ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2026 й. 312-сон "Меҳмонхона хўжалиги соҳасида халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.06.2026 й.
N 312
МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО
ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН "ЯШИЛ" СЕРТИФИКАТЛАРНИ
ЖОРИЙ ЭТИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш, меҳмонхона хизматлари соҳасида экологик барқарорлик тамойилларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатлаш тизимини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
меҳмонхоналарга қўйиладиган талаблар;
харажатларнинг 50 фоизини қоплаш учун ариза бериш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;
аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;
ажратиладиган маблағларни тадбиркорлик субъектларга ўтказиш тартиби.
2. Белгилансинки, мазкур қарор доирасида меҳмонхоналар томонидан халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан унинг маблағларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибига мувофиқ қопланади.
3. Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатишни таъминласин.
4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 13 июндаги
312-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги "Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 622-сон қарорида:
а) 1-иловада:
5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Меҳмон уйи хизматлари меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли турар жой объектига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатилади.
6. Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва қўшимча хизматлар якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан кўрсатилади";
15-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тадбиркорлик субъекти фаолияти белгиланган тартибда тугатилганда ёки унинг фаолияти тўхтатилганда, бу ҳақида ваколатли органга хабар берилиши".
б) 2-иловада:
14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Сўровномада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан ошмаган муддат беради.
15. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда белгиланган муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса;
ўрганиш натижаларига кўра объектнинг мазкур Регламентда назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса";
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"23. Реестрдан кўчирма электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг электрон имзоси билан тасдиқланади";
24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"25. Реестрдан кўчирма қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
объект номи ўзгарганда;
объектнинг почта манзили ўзгарганда;
қўшимча жойлаштириш хоналари ташкил этилганда;
ҳуқуқий ворислик юзага келганда.
Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ваколатли орган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни ичида Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштиради ёки қайта расмийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги "Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 550-сон қарорининг 1-иловаси 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"яшил меҳмонхона" - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдқиланган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган ёки миллий экологик сертификатлардан камида бирига эга бўлган меҳмонхона".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 15 июнь