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи саноат корхоналари ва уларга туташ ҳудудларда жами 10 миллион туп кўчатдан иборат "яшил белбоғ"лар барпо этиш.

Бунда:

тупроққлим шароитига мос маҳаллий ва тез ўсувчи дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш;

суғориш ва парвариш ишларини самарали ташкил этиш учун замонавий томчилатиб суғориш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш.


2026-2027

йиллар

баҳор ва куз мавсумларида

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Болгариянинг "S.E.E. Holding Ltd."-"Acta" компанияси билан ҳамкорликда 50 минг гектарда ўрмон барпо этиш ва 500 минг гектарда табиий тикланишга кўмаклашиш тадбирларининг дастлабки босқичини бошлаш.


2027-2028

йиллар

Инвестиция дастури асосида

Ўрмон агентлиги

23.

Экологик тоза ва органик маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш учун агроўрмончилик лойиҳаларини амалга ошириш. Бунда:

доривор, асал, резаворлар етиштиришга ихтисослашган ўрмон барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш;

"энергетик" ўрмонлар, яъни саноатбоп дарахтлар плантацияларини яратиш;

ўрмон хўжаликларида органик ўғитлар захираларини яратиш, бунда биогумус ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

пистазорлар майдонини кенгайтириш, бунда эрта ҳосилга кирувчи серҳосил навларидан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган ҳолда плантациялар ташкил этиш;

ўрмон фонди ерларида экотуризмни ривожлантириш.


2027 йил

1 январдан

бошлаб,

доимий

Жаҳон банки маблағлари

Ўрмон агентлиги, вилоятлар ҳокимликлари

24.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини кучайтириш. Бунда:

ўрмонларнинг ёнғин хавфи мавжуд ҳудудларига ўрмон назорат миноралари ўрнатиш:

ўрмонзорлар ва бутазорларда ёнғинга қарши "йўллар" (полоса) қуриш:

ёнғинлар, зараркунанда ва касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва уларни бартараф этишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш.


2026

йилдан

бошлаб,

доимий

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси, маҳаллий бюджет, халқаро молия институтлари маблағлари

Ўрмон агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2026 йил

декабрь

25.

2026 йилда Навоий вилоятининг Конимех ва Томди ҳамда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Паркент тумани "Саксонота" ва "Тошкент" давлат ўрмон хўжаликларида қуриб битказилган ва янгидан бошланган суғориш қудуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.


Бир ой

муддатда

Маблағ талаб

этилмайди

Ўрмон агентлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси


           

III. ЧЎЛЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ

       

26.

Жаҳон банки ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликда 2040 йилгача чўлланишга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бунда:

қурғоқчилик таъсирини юмшатиш ва хавфини бошқариш;

эрта огоҳлантириш тизимини жорий этиш орқали қум-чанг бўронларини бошқариш;

2 миллион гектар ерларда "яшил қоплама"лар барпо этиш;

10 минг тонна чўл ўсимликларининг уруғларини тайёрлаш;

30 миллион дона чўл ўсимликларининг ниҳол ва кўчатларини етиштириш;

шўр ва сувсизликка чидамли чўл ўсимликларидан галофит ва ксерофит боғларини ташкил этиш назарда тутилади.

Шунингдек, республикада чўлланиш билан боғлиқ барча масалаларни қамраб олиш.


2027 йил

июнь

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларидаги ўрмон фонди ерларини хатловдан ўтказиш. Бунда:

аэрокосмик суратлар ёрдамида ўрмон фонди ерларининг ортофотопланларини яратиш;

табиий чўл-яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;

чўлланган ва деградацияга учраган ерларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқиш;

чўл ҳудудларида ўсимлик дунёси ареали, кўп йиллик озуқабоп ва дориворлик хусусиятларига эга ўсимликлар турлари аниқлаш;

ўрмон чўл ерларини "UzKAD" электрон тизимига киритиш;

ўрмон фонди ерларининг доимий мониторингини юритиш назарда тутилади.


2027 йил

декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Ўрмон агентлиги, Кадастр агентлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


28.

Тупроқ сифатини яхшилаш ва ер унумдорлигини ошириш мақсадида республика бўйича деградацияга учраган ва чўлланган ҳудудлар бўйича миллий баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.


2026 йил

декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


29.

Трансчегаравий қум-чанг бўронларини олдини олиш бўйича ягона концепция ишлаб чиқиш.

Бунда давлатлараро музокаралар олиб бориш, институционал механизм, трансчегаравий қум-чанг бўронлари ҳосил бўладиган ҳудудларни аниқлаш ва хариталаш, илмий асосланган курашиш чоралари, чўл ўсимликлари уруғчилиги ва кўчатчилиги базаларини яратиш, "яшил қоплама"ларни барпо этишни жадаллаштириш.


2026 йил

декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Сурхондарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари


30.

Чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё минтақавий қўшма илмий-тадқиқот марказининг Хитой билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда:



Қонунчиликда тақиқланмаган манбалар, халқаро грантлар

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


"Бир макон - бир йўл" ташаббуси доирасида чўл ҳудудларида яшил майдонларни кенгайтириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш, тажрибалар алмашиш, марказ иштирокида конференция ва семинарлар ташкил этиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич амалга ошириш;


2027 йил

март

Марказ кўмагида амалга ошириладиган ва Ўзбекистонда чўл ҳудудлари экотизимини яхшилашга қаратилган илмий-инновацион ва йирик лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.


2027 йил

сентябрь

31.

Уруғларни капсула кўринишида қанотсизлантириб сепиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:



Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ва грант маблағлари

Ўрмон агентлиги, Экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

чўл ўсимликлари уруғларини агропарвоз технологияси асосида экиш тизимини йўлга қўйиш;


2027 йил

ноябрь-

декабрь


уруғларни аниқ манзилларга учириб ташлаш орқали катта майдонларда тез ва самарали ўрмонларни тиклаш.

2028 йил

баҳор,

куз-қиш

мавсумида


32.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан "яшил қоплама"ларни яратишда сув сақловчи гидрогел қўллаш орқали чўл ва яйлов ўсимликлари кўкарувчанлигини ошириш бўйича бажарилган илмий лойиҳа натижаларини республикамизнинг бошқа чўл ҳудудларида (Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари) қўллаш ҳамда синовдан ўтказиш.


2026-2027

йиллар

Илмий ва амалий лойиҳалар доирасида

Ўрмон агентлиги, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та туманида кредит маблағлари ҳисобига деградацияга учраган ерларни тиклаш лойиҳасини амалга ошириш. Бунда:



Маҳаллий бюджет, халқаро молия ташкилотлари маблағ ва грантлари

Ўрмон агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқишни якунлаш;


2026 йил

декабрь

кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, жумладан, 20 минг гектар "яшил белбоғ"лар тармоғини ташкил этиш, 6 минг гектарда агроўрмончиликни барпо этиш, 2 та тренинг марказини ташкил этиш, 6 минг нафар доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш лойиҳасини бошлаш.


2027 йил

апрель-

декабрь

34.

Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси томонлар конференциясининг 17-йиғилишида Ўзбекистон делегациясининг иштирок этишини таъминлаш.


2026 йил

август

Халқаро молия ташкилотлари маблағ ва грантлари

Экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўрмон агентлиги

Шунингдек, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси томонидан ташкил этилган "Марказий Осиё+Россия" давлатлараро ишчи гуруҳида "Глобал ер истиқболлари" лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2027-2028

йиллар

35.

Қозоғистон Республикаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида чўл ва яйлов озуқа ўсимликлари кўчатларини етиштириш бўйича минтақавий марказни ташкил этиш.

2027 йил

давомида

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


       

IV. МАМЛАКАТИМИЗДА ЯШИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

УЧУН ИРРИГАЦИЯ-ДРЕНАЖ ТИЗИМЛАРИНИНГ

БАРҚАРОР ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

      

36.

Шаҳар ва туманлар кесимида "яшил" сув балансини шакллантириш ва мавжуд тармоқларни рақамлаштириш. Бунда:



Ижрочилар маблағлари, халқаро грантлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ҳар бир шаҳар ва туман кесимида ерости сувлари, сув омборлари, дарё ва каналлардан келадиган сув ҳажми, ёмғир сувлари, қайта ишланган оқова сувлардан яшилликка ажратиладиган қисмини аниқлаш;


2026 йил

август

мавжуд яшил майдонларнинг сувга бўлган эҳтиёжини (дарахтзор, боғлар, парклар) аниқ ҳисоблаш;


2026 йил

декабрь

яшил ҳудудларнинг сув олиш нуқталари бўйича маълумотларни геоахборот тизимларининг (ирригация-дренаж тармоқлари, насос станциялари, сув тақсимлаш иншоотлари) GPS координаталари асосида рақамлаштириш ва Ситуацион марказ платформаларига интеграция қилиш;


2027 йил

март

ҳар бир ҳудуд учун қурғоқчил ва ёғингарчилик йилларига ажратган ҳолда "Яшил" сув баланси паспортини шакллантириш.


2027 йил

август

37.

Аҳоли яшаш ҳудудларида экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил макон улушини ошириш мақсадида халқаро экологик стандартлар (ISO 14001, ISO 37120 ва бошқалар) талабларига мувофиқ ландшафт ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш.

Бунда яшил ҳудудлар таркибида маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос ўсимлик турларини жорий этиш, сув тежовчи ва қайта тикланадиган суғориш технологияларини қўллаш, биохилмахилликни сақлаш ҳамда аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш чоралари амалга оширилади.

Ушбу жараёнда халқаро тажриба асосида яшил ҳудудларнинг экологик самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланиб, миллий ва маҳаллий ривожланиш дастурларига интеграция қилинади.


доимий

Маблағ талаб

этилмайди

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

38.

Ботаника ва дендрология йўналишида табиат боғлари билан талаба ва мактаб ўқувчиларини таништириш учун "Smart флора" дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:

ҳар бир ўсимлик ва дарахт турларини расми, барги орқали идентификация қилиш тизимини ташкил қилиш;

QR паспорти (тури, ёши, геолокация, парвариш журнали)ни жорий этиш;

дастурда ўсимлик ва дарахтларнинг касаллик турлари, уларни даволаш усуллари, суғориш меъёрлари ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;

маълумотлар базасини "yashilmakon.eco" платформаси билан интеграция қилиш орқали мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.


2026-2027

йиллар

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси

39.

Таълим-илм-фан ва жамоат иштирокини институционаллаштириш. Бунда:

"яшил" техникумлар билан дуал таълим дастурини (амалий машғулотлар, стажировкалар, модул курсларини) яратиш;

ботаника ва дендрология боғларидан мактаб ва техникум талабалари учун "Бир синф - бир дарахт" ёки "Талабалар боғи" майдонларини ажратиш ва унда экиладиган дарахт ва буталарни ўқувчи ва талабалар номига тамғалаш;

қизиқувчилар учун қисқа интерактив видеоматериаллар тайёрлаш ва боғларга киришда катта монитор орқали таништирув ташкил қилиш;

ботаника боғларида экскурсия ва фестиваллар ташкил қилиш;

маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ҳар ойда камида бир марта ботаника ва дендрология боғларида экотадбирлар ташкил қилиш;

оммавий ахборот воситалари томонидан ботаника ва дендрология боғлари фаолиятини оммага кенг ёритиш.


2026-2027

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий

Маблағ талаб

этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экология қўмитаси

          

V. РЕСПУБЛИКАДА ЎРМОНЧИЛИК СОҲАСИДА

УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ДОРИВОР

ЎСИМЛИКЛАР ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

           

40.

Ноёб турдаги ўрмон ва доривор ўсимликларнинг ҳолатини ўрганиш, маданийлаштириш, уруғлик ҳамда генетик банкларини яратиш ва хариталаш йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш.

Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўрмон ва доривор ўсимликларнинг тури, таркибини аниқлаш ҳамда уларнинг тарқалиш ареалларини ўрганиш, хариталаш.

Ёввойи ҳолда ўсадиган ноёб доривор ўсимликлар биоэкологиясини ўрганиш ва уларни маданийлаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ноёб турдаги ўрмон ва доривор ўсимликларнинг генбанкини яратиш бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш.


2026-2027

йиллар

Давлат бюджети маблағлари, халқаро грантлар

Ўрмон агентлиги, Экология қўмитаси, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Истиқболли доривор ўсимликларни "ин-витро" усулида кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Истиқболли доривор ўсимликлар турларини жадал кўпайтириш бўйича илмий лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

"Ин-витро" усулида кўпайтирилган истиқболли доривор ўсимликлардан маданий плантациялар барпо этиш.


2026-2027

йиллар

Давлат бюджети маблағлари, халқаро грантлар

Ўрмон агентлиги, Экология қўмитаси, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Ўрмон соҳасида уруғчиликни ривожлантириш:

ўрмон уруғчилиги соҳасини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида муаммоларни аниқлаш;


2026 йил

декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Ўрмон агентлиги, Экология қўмитаси, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ўрмон уруғчилиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, вазирлик ва идоралар билан келишиш;


2027 йил

апрель

қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2027 йил

июнь


43.

Тошкент ботаника боғига интродукция қилинган ноёб турдаги дарахт ва бута уруғчилик генофондини яратиш.

Ботаника боғида мавжуд ва интродукция қилинган ноёб турдаги манзарали, ўрмон дарахт-бута турлари уруғларини жамғариш, ниҳолларини етиштириш.

Мазкур турларнинг кўчатларини ўрмон хўжаликларида экиш, кўпайтириш, кўчатчилигини йўлга қўйиш ва доимий уруғчилик майдонларини ташкил этиш.


2026-2027

йиллар

Давлат бюджети маблағлари, халқаро грантлар

Ўрмон агентлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

        

VI. ҲУДУДЛАРДА БОТАНИКА ВА ДЕНДРОЛОГИЯ

БОҒЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

        

44.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари захирасидаги ерлар майдонларида замонавий дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш. Бунда:


2026-2028

йиллар

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари захирасидаги ер участкалари дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш мақсадида Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади;


2026 йил

октябрь

зарур ҳолларда ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклиф киритилади;


Қонунчиликда белгиланган муддатда


ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларининг йўл ва суғориш инфратузилмаси жойлашуви аниқланади;


2026 йил

декабрь

ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун лойиҳаси-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;


2027 йил

февраль

лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади.


2028 йил

декабрь

45.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларининг захира ер майдонларида замонавий дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш. Бунда:


2026-2028

йиллар

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Бухоро, Навоий, Сурхондарё, ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси

Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари захирасидаги ер участкалари дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш мақсадида Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади;


2026 йил

октябрь

зарур ҳолларда ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклиф киритилади;


Қонунчиликда белгиланган муддатда


ботаника ва дендрология боғини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларининг йўл ва суғориш инфратузилмаси жойлашуви аниқланади;


2026 йил

декабрь

ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;


2027 йил

февраль

лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади.


2028 йил

декабрь

46.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларида замонавий дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш. Бунда:


2027-2028

йилларда

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Жиззах, Сирдарё, ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси

Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари захирасидаги ер участкалари дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш мақсадида Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади;


2027 йил

январь

зарур ҳолларда ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклиф киритилади;


Қонунчиликда белгиланган муддатда


ботаника ва дендрология боғини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларининг йўл ва суғориш инфратузилмаси жойлашуви аниқланади;


2028 йил

март

ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;

лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади.


2028 йил

сентябрь

47.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси захирасидаги ер майдонларида замонавий дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш. Бунда:


2027-2028

йиллар

Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология қўмитаси, Ўрмон агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси

Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси захирасидаги ер участкалари дендрология ва ботаника боғларини ташкил этиш мақсадида Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади;


2027 йил

июнь

зарур ҳолларда ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклиф киритилади;


Қонунчиликда белгиланган муддатда


ботаника ва дендрология боғини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларининг йўл ва суғориш инфратузилмаси жойлашуви аниқланади;


2027 йил

ноябрь

ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;

лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади.


2028 йил

февраль

                    

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 30 март












































































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск