язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2005 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2005 й.

N 147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАР МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 526-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"корхоналарнинг хусусий хорижий инвестициялар (хорижий давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшайдиган фуқаролари, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар) жалб этиладиган корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни уларга татбиқ этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига мувофиқлигини белгилаш";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 169-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 6, 32-модда.