ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2026 й. / Халқаро алоқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2026 й. 303-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2026 й.

N 303




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИ ЧЕТ

ДАВЛАТЛАРГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИШ

ҲАМДА ХИЗМАТ САФАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш ҳамда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2026 йил 11 июндаги

303-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-бўлими ва унга илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2024 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 12 июнь













































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск