язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.06.2005 й. ПФ-3622-сон "Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.06.2005 й.

N ПФ-3622



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

ХЎЖАЛИК СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ

УЧУН МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

ЭРКИНЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида, шунингдек жавобгарликни қўллашнинг халқаро умумҳуқуқий принципларидан келиб чиққан ҳолда:


1. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим этмасдан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.


2. Материаллар суд инстанцияларига топширилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган

...