Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламенти (ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 31.03.2005 й. 128-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

РЕГЛАМЕНТИ


I БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

bm_боб2

1-боб. Умумий қоидалар


1. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламенти (бундан кейин Регламент) Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан кейин Кодекс) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилди. Регламент Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ички фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳамда хўжалик судларининг ўзаро муносабатларини тартибга солади.

Регламент барча хўжалик судлари учун мажбурийдир.


2. Хўжалик судлари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорлари, шунингдек ушбу Регламентга асосан амалга оширадилар.

Давлат сири билан боғлиқ маълумотларни ичига олган барча масалалар хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа давлат сирларини сақлашни тартибга соладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда кўриб чиқилади.

Ишларни ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича хўжалик судлари Олий хўжалик суди раиси, унинг ўринбосарлари, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг ўз ваколатлари доирасида чиқарган буйруқ, фармойиш ва топшириқларига амал қиладилар.

Таркибий тузилмаларнинг фаолиятини ташкил қилиш учун хўжалик судларида ўз таркибини ҳисобга олган ҳолда "Низом", "Тартиб" ва "Йўриқнома"лар ишлаб чиқилади.


3. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг тузилмалари ва штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган штатлар миқдори доирасида Олий хўжалик суди раиси томонидан белгиланади.


4. Иш юритиш Олий хўжалик суди Раёсати тасдиқлаган "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида иш юритиш Йўриқномаси"га мувофиқ олиб борилади.


5. Хўжалик судларида қонун ҳужжатлари кодификациясини юритиш Олий хўжалик суди Раёсати белгилаган тартибда олиб борилади.


6. Хўжалик судларида статистик ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар Олий хўжалик суди Раёсати томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ олиб борилади.

Статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва Олий хўжалик судига ўз вақтида тақдим қилиниши учун хўжалик судлари раислари масъулдирлар.


7. Суд фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қиладиган ташкилот вакиллари ҳамда фуқароларни қабул қилиш Раёсат томонидан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.

Қабул қилиш тартиби ва вақти хўжалик суди раисининг тегишли буйруғи (фармойиши) билан тасдиқланади. Фуқаролар қабули масаласига доир маълумотлар қабулга келганлар учун кўринадиган жойга ўрнатилиши лозим.


8. Олий хўжалик суди биносига фуқароларни қабул қилиш тартиби Раёсат қарори билан белгилаб қўйилади. Хўжалик судлари биноларига фуқароларни киритиш тартиби тегишли хўжалик судлари раисларининг буйруқлари билан белгилаб қўйилади.

Рухсатнома билан киритиш тартиби ишларни кўришда ошкоралик тамойили, судьялар ва хўжалик суди ходимларининг хавфсизлиги, шунингдек хўжалик судларининг тўлиқ фаолият юритиши учун зарур бўлган тартибни сақлашни таъминлаши лозим.



2-боб. Хўжалик суди раиси.

Хўжалик суди раисининг ўринбосари


9. Хўжалик суди раиси "Судлар тўғрисида"ги Қонун ва Хўжалик процессуал кодексида белгиланган ваколатларни амалга ошириш билан биргаликда хўжалик судига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини ташкиллаштиради.

Хўжалик суди раиси ва унинг ўринбосарлари ташкилий-бошқарув фаолиятининг асосий мақсади одил судловни, судьяларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунларга қатъий риоя қилгани ҳолда бажарилишини таъминлашдир.


10. Хўжалик суди раиси судьянинг дахлсизлик ва одил судловни амалга ошириш фаолиятида қўйган камчиликларини, унга ва унинг оила аъзоларига жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишлар, мулкига тажовуз қилиш ҳолатларини аниқлаганда, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 70-моддасида кўрсатилганидек дарҳол тегишли органларга ва Олий хўжалик судига тегишли чоралар кўриш учун хабар бериши керак.


11. Хўжалик судининг раиси юз берган фавқулодда ҳолатлар (портлаш хавфи, ёнғин, табиий офатлар, суд ишлари ва ҳужжатлари ёки мулкнинг ўғирланганлиги ёхуд йўқолганлиги) тўғрисида Олий хўжалик судига дарҳол хабар қилади.


12. Хўжалик судининг раиси хўжалик суди иш фаолиятини ташкиллаштириш масалалари бўйича буйруқ ва фармойишлар чиқаради.


13. Хўжалик судининг раиси:


1) раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;


2) ўз ваколатлари доирасида кадрлар масаласини ҳал қилади:

- судьянинг хизмат ваколатига киришиши ёки вазифасидан озод қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан буйруқлар чиқаради;

- судьяларни мукофотлаш масалаларини ҳал қилади, судьяларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари ва уларга Ўзбекистон Республикаси фаҳрий унвонини бериш бўйича Олий хўжалик судига тақдимномалар киритади;

- Олий хўжалик суди раисига хўжалик судлари судьяларини интизомой жавобгарликка тортиш ҳақида илтимосномалар киритади;

- суд аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни амалга оширади;

- қонунда белгиланган тартибда суд аппарати ходимларини мукофотлаш тўғрисида Олий хўжалик судига тақдимнома киритади;

- суд аппарати ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилади;


3) хўжалик суди доирасида ички меҳнат тартибини белгилайди ва бажарилишини назорат қилади;


4) судьяларнинг хўжалик ишларини кўришда ихтисослари бўйича ишларни тақсимлайди ҳамда судьялар ва суд ходимларининг касб-маҳоратини, ҳуқуқий билимларини, малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштиради;


5) судьялар ва суд ходимларининг узлуксиз суд амалиёти ва статистикасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;


6) судлар томонидан кўрилган ишларнинг процессуал муддатини ва бажарилиш тартибини сақлашга қаратилган ташкилий ишларни амалга оширади;


7) хўжалик судлари ишларини режалаштиради ва режанинг амалга оширилишини назорат қилади ҳамда ўз вақтида бажарилишини ташкиллаштиради;


8) судьяларнинг суд ишларини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган ариза ва мурожаатларини ўз вақтида кўришга қаратилган ҳаракатларини амалга оширади.


14. Хўжалик судининг раиси судьялар ва суд аппарати ходимларининг ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари тўғрисида Олий хўжалик судига ахборот бериб боради.

Хўжалик судларининг ички фаолияти масалалари бўйича хўжалик суди раиси томонидан тезкор йиғилишлар олиб борилади. Уларнинг кун тартиблари ва муддатлари раис томонидан белгиланади.


15. Хўжалик судининг раиси умумий юрисдикция судлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа идоралар, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ишларини ташкиллаштиради.


16. Хўжалик суди раиси суд ишини ташкил этиш бўйича бошқа юклатилган ваколатларни амалга оширади.


17. Хўжалик суди раисининг ўринбосари судъялик ваколати, шунингдек Кодексда белгиланган процессуал ваколатларни амалга ошириш билан биргаликда вазифалар тақсимотига мувофиқ:

1) бошчилик қилаётган судлов ҳайъати (таркиби) фаолиятини ташкил қилади;

2) суд аппаратининг бириктирилган таркибий тузилмаси ишини ташкиллаштиради;

3) суд фаолиятини ташкиллаштириш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.



II БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ

СУДЛОВ ҲАЙЪАТЛАРИ (ТАРКИБЛАРИ)


3-боб. Судлов ҳайъатларини (таркибларини) тузиш тартиби


18. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Олий хўжалик судида судлов ҳайъатлари (таркиблари) тузилади.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида апелляция инстанциясида иш кўрувчи ва ишни биринчи инстанция тартибида кўрувчи судлов ҳайъатлари (таркиблари) тузилиши мумкин.

Судлов ҳайъатлари (таркиблари) фаолиятини суд раиси ёки унинг ўринбосарларидан бири ташкил қилади.


19. Судлов ҳайъатлари (таркиблари) шу суднинг судьяларидан ташкил қилинади. Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари (таркиблари)нинг раислари ва аъзолари Пленум томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судлов ҳайъатлари (таркиблари)нинг аъзолари тегишли хўжалик суди раислари буйруқлари билан тасдиқланади.


20. Хўжалик судларида маълум туркумдаги ишларни кўриш бўйича судьялар ихтисослашуви ташкил қилинади.



4-боб. Судлов ҳайъати (таркиби) раиси


21. Олий хўжалик суди судлов ҳайъати (таркиби)нинг фаолияти ушбу ҳайъат (таркиб) раиси томонидан бошқарилади ва ташкиллаштирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судлов ҳайъатлари (таркиблари)ни тегишли хўжалик суди раисининг ўринбосари бошқаради ва ишини ташкиллаштиради.


22. Судлов ҳайъатлари (таркиблари) раисларининг вазифалари судлов ҳайъатлари (таркиблари) тўғрисидаги Низом билан белгиланади.



5-боб. Хўжалик суди судьяси


23. Хўжалик суди томонидан ишларни кўришда судья Хўжалик процессуал кодексига, қонунларга ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этиши лозим.

Судья ўз фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонун, Судлов ҳайъатлари (таркиблари) тўғрисидаги Низом, шунингдек суд раисининг ўз ваколати доирасида чиқарган тегишли ҳужжатларига амал қилади.


24. Судьялар одил судловни амалга ошириш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонун билан белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар:

1) ишларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқади;

2) суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;

3) қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

4) суд статистикасини таҳлил қилади;

5) ўз малакасини, билимларини ошириш борасида доимий иш олиб боради;

6) суд этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этади.


25. Судья бириктирилган суд мажлиси котиби устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади.



6-боб. Хўжалик суди аппарати


26. Хўжалик судининг фаолияти, хусусан, одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш суд аппарати томонидан таъминланади.


27. Хўжалик суди аппаратининг функциялари Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, таркибий тузилмалар тўғрисидаги низомлар ҳамда мансаб йўриқномалари билан белгиланади.


28. Суд аппарати ходимларига малака даражаларини белгилаш ва уларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.



III БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК СУДЛАРИДА ИШЛАРНИ

КЎРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


7-боб. Даъво аризалари, хатлар, шикоятлар

ва ишларни тақсимлаш


29. Хўжалик судларида даъво аризалари, хатлар, шикоятлар ва ишларни тақсимлаш:

- Олий хўжалик судида Олий хўжалик суди раиси, ўринбосарлари томонидан судлов ҳайъатлари (таркиблари) ва судьялар ўртасида;

- Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида тегишли суд раислари томонидан амалга оширилади.

Ишларни тақсимлаш судлов таркиблари ва судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиб, ҳар бир ишнинг объектив ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

Агар иш биринчи инстанцияда коллегиал тартибда кўрилиши лозим бўлса, суд раиси томонидан раислик қилувчи ва таркиб аъзолари тайинланади.

Иш кўришда қатнашаётган суд раиси, ўринбосарлари, судлов ҳайъати (таркиби)нинг раиси суд мажлисида раислик қилади.



8-боб. Ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказиш


30. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунида белгиланган ваколатлар доирасида Олий хўжалик суди раиси алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ишни кўриш вақтида иш судловга тегишлилик қоидасига риоя этилмаган ҳолда қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолганда, шунингдек судьяларни рад этиш тўғрисидаги аризалар қаноатлантирилганда ишни ушбу судда кўриб чиқиш учун янги суд таркибини тузиш имконияти мавжуд бўлмаса, мазкур иш Хўжалик процессуал кодексининг 33-моддасига асосан бошқа хўжалик судига юборилади.

Бунда иш кўриш учун танланган хўжалик судининг тарафлар учун яқин жойлашганлиги, ишни почта алоқаси орқали тезда етказиш имконияти борлиги, ишни кўриб чиқиш учун суд таркибини шакллантириш имконияти мавжудлиги ҳисобга олиниб, ишни кўраётган вилоят хўжалик судининг раиси томонидан Олий хўжалик суди раисига илтимоснома юборилади.

Олий хўжалик суди раисининг кўрсатмасига кўра суд ишни бошқа хўжалик судига ўтказиш тўғрисида ажрим қабул қилади ва ишни 5 кунлик муддат ичида тегишли хўжалик судига юборади.



9-боб. Суд мажлисида ишни тайёрлаш ва

кўришни шакллантириш


31. Даъво аризаси қабул қилинганидан кейин ишни биринчи инстанция судида кўришга тайёрлаш судья томонидан якка тартибда амалга оширилиб, қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

1) низоли ҳуқуқий муносабатлар хусусиятини иш бўйича аҳамиятга молик ва исботланиши зарур бўлган ҳолатлар доирасини аниқлаш;

2) ишда қатнашувчи шахслар таркиби ҳақидаги масалани ҳал этиш;

3) ишда қатнашувчи шахслар тақдим этиши керак бўлган далилларни аниқлаш.


32. Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ хўжалик судлари суд мажлислари ўтказадиган жойида суд ҳокимияти тимсоллари бўлиши лозим. Хўжалик суди биносида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилган, суд мажлиси залида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган бўлиши лозим.

Хўжалик суди судьялари одил судловни махсус кийимда амалга оширадилар.


33. Хўжалик процессуал кодексининг 15-моддасига биноан хўжалик судларида биринчи инстанция бўйича шплар судъянинг ўзи томонидан, Олий хўжалик судида эса - 3 нафар судьядан иборат таркибда кўрилади. Суд раисининг қарори билан ҳар қандай иш ҳайъатда кўрилиши мумкин. Апелляция ва кассация инстанцияларида ҳамда назорат тартибидаги барча ишлар хўжалик суди томонидан ҳайъатда кўрилади. Иш ҳайъатда кўрилаётганда суднинг таркиби 3 ёки ундан ортиқ, тоқ нафар судьядан иборат бўлиши мумкин.


34. Хўжалик ишлари Хўжалик процессуал кодексининг 8-моддасида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари очиқ суд мажлисларида кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги илтимоснома суд ишни кўришни бошлагунга қадар тақдим қилиниши лозим.


35. Бир судья ёки суд ҳайъати (таркиби) томонидан кўрилиши бошланган иш айнан шу судья ёки ушбу судьялар ҳайъати (таркиби) томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Судьяларни алмаштириш судда ўрнатилган ишларни тақсимлаш тартибларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ушбу масала коллегия раиси унинг йўқлигида хўжалик суди раиси ўринбосари томонидан ҳал қилинади.

Бир судлов ҳайъати (таркиби) доирасида судьяни алмаштириш имконияти бўлмаганда унинг ўрнини бошқа судлов ҳайъати (таркиби) судьяси билан алмаштириш хўжалик суди раиси томонидан ҳал қилинади.

Судья алмашгач, ишни кўриш янгидан бошланади.


36. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал қилиш тартиби Хўжалик процессуал кодексининг 21-моддасида белгиланган.

Рад қилиш тўғрисида берилган ёзма аризанинг кўриб чиқилиши натижалари бўйича ажрим чиқарилади.


37. Ишларни кўришда суд мажлиси давомида, Хўжалик процессуал кодексининг 134-моддасида кўзда тутилган қоидаларга мувофиқ суд мажлиси котиби томонидан баённома юритилади.


38. Иш ҳайъат (таркиб)да кўрилаётганда раислик қилувчи суд мажлисини бошқаради ва суд мажлисида зарур тартибни сақлаш чора-тадбирларини кўради.

Суд мажлиси давомида раислик қилувчи:

1) судьяларнинг ишда иштирок этувчи шахсларга савол бериш имкониятларини чеклаш;

2) судьяларнинг ишда иштирок этувчи шахсларга берган саволларини бекор қилиш (олиб ташлаш);

3) судьялар саволларига шарҳ бериш ҳуқуқига эга эмас.

Суд мажлиси давомида саволлар судьялар томонидан раислик қилувчи ўрнатган навбатда берилади.



10-боб. Ҳал қилув қарори, қарор ва

ажримларни қабул қилиш


39. ХПКнинг 133-моддасига мувофиқ барча далиллар текширилгандан кейин, ишда иштирок этувчи шахсларда иш бўйича қўшимча ҳужжатлар йўқлиги аниқлангач, раислик қилувчи иш ўрганиб бўлинганлиги тўғрисида эълон қилади ва суд қарор қабул қилиш учун чиқиб кетади. Алоҳида хона бўлмаган тақдирда суд муҳокама ва қарор қабул қилиш учун иш кўрилган хонада қолади, ишда иштирок этувчи шахслар ва бошқа иштирокчилар хонадан чиқиб турадилар.


40. Суд қарорлари тик турган ҳолатда эълон қилинади. Суд залида бўлганларнинг барчаси суд қарорларини тик ҳолатда эшитадилар.

Алоҳида ҳолларда (касаллик туфайли ёки бошқа узрли сабабларга кўра) раислик қилувчининг рухсати билан ишда қатнашувчиларнинг баъзилари суд қарорини ўтирган ҳолатда тинглашлари мумкин.


41. Судья кўпчилик фикрига қўшилмаган тақдирда суд ҳужжатига имзо қўйиши лозим ва ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда бериши мумкин. Алоҳида фикр эълон қилинмайди.

Суд мажлисида иш мазмунан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарорнинг фақат хулоса қисми эълон қилинган ҳолатларда, судьянинг алоҳида фикри матни тузилиб, раислик қилувчига суд мажлисидан эртаси кунидан кеч бўлмаган муддатда тақдим этилади. Суд ҳужжати барча судьялар томонидан имзоланганидан сўнг судьянинг алоҳида фикри ишга қўшиб қўйилади ва муҳрланган конвертда сақланади.

Алоҳида фикр билан ишни барча инстанцияларда кўришда қатнашувчи судьялар танишишлари лозим.



IV БЎЛИМ

bm_боб11

11-боб. Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленуми


42. Олий хўжалик суди Пленуми ишини ташкил қилиш ва унинг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш Олий хўжалик суди Пленуми Регламентига мувофиқ амалга оширилади.



V БЎЛИМ

bm_боб12

12-боб. Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Раёсати


43. Олий хўжалик суди Раёсати ишини ташкил қилиш ва унинг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш Олий хўжалик суди Раёсати Регламентига мувофиқ амалга оширилади.



VI БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

БОШҚА МАСАЛАЛАР


13-боб. Хўжалик судлари фаолиятини ташкилий таъминлаш


46. Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари фаолиятини ташкилий томондан таъминлайди.


47. Хўжалик судлари фаолиятини ташкилий таъминлашни амалга ошириш мақсадида Олий хўжалик суди судларни қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиради, қонунчиликни қўллаш борасида тушунтиришлар беради, жойлардаги хўжалик судлари ишини ташкиллаштиришни ўрганади ва ижобий тажрибаларни умумлаштиради, судьялар ўқиши ва малака оширишини ташкиллаштиради ва судни кадрлар билан тўлдиради ҳамда техник-молиявий таъминотни амалга оширади, семинар ва йиғилишлар ўтказади.


48. Олий хўжалик суди томонидан хўжалик судлари фаолиятини ташкилий томондан таъминлашга қаратилган Пленум ва Раёсат қарорларини ҳамда суд амалиётини умумлаштириш масаласи борасидаги ҳужжатлар, буйруқ ва фармойишлар, ахборот ва ахборот-услубий хатлар, услубий тавсиялар ва ташкилий-услубий характердаги бошқа ҳужжатлар жойлардаги хўжалик судларига юборилади.


49. Хўжалик судлари фаолиятини ташкилий томондан таъминлаш Олий хўжалик судининг тегишли таркибий тузилмаси томонидан улар тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилади.


50. Хўжалик суди раҳбарияти Олий хўжалик судидан келган ҳужжатлар билан ходимларни таништириши, тегишли кўрсатмалар бўлган тақдирда, ҳужжатларни ўрганиши ва топшириқларнинг бажарилишини ташкиллаштириши лозим.



14-боб. Тизимда ички хавфсизликни таъминлаш


51. Хўжалик суди тизимидаги судьяларнинг ўз қасамёдларига содиқ бўлиши ҳамда судья ва суд ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши устидан доимий назорат ўрнатиш, уларнинг касбий ва фуқаролик бурчларини ҳалол ва сидқидилдан ижро этишларини таъминлаш, уларнинг ножўя хатти-ҳаракатларининг олдини олиш вазифаси Суд ва касб одоб-ахлоқига риоя этишни таъминлаш хизмати томонидан амалга оширилади.


52. Суд ва касб одоб-ахлоқига риоя этишни таъминлаш хизмати Олий хўжалик судининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланиб, Олий хўжалик суди Раёсатининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, одил судловни амалга ошириш жараёнига бевосита ёки билвосита таъсир қилмаган ҳолда ўз фаолиятини юритади.



15-боб. Ўзаро алоқалар масалалари


53. Хўжалик судлари ўз фаолиятларининг самарадорлигини ошириш мақсадида суд амалиёти тафсилотлари ва ишларни такомиллаштириш масалалари борасида ўзаро ахборот алмашишни ташкил этишлари мумкин.


54. Суд амалиётининг муҳим масалалари бўйича илмий асосланган тавсиялар, шунингдек қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат Кенгаши фаолият кўрсатади.



16-боб. Фуқаролар ва ташкилотларнинг ариза ва

мурожаатларини кўриб чиқишни ташкиллаштириш


55. Хўжалик судлари ўз ваколатлари доирасида даъво аризаси, ариза, шикоят ва мурожаатларнинг қонунда ва иш юритиш йўриқномасида белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилишини таъминлайдилар.


56. Суд ходимлари ва судьялар хатти-ҳаракатлари устидан келтирилган ариза ва шикоятлар Олий хўжалик суди Раёсатининг қарори билан тасдиқланган Йўриқномада белгиланган қоида ва тартибларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.

Судьянинг хатти-ҳаракати устидан келиб тушган ҳар бир шикоят ҳар томонлама ва атрофлича текширилиши лозим.

Амалдаги қонун талаблари суд этикаси қоидаларининг бузилиши аниқланганда хўжалик суди раиси ташкилий чораларни кўради. Зарур ҳолларда эса, судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Олий хўжалик суди раисига тақдимнома киритади.

Аризаларни текшириш натижалари тўғрисида жавоб асослантирилган ва хўжалик суди раиси ёки унинг ўринбосари, ёинки уларнинг топшириғига биноан ўз ваколат доирасида ўзга шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.



17-боб. Суд ишларидан ҳужжатларнинг

асл нусхасини бериш тартиби


57. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 63-моддасига мувофиқ суд ишидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари одатда ишда қатнашган шахсларга ёки бошқа ваколатли шахсларга ишни кўриш тугатилиб, суднинг қарори қонуний кучга киргандан кейин берилади.

Ушбу ҳужжатларни бериш масаласи хўжалик суди раиси ёки унинг топшириғига биноан бошқа шахс томонидан ҳал қилинади.

Ҳужжатлар қайтариб берилгач, ишда уларнинг тасдиқланган нусхалари қолиши лозим.


58. Прокурор ва тергов органлари, шунингдек умумий юрисдикция судларига ҳужжатларни бериш хўжалик суди томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 66-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳужжатлар прокурор ва тергов органларининг асослантирилган қарори, шунингдек умумий юрисдикция судининг суд ҳужжати асосида қонунда кўзда тутилган ҳолатларда берилиши мумкин.



18-боб. Ашёвий далилларни сақлаш ва қайтариш


59. Хўжалик судларида ашёвий далилларни сақлаш суд қарори қонуний кучга киргач, уларнинг ҳисобини юритиш, сақлашга қабул қилиш ва уларни қайтариш билан биргаликда иш юритиш йўриқномаси билан белгилаб қўйилган қоидага мувофиқ қонунда кўзда тутилган ҳолатларда йўл қўйилади.


60. Хўжалик суди раисининг кўрсатмасида ашёвий далилларни сақлаш жойи, шароити ва шартлари белгиланади, шунингдек ушбу ишга масъул шахс тайинланади.


61. Ашёвий далиллар ўз эгалари ёки бошқа шахсларга қайтариш имкониятини таъминлайдиган шароитларда сақланади.



19-боб. Депозит ҳисоб рақамлари


62. Ҳар бир хўжалик судида депозит ҳисоб рақамлари очилади.


63. Депозит ҳисоб рақами хўжалик судларининг юрисдикциясига кирадиган низоларни ҳал этиш билан боғлиқ суд харажатларини қоплаш мақсадида очилиб, ундан экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларнинг ўз вазифаларини бажарганликлари учун ҳақ тўланади.


64. Ишда иштирок этиб, тегишли илтимос билан мурожаат қилган шахс гувоҳлар ва экспертларга тўланиши лозим бўлган суммани хўжалик судининг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказади. Суд ташаббуси билан тайинланган экспертиза бўйича харажатлар суднинг депозит ҳисобидан тўланиб, кейинчалик Хўжалик процессуал кодексининг 95-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.



20-боб. Архив ишларини юритиш


65. Архив ишлари Олий хўжалик суди ва Бош Давлат архиви ўртасида хўжалик судлари ҳужжатларини сақлаш ҳамда қайта ишлаш соҳасидаги фаолият юзасидан 2001 йил 29 ноябрь куни тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шахар хўжалик судларининг ҳужжатларини сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатидан фойдаланиш тўғрисида"ги Кўрсатмага асосан юритилади.





























Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск