ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 10.08.2026 й. 393-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.08.2026 й. 3078-7-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.08.2026 й.
N 3078-7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
10.08.2026 й.
N 393
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти
(2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га қўшимча
ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Вазир Д.А. Кучкаров
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти
(2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га киритилаётган
қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 112-1-банд билан тўлдирилсин:
"112-1. 155 000 "Мажбурий келишувлар бўйича активлар" субсчётида бюджет ташкилоти томонидан шартнома ёки бошқа юридик кучга эга битим бўйича ўз мажбуриятлари қисман ёки тўлиқ бажарилган, бироқ ҳисобот санасида тўловни талаб қилиш ҳуқуқи муайян шартларнинг бажарилишига (қабул қилиш, тасдиқлаш, экспертизадан ўтказиш, сертификатлаш ёки шартнома ёхуд битимда назарда тутилган бошқа талабларнинг бажарилишига) боғлиқ бўлган активлар ҳисоби юритилади.
Ушбу субсчётда ҳисобга олинган активлар бўйича тўловни талаб қилиш ҳуқуқи шартсиз юзага келган санада мазкур активлар дебиторлик қарзлари таркибига қайта таснифланади.".
2. 123-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"123. 161 800 "Биологик активлар" счётининг тегишли субсчётларида ҳайвонлар ёки ўсимликлар ҳисоби юритилади.".
3. Қуйидаги мазмундаги 123-1 ва 123-2-бандлар билан тўлдирилсин:
"123-1. 161 810 "Фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активлар" субсчётида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олинадиган ёки биологик актив сифатида сотиш, беғараз ёхуд номинал қиймат бўйича бериш учун мўлжалланган ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳисоби юритилади.
Масалан, фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга бир марталик фойдаланиш учун ҳайвон ёки ўсимликлар, хусусан гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, сотиш учун мўлжалланган қорамол, балиқ етиштириш хўжаликларидаги балиқ, маккажўхори ва буғдой каби донли маҳсулотлар, шунингдек ёғоч тайёрлаш мақсадида ўстириладиган дарахтлар киради.
123-2. 161 820 "Унумдор (наслдор) биологик активлар" субсчётида қишлоқ хўжалиги фаолиятида бир йилдан ортиқ муддат давомида маҳсулот ёки насл олиш учун узлуксиз ёхуд такроран фойдаланиладиган ва асосий воситалар таркибида ҳисобга олинмайдиган биологик активлар ҳисоби юритилади.
Унумдор (наслдор) биологик активларнинг ўзи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳисобланмайди, балки маҳсулот ёки насл олиш учун қайта фойдаланиладиган биологик объект ҳисобланади. Уларга насл қолдириш учун сақланадиган ҳайвонлар, балиқлар ва паррандалар, сут олиш учун сақланадиган йирик шохли қорамол, жун олиш учун сақланадиган қўйлар ҳамда бошқа шунга ўхшаш ҳайвонлар киради.".
4. Қуйидаги мазмундаги 147-1-банд билан тўлдирилсин:
"147-1. 221 150 "Концессия бино ва иншоотлари" субсчётида конседент томонидан хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари талабларига мувофиқ тан олинган бинолар, иншоотлар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳисобга олинади.
Ушбу субсчётда концессия шартномаси асосида қурилган, яратилган, ривожлантирилган ёки модернизация қилинган ҳамда конседент томонидан назорат қилинадиган ва асосий восита сифатида тан олинадиган активлар акс эттирилади.".
5. 149-банддаги "етиштириладиган биологик активлар" деган сўзлар "асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 205-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. Қуйидаги мазмундаги 211-1-банд билан тўлдирилсин:
"211-1. 223 430 "Концессия номоддий активлари" субсчётида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари талабларига мувофиқ хизмат концессияси активи сифатида қайта таснифланган номоддий активлар ҳаракати ҳисобга олинади.".
8. Қуйидаги мазмундаги 270-1 - 270-6-бандлар билан тўлдирилсин:
"270-1. 346 000 "Баҳоланган жорий мажбуриятлар" субсчётида бюджет ташкилотининг юзага келиш муддати ёки суммаси ноаниқ бўлган жорий мажбуриятлари ҳисобга олинади.
270-2. 347 000 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир жорий молиявий мажбуриятлар" счётида конседент томонидан операторга тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳамда операторга берилган ҳуқуқлар бўйича жорий мажбуриятлар ҳисоби алоҳида юритилади.
270-3. 347 100 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир жорий молиявий мажбуриятлар" субсчётида концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш учун конседент томонидан операторга пул маблағлари ёхуд бошқа молиявий активлар билан тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоби юритилади.
270-4. 347 200 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятлар" субсчётида концессия келишуви шартларига мувофиқ концессияга оид молиявий мажбуриятлар бўйича ҳисобот санасида ҳисобланган, бироқ тўланмаган фоизлар ҳисоби юритилади.
270-5. 347 300 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир операторга берилган ҳуқуқлар бўйича жорий мажбуриятлар" субсчётида конседент томонидан операторга концессия активидан фойдаланиш, учинчи шахслардан ҳақ ундириш ёхуд активдан бошқа иқтисодий наф олиш ҳуқуқи берилиши натижасида юзага келган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоби юритилади.
270-6. 348 000 "Мажбурий келишувлар бўйича мажбуриятлар" субсчётида бюджет ташкилоти томонидан товарларни етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш ёки мажбурий келишувда назарда тутилган бошқа ижро мажбуриятларини бажаришдан олдин тўлов ёки бошқа ресурс олинганда ёхуд уларни олиш бўйича шартсиз ҳуқуқ юзага келганда тан олинадиган мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Ушбу субсчётда ҳисобга олинган мажбуриятлар тегишли ижро мажбуриятлари бажарилишига мутаносиб равишда камайтирилади ва бажарилган қисмга тегишли даромад сифатида тан олинади.".
9. Қуйидаги мазмундаги 273-1 - 273-3-бандлар билан тўлдирилсин:
"273-1. 422 000 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар" субсчётида концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш учун конседент томонидан операторга пул маблағлари ёхуд бошқа молиявий активлар билан тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.
273-2. 423 000 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир операторга берилган ҳуқуқлар бўйича мажбуриятлар" субсчётида конседент томонидан концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш эвазига операторга концессия активидан фойдаланиш, учинчи шахслардан ҳақ ундириш ёхуд активдан бошқа иқтисодий наф олиш ҳуқуқи берилиши натижасида юзага келган мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисми ҳисоби юритилади.
Ушбу мажбурият хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари амал қилиш даври мобайнида тизимли асосда даромад сифатида ҳисобдан чиқарилади.
273-4. 424 000 "Баҳоланган узоқ муддатли мажбуриятлар" субсчётида бюджет ташкилотининг юзага келиш муддати ёки суммаси ноаниқ бўлган узоқ муддатли мажбуриятлари ҳисобга олинади.".
10. 321-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
"11 "Шартли актив";
12 "Шартли мажбурият";".
11. Қуйидаги мазмундаги 332 ва 333-бандлар билан тўлдирилсин:
"332. 11 "Шартли актив" счётида олдинги ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган унинг мавжудлиги (вужудга келиши) фақат бюджет ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгусидаги бир ёки бир нечта ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги билан тасдиқланадиган активлар юритилади.
333. 12 "Шартли мажбурият" счётида олдинги ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган жавобгарлик бўлиб, унинг мавжудлиги фақат бюджет ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгусидаги бир ёки бир нечта ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги билан тасдиқланадиган мажбуриятлар юритилади.".
1) 154 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 155 000-қатор билан тўлдирилсин:
"
155 |
000 |
Мажбурий келишувлар бўйича активлар
|
+ |
";
2) 161 800 ва 161 810-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
161 |
800 |
Биологик активлар
|
+ |
||
161 |
810 |
Фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активлар
|
+ |
";
3) 161 810-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 161 820-қатор билан тўлдирилсин:
"
161 |
820 |
Унумдор (наслдор) биологик активлар
|
+ |
";
4) 221 140-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 221 150-қатор билан тўлдирилсин:
"
221 |
150 |
Концессия бино ва иншоотлари
|
+ |
";
5) 221 210-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 221 211-қатор билан тўлдирилсин:
"
221 |
211 |
Концессия транспорт воситалари
|
+ |
";
6) 221 222-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 221 223-қатор билан тўлдирилсин:
"
221 |
223 |
Бошқа турдаги концессия активлари (транспорт воситалари бундан мустасно)
|
+ |
";
7) 221 310 - 221 312-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
221 |
310 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар
|
+ |
||
221 |
311 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ҳайвонлар
|
+ |
||
221 |
312 |
Ҳосил берувчи ўсимлик
|
+ |
";
8) 221 312-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 221 313-қатор билан тўлдирилсин:
"
221 |
313 |
Декоратив ва кўкаламзорлаштириш ўсимликлари
|
+ |
";
9) 223 310-қатор чиқариб ташлансин;
10) 223 420-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 223 430-қатор билан тўлдирилсин:
"
223 |
430 |
Концессия номоддий активлари
|
+ |
";
11) 231 140-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 231 150-қатор билан тўлдирилсин:
"
231 |
150 |
Концессия бино ва иншоотлари амортизацияси
|
+ |
";
12) 231 210-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 231 211-қатор билан тўлдирилсин:
"
231 |
211 |
Концессия транспорт воситалари амортизацияси
|
+ |
";
13) 231 222-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 231 223-қатор билан тўлдирилсин:
"
231 |
223 |
Бошқа турдаги концессия активлар амортизацияси (транспорт воситалари бундан мустасно)
|
+ |
";
14) 231 310 - 231 312-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
231 |
310 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар амортизацияси
|
+ |
||
231 |
311 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ҳайвонлар амортизацияси
|
+ |
||
231 |
312 |
Ҳосил берувчи ўсимлик амортизацияси
|
+ |
";
15) 231 312-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 231 313-қатор билан тўлдирилсин:
"
231 |
313 |
Декоратив ва кўкаламзорлаштириш ўсимликлари амортизацияси
|
+ |
";
16) 233 420-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 233 430-қатор билан тўлдирилсин:
"
233 |
430 |
Концессия номоддий активлари амортизацияси
|
+ |
";
17) 241 310-241 312-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
241 |
310 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар
|
+ |
||
241 |
311 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонларни харид (қабул) қилиш
|
+ |
||
241 |
312 |
Асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонларга бошқа харажатлар
|
+ |
";
18) 243 310-қатор чиқариб ташлансин;
19) 345 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"
346 |
000 |
Баҳоланган жорий мажбуриятлар
|
+ |
||
347 |
000 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир жорий молиявий мажбуриятлар
|
+ |
||
347 |
100 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви бўйича жорий молиявий мажбуриятлар
|
+ |
||
347 |
200 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви бўйича ҳисобланган фоизлар мажбурияти
|
+ |
||
347 |
300 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир операторга берилган ҳуқуқлар бўйича жорий мажбуриятлар
|
+ |
||
348 |
000 |
Мажбурий келишувлар бўйича мажбуриятлар
|
+ |
";
20) 421 900-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"
422 |
000 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви бўйича узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар
|
+ |
||
423 |
000 |
Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари бўйича операторга берилган ҳуқуқлар бўйича мажбуриятлар
|
+ |
||
424 |
000 |
Баҳоланган узоқ муддатли мажбуриятлар
|
+ |
";
21) 10-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-қаторлар билан тўлдирилсин:
"
11 |
Шартли актив
|
+ |
||
12 |
Шартли мажбурият
|
+ |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 28 август