язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр / Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

4-ИЛОВА



Алоқа объектлари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. ДКЯТ - бу алоқа объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.


3. ДКЯТ АОДКнинг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги алоқа объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.


4. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади:

халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари;

алоқанинг тармоқ узеллари;

шаҳар алоқа телефон узеллари, шу жумладан станциялари ва линия иншоотлари;

туман телекоммуникация узеллари, шу жумладан станция асбоб-ускуналари, ҳудудий ва қишлоқ линия иншоотлари;

алоқа радиореле линиялари станция ва иншоотлари;

йўлдошли алоқа станциялари;

қабул қилиш-узатиш радиостанциялари;

кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (шахсан радиочақирув, радиал тизимлар, уяли телефонлар);

радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар;

симли эшиттириш станциялари ва тармоқлари;

почта ва махсус алоқа объектлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АОДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. АОДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни алоқа объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр маълумотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.

7. Қуйидагилар АОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча алоқа объектларини қамраб олиш;

макон координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


8. ДКЯТни юритиш алоқа объектларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олишни таъминлайди ҳамда давлат ер кадастри маълумотларидан ва бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.


9. Алоқа объектларига тегишли ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Давлат ер кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли ер участкалари тўғрисидаги ер кадастри ахборотлари мақсадли фойдаланиладиган ерлар тузилмаси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотлари уларнинг мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


12. АОДКни юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.


13. Алоқа объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари ДКЯТга белгиланган тартибда, геоахборот тизимининг тугалланган лойиҳаси тарзида берилади.

Маълумотлар электрон-рақамли базаларининг техник параметрлари (классификаторлар, шартли белгилар ва бошқалар) "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишилиши керак.


14. АОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аппарати таъминоти учун сметада назарда тутилган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


II. АОДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. АОДКни юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари ҳамда ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади:

функцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказига юкланадиган АОДК хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида фаолият кўрсатадиган мулкдорлар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари.

АОДКни юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати томонидан амалга оширилади.

АОДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

16. АОДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати:

кадастр хизматлари (ваколатли шахслар) ишларини мувофиқлаштиради;

тушаётган ахборотлар сифатини назорат қилади, уларнинг ишончлилиги ва Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилиши учун жавоб беради;

кадастр ахборотларининг турличалиги ва сифатига талабни мунтазам равишда ўрганади, кадастр юритиш технологиясининг такомиллаштирилишини таъминлайди.

Алоқа объектларининг геоахборот тизимини жорий этади ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;

кадастр хизматларининг алоқа объектларининг мавжудлиги, миқдори ва сифати, баҳоси ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоқа объектларининг жойлашиш харитаси тузилишини таъминлайди;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр ахборотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;

ДКЯТга зарур кадастр ахборотларининг тезкорлик билан тақдим этилишини амалга оширади;

ҳар йили, белгиланган тартибда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун алоқа объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


18. Мулкдорлар ва алоқа кадастр объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари:

тасарруфидаги бўлинмалар ваколатли шахсларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

тасарруфидаги бўлинмалар ваколатли шахсларининг ҳисоботларини тизимлаштиради ва умумлаштиради;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида кадастр ахборотларини шакллантиради;

ҳар йили 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АОДК хизматига тақдим этиш учун тасарруфидаги алоқа объектларининг ҳолати, баҳоси, улардан фойдаланилиши тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни тузади.

19. Тасарруфдаги бўлинмаларнинг ваколатли шахслари бошланғич даражада:

янги алоқа объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини йиғади;

алоқа объектларининг кадастр дафтарларини юритади;

алоқа объектларининг кадастр режалари (хариталари, схемалари)ни тузади ва уларга тузатишлар киритади;

алоқа объектларининг миқдори ва сифатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг қиймат баҳоси, атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ҳамда уларни кадастр дафтарлари, режалари (хариталари, схемалари)га киритади;

ҳар йили 15 февралгача мулкдорлар ва алоқа кадастр объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматларига алоқа объектларининг ҳолати ва баҳоси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


20. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи алоқа объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АОДК хизматига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишлари шарт.


III. АОДКНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


21. АОДКни юритиш алоқа объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


22. АОДКни юритишда шаҳарлараро алоқанинг линия иншоотлари учун ерлар фақат қурилиш даврида ажратилади. Алоқанинг линия иншоотларидан фойдаланиш жараёнида ерлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


23. Алоқа объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


24. Алоқа объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади.

25. Миқдор ва сифат тавсифларини асосий ҳисобга олиш ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган (саноат мақсадида ишлатилаётган) ҳар қайси алоқа объекти бўйича амалга оширилади.

Алоқа объектлари тавсифларидаги кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


26. Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, ушбу белгилар таркиби алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва ҳажмлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилади.


27. Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини баҳолаш учун амалга оширилади.

Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳар қайси алоқа объекти бўйича баҳолаш кадастр кўрсаткичлари тизими қуйидаги натурал (алоқа объектининг ҳар қайси тури учун хос бўлган) ва қиймат кўрсаткичлари йиғиндисини ўз ичига олади:

қувват;

смета қиймати;

баланс қиймати;

ишловчиларнинг сон таркиби;

экологик кўрсаткичлар;

мазкур алоқа турининг хизматлар билан таъминланганлиги;

шовқин, радиация ва электромагнит таъсири;

атмосфера ҳавоси, ер, сувнинг ифлосланиши;

объектнинг техник ҳолати;

асосий асбоб-ускуналар ва уларнинг техник ҳамда маънавий эскирганлиги.


28. АОДКни юритиш зиммасига юкланган ваколатли мансабдор шахслар кадастр ахборотларининг ишончлилиги ва уларнинг ДКЯТга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беришади.






Низомга

ИЛОВА



Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ

Давлат кадастрлари

ягона тизими (ДКЯТ)

("Ергеодезкадастр"

давлат қўмитаси)

о

о

             

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида ҳамда унинг тизимидан  ташқарида фаолият кўрсатадиган алоқа корхоналари объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари алоқа корхоналари объектлари бўйича кадастр ахборотларини кадастр хизматларига тақдим этадилар.


2. Кадастр хизматлари ушбу объектлар мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан алоқа корхоналари  объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди, ўз ҳудудлари доирасида  кадастр ишини шакллантиради, алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни ИТМТМ АОДК хизматига беради.


3. ИТМТМ АОДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.


4. ИТМТМ АОДК хизмати алоқа корхоналари объекти АОДКга киритилгандан кейин  кадастр  ахборотларини "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


5. ИТМТМ АОДК хизмати сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.


6. ИТМТМ АОДК хизмати алоқа корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотларни кадастр хизматларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан  алоқа корхоналари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.

  

>

*

7





4

*





*

5





Давлат ер кадастри

Бинолар ва

иншоотлар

давлат кадастри

  

Алоқа объектлари давлат

кадастри (АОДК)

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ИТМТМ АОДК

хизмати



Фойдала-

нувчилар



<




>

<


3





>









2

*


*



    

6



Кадастр хизматлари

<




   

   








*

1

>

<

1

*





Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидан

ташқарида фаолият

кўрсатадиган, мулкида/

фойдаланишида  бўлган

алоқа корхоналари

объектлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидан

ташқарида фаолият

кўрсатадиган, мулкида/

фойдаланишида бўлган

алоқа корхоналари

объектлари

*) Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.