язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси)/ Давлат патент идораси директорининг 11.05.2005 й. 48-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2005 й. 1481-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2005 й.

N 1481




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

11.05.2005 й.

N 48


БУЙРУҒИ


Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи,

товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни

бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл

микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман

бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар

базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман

ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги

шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 27 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида", "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида", "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида", "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида" қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Қоидалар кучга кирган санадан бошлаб Давлат патент идораси директорининг 1996 йил 3 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган Ихтиро, фойдали модел, саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида шартномалар ва ихтиро, фойдали модел, саноат намунасидан фойдаланиш учун ҳуқуқларни бериш тўғрисида лицензия шартномаларини кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.



Давлат патент идораси директори                            А. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 176-модда.