ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2026 й. 134-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2026 й.

N 134




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2019 ЙИЛ 5 ИЮНДАГИ 461-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН "BUSINESS CITY" ЗАМОНАВИЙ

ИШБИЛАРМОНЛИК МАРКАЗЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд шаҳрида "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, замонавий объектларни қуриш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

"20. "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси".


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими A.M. Бобоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 2 апрель










































Время: 0.1453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск