ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2026 й. / Банк қонунчилиги /Марказий банк Бошқарувининг 30.03.2026 й. 10/9-сон "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.04.2026 й. 3281-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.04.2026 й.
N 3281-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
30.03.2026 й.
N 10/9
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини
амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки Раиси Т.А. Ишметов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини
амалга ошириш қоидаларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "тижорат банкларида" деган сўзлар "банкларда" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақлардан бошқа жисмоний шахслар фойдасига уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига носавдо тусдаги пул ўтказмалари;".
3. 9 ва 12-бандлар, 2 ва 3-бобларнинг номи, 19-1-банднинг тўртинчи хатбошиси, 32-банднинг биринчи хатбошиси, 7-бобнинг номи ва 47-1-банддаги "Тижорат банклари" деган сўзлар "Банклар" деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва банклар бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали валютавий своп ва дериватив операцияларини Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (International Swaps and Derivatives Association - ISDA) битимларни тузишнинг намунавий шартлари ва тавсиялари асосида ёки валюта биржасидаги савдолар бўйича биржанинг ички қоидалари асосида амалга оширадилар.".
5. 14-банднинг иккинчи хатбошиси ва 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "тижорат банкига" деган сўзлар "банкка" деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 15-бандда:
бешинчи хатбошидаги "операциялари учун;" деган сўзлар "операциялари учун фойдаланилиши мумкин." деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
7. 17-бандда:
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошидаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" деган сўз билан алмаштирилсин.
8. 18-бандда:
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
9. 20-бандда:
учинчи ва еттинчи хатбошилардаги "носавдо тусдаги ўтказмалар" деган сўзлар "носавдо тусдаги пул ўтказмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги "ички валюта бозорида сотиш" деган сўзлар "ички валюта операциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 21-бандда:
учинчи - бешинчи хатбошилардаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Банкларнинг ўзаро ва ўз мижозлари билан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, шу жумладан своп ва деривативлар орқали амалга ошириладиган операциялари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг "Валюта операциялари ҳисобини юритиш" ахборот тизими (ФЕРУз)га (бундан буён матнда тизим деб юритилади) киритилади.".
11. 23-бандда:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармонига мувофиқ:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан номинал қиймати чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш ҳужжатининг нусхаси асосида;
чет эллик инвестор томонидан фонд биржасида қимматли қоғозларни сотишдан олинган чет эл валютасидаги маблағларни, шунингдек, дивидендлар, фоизлар (купонлар), облигацияларни сўндириш ёки қимматли қоғозлардан олинган бошқа даромадларни репатриация қилиш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш чет эллик инвесторнинг тегишли мурожаати асосида амалга оширилади.";
саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
12. 24-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртма мазкур Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган тақдирда, мижоз томонидан буюртмага техник тузатиш киритилиши мумкин.";
иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидан "ва тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
13. 27 ва 42-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "тижорат банки" деган сўзлар "банк" деган сўз билан алмаштирилсин.
14. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"33. Банклар жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда тизимдан фойдаланадилар.
Тизимдан фойдаланиш учун банклар валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларининг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилган ҳолда Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига маълумот тақдим этади.
Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси беш банк иш куни мобайнида банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлимлари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олади ва тизимга киритиш учун тегишли маълумотни Марказий банкка тақдим этади.
Бунда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар беш банк иш куни мобайнида Марказий банк томонидан тизимга киритилади.
Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операциялари автоматлаштирилган банк шохобчалари (банкоматлар) орқали амалга оширилганда тизимдан фойдаланиш талаб этилмайди.".
15. 34-банд, 45-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 48-банддаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" дэган сўз билан алмаштирилсин.
16. 35-бандда:
биринчи хатбошидаги "Тижорат банкларида" деган сўзлар "Банкларда" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Тижорат банклари" деган сўзлар "Банклар" деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Банклар томонидан мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.".
18. 40-банддаги "тижорат банкининг" деган сўзлар "банкнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 43-бандда:
биринчи хатбошидаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "тижорат банки" деган сўзлар "банк" деган сўз билан алмаштирилсин.
20. 6-бобнинг номидаги "валютасини қабул қилиш" деган сўзлар "валютасида операцияларни амалга ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 44-банддаги "тижорат банкларининг" деган сўзлар "банкларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.
22. 46-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Мазкур Қоидаларнинг 45-банди олтинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютаси норезидент жисмоний шахс томонидан маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк томонидан қабул қилиниши мумкин.";
тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
23. Қуйидаги мазмундаги 46-1-банд билан тўлдирилсин:
"46-1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютаси мижозларнинг ҳисобварақларидан банк кассалари орқали қуйидаги ҳолатларда берилиши мумкин:
жисмоний шахсларга - ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида чекловларсиз;
юридик шахсларга - уларнинг устав фондига (устав капиталига) жисмоний шахслар томонидан илгари киритилган валюта маблағларини қайтариш ҳамда ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
норезидентларнинг ваколатхоналари, филиаллари ва доимий муассасаларига - ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига - банкларга тақдим этиладиган расмий хат асосида аниқ кўрсатилган бошқа мақсадлар учун;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет эл фуқароларига - қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш учун.".
24. 47-бандда:
биринчи хатбошидаги "Тижорат банклари" деган сўзлар "Банклар" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" деган сўз билан алмаштирилсин.
25. 49-бандда:
биринчи хатбошидаги "Тижорат банкларининг" ва "тижорат банкларига" деган сўзлар тегишли равишда "Банкларнинг" ва "банкларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Тижорат банкларига" ва "тижорат банкларининг" деган сўзлар тегишли равишда "Банкларга" ва "банкларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 23 апрель