ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2026 й. / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.05.2026 й.
N 252
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК,
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ҲАВО КЕМАЛАРИ
ПАРВОЗЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ
МЕТЕОРОЛОГИК ТАЪМИНЛАШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва тарқатишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғли ҳудудларида қор қопламларини мониторинг қилиш учун масофавий қор ўлчаш нуқталарини замонавий қор ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш бўйича дастур 1-иловага мувофиқ;
2026-2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэропортларнинг автоматик авиация метеорология станцияларини модернизация қилиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини гидрометеорологик таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги (кейинги ўринларда - Ўзгидромет):
ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қор ўлчов ускуналари ҳамда аэропортларнинг автоматик авиация метеорология станцияларини модернизация қилиш учун зарур жиҳозлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилинишини ҳамда ўрнатилишини таъминласин;
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда қор ўлчов ускуналаридан олинган маълумотларни телекоммуникация тармоқлари ҳамда йўлдош алоқа каналлари орқали ягона гидрометеорологик маълумотлар геоахборот мониторинг тизимига (кейинги ўринларда - мониторинг тизими) узатиш чораларини кўрсин;
қор ўлчов ускуналаридан олинган маълумотларни мониторинг тизимига интеграция қилиш орқали визуаллаштирган ҳолда, доимий равишда ўзининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилиб борсин;
"Uzbekistan Airports" АЖ билан биргаликда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ аэропортларни автоматик авиация метеорология станциялари билан жиҳозлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш чораларини кўрсин;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзаэронавигация маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда аэропортлар ҳудудидаги диспетчерлик марказлари билан ўзаро авиация маълумотлари алмашинувини тўлиқ рақамлаштириш орқали метеорологик маълумотларни узатишнинг ягона электрон тармоғини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) стандартлари ҳамда тавсиялари асосида аэропортлардаги ҳаво кемалари парвозларини сифатли метеорологик маълумотлар билан таъминласин.
3. Ўзгидромет ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қор ўлчов ускуналари ҳамда аэропортларнинг автоматик авиация метеорология станцияларини модернизация қилиш учун зарур жиҳозларни харид қилиш ҳамда улар орқали олинган маълумотларни мониторинг тизимига узатиш билан боғлиқ харажатларни келгуси йилларга мўлжаланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритсин.
4. "Uzbekistan Airports" АЖга:
Ўзгидрометнинг авиаметеорологик станцияларини хизмат хоналари, алоқа, мебель ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш;
аэропортларнинг метеорологик ускуналари ва алоқа воситалари белгиланган тартибда захира электр тармоғига уланишини ва синовдан ўтказилишини таъминлаш;
авиаметеорологик станцияларнинг ходимлари ҳамда Ўзгидрометнинг махсус автотранспорт воситалари аэропортлар ҳудудларига кириб-чиқиши учун белгиланган тартибда рухсатномаларни расмийлаштириш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 18 майдаги
252-сон қарорига
1-ИЛОВА
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
баланд тоғли ҳудудларида қор қопламларини мониторинг
қилиш учун масофавий қор ўлчаш нуқталарини замонавий
қор ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш бўйича
ДАСТУР
(млн сўмда)
Т/р |
Ҳудуд номи |
Дарё ҳавзаси |
Масофавий қор ўлчаш нуқтасининг денгиз сатҳидан баландлиги |
Жами харид қилинадиган қор ўлчов ускуналари |
Шундан |
||||||||||
0-2000 метргача |
2001-3000 метргача |
3001-4000 метргача |
2027 йил |
2028 йил |
|||||||||||
Универсал қор ўлчов ускуналари жамланмаси |
Қор баланд- лигини ўлчов ускунаси |
Универсал қор ўлчов ускуналари жамланмаси |
Қор баланд- лигини ўлчов ускунаси |
||||||||||||
сони |
қиймати |
сони |
қиймати |
сони |
қиймати |
сони |
қиймати |
сони |
қиймати |
||||||
1. |
Наманган вилояти |
Чодак дарёси ҳавзаcи |
9 |
18 |
27 |
3 618,6 |
2 |
1 952,1 |
25 |
1 666,5 |
|||||
2. |
Сурхондарё вилояти |
Тўпаланг дарёси ҳавзаcи |
7 |
2 |
9 |
3 328,0 |
3 |
2 928,1 |
6 |
399,9 |
|||||
Cангардак дарёси ҳавзаcи |
16 |
1 |
17 |
3 861,3 |
3 |
2 928,1 |
14 |
933,2 |
|||||||
3. |
Тошкент вилояти |
Ойгаинг дарёси ҳавзаcи |
10 |
6 |
16 |
4 704,0 |
4 |
3 904,1 |
12 |
799,9 |
|||||
Пском дарёси ҳавзаси |
2 |
15 |
14 |
31 |
8 432,0 |
7 |
6 832,2 |
24 |
1 599,8 |
||||||
Оқбулоқ дарёси ҳавзаси |
1 |
5 |
6 |
2 218,7 |
2 |
1 952,1 |
4 |
266,6 |
|||||||
Оҳангарон дарёси ҳавзаси |
9 |
9 |
18 |
4 837,3 |
4 |
3 904,1 |
14 |
933,2 |
|||||||
Жами |
3 |
71 |
50 |
124 |
30 999,9 |
16 |
15 616,5 |
67 |
4 466,1 |
9 |
8 784,3 |
32 |
2 133,0 |
||
2026 йил 18 майдаги
252-сон қарорига
2-ИЛОВА
2026-2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидаги аэропортларнинг автоматик авиация
метеорология станцияларини модернизация қилиш бўйича
ДАСТУР
(млн сўмда)
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Ўлчов бирлиги |
2026-2028 йилларда |
шундан |
||||||
ускуна сони |
умумий қиймати |
2026 йилда |
2027 йилда |
2028 йилда |
||||||
ускуна сони |
қиймати |
ускуна сони |
қиймати |
ускуна сони |
қиймати |
|||||
I. |
Республика аэропортлари ҳудудида авиация метеостанцияларни модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
14 |
204 318 |
5 |
87 318 |
4 |
52 000 |
5 |
65 000 |
II. |
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
14 |
157 318 |
5 |
69 818 |
4 |
39 000 |
5 |
48 500 |
III. |
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
42 000 |
16 000 |
11 500 |
14 500 |
|||||
IV. |
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
5 000 |
1 500 |
1 500 |
2 000 |
|||||
1. Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||||||||
1.1 |
"Нукус халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
13 000 |
1 |
13 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
9 500 |
1 |
9 500 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
2. Андижон вилояти
|
||||||||||
2.1 |
"Андижон халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
17 318 |
1 |
17 318 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
13 818 |
1 |
13 818 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
3. Бухоро вилояти
|
||||||||||
3.1 |
"Янги Бухоро халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
2 |
35 000 |
2 |
35 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
2 |
28 000 |
2 |
28 000 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
6 500 |
6 500 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
4. Қашқадарё вилояти
|
||||||||||
4.1 |
"Қарши халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
13 000 |
1 |
13 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
9 500 |
1 |
9 500 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
5. Навоий вилояти
|
||||||||||
5.1 |
"Навоий халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
2 |
26 000 |
2 |
26 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеорология станцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
2 |
20 000 |
2 |
20 000 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
5 500 |
5 500 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
6. Наманган вилояти
|
||||||||||
6.1 |
"Наманган халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
13 000 |
1 |
13 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
9 500 |
1 |
9 500 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
7. Сурхондарё вилояти
|
||||||||||
7.1 |
"Термиз халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
13 000 |
1 |
13 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
9 500 |
1 |
9 500 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
8. Фарғона вилояти
|
||||||||||
8.1 |
"Фарғона халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
1 |
13 000 |
1 |
13 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
1 |
9 500 |
1 |
9 500 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
3 000 |
3 000 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
9. Хоразм вилояти
|
||||||||||
9.1 |
"Урганч халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
2 |
35 000 |
2 |
35 000 |
||||
Автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
2 |
28 000 |
2 |
28 000 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
6 500 |
6 500 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
10. Тошкент шаҳри
|
||||||||||
10.1 |
Ислом Каримов номидаги "Тошкент халқаро аэропорти" ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш, шу жумладан: |
дона |
2 |
26 000 |
2 |
26 000 |
||||
Асосий ва захира автоматлаштирилган авиация метеостанцияси билан жиҳозлаш. |
дона |
2 |
20 000 |
2 |
20 000 |
|||||
Учиш-қўниш йўлаги бўйлаб автоматлаштирилган авиация метеостанциясини ўрнатиш, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр энергияси, алоқа, интернет, захира генератори) билан таъминлаш. |
5 500 |
5 500 |
||||||||
Техник топшириқ хужжатларини, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари. |
500 |
500 |
||||||||
Изоҳ. Ушбу дастурдаги ускуналарнинг қиймати реал вақтдаги нархдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
2026 йил 18 майдаги
252-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини
гидрометеорологик таъминлаш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 18 май