ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулолари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 27.08.2026 й. 21-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 21.08.2026 й. 54-сон, Сув хўжалиги вазирлигининг 18.08.2026 й. 01/17-4-сон, Транспорт вазирлигининг 21.08.2026 й. 10-сон "Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.09.2026 й. 2072-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.09.2026 й.
N 2072-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТЬ МАҲСУЛОЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 27.08.2026 й. N 21 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.08.2026 й. N 54 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 18.08.2026 й. N 01/17-4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.08.2026 й. N 10 |
ҚАРОРИ
"Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит
китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи
қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган
табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги
қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2009 йил 25 декабрдаги 01/07-1220, 7/2, 1/141-сон "Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2072, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 30-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Марказий банк билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
|
А.И. Исоқжонов |
Қишлоқ хўжалиги вазири
|
И.Й. Абдурахмоно |
Транспорт вазири
|
И.Р. Махкамов |
Сув хўжалиги вазири |
Ш.Р. Хамраев |
ИЛОВА
"Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит
китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи
қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган
табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги
қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
номи ва муқаддимадаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги "ведомостларини" деган сўз "қайдномаларини" деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги "ведомости" деган сўз "қайдномаси" деган сўз билан алмаштирилсин;
II-бўлимнинг номидаги "Рухсатнома бланкалари, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчаларини" деган сўзлар "Рухсатнома ва тарқатиш қайдномаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари маҳсулот етказиб берувчилар томонидан типография усулида тартиб рақамлари кўрсатилган ҳолда тайёрланади. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади.";
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Маҳсулот етказиб берувчининг ҳудудий ташкилоти омборларига келиб тушган рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари улар келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида ташкилот раҳбари чиқарган буйруқ билан тайинланган доимий ишчи комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия пакетни очишдан олдин ўрамнинг бутлигини, йўлловчи ҳужжатларини ва юк хатининг мавжудлигини текширади. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари қабул қилинганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади, шундан далолатноманинг биринчи нусхаси юк хати билан бирга бухгалтерияга топширилади ва қатъий ҳисобда турувчи варақалар сифатида кирим қилиш учун асос ҳисобланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси варақаларни сақлаш учун қабул қилган жавобгар шахсда сақланади.";
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Нефть маҳсулотларини бериш маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Мазкур шартномада ажратилган нефть маҳсулотларининг тури ва миқдори кўрсатилади. Шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчига нефть маҳсулотлари учун амалдаги нархларидан келиб чиққан ҳолда олдиндан пул ўтказиш учун ҳисоб рақамини тақдим қилади.";
5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Истеъмолчи амалга оширилган тўловлар бўйича маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг электрон шаклдаги нусхалари ва нефть маҳсулотини олиш учун ишончномани тақдим қилади. Ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси томонидан истеъмолчидан келиб тушган пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида нефть маҳсулотларини бериш учун уч нусхада рухсатномалар расмийлаштирилади, шундан рухсатноманинг:";
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Нефть маҳсулотларини бериш рухсатномаси қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ рухсатномалар бериш реестрида қайд этилади.
Қоғоз шаклдаги рухсатноманинг биринчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчида, иккинчи нусхаси истеъмолчида қолади, учинчи нусхаси эса маҳсулот етказиб берувчининг ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим этилади.
Электрон шаклдаги рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи, истеъмолчи ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчасига ахборот тизими орқали юборилади.";
7 ва 27-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Истеъмолчи тўловларни амалга оширганидан кейин маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг электрон шаклдаги нусхалари ҳамда газ олиш учун ишончномани тақдим қилади. Маҳсулот етказиб берувчи унинг банкдаги ҳисоб варағига пул маблағлари келиб тушганлигини текшириб, бухгалтерия томонидан пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида газ бериш учун уч нусхада рухсатнома расмийлаштирилади.";
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Газ бериш рухсатномаси қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ рухсатномалар бериш реестрида қайд этилади.
Қоғоз шаклдаги рухсатноманинг биринчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчида, иккинчи нусхаси истеъмолчида қолади, учинчи нусхаси эса маҳсулот етказиб берувчининг ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим этилади.
Электрон шаклдаги рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи, истеъмолчи ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчасига ахборот тизими орқали юборилади.";
V ва VI бўлимларнинг номидаги "ведомостлари" деган сўз "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
12 ва 19-бандлардаги "Ҳайдовчининг" деган сўз "Истеъмолчи томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13 ва 20-бандлардаги "навбатчининг рақами кўрсатилган муҳр босилади" деган сўзлар "навбатчи операторининг рақами кўрсатилган белги қўйилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Нефть маҳсулотларини беришда ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш қайдномаси ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси эса ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш қайдномаси ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор навбатчилик давомида жами берилган нефть маҳсулотларининг миқдорини ҳисоблайди ва тарқатиш қайдномасини имзо билан тасдиқлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин истеъмолчининг нефть маҳсулотлари қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи ажратилган нефть маҳсулоти миқдори тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш қайдномаси нусхасини солиштириш учун олади.".
15 ва 22-бандлардаги "назорат касса машинасининг" деган сўзлар "назорат-касса техникасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"21. Газнинг берилишида ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш қайдномаси ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш қайдномаси ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор навбатчилик давомида жами берилган газнинг миқдорини ҳисоблайди ва тарқатиш қайдномасини имзо билан тасдиқлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин истеъмолчининг газ қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи ажратилган газ миқдори тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш қайдномаси нусхасини солиштириш учун олади.";
23-банддаги "ведомостлари" ва "ведомостларини" деган сўзлар тегишли равишда "қайдномалари" ва "қайдномаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Берилган газ миқдорининг ҳисоби тарқатиш қайдномалари асосида навбатчилик тугагач, ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) томонидан юритилади.";
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"29. Шаҳарлараро қатновни амалга оширувчи истеъмолчиларнинг хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситаларига (маршрут автобуслари бундан мустасно) нефть маҳсулотлари ва газ харид қилиш учун тўловлар ёқилғи қуйиш корпоратив банк карталари орқали амалга оширилади.
Бунда тўловларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
бухгалтерия томонидан автотранспорт воситасининг бир хизмат сафари давомида нефть маҳсулотлари ёки газга бўлган эҳтиёжи уларнинг сарф меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ҳисоб-китоб;
маҳсулот етказиб берувчи билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
йўл варақаси.
Хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситалари учун зарур ёқилғи харажатларини ҳисоблаш тартиби мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида белгиланади.";
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"30. Истеъмолчи ҳисобдорлик асосида хизмат сафарини амалга оширувчи автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига йўл варақаси ҳамда нефть маҳсулоти ва газ олиш учун корпоратив банк карталар берилади.";
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун нефть маҳсулоти ва газ корпоратив карталар орқали фақат тарқатиш қайдномаси бўйича нефть маҳсулоти ёки газни сотадиган ёнилғи қуйиш шохобчаларида ҳайдовчи томонидан хизмат сафари гувоҳномаси, йўл варақаси тақдим этилган тақдирда берилади.";
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"32. Ёнилғи қуйиш шохобчасида йўл варақасининг "берилди" сатрида берилган нефть маҳсулоти ёки газнинг миқдори ва суммаси кўрсатилади, ёнилғи қуйиш шохобчаси операторининг имзоси ва операторнинг рақами кўрсатилган белги қўйилади, ҳайдовчига эса истеъмолчининг бухгалтериясига ҳисобот бериш учун назорат-касса техникасининг чеки берилади.";
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"33. Нефть маҳсулоти ва газни харид қилиш учун берилган корпоратив банк карталаридаги пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича жавобгарлик истеъмолчининг раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.";
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"37. Истеъмолчи томонидан тарқатиш қайдномалари асосида олинган нефть маҳсулотлари ёки газнинг миқдори солиштирилади ҳамда ҳар ойда маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро якуний ҳисоб-китоб қилишга асос бўлиб ҳисобланувчи далолатнома тузилади.";
38 ва 39-бандлардаги "ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари, рухсатномалар ва навбатчилик ҳисоботи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
IX бўлимнинг номидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"40. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари ҳамда бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳисоби, уларнинг инвентаризацияси, шунингдек, йўқолиши ва етишмовчилиги ҳисоби Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3538, 2024 йил 30 июль) мувофиқ амалга оширилади.";
41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"41. Маҳсулот етказиб берувчининг омборхоналари ва кассаларида рухсатнома ва тарқатиш қайдномаларининг ҳаракати моддий жавобгар шахслар томонидан Рухсатнома ва тарқатиш қайдномалари ҳаракатини рўйхатга олиш китобларида миқдори кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 13 ва 14-иловаларида белгиланган шаклга мувофиқ юритилади.";
1, 2 ва 5-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 - 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
3, 4, 6, 7 ва 15-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
номидаги "ведомостларини берилишини рўйхатга олиш" деган сўзлар "қайдномаларини берилишини рўйхатга олиш электрон ёки ёзма китоби" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги "ведомости" ва "Ведомост" деган сўзлар тегишли равишда "қайдномаси" ва "Қайдномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
матнидаги "ведомостлари" деган сўз "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
10 ва 13-иловаларнинг илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
матнидаги "Ведомостъ" деган сўз "Қайдномаси" деган сўз билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
матнидаги "ведомости" ва "ведомостни" деган сўзлар тегишли равишда "қайдномаси" ва "қайдномасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги "ведомостлари ва лимит китобчалари" деган сўзлар "қайдномалари" деган сўз билан алмаштирилсин;
номидаги "ведомостлари юритилишини қайд этиш" деган сўзлар "қайдномалари юритилишини қайд этиш электрон ёки ёзма" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1-ИЛОВА
"Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш
учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган
ва сиқилган табиий газни рухсатномалар
тарқатиш қайдномалари бўйича
бериш қоидаларига
1-ИЛОВА
"Маҳсулот етказиб берувчи" _____________ _________________ |
Бириктирилган шохобча № _________ |
Рухсатнома № ______
Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган
ва сиқилган табиий газни тарқатишга
Сана "____" __________ 20__ йил
Истеъмолчи (корхона, ташкилот, муассаса)
|
|
Ишончнома № ___ "___" _______ 20__ йилда |
|
(кимни номига берилган) |
Маҳсулотнинг тури |
Маҳсулот русуми |
Ўлчов бирлиги |
Берилган миқдори |
Нархи, сўм |
||
сон билан |
сўз билан |
1 ўлчов бирлиги |
Жами |
|||
Автобензин |
АИ-91 |
Литр (кг) |
||||
АИ-92 |
||||||
АИ-95 |
||||||
АИ-98 |
||||||
АИ-100 |
||||||
Дизель ёқилғиси |
ТДЛ, ТДЗ, ТДУ |
Литр (кг) |
||||
Эко |
||||||
Евро |
||||||
Мой |
М8В1, М63/12Г1, ... |
Литр (кг) |
||||
САЭ, ... |
||||||
И-20, ... |
||||||
10W30, ... |
||||||
... |
||||||
Дизель мойи |
САЭ 10W-30, ... |
Литр (кг) |
||||
... |
||||||
Жами: |
||||||
суюлтирилган углеводород гази |
ТП, ТПБ, ТБ |
Литр (кг) |
||||
АП, АПБ |
||||||
сиқилган табиий газ |
СТГ |
м3 |
||||
Умумий сумма |
|
(сўз билан) |
молия-иқтисод бўлими |
|
(имзо) |
омборхона |
|
(имзо) |
Етказиб берувчи корхона ёки муассаса раҳбари |
|
(имзо)". |
2-ИЛОВА
"Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш
учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган
ва сиқилган табиий газни рухсатномалар
тарқатиш қайдномалари бўйича
бериш қоидаларига
2-ИЛОВА
"Истеъмолчи" |
"Маҳсулот етказиб берувчи" |
|
|
____________________________ |
____________________________ |
(номи) |
(етказиб берувчи номи) |
____________________________ |
____________________________ |
|
|
мавжуд пул маблағи |
____________________________ |
|
|
____________________________ |
____________________________ |
|
(бириктирилган шахобча номи) |
____________________________ |
____________________________ |
№____ ТАРҚАТИШ ҚАЙДНОМАСИ
_________________________________________________________________________ |
|
(нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ёки сиқилган газ) |
|
20__ й. "____" ________ дан |
20__ й. "____" __________ гача |
20___ й. "____" __________ даги № _______ ишончномага асосан ___________________________________________________ орқали |
|
(Ф.И.Ш.) |
|
1 литр _______________ сўм.
1 куб.м._______________ сўм.
1 кг. __________________ сўм.
Т/р |
Ёнилғи русуми |
Ёнилғи бериш санаси |
Автотранспорт давлат рақами, русуми, тури |
Йўл варақа тартиб рақами ва берилган санаси |
Ўлчов бирлиги |
Берилган миқдори |
Тўлов суммаси |
Ҳайдовчи фамилияси, исми, шарифи |
|
сўм |
сўз билан |
||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
Жами берилган |
|||||||||
АЁҚШ (АГТКШ, АГҚШ) раҳбари |
|||
(Ф.И.Ш.) |
(имзо) |
АЁҚШ (АГТКШ, АГҚШ) бош ҳисобчиси |
|||
(Ф.И.Ш.) |
(имзо)". |
3-ИЛОВА
"Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш
учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган
ва сиқилган табиий газни рухсатномалар
тарқатиш қайдномалари бўйича
бериш қоидаларига
5-ИЛОВА
Нефть маҳсулотлари ва газни тарқатишга рухсатнома бериш
РЕЕСТРИ
"___" ________ 20___ й.
Нефть маҳсулоти ёки газни бериш рухсатнома рақами |
Ишончнома рақами ва берилган санаси |
"Истеъмолчи" номи |
Берилган нефть маҳсулоти ёки газнинг миқдори |
Имзо |
||
ўлчов миқдори |
миқдори |
суммаси |
||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
|||||
|
|
". |
||||
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 15 сентябрь